ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2022 й. 463-сон "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғининг кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2022 й.

N 463




ПРЕЗИДЕНТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБЛАР ТАРМОҒИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғининг кенгайтирилиши муносабати билан ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этишга ягона ёндашув белгиланди, ушбу мактаблар тармоғини кенгайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда таълим жараёнига малакали раҳбар ва педагог кадрларни жалб қилиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш жараёнларининг ягона тизими жорий этилди.

Жумладан, 2022 йил 1 сентябрга қадар 19 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни, 141 та ихтисослаштирилган мактабларни, 2023 йил 1 июнга қадар 5 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни, 3 та ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш ҳамда 2022-2024 йилларда 25 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни қуриш белгиланди.

Шунингдек, келгусида ихтисослаштирилган янги мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар фақат Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилиб, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги фанлар чуқур ўқитиладиган мактаблар ҳамда мактаб-интернатлар босқичма-босқич умумий ўрта таълим мактаблари сифатида қайта ташкил этилади.

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари учун давлат таълим стандарти, ўқув режалари, таълим дастурлари ва дарслик мажмуаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни харид қилиш, ушбу Агентлик тизимидаги таълим муассасалари битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш ва таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказининг асосий вазифалари сифатида белгиланди.

Шу билан бирга, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги муассасалар сони кўпайганлиги, марказий аппарати тузилмасида янги бўлимлар очилганлиги ҳамда умумий чекланган штат бирликлари сони белгиланганлиги, ҳудудий бўлимлар ташкил этилганлиги, болаларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматларини кўрсатувчи аутсорсерлар танловини ўтказувчи комиссия таркиби ўзгарганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келмоқда.

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида" 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Президент таълим муассасалари агентлигининг (кейинги ўринларда -Агентлик) ташкилий тузилмасига Агентлик марказий аппаратида Соғлом овқатланишни ташкил этиш шуъбаси, Ички аудит хизмати, Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар билан ишлаш бўлимини, шунингдек, Агентликнинг ҳар бири 4 та штат бирлигидан иборат 13 та ҳудудий бўлимларини ташкил этишни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш;

Агентлик тизимидаги таълим муассасалари битирувчиларининг давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат таълим йўналишларига белгиланган имтиёзлар асосида қабул қилинишини ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатда акс эттириш;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги фанлар чуқур ўқитиладиган мактаблар ҳамда мактаб-интернатларни босқичма-босқич умумий ўрта таълим мактаблари сифатида қайта ташкил этиш;

Агентлик тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартибини такомиллаштириш;

Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказининг асосий вазифаларини белгилаш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.Ў. Умарова зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 августдаги

463-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомда:


а) II боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 22-банддаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 28, 33 ва 34-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Агентликнинг тузилмаси қуйидагилардан иборат:

Агентликнинг марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бўлимлари;

Президент мактаблари;

Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби;

Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби;

Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги ижод мактаби;

Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби;

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби;

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби;

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби;

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби;

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби;

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб;

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб;

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лардаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар;

"Янги Ўзбекистон" университети;

Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази;

"Ренессанс" болалар соғломлаштириш оромгоҳи".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 218-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мактаблар учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бўлимлари бошлиқлари комиссия раиси ҳисобланади ҳамда комиссия таркибини ҳар йил учун алоҳида тасдиқлайди.

Тошкент шаҳридаги мактаблар учун Агентлик директори ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади ва комиссия таркибини ҳар йил учун алоҳида тасдиқлайди.

Комиссия таркиби тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, ҳудудларда тегишлича уларнинг ҳудудий бошқармаларининг 2 нафар ходимлари ҳамда Агентлик марказий аппаратининг 1 нафар ходимидан ташкил топади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 7 декабрдаги 741-сон қарорида:


а) қарор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги

Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий

маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорининг 11-бандига мувофиқ Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида" 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармонига мувофиқ Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) этиб қайта номланганлиги, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги ҳамда тузилмаси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

Агентлик тизимидаги таълим муассасалари учун давлат таълим стандарти, ўқув режалари, таълим дастурлари ва дарслик мажмуаларини ишлаб чиқиш ҳамда харид қилиш;

Агентлик тизимидаги таълим муассасалари битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш;

таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, ўқитувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ва сертификатлашни хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда амалга ошириш;

раҳбар ва педагог кадрларни узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда малака ошириш курсларини ташкил этиш;

Агентлик тизимидаги таълим муассасаларини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш.";


в) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки:

Марказ давлат муассасаси ҳисобланади;

Марказ Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади ва унинг фаолияти Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Марказнинг устав фонди миқдори Агентлик томонидан белгиланади ҳамда Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади;

Марказнинг маъмурий-бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда методистларига Давлат тест марказининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

Марказ директори Агентлик томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

4. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан, таълим хизматларидан олинадиган даромадлар;

Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар";


д) 5-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


е) илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 август






























Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск