Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 24.08.2022 й. 3381-сон билан рўйхатга олинган Бош прокурорнинг 13.08.2022 й. 270-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 24 августда 3381-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокурорининг

2022 йил 13 августдаги

270-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Академияси магистратурасига қабул қилиш ва

ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади) магистратурасига кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Академия магистратурасига (бундан буён матнда магистратура деб юритилади) ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.


2. Магистратурага қуйидаги шахслар танлов асосида қабул қилинадилар:

"Юриспруденция" таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга бўлган фуқаролар (бундан буён матнда ташқи номзодлар деб юритилади);

"Юриспруденция" таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга бўлган прокуратура органларининг ходимлари (шу жумладан, амалдаги кадрлар захирасидаги ходимлари), шунингдек бошқа таълим йўналишлари бўйича олий маълумотга ва бевосита прокуратура органларида камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимлари (бундан буён матнда ички номзодлар деб юритилади).


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Академия қабул комиссияси - магистратурага ўқишга қабул қилиш бўйича танловни ўтказиш, номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва уларга маслаҳатлар бериш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари раислигида тузиладиган комиссия;


Апелляция комиссияси - танлов натижалари бўйича номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун Академия қабул комиссияси фаолиятида иштирок этмаган шахслар орасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан тузиладиган комиссия;


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг Кенгаши (бундан буён матнда - Академия Кенгаши деб юритилади) - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Академия фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш мақсадида тузиладиган коллегиал маслаҳат органи;


аттестация комиссиялари - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан белгиланган тартибда прокуратура органлари ходимларининг хизмат бўйича лавозимга лойиқлигини аниқлаш мақсадида ташкил этиладиган, шунингдек ички номзодлар билан суҳбат ўтказиш ҳамда магистратурага танловда иштирок этишга тавсия этилган ички номзодларнинг рўйхатини шакллантириш вазифаларини амалга оширувчи комиссиялар.


махсус электрон платформа - Академия магистратурасига ўқишга кириш учун номзодлар томонидан ҳужжатларни онлайн топшириш учун мўлжалланган махсус ахборот тизими.

Ушбу бандда қайд этилган комиссиялар фаолиятига Академия ва прокуратура органлари ходимлари, шунингдек бошқа давлат органлари ва ташкилотлар, таълим муассасалари вакиллари, тегишли фанлар бўйича экспертлар жалб қилиниши мумкин.


4. Академия қабул комиссияси камида 7 нафар аъзолардан иборат таркибда тузилади.

Академия қабул комиссияси фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш Академия қабул комиссияси масъул котиби (бундан буён матнда масъул котиб деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Академиянинг магистратура бўлими бошлиғи (ёки ушбу вазифалар юклатилган ходим) Академия қабул комиссияси масъул котиби ҳисобланади.

Академия қабул комиссияси фаолиятида унинг уч ва ундан ортиқ аъзолари ҳамда комиссия раиси иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.


5. Магистратура битирувчиларига тегишли мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги диплом ва "ҳуқуқ магистри" даражаси берилади.


6. Магистратурада ўқув жараёни таълимнинг кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий шакллари асосида ташкил этилади.

Магистратурада ўқиш муддати:

кундузги ва кечки таълим шаклида - бир йил;

сиртқи ва масофавий таълим шаклида - ўқув дастурларидан келиб чиқиб Академия Кенгашининг қарори билан бир ярим йилдан икки йилгача этиб белгиланади.


7. Магистратурага ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимларининг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.


8. Магистратурага кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 10 июндан 10 августга қадар қабул қилинади.


9. Магистратурага ўқишга қабул қилиш номзодлар учун тенг ҳуқуқлилик, қабулнинг ягона қоидалари ва танлов асосида амалга оширилади.

Тасдиқланган квоталар доирасида танловда энг юқори балл тўплаган номзодлар давлат грантлари бўйича биринчи навбатда, қолганлар рейтинг баллари асосида тўлов-контракт, шунингдек квотадан ташқари Академия Кенгашининг қарорига мувофиқ белгиланадиган қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади.

Тўлов-контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдорини белгилаш бир талабани ўқитиш билан боғлиқ асосланган харажатлар миқдоридан келиб чиқиб Академия томонидан амалга оширилади.


10. Танлов ҳар йили, қоида тариқасида, август ойида, бир ҳафта муддатда ўтказилади.

Танлов ташқи номзодлар учун абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Ички номзодлар учун танлов ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланади.


11. Магистратурага қабул қилишни ташкил этиш ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Академия қабул комиссияси томонидан ҳар йили 10 майдан бошлаб ўқишга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари, қабул квоталари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Академиянинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши таъминланади.


13. Магистратурага ўқишга қабул қилиш учун номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

сўровнома;

ташқи номзодлар учун чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларнинг электрон нусхаси;

ички номзодлар учун номзоднинг бевосита раҳбари томонидан имзоланган тавсиянома ҳамда аттестация комиссияси қарори.


14. Номзодлар томонидан ҳужжатлар электрон шаклда Академиянинг махсус электрон платформаси орқали тақдим этилади. Номзодлар иш тажрибаси ва касб малакасига оид қўшимча маълумотларни тақдим этишлари мумкин.


15. Номзодлар томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг, уларга шу куннинг ўзида ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.


16. Ҳужжатлар белгиланган муддатда тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, номзодга камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имконияти берилади.

Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.


17. Ҳужжат топширган номзодларнинг рўйхати махсус электрон платформада автоматик тарзда шакллантириб борилади.


18. Ички номзодларнинг назарий билим ва амалий салоҳияти даражаси, шунингдек илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш учун зарур бўлган қобилият ва кўникмаларга эга эканлигини аниқлаш мақсадида тегишлилиги бўйича улар хизмат олиб бораётган жойдаги прокуратура органларининг аттестация комиссияси томонидан суҳбат ўтказилади ва ички номзодларга оид ҳужжатлар ўрганилади.


19. Ички номзодлар билан ўтказилган суҳбат ҳамда уларга оид ҳужжатларни ўрганиш натижасига кўра, аттестация комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

ички номзодни магистратурага танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисида;

ички номзодни магистратурага танловда иштирок этишга тавсия этишни рад қилиш тўғрисида.


20. Аттестация комиссияларида ички номзодлар билан суҳбат ўтказиш, магистратурага танловда иштирок этишга тавсия этилган ички номзодларнинг рўйхатини шакллантириш, уларнинг ҳужжатларини Академия қабул комиссиясига юбориш магистратурага кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунига қадар амалга оширилади.



3-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ


21. Танловни ушбу Низомга қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш Академия қабул комиссиясига юклатилади.


22. Масъул котиб танловни ўтказиш санасини белгилаш ҳамда унда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган номзодлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Академия қабул комиссияси раисига тақдимнома киритади ва бу ҳақда Академия қабул комиссияси раисининг буйруғи қабул қилинади.


23. Танловни ўтказиш жараёни видеотасвирга олинади, ундан нусха кўчириш тақиқланади. Академия қабул комиссияси қарорига асосан танловни ўтказиш жараёни Академия расмий веб-сайтида тўғридан-тўғри намойиш этиб борилади.


24. Танлов натижалари Академия қабул комиссияси томонидан Академия расмий веб-сайтида дарҳол эълон қилинади.


25. Танлов натижаларидан норози бўлган номзодлар натижалар Академия расмий веб-сайтида эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида Апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Апелляция комиссияси тақдим этилган апелляцияни у келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида кўриб чиқади. Номзод апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Апелляция кўриб чиқиладиган кун ҳақида номзодга хабар берилади.


26. Апелляция комиссияси томонидан апелляцияни кўриб чиқишда танловнинг тўғри ўтказилганлигига баҳо берилади ва унинг натижаси бўйича апелляция комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

номзоднинг шикоятини қаноатлантириш тўғрисида;

танлов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида.

Апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида иштирок этмаган номзодга апелляцияни кўриб чиқиш натижасида қабул қилинган қарор тўғрисида қарор қабул қилинган куни ахборот-коммуникация воситалари орқали хабар берилади.

Апелляция комиссияси қарори комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланадиган баённомада расмийлаштирилади.


27. Апелляция комиссияси қарори устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.



4-БОБ. МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА ЎҚИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


28. Академия қабул комиссияси томонидан номзодларнинг танловда олган баллари жамланиб, умумий қайдномада ҳар бир мутахассислик бўйича ташқи ва ички номзодларнинг алоҳида рўйхати шакллантирилади.

Рўйхатда номзодлар ҳар бир мутахассислик бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида ҳамда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлар кетма-кетлигида жойлаштирилади.

Бунда, таълимнинг кундузги шакли бўйича бир ўқув йилида ички номзодлардан:

бир ҳудуддан, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокуратуралари ва унга тенглаштирилган прокуратуралар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросидан номзоднинг тўплаган бали кетма-кетлигига кўра кўпи билан 2 нафардан;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси марказий маҳкамасининг таркибий тармоқларидан 1 нафардан, Академиядан кўпи билан 2 нафар номзод ўқишга қабул қилиниши мумкин.


29. Қабул квоталари ва танлов натижаларидан келиб чиқиб, Академия қабул комиссияси томонидан минимал ўтиш баллари белгиланади.


30. Танлов натижаларига кўра, квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинади.


31. Умумий қайднома асосида Академия қабул комиссияси томонидан номзодларни магистратурага ўқишга қабул қилишга тавсия этиш тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, Академия қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.


32. Академия қабул комиссияси баённомасига асосан Академия бошлиғининг номзодларни давлат гранти асосида магистратура тингловчилари сафига қабул қилиш ҳамда тўлов-контракт асосида номзодларни дарсга қўйиш ҳақидаги буйруғи чиқарилади ҳамда бу ҳақдаги маълумот Академия расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тавсия этилган номзодлар шартномада белгиланган тўлов суммасининг тегишли қисмини белгиланган муддатда тўлаган тақдирда Академия бошлиғининг магистратура тингловчилари сафига қабул қилиш ҳақида буйруғи чиқарилади.


33. Тўлов-контракт асосида дарсга қўйилган номзодлар шартномада белгиланган муддатда тўлов суммасини тўлиқ амалга оширишлари лозим.

Тўлов-контракт бўйича шартнома шартларини белгиланган муддатда бажармаган номзодлар ўқишдан четлаштирилади ва бу ҳақда Академия бошлиғининг буйруғи чиқарилади.

Ўқишдан четлаштирилган номзоднинг ўрнига Академия қабул комиссиянинг қарорига асосан баллар кетма-кетлиги бўйича рўйхатдаги кейинги номзод тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.


34. Магистратурага ўқишга қабул қилинган номзодларнинг танлов билан боғлиқ ҳужжатлари уларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади.


35. Магистратурада ўқитишни ташкил этиш жараёни магистратура бўлими томонидан Академиянинг кафедра, марказ ва бўлимлари билан биргаликда амалга оширилади.


36. Магистратурада ўқитиш тингловчиларни прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга тайёрлаш мақсадида, уларни зарур ўқув-методик ва моддий-техник база билан таъминлаган ҳолда ташкил этилади.


37. Магистратурада академик кредит тизимининг жорий этилиши, Академия ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўқув методик, илмий-педагогик фаолияти, амалиёт ўташи, магистрлик диссертациясини тайёрлаши ва ўқитишни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар Академия томонидан белгиланади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


38. Мазкур Низомда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қопланади.


39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.




Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Академияси магистратурасига қабул

қилишни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъуллар


Ўтказиладиган тадбирлар


Бажариш муддатлари











1-босқич


Бош прокуратура Академияси,

Академия қабул комиссияси


Бош прокуратура Академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари ва қабул квоталари тўғрисида Бош прокуратура ва Академия расмий веб-сайтлари ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон бериш


ҳар йили 10 майдан

бошлаб 20 июнга қадар











2-босқич


Бош прокуратура Академияси, Академия қабул комиссияси аъзоси - прокуратура органларининг кадрлар тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, прокуратура органлари аттестация комиссиялари, номзодлар


Ички номзодлар томонидан ариза ва тегишли ҳужжатлар Академия қабул комиссияси аъзоси-прокуратура органларининг кадрлар тармоқларига топшириш.

Ички номзодлар билан суҳбат ўтказиш ва уларнинг кириш имтиҳонида иштирок этишига оид аттестация комиссияси қарорини қабул қилиш.

Кириш имтиҳонида иштирок этадиган номзодларнинг аризалари ва уларга илова қилинган ҳужжатларни Академиянинг махсус электрон платформаси орқали тақдим этиш.


10 июнь - 10 август











3-босқич


Академия қабул комиссияси


Танловни ўтказиш:

Номзодларнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат учун берилган баллни ҳисоблаш.


бир ҳафта ичида











4-босқич


Номзодлар


1. Танлов натижалари бўйича шикоят қилиш;


Танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида


Апелляция комиссияси


2. Шикоятларни кўриб чиқиш.


2 иш кунида








5-босқич


Бош прокуратура Академияси, Академия қабул комиссияси


Танловдан муваффақиятли ўтган номзодларни магистратурага ўқишга қабул қилишга тавсия этиш


Танлов натижалари эълон қилингандан эътиборан 10 кун ичида











6-босқич


Бош прокуратура Академияси бошлиғи


Қабул қилишни расмийлаштириш:

1. Номзодларни давлат грантлари асосида магистратурага қабул қилиш ва тўлов-контракт асосида номзодларни дарсга қўйиш ҳақида буйруқ чиқариш;


Қабул комиссияси ўз ишини якунлагандан сўнг 3 кун ичида



2. Номзодларни тўлов-контракт асосида магистратурага қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш.


тўлов-контракт суммасининг тегишли қисми тўлангандан сўнг 3 кун ичида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 август



































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск