ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 й. 468-сон "Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2022 й.

N 468



БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗИШ ТАҚИҚЛАБ

ЁКИ ХАТЛАБ ҚЎЙИЛГАН МОЛ-МУЛКЛАР

ЭЛЕКТРОН  МАЪЛУМОТЛАР  БАНКИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ, ЮРИТИШ ВА УНДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони ҳамда "Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулкларнинг электрон маълумотлар банкини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони билан кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини (кейинги ўринларда - мол-мулк) бошқа шахсга бериш тақиқланганлиги ва хатланганлиги тўғрисидаги маълумотларни суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд (судья) томонидан "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимига тўғридан-тўғри киритиш ва тақиқни (хатловни) ечиш механизмини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2022 йил 1 октябрдан "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб (хатлаб) қўйиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки (кейинги ўринларда - электрон маълумотлар банки) жорий этилсин.


3. Белгилансинки, мол-мулкни тақиқлаб (хатлаб) қўйиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни электрон маълумотлар банкига киритишда:

жисмоний шахснинг шахсига оид ва автомототранспорт воситаларига оид маълумотлар - Ички ишлар вазирлиги;

юридик шахсга оид маълумотлар - Адлия вазирлиги;

кўчмас мулкка оид маълумотлар - Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги;

қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига оид маълумотлар - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;

аттракционлар ва кўтариш иншоотлари (минора кранлари)га оид маълумотлар - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;

кемаларга оид маълумотлар - Транспорт вазирлиги;

кичик ҳажмли кемаларга оид маълумотлар - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг электрон ахборот тизимлари орқали реал вақт режимида амалга оширилади.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

электрон маълумотлар банкини шакллантириш;

электрон маълумотлар банкини юритиш;

электрон маълумотлар банкидан фойдаланиш;

мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйил(ма)ганлигини электрон маълумотлар банкида текшириш.


5. Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

уч ой муддатда ўзларининг тегишли маълумотлар базаларидаги мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйиш ҳақидаги маълумотларни тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда, ўз кучини сақлаб қоладиган тақиқ ва хатловлар рўйхатини шакллантирсин;

2022 йил 1 октябрга қадар мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйиш ҳақидаги маълумотларни тезкор равишда алмашиш мақсадида ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.


6. Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 23 август
































Время: 0.1970
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск