ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Муаллифлик ҳуқуқи. Турдош ҳуқуқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 й. 469-сон "Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2022 й.

N 469



МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ

ЭЛЕКТРОН НАЗОРАТ НУСХАЛАРИНИ

ЯГОНА БАЗАДА САҚЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармонига мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхалари мажбурий тартибда Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ягона базасида (кейинги ўринларда - Ягона база) сақланиши;

Ягона базани юритиш, техник таъминлаш ҳамда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базага киритиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси томонидан мувофиқлаштирилиши;

объектнинг электрон назорат нусхалари Ягона базага муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлаш фаолиятини амалга оширувчилар (депозитарийлар) томонидан жойлаштирилиши;

муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлаш фаолиятини амалга оширувчилар (депозитарийлар) томонидан объектнинг электрон назорат нусхалари Ягона базага киритилгандан сўнг унинг сақловга қабул қилинганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ягона базани юритиш, муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлаш фаолиятини амалга оширувчилар (депозитарийлар) тўғрисидаги маълумотни унга киритиш;

муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлган асарларнинг электрон нусхаларини Ягона базага киритиш, тегишли маълумотларга тузатишлар киритиш ва янгилаш;

Ягона базага муаллифлик ҳуқуқи объектлари уларни сақлаш фаолиятини амалга оширувчилар (депозитарийлар) томонидан жойлаштирилишини мувофиқлаштириш;

муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлаш фаолиятини амалга оширувчилар (депозитарийлар) томонидан тегишли объектлар сақлашга қабул қилинганлиги тўғрисида ҳуқуқ эгаларига тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш, аҳоли ва ижрочиларнинг интеллектуал мулк соҳасидаги билим ва кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш, ушбу соҳани ривожлантиришда халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг нуфузли экспертларини кенг жалб қилиш бўйича тизимли чоралар кўриб борсин.


4. Ушбу қарор 2023 йил 1 апрелдан кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 август





































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск