ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Нодавлат таълим /

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатадиган мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.08.2022 й. 466-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 августдаги

466-сон қарорига

ИЛОВА



Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият

кўрсатадиган мактабдан ташқари нодавлат

спорт-таълим муассасаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатадиган нодавлат спорт-таълим муассасасининг (кейинги ўринларда - нодавлат спорт муассасаси) мақоми, мақсад ва вазифалари, таълим жараёнини ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Нодавлат спорт муассасаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилган нотижорат ташкилот бўлиб, ўзининг алоҳида мулкига, банкларда ҳисобварақларига, ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, штампларга ва ўз рамзига эга бўлади.

Нодавлат спорт муассасаси мазкур Низомда белгиланган мақсадларга мос равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.


3. Нодавлат спорт муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ўз уставига амал қилади.


4. Нодавлат спорт муассасасининг фаолияти унинг устави асосида ташкил этилади. Нодавлат спорт муассасасининг устави ушбу Низом асосида ишлаб чиқилади, унинг муассиси (муассислари) қарори билан тасдиқланади ҳамда тегишли давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилади.


5. Нодавлат спорт муассасаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.


6. Нодавлат спорт муассасаси таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда - ота-оналар), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


7. Нодавлат спорт муассасаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини белгиланган тартибда хабардор қилгандан сўнг фаолият юритишга ҳақли ҳисобланади.



2-БОБ. НОДАВЛАТ СПОРТ МУАССАСАСИНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


8. Нодавлат спорт муассасасининг мақсади аҳолининг кенг қатлами, ёшлар, шу жумладан, хотин-қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг асосий ва захира таркибига юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлашни ташкил этиш ҳисобланади.


9. Нодавлат спорт муассасасининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

мактабдан ташқари спорт таълимини ҳар бир шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга ошириш, таълим олувчиларнинг жинси, миллати, дини, ирқий мансублиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

спорт турлари бўйича жамоалар ташкил этиш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш орқали истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш (селекция);

жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараёнига малакали тренерлар ва мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, тизимли равишда илғор тажрибани жорий қилиш;

таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш, спорт тайёргарлиги босқичларида барча ёш гуруҳлари бўйича спортчиларни ўқитиш усуллари ва шаклларининг узвийлигини таъминлаш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун анъанавий машғулотлар ташкил этиш билан бир қаторда сифатли ва оммабоп машғулотлар ўтказишнинг муқобил имкониятларини яратадиган пуллик хизматлар кўрсатиш;

тажриба алмашиш масалалари бўйича спорт ташкилотлари ва федерациялар (ассоциациялар) билан ҳамкорликни ривожлантириш, спортчиларнинг спорт маҳоратини, шунингдек, тренерлар ва бошқа мутахассисларнинг касб малакасини ошириш;

илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари ҳамда замонавий технологияларидан фойдаланиш;

ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ишларни ташкил этиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида бепул ўқишга қабул қилиш орқали уларнинг сифатли билим олишларига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш.



3-БОБ. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Нодавлат спорт муассасасида таълим жараёни ушбу муассаса раҳбари томонидан тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.


11. Нодавлат спорт муассасаси томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича ўқитиш "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ таълим олувчи ёхуд унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган, ўқитиш муддатлари, шартлари ва тўловлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланадиган шартнома асосида амалга оширилади.


12. Нодавлат спорт муассасасига ўқишга қабул қилиш тартиби "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасига мувофиқ ушбу таълим ташкилотлари томонидан белгиланади.


13. Қуйидагилар нодавлат спорт муассасасида таълим жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади:

гуруҳларда ва якка тартибда ўқув-машқ машғулотлари ҳамда назарий машғулотлар;

ўқув-машқ йиғинлари;

тиклаш, профилактика ва соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш;

шуғулланувчиларнинг турли даражадаги мусобақалар ва ўйинли учрашувларда иштирокини ташкил этиш;

шуғулланувчиларнинг инструкторлик ва ҳакамлик амалиётини ўтказиш.


14. Нодавлат спорт муассасаси томонидан спорт муассасаси битирувчиларига ўқишни тамомлаганлик тўғрисида сертификат берилади.



4-БОБ. НОДАВЛАТ СПОРТ МУАССАСАСИНИ

БОШҚАРИШ


15. Жисмоний ва юридик шахслар нодавлат спорт муассасасининг муассислари бўлиши мумкин.


16. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги нодавлат спорт муассасасининг ўқув-тарбия жараёнига методик ёрдам кўрсатади.


17. Нодавлат спорт муассасасига муассис (муассислар) томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бевосита раҳбарлик қилади.

Директор муассасанинг ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий-хўжалик фаолиятининг ташкил этилиши учун бевосита масъул ҳисобланади.

Директор лавозимига қўйиладиган малака талаблари муассис томонидан белгиланади.


18. Нодавлат спорт муассасасининг муассиси ва раҳбарларининг ваколатлари унинг уставида белгиланади.



5-БОБ. НОДАВЛАТ СПОРТ МУАССАСАСИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

ТАЪМИНЛАШ


19. Нодавлат спорт муассасаси фаолияти муассис (муассислар) томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштирилади.

Нодавлат спорт муассасаси ўзига бириктирилган мол-мулкни ва харажатлар сметаси бўйича ажратилган маблағларни мустақил тасарруф этади.


20. Нодавлат спорт муассасаси фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

муассис (муассислар) томонидан ажратилган маблағлар;

шартнома асосида шуғулланувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан тўланган маблағлар;

машғулотлардан ташқари пайтда бўш бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушган маблағлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Нодавлат спорт муассасаси томонидан ҳар йили бир марта Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигига ва Давлат статистика қўмитасига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиб борилади.


22. Нодавлат спорт муассасасида таълим сифати устидан назорат белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.


23. Нодавлат спорт муассасаси жисмоний тарбия ва спорт бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин. Халқаро ҳамкорлик шартнома асосида хорижий ташкилотлар билан ахборот ва тажриба алмашиш, тренерларнинг малака ошириши ҳамда стажировка ўташи шаклида амалга оширилиши мумкин.


24. Нодавлат спорт муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 август


































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск