ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Бош прокуратуранинг 02.08.2022 й. 32-ҚҚ-сон, Ички ишлар вазирлигининг 29.07.2022 й. 33ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 29.07.2022 й. 13-сон "Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.08.2022 й. 3196-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.08.2022 й.

N 3196-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ

02.08.2022 й.

N 32-ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.07.2022 й.

N 33ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИНИНГ

29.07.2022 й.

N 13

ҚАРОРИ



Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки

ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга

кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон

Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш

юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар

вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара

қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-762-сон Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 23 октябрдаги 52, 82, 27-сон қарори (рўйхат рақами 3196, 2019 йил 12 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2019 й., 10/19/3196/4015-сон) билан тасдиқланган Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бош прокурор

Н. Йўлдошев

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

А. Азизов




Қарорга

ИЛОВА



Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки

ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга

кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон

Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш

юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар

вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара

қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимчалар


1. 5-банд "ҳақли" деган сўздан кейин ", бундан жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Давлат ижрочиси жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариш билан бир вақтда ҳукм қилинган шахснинг ёки қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳақидаги қарор қабул қилиши шарт.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 август





























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск