ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмонлардан фойдаланиш. Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 й. 464-сон "Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2022 й.

N 464




ДАВЛАТ ЎРМОН ФОНДИГА КИРМАЙДИГАН

ДАРАХТЛАР ВА БУТАЛАРНИ ЭКИШ, ПАРВАРИШ

ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ:

ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш;

ноқонуний кесилган дарахт ва бута учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармонига мувофиқ:

бутун мамлакат миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси амалга оширилаётганлиги;

давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилганлиги;

2022 йилнинг баҳор мавсумида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйича 127 миллиондан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси) томонидан "Яшил макон" платформаси ишга туширилиб, экилган кўчатлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

дарахт ва буталарни компенсация тарзида экиш юридик ва жисмоний шахсларни дарахт ва буталарни кесишга рухсатнома берилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йигимни ёки уларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун маъмурий жарималарни тўлашдан озод қилмайди;

компенсациявий экиш жойлари, қоида тариқасида, ҳудудларда ташкил этилган "Яшил боғлар" ва "Яшил жамоат парклари", шунингдек, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган бошқа ҳудудлардан танланади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

дарахтлар ва буталарни экиш учун жой танлаш, уларни экиш, суғориш, озиқлантириш ва буташ;

зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган ёки касалликларга чалинган дарахтлар ва буталарга кимёвий ва биологик ишлов бериш;

дарахтлар ва буталарни хатловдан ўтказиш, бириктириш, кўчириб ўтказиш, кесиш ва компенсациявий экиш;

дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлаш туфайли етказилган зарарни ундириш.


4. 2022 йил 31 декабрга қадар:

Давлат экология қўмитаси шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган қаровсиз қолган дарахтларни хатловдан ўтказсин, уларни бино ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки фойдаланувчиларига туташ ҳудудлардан келиб чиққан ҳолда бириктириш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиб борсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат экология қўмитасининг таклифлари асосида дарахтларни парвариш қилиш мақсадида уларни тегишли масъулларга бириктириш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 октябрга қадар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил куз ва 2023 йил баҳор мавсумларида кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили:

1 сентябрга қадар кузги ва 1 февралга қадар баҳорги кўчат экиш ҳажмлари бўйича манзилли дастурларни тасдиқласин;

туман ва шаҳар марказларида архитектура ва ландшафт-дизайн талаблари асосида шаҳарга кўрк берувчи манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилишини ташкил этсин;

дарахт ва буталарнинг зараркунандалари ҳамда касалликларига қарши курашиш тадбирларига маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 2 фоизигача миқдордаги маблағ ажратилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 августдаги

464-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-иловада:

илованинг номидаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида" сўзлари "Давлат ўрмон фонди ерларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда ундириш миқдори" устуни номидаги "шунингдек аҳоли яшаш жойлари ва транспорт магистралларининг ўрмон фонди таркибига кирмайдиган дарахт-бутазорлар" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 15-илованинг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талаб ва шартларига риоя қилиш;

б) ваколатли орган томонидан белгиланган муддатларда ва жойларга рухсатнома асосида кесилган ҳар бир дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчатларини экиш (дарахт - 5 йиллик, бута - 3 йиллик) ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш.

".




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 августдаги

464-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 27 декабрдаги 1044-сон қарорига илованинг 1-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорининг 266-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига 4-илованинг 6-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 557-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 август
































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск