ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

"Фаол тадбиркор" кўкрак нишони тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 19.08.2022 й. ПҚ-356-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 19 августдаги

ПҚ-356-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Фаол тадбиркор" кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


3. Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда, кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифларни ҳар йили 10 июлга қадар Савдо-саноат палатасига (кейинги ўринларда - Палата) тақдим этади.


4. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзод ҳақида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

номзоднинг маълумотномаси (объективка);

номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта);

номзоднинг сўнгги уч йил давомида тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти акс эттирилган тавсифнома.


5. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Палата раиси томонидан 7 кишидан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) ташкил этилади.


6. Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом Палата раиси томонидан тасдиқланади.


7. Кўкрак нишонига номзодларни кўриб чиқиш натижалари ҳар йили 25 июлга қадар Комиссия баённомаси билан расмийлаштирилади.


8. Номзодларнинг рўйхати, улар томонидан амалга оширилган ишларнинг қисқача тавсифи Комиссия баённомасининг тегишли иловаси билан тасдиқланади ва унинг асосида тақдимнома тайёрланади.


9. Тақдимнома Палата раиси имзоси билан ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга киритилади.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ


10. Кўкрак нишони билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.


11. Кўкрак нишони ҳар йили 20 август - Тадбиркорлар куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, вазирлик, идора ва жамоат бирлашмаларининг республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, бунга вакил қилинган бошқа шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.


12. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.


13. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Палата ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 август







































Время: 0.2082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск