Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Малое предприятие

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 й. 471-сон "Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2022 й.

N 471



ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ТОМОНИДАН СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ

СОЛИҚ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ АНИҚЛАШДА

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-599-сон Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларига оид давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлаш ҳамда солиқ хавфини таҳлил қилиш айрим давлат органлари ва ташкилотларининг мавжуд ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базаларидан авторизация ҳуқуқи асосида фойдаланган ҳолда, реал вақт режимида амалга оширилади.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлаш ҳамда солиқ хавфини таҳлил қилиш учун мавжуд ахборот тизимлари ва маълумотлар базасидан авторизация ҳуқуқи асосида реал вақт режимида фойдаланиш ҳамда маълумотлар базаси интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига электрон сўров асосида маълумот тақдим этадиган ва кейинчалик маълумотлар базасидан авторизация ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ҳамда маълумотлар базаси интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда интеграциялашган маълумотлар базасини реал вақт режимида таққослаш ва солиқ солиш базасини кенгайтириш имконини берадган Давлат солиқ қўмитасининг "Ташқи манба-2" дастурий комплексини яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


4. Белгилансинки, ушбу дастурий комплексни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кузатиб бориш билан боғлиқ харажатлар Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Давлат солиқ қўмитаси 2022 йил 1 ноябргача ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ҳамда ташкилотлари (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари) билан ўзаро ахборот алмашиш тўғрисида битимлар тузиш, мавжуд тасдиқланган битимлар доирасидаги технологик йўриқномаларни қайта кўриб чиқиш, тегишли веб-сервисларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси заруратга кўра янада такомиллаштирилишини таъминласин.


6. Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларининг ахборот хавфсизлигига риоя этишга доир талабларини ҳисобга олган ҳолда, ўз ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базасидан Давлат солиқ қўмитасига авторизация ҳуқуқи асосида солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлаш ҳамда солиқ хавфини таҳлил қилиш учун реал вақт режимида фойдаланиш имкониятини яратсин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 октябрдан бошлаб давлат харидлари бўйича ўтказиладиган электрон савдо ва тендерларда тенг рақобат муҳитини яратиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида:

Давлат солиқ қўмитаси солиқ хавфи юқори деб баҳоланган солиқ тўловчилар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради;

Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган солиқ тўловчилар давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан "Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри"га киритилади.


8. Давлат солиқ қўмитаси:

икки ой муддатда реал вақт режимида солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлаш ҳамда солиқ хавфини таҳлил қилиш учун давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларидан олиниши керак бўлган маълумотларни аниқлаш, олиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини давлат органлари ва ташкилотлари билан келишган ҳолда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқ

...
Время: 0.0660
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск