ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агрономия тадбирлари. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини /

Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.08.2022 й. 460-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 августдаги

460-сон қарорига

ИЛОВА



Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


биологик ҳимоя усули - қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши биологик энтомофаглар, биологик ва микробиологик препаратлар билан курашиш усули;


биостимуляторлар - ўсимликларнинг табиий ўсишини тезлаштирувчи биологик моддалар (фитогормонлар, витаминлар);


биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлар - биологик энтомофаглар, микробиологик препаратлар, биологик препаратлар, органик ўгитлар ҳамда биостимуляторлар;


биологик энтомофаглар - биофабрика ва биолабораторияларда кўпайтирилиб, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашишда қўлланиладиган биомаҳсулотлар (трихограмма, олтинкўз, бракон ва бошқалар);


биологик препаратлар - қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда қўлланиладиган микроорганизмлар ва бошқа тирик организмлар асосида ишлаб чиқилган воситалар;


кимёвий моддалар (пестицид) - ўсимликларнинг зарарли организмларига қарши қўлланиладиган кимёвий моддалар;


манзилли рўйхат - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўлловчилар рўйхати;


микробилогик препаратлар - қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишда қўлланиладиган микроорганизмлар (бактериялар, замбуруғлар ва вируслар);


синов лабораторияси - қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш ва қиёслашдан ўтказувчи аккредитацияланган ташкилот;


субсидия - экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган қисми;


талабгор (ариза берувчи) - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлардан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар;


токсикологик таҳлил - тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар қолдиқ миқдорларининг лаборатория таҳлиллари;


тупроқ агрокимёвий таҳлили - тупроқ таркибидаги ўсимлик учун зарур озуқа элементларининг ҳаракатчан шакллари (ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий ва бошқа микро элементлар) ва гумус миқдорини аниқлаш;


феромон тутқич - табиатда ҳашаротларнинг ҳаракатини бошқарувчи биологик фаол моддалар.


3. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши кимёвий ҳимоя воситаларидан фойдаланишдан биологик ҳимоя воситаларидан (маҳсулот) фойдаланишга ўтиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.

Бунда:

қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар учун биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлар мақомининг устунлигини белгилаш мақсадида ҳар бир экин турини ҳисобга олган ҳолда, ҳосил йили якуни бўйича бир маротаба субсидия ажратилади;

қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши бир гектарга сарфланадиган биологик ҳимоя воситалари (маҳсулот) миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карта асосида белгиланади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Ўзбекистонда ишлатишга рухсат этилган биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлардан фойдаланилади, бунда рухсат этилган биологик воситалар (маҳсулот) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинади;

экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар учун ҳар бир экин турини ҳисобга олган ҳолда ҳосил йили якуни бўйича бир маротаба субсидия ажратилади;

талабгорга субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар учун биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Бунда сарфланган харажатларнинг субсидиялашдан қолган қисми талабгорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатга (кейинги ўринларда - манзилли рўйхат) асосан экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаган талабгорга субсидия маблағлари ҳар йили 1 декабрга қадар қоплаб берилади.


5. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларига биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисми ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади.



2-БОБ. МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


6. Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигида ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ҳудудий ишчи гуруҳ) ва туманлар (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳлари (кейинги ўринларда - туман ишчи гуруҳи) мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳудудий ишчи гуруҳнинг ишчи органлари (кейинги ўринларда - ҳудудий ишчи орган), Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари туман ишчи гуруҳининг туман ишчи органи (кейинги ўринларда - туман ишчи органи) ҳисобланади.


8. Талабгорлар ҳар йили 25 майга қадар келгуси йил учун биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органига ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ қуйидагилар кўрсатилган ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади:

талабгорга тегишли бўлган ер участкасининг майдони (гектарда), шу жумладан, экин, боғ ва токзорлар майдони;

келгуси йилда экилиши режалаштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдони (гектарда);

биологик ҳимоя усули қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдони;


9. Туман ишчи гуруҳи:

талабгор аризасини қабул қилади ва уч иш кунида ариза берувчининг мурожаати асосида келгуси йилда экилиши режалаштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонларини жойига чиқиб ўрганади;

биологик ҳимоя усули қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонини таҳлил қилади. Бунда талабгорнинг экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдонларининг ҳолатини, яъни тупроқ таркиби, сув таъминоти, шўрланиш даражаси, бегона ўтлардан тозаланганлиги, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришга тайёрлиги, боғлар, узумзор ва бошқа экинларнинг ҳақиқатда экилганлигини (борлигини) аниқлайди;

талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича талабгорни туман манзилли рўйхатига киритиш ёки рад этиш тўғрисидаги хулосалардан бирини ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда тайёрлайди.

Ер шароитлари, шунингдек, талабгорнинг экин майдонларида тупроқ агрокимёвий ва токсикологик таҳлил натижалари белгиланган меъёрлар даражасида бўлганда, ижобий хулоса берилади ва туман манзилли рўйхатига киритилади.

Талабгорнинг ер шароитлари, экин майдонларида тупроқ агрокимёвий ва токсикологик таҳлил натижалари белгиланган меъёрлар даражаси талабига мос бўлмаганда, салбий хулоса берилади ва туман манзилли рўйхатига киритилмайди.

Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, талабгор ушбу камчиликларни ўн иш кунида бартараф этиб, ҳужжатларни қайта тақдим этиши мумкин.

Туман ишчи гуруҳи хулосасидан норози бўлган талабгор белгиланган тартибда юқори турувчи органга шикоят қилиши мумкин.

Ҳар йили 5 июнга қадар туманда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман манзилли рўйхати шакллантирилади.

Туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш манзилли рўйхати ҳар йили 15 июнга қадар туман ишчи гуруҳи раҳбари томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган туман манзилли рўйхати ҳар йили 20 июнга қадар ҳудудий ишчи гуруҳининг ишчи органига тақдим қилинади.

Талабгор аризаси қаноатлантирилган тақдирда, туман ишчи гуруҳининг ишчи органи:

талабгорни манзилли рўйхатга киритилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида бир иш кунида хабардор қилади;

белгиланган тартибда маълумотларни "efito.uz" электрон базасига киритади.


10. Ҳудудий ишчи гуруҳи:

туман манзилли рўйхатига асосан талабгорнинг ер участкалари, экилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экин турлари ва майдонларини таҳлил қилади;

ҳар йили 1 июлга қадар келгуси йилда ҳудудда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича ҳудудий манзилли рўйхатни (кейинги ўринларда - ҳудудий манзилли рўйхат) шакллантиради.

Ҳудудий манзилли рўйхат ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланиб, ҳар йили 5 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилинади.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этилган ҳудудий манзилли рўйхатни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда таҳлил қилади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича келгуси йилда экилиши ва биологик ҳимоя усулида ишлов берилиши режалаштирилган қишлоқ ҳўжалиги экин турлари ва майдонларининг умумий манзилли рўйхати ҳар йили 15 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги келишилган умумий манзилли рўйхатни ҳар йили 20 июлга қадар тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.


14. Умумий манзилли рўйхат ҳар йили 25 июлга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



3-БОБ. ЭКСПОРТБОП ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШДА БИОЛОГИК

ҲИМОЯ УСУЛИНИ ҚЎЛЛАШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ

БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили 1 февралга қадар Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун республика манзилли рўйхатига мувофиқ белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига маблаглар ажратилишини таъминлайди.


16. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида очиладиган махсус ғазна ҳисобварағида юритилади.


17. Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органи:

манзилли рўйхатга киритилган талабгор томонидан белгиланган экин турларининг экилиши, парваришланиши ва вегетация давомида биологик ҳимоя усулидаги тадбирлар ўтказилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман (шаҳар) бўлимларининг агроном-энтомолог инспекторлари орқали мониторинг юритади;

талабгор томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда биологик ҳимоя усулини қўллаш тартибининг бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, агроном-энтомолог инспектор ушбу талабгорни манзилли рўйхатдан чиқариш бўйича туман ишчи гуруҳига хулоса киритади.


18. Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи ишчи орган томонидан аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумот асосида талабгорни унинг иштирокида манзилли рўйхатдан чиқариш масаласини кўриб чиқади ва тегишли хулосани қабул қилади.


19. Талабгор субсидия олиш учун ҳар йили 1 ноябрга қадар туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳига ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги ариза орқали мурожаат қилади.

Талабгорнинг аризасига қуйидагилар илова қилинади:

биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар (гектарда);

биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағлар миқдори (сўмда), (ҳисобварақ-фактура, чек ва бошқалар);

биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонларда етиштирилган экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳамда ушбу майдонлар тупроғи таркибидаги пестицидлар қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар (хулоса), белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган агрокимёвий лаборатория таҳлили натижалари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (экспорт шартномаси, юк божхона декларацияси, валюта тушуми ва бошқалар);

талабгорнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварағи.


20. Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи ҳужжатларни қабул қилиб олган кундан эътиборан уч иш кунида:

талабгорнинг жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларини (экспорт шартномаси, юк божхона декларацияси, валюта тушуми ва бошқалар) таҳлил қилади;

талабгорга тегишли бўлган ер участкасида маҳсулот пишиб етилгандан кейин олинган (жорий йил 1 ноябрига қадар) лаборатория таҳлил натижаларини ўрганади;

талабгор томонидан биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар учун биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларни тегишли далолатнома асосида расмийлаштиради;

субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни умумлаштиради, уларнинг рўйхатларини ҳудудий ишчи гуруҳига кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун тақдим этади, бунда тузилган рўйхатларга тегишли далолатномалар ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинади.


21. Ҳудудий ишчи гуруҳи беш иш кунида:

туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи томонидан тақдим қилинган субсидия ажратишга тавсия қилинган талабгорлар рўйхатини таҳлил қилади ва умумлаштиради;

умумлаштирилган рўйхатни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади. Бунда умумлаштирилган рўйхатга тегишли далолатномалар ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинади.


22. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган рўйхатларни ўн иш кунида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда кўриб чиқиб, умумлаштиради ва тасдиқлайди;

якуний рўйхатларга мувофиқ талабгорларнинг биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида ҳар йили 1 декабрга қадар уларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига субсидияни ўтказиб беради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда талабгорлар томонидан қўлланиладиган биологик ҳимоя усули мониторингини олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.


23-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

24. Талабгорларнинг биологик ҳимоя усулини қўллаш билан боғлиқ харажатлари бир қисмини қоплаш бўйича Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.


25. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш

харажатларининг бир қисмини қоплаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар




I. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТУМАНЛАР

(ҚУВАСОЙ ШАҲАР)ДА ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ

ЕТИШТИРИШДА БИОЛОГИК ҲИМОЯ УСУЛИНИ ҚЎЛЛАШ

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


1-босқич


Талабгорлар

(Жисмоний ва юридик шахслар)


Келгуси йил ҳосили учун биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органига ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.


Ҳар йили 25 майга қадар




2-босқич


Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи


1. Талабгорнинг мурожаатини жойига чиқиб ўрганади ва куйидаги хулосаларни тайёрлайди:

а) талабгорни манзилли рўйхатга киритади;

б) талабгорни манзилли рўйхатга киритишни рад этади.


3 иш кунида



2. Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини кўллаш туман манзилли рўйхатини шакллантиради.


Ҳар йили:

5 июнга қадар



3. Туман манзилли рўйхатини тасдиқлайди.


15 июнга қадар



4. Тасдиқланган туман манзилли рўйхатини ҳудудий ишчи гуруҳининг ишчи органи - Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасига тақдим қилади.


20 июнга қадар





Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органи


1. Талабгор манзилли рўйхатга киритилганлиги ёки киритиш рад этилганлиги тўғрисида бир иш кунида хабардор қилади;


2. Белгиланган тартибда маълумотларни "efito.uz" электрон базасига киритади.


1 иш кунида




3-босқич


Ҳудудий ишчи гуруҳи


1. Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг ҳудудий манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.


Ҳар йили:

1 июлга қадар



2. Тасдиқланган ҳудудий манзилли рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.


5 июлга қадар

4-босқич


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


1. Тақдим қилинган ҳудудий манзилли рўйхатларни таҳлил қилади ва умумий манзилли рўйхатни Молия вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишади.


Ҳар йили:

15 июлга қадар



2. Келишилган умумий манзилли рўйхатни Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.


20 июлга қадар

5-босқич


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг умумий манзилли рўйхатини тасдиқлайди.


Ҳар йили 25 июлда




II. БИОЛОГИК ҲИМОЯ УСУЛИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА

ХАРАЖАТЛАРНИНГ БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

1-босқич


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига маблағ ажратади.


Ҳар йили 1 февралга қадар




2-босқич


Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг ишчи органи


1. Манзилли рўйхатга киритилган талабгор томонидан белгиланган экин турларининг экилиши, парваришланиши ва маҳсулот етиштиришгача бўлган даврда биологик усулдаги тадбирларнинг қўлланилиши бўйича мониторинг юритади.


2. Талабгор томонидан ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилиш тизимини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, талабгорни манзилли рўйхатдан чиқариш бўйича туман ишчи гуруҳига хулоса киритади.


Мавсум давомида






Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи


Ишчи орган томонидан аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумот асосида талабгорни унинг иштирокида манзилли рўйхатдан чиқариш масаласини кўриб чиқади ва тегишли хулоса қабул қилади.


Заруратга кўра




3-босқич


Талабгорлар

(Жисмоний ва юридик шахслар)


Субсидия олиш учун туман ишчи гуруҳига қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

биологик ҳимоя усули қўлланилган майдонлар;

биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағлар миқдори;

агрокимёвий лаборатория таҳлили натижалари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

талабгорнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварағи.


Ҳар йили 1 ноябрга кадар




4-босқич


Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи


1. Талабгорнинг жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларини таҳлил қилади.


2. Талабгорга тегишли ер участкасидан олинган лаборатория таҳлил натижаларини ўрганади.


3. Талабгор томонидан биологик ҳимоя воситаларни харид қилишга сарфланган маблағларни далолатнома асосида расмийлаштиради.


4. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни умумлаштиради ва уларнинг рўйхатини ҳудудий ишчи гуруҳига тақдим қилади.


3 иш кунида




5-босқич


Ҳудудий ишчи гуруҳи


1. Субсидия ажратишга тавсия қилинган талабгорлар рўйхатини таҳлил қилади ва умумлаштиради.


2. Умумлаштирилган рўйхатни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади.


5 иш кунида




6-босқич


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


1. Тақдим этилган рўйхатларни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда кўриб чиқади ва тасдиқлайди.


10 иш кунида



2. Талабгорларнинг биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига субсидияни ўтказиб беради.


Ҳар йили 1 декабрга қадар




Низомга

2-ИЛОВА



Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг

манзилли рўйхатини шакллантириш

бўйича ҳудудий ишчи гуруҳнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

T/р

Ф.И.О.


Лавозими

1.

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

-

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бошқармаси бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаси бошлиғи

6.

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

7.

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассиси, ишчи гуруҳ котиби




Низомга

3-ИЛОВА



Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг

манзилли рўйхатини шакллантириш

бўйича туманлар ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Т/р

Ф.И.О.


Лавозими

1.

Лавозими бўйича

-

туман (Қувасой шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиги, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

-

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

4.

Лавозими бўйича

-

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туманлар (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

-

туман (Қувасой шаҳар) молия бўлими бошлиги

6.

Лавозими бўйича

-

туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

7.

Лавозими бўйича

-

хизмат кўрсатувчи тижорат банки туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари

8.

Лавозими бўйича

-

туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

9.

Лавозими бўйича

-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳар), бўлими мутахассиси, ишчи гуруҳ котиби




Низомга

4-ИЛОВА



Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш

бўйича манзилли рўйхатга кириш учун

туманлар ишчи гуруҳига

АРИЗА

томонидан

(қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи жисмоний ёки юридик шахс раҳбари Ф.И.О.)


        

__________________ туманидаги ______________________ ҳудудда фаолият кўрсатаётган

        

нинг жами экин ер майдони_______ гектар,

(юридик шахс номи)


             

шундан __________________ гектари боғ, _____________________ гектари токзор ва ________________ гектарига

           

бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилади.

20 ____ йилда экин майдонларининг жами _____________________ гектарига, шундан ғўза майдонларининг ___________________ гектарига, донли экинлар майдонининг ________________ гектарига, сабзавот экинлари майдонининг _______________ гектарига, картошка экилган майдоннинг ______________ гектарига, полиз ва бошқа экинлар экилган майдоннинг ______________ гектарига, боғ ва токзорлар майдонининг ______________ гектарига биологик усул жорий этилади.

      

ни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда

(юридик шахс номи)


биологик усулни қўллашнинг манзилли рўйхатига киритишингизни сўрайман.

раҳбари


(юридик шахс номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)




Низомга

5-ИЛОВА



Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш

бўйича манзилли рўйхатига киритиш юзасидан

ХУЛОСА

томонидан

(қишлоқ; хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчи жисмоний шахс ёки юридик шахс раҳбари Ф.И. О.)


          

____________________________________ тумандаги __________________________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган

             

нинг 20 _____ йилда экиладиган экинларининг жами

(юридик шахс номи)


______________ гектарига, шундан пахта ____________ гектар, донли экинлар ___________ гектар, сабзавот __________ гектар, картошка ___________ гектар. полиз __________ гектар ва бошқа экинлар ____________ гектар ва ___________ гектар боғ ва токзорларга биологик усул қўлланилади.

         

ни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

(юридик шахс номи)


етиштиришда биологик усулни қўллашнинг манзилли рўйхатига киритиш мақсадга мувофиқ (мувофиқ эмас).

Ишчи гуруҳ аъзолари

Т/р

Ф.И.О


Лавозими


1.

Лавозими бўйича

-

туман (Қувасой шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

-

туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

-

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман (Қувасой шаҳар) бўлими бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

-

туман (Қувасой шаҳар) молия бўлими бошлиғи

6.

Лавозими бўйича

-

туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

7.

Лавозими бўйича

-

хизмат кўрсатувчи тижорат банки туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари

8.

Лавозими бўйича

-

туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

9.

Лавозими бўйича

-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (Қувасой шаҳар), бўлими инспектори, ишчи гуруҳ котиби




Низомга

6-ИЛОВА


Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини

харид қилишга сарфланган маблағларни

қоплаб бериш (субсидия) учун

АРИЗА

_____________________________________ туманидаги ____________________________________________ ҳудудида

          

фаолият кўрсатаётган


- ______________________ томонидан 20 ____ йилда


(юридик шахс номи)


жами ______________ гектарда, жумладан, ______________ рақамли контурдаги __________________ гектар, _________________ рақамли контурдаги _______________ гектар, _________________ рақамли контурдаги ________________ гектар, ____________ рақамли контурдаги _________________ гектар майдонда биологик усулни қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.

Ушбу маҳсулотларни етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга __________________ сўм харажат қилинди.

      

томонидан 20 _____ йилда экспортбоп

(юридик шахс номи)


қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини қоплаб бериш (субсидия)да амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

раҳбари


(юридик ва жисмоний шахс номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 август












































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск