ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2022 й. 472-сон "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2022 й.

N 472




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ

ВИЛОЯТИДА ЖОЙЛАШГАН УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф (1-4-синфлар) ўқувчилариии Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш тизимини жорий этиш назарда тутилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 9 февралдаги 67-сон қарорининг 3-банди билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасалари 1-4-синф ўқувчиларини тажриба-синов тарзида 2021/2022 ўқув йили якунига қадар бепул овқатлантириш тизими жорий этилганлиги;

2022 йил учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти маҳаллий бюджети параметрларида мазкур ҳудудлардаги бошланғич синф (1-4-синфлар) ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш учун 100 миллиард сўмдан жами 200 миллиард сўм ажратилганлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасалари 1-4-синфлари ўқувчиларини тажриба-синов доирасида 2021/2022 ўқув йили якунига қадар бепул овқатлантиришни ташкил этиш учун тегишли маҳаллий бюджетларда назарда тутилган маблағлардан Халқ таълими вазирлигига 100,6 миллиард сўм йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-4-синфлари ўқувчиларини овқатлантирилишига қўйиладиган асосий талаблар;

ўқувчиларни кейтеринг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби;

кейтеринг ташкилоти томонидан тайёр таомларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришни ташкил этиш тартиби;

кейтеринг усулида хизмат кўрсатувчи ташкилотларни танловини ташкил этиш ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;

кейтеринг ташкилоти томонидан етказиб берилган таомлар таркиби ва сифати устидан доимий назоратни таъминлаш тартиби.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги:

кейтеринг ташкилотларини Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни ҳамда ушбу қарор талабларига риоя этган ҳолда очиқлик, шаффофлик ва рақобат тамойиллари асосида танлаб олиш чораларини кўрсин;

кейтеринг ташкилотларини танлаб олишда туманлардаги умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳудудий жойлашувини инобатга олсин;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-4-синфлари ўқувчиларини бепул овқатлантиришни ташкил этиш учун ажратиладиган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва мазкур жараёнда коррупциявий омилларнинг олдини олиш бўйича манзилли чоралар кўрсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Молия вазирлиги ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-4-синфлари ўқувчиларини кейтеринг усулида бепул овқатлантириш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутади;

умумий ўрта таълим муассасалари 1-4-синфлари ўқувчиларига кейтеринг хизматини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан етказиб берилган озиқ-овқатлар ҳисоби, ҳисоботи ҳамда кунлик таомноманинг таркиби Халқ таълими вазирлигининг "kundalik.com" платформаси орқали амалга оширилади;

кейтеринг ташкилоти умумий ўрта таълим муассасаларининг ошхонасидан фойдаланмаган ҳолда ўз имкониятлари доирасида тайёр таомларни ишлаб чиқариш ва умумий ўрта таълим муассасаларига етказиб бериш орқали овқатлантиришни ташкил этади.


5. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасаларида санитария-гигиена талабларига риоя этилиши юзасидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар ойда ўрганишлар ташкил этсин.


6. Халқ таълими вазирлиги:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали халқ таълими муассасаларида ўқувчиларни соғлом овқатлантириш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганилган ҳолда кейтеринг усулида ўрта таълим муассасалари 1-4-синфлар ўқувчиларини соғлом овқатлантириш таомномасини қайта кўриб чиқсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.Ў. Эрманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 август








































Время: 0.2245
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск