ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.08.2022 й. 472-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 августдаги

472-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги

умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш

тизимини кейтеринг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда - мактаб) 1-4-синфлар ўкувчиларини (кейинги ўринларда - ўқувчилар) кейтеринг усулида соғлом овқатлантириш (кейинги ўринларда - овқатлантириш) тизимини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


буюртмачи - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги;


кейтеринг - ҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш.


3. Ўқувчиларни овқатлантириш мактабларнинг ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мос шарт-шароитлар яратилган ҳолда ташкил этилади.


4. Буюртмачи ўқувчиларни овқатлантиришни кейтеринг усулида ташкил этишда қуйидагиларга риоя қилиши шарт:

кейтеринг ташкилотини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ танлаб олиш;

кейтеринг ташкилоти томонидан амалга ошириладиган ишлар (хизматлар) сифати юқори даражада саклаб қолинишини талаб қилиш;

хизматларни кейтеринг ташкилотига ўтказишда уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва хўжалик фаолияти харажатларини қисқартириш, фаолиятининг асосий бўлмаган турларини ривожлантириш ҳамда кейтеринг ташкилотига ўтказилган хизматларнинг сифатини ошириш.


5. Кейтеринг ташкилоти ходимлари мактабнинг тегишли ҳудудига олдиндан тақдим этилган ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида белгиланган тартибда киради ҳамда мактаб биносида ҳаракатланади.


6. Кейтеринг фаолиятини ташкил этиш мазкур Низомга илова схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


7. Ўқувчиларни овқатлантириш кейтеринг ташкилоти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари асосида амалга оширилади.


8. Ўқувчиларни овқатлантириш Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган наъмунавий мавсумий таомномалар, таом тайёрлаш бўйича технологик карталар асосида ташкил қилинади.


9. Кейтеринг ташкилоти:

харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатлилиги;

фойдаланиладиган технологик жиҳозлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги;

ошхона ходимлари томонидан таом тайёрлаш технологияси қоидаларига риоя қилиниши;

ошпазларнинг ҳар беш йилда бир марта малака ошириши;

ошпазларнинг тиббий кўрикдан ўтган ҳолда ишга қўйилиши учун жавобгар ҳисобланади.



3-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Мактабларда ўқувчилар кейтеринг усулида бир маҳал овқатлантирилади.


11. Кейтеринг ташкилотини танлаб олиш Вазирлик томонидан тасдиқланган техник талабларга кўра Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ харид қилиш тартиб-таомиллари асосида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ўтказиладиган танлов (тендер) якунлари бўйича амалга оширилади.


12. Танлов (тендер) ўтказиш бўйича эълонлар ва қўйиладиган умумий талаблар Вазирлик томонидан буюртмачига тақдим қилинади ҳамда буюртмачи томонидан давлат харидлари электрон тизимининг махсус платформасига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.


13. Танловга буюртмачи томонидан умумий ўрта таълим муассасаларининг географик жойлашувини ва улар ўртасидаги масофани инобатга олган ҳолда алоҳида лотлар жойлаштирилади.


14. Танлов (тендер) якунлари бўйича ғолиб деб топилган кейтеринг ташкилоти билан мактабларда кейтеринг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматини кўрсатиш бўйича шартномалар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси билан жорий ўқув йили учун белгиланган тартибда тузилади.


15. Вазирлик Ўзбекистон Аутсорсинг хизматлари кўрсатувчи корхоналар уюшмаси билан биргаликда лозим бўлган тақдирда, соҳага оид мутахассисларни жалб қилган ҳолда кейтеринг ташкилоти фаолияти устидан доимий мониторинг олиб боради.


16. Вазирлик кейтеринг ташкилоти фаолияти устидан доимий мониторинг олиб боради.


17. Кейтеринг ташкилоти сифатида хизмат кўрсатувчи талабгорларга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:

умумий овқатланиш хизмати кўрсатиш бўйича камида уч йиллик тажрибага эга бўлиш;

кейтеринг хизматлари бўйича камида уч ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларининг мавжудлиги;

танловда (тендерда) иштирок этиш учун ариза берилган кундан камида бир ой олдин тегишли ташкилотлардан солиқ қарздорлиги, тўловлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкцияларнинг мавжуд эмаслиги;

инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаган бўлиши;

коррупцияга йўл қўймаслиги тўғрисида ариза тақдим этилиши;

танловда (тендерда) иштирок этиш учун Вазирлик томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган техник топширик ва танлов ҳужжатлари талабларига мослиги;

соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан таомлар тайёрлаш технологияси бўйича камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассисларга (муҳандис-технолог, аллерголог, диетолог, гастроэнтеролог, терапевт врач, ошпазлар) эга бўлиши.



4-БОБ. КЕЙТЕРИНГ ТАШКИЛОТИ ТОМОНИДАН

ТАЙЁР ТАОМЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА

ЕТКАЗИБ БЕРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


18. Кейтеринг ташкилоти таомларни ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган тартибда тасдиқланган таомнома асосида тайёрлайди ва ўқувчиларга етказиб бериш чораларини кўради.


19. Кейтеринг ташкилоти тайёр таомларни қадоқланган, бир марта ишлатиладиган қутиларда совиткич мосламаси ўрнатилган махсус автотранспорт воситаларида мактабларга етказади.


20. Кейтеринг ташкилоти етказиб берилган қадоқланган тайёр таомларни мактаб ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ўқувчиларга тарқатишни ташкил этади.


21. Кейтеринг ташкилоти етказиб берилган мактаб ошхонасида истеъмол қилинган қадоқланган тайёр таомларнинг чиқиндиларини ўз вақтида утилизация қилиш чораларини кўради.


22. Кейтеринг ташкилоти томонидан етказиб берилган таомлар таркиби ва сифати устидан доимий назоратни таъминлаш мақсадида ҳар бир мактабда 5 нафар (мактаб директори, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) аъзодан иборат таркибда махсус комиссия тузилади.


23. Кейтеринг ташкилоти узоқ ва олис ҳудудлардаги мактабларга қадоқланган тайёр таомларни ўз вақтида, сифати бузилмаган ҳолда етказиб бериш мақсадида ўша ерда жойлашган мактабларнинг бирида тайёр маҳсулотларни сақлашни ташкил этади.

Бунда кейтеринг ташкилоти етказиб берилган қадоқланган тайёр таомлар уларнинг сифатига таъсир қилмаган ҳолда техник воситалар орқали (музлаткич, ваакум мосламалари, овқат учун мосланган контейнерлар) сақланишини таъминлайди.



5-БОБ. КЕЙТЕРИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


24. Санитария-гигиена меъёрларидан келиб чиқиб, битта ўқувчини бир маҳал озиқ-овқат билан таъминлашнинг ўртача нархи Халқ таълими вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар ўқув йили учун тасдиқланади.

Бунда ўртача нарх санитария-гигиена меъёрларида белгиланган миқдордаги озиқ-овқат махсулотларини тегишли ҳудуддаги махсулотларнинг ўртача бозор нархига кўпайтирган ҳолда аниқланади.


25. Кейтеринг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори барча харажатларни (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва бошқаларни) ўз ичига олган ҳолда 20 фоизгача миқдорда белгиланади.


26. Ўқув йили давомида янгидан синфлар очилганда (ёки ёпилганда), ўқувчилар сони ўзгарганда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан киритилган ўзгартириш асосида тасдиқланган ўртача бозор нархлари кескин ўзгарганда кейтеринг ташкилоти ва мактаб томонидан шартнома бўйича умумий бошланғич сумманинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда қўшимча шартнома тузилиши мумкин.


27. Ўқувчиларни овқатлантириш ташкил этилганда тайёр таомлар таомномада белгиланган миқдорларда ва санитария-гигиена меъёрларига мос равишда бўлиши шарт.


28. Кейтеринг ташкилоти томонидан соғлом овқатлантиришни ташкил этишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини, ошхона ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилишини назорат қилиш Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилади.


29. Таомномада тайёр таомлар вазни, нархи, сарфланган маҳсулотлар тури ва уларнинг миқдорлари кўрсатилади.


30. Кўрсатилган хизматлар ҳисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан, 85 фоизи ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб, тақдим қилинган ҳисоб-фактураларга асосан амалга оширилади.


31. Кейтеринг ташкилоти бир ойда тасдиқланган таомномалар нусхалари ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобот ва ҳисоб-фактура ҳужжатларини кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмасдан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бухгалтериясига тақдим этади.



6-БОБ. БУЮРТМАЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


32. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кейтеринг усулида овқатлантиришни амалга ошириш учун қўйилган талаблар бажарилишини ўрганиш;

тайёр таомлар сифатининг таомномага мувофиқлигини текшириш;

тайёр таомларнинг миқдори, мазаси, таркибидаги маҳсулотларнинг сифати бўйича камчиликларга йўл қуймаслик;

харид қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, уларда фойдаланиладиган технологик санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини назорат қилиш;

туман (шаҳар) халқ таълими бўлималари томонидан соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, жумладан, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказиш;

тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мактабларда сифатли ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиш;

Вазирлик Ўзбекистон Аутсорсинг хизматлари кўрсатувчи корхоналар уюшмаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг тегишли ҳудудий бошқармаси билан биргаликда кейтеринг ташкилоти томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати устидан доимий назоратни амалга ошириш ҳамда ўрганиш натижаларига кўра кейтеринг ташкилотини "инсофли ижрочи" ёки "инсофсиз ижрочи" рўйхатига киритиш.


33. Буюртмачи:

кейтеринг ташкилоти томонидан етказиб берилган тайёр озиқ-овқат махсулотларининг ҳисоб-фактура ҳужжатлари "kundalik.com" платформасида шаклланган маълумотларга мослигини текшириши;

кўрсатилган кейтеринг хизматлари учун шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда тўловни амалга ошириши;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган таомнома асосида овқатлантиришни ташкил этиши лозим.

Буюртмачига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.


34. Кейтеринг хизматини кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳисоб-китоблар улар томонидан тақдим этилган ҳисоб-фактура ҳужжатлари асосида ушбу ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан "kundalik.com" платформасида шаклланган маълумотларга мослиги текширилган ҳолда амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва кейтеринг ташкилоти билан тузилган шартнома белгиланган тартибда бекор қилишига асос бўлади.


36. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Кейтеринг усулида ташкил этиш ҳамда ўзаро

ҳисоб-китобларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Буюртмачи

(Қорақаппоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм втояти ҳокимлиги


Танлов (тендер) ўтказиш бўйича эълонлар ва кўйиладиган талабларни давлат харидлари электрон тизимининг махсус платформасига жойлаштиради. Оммавий ахборот воситаларида эълон беради.


Заруратга кўра









2-босқич

Буюртмачи томонидан тузилган харид комиссияси


1. Танлов (тендер) иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқади ва энг яхшиларини танлаб олади.


2. Танлов (тендер) ғолибини аниқлайди ва баённомани расмийлаштиради.


Янги ўқув йили бошлангунига қадар









3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таьлими вазирлиги, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси


1. Танлов (тевдер) ғолиби (кейтеринг ташкилоти) билан шартнома тузади.


2. Кейтеринг ташкилоти ходимлари мактабларнинг тегишли ҳудудига олдиндан тақдим этилган ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида белгиланган тартибда киради ва мактаб биносида харакатланади.


Танлов (тендер) ғолиби аниқлангандан сўнг 3 иш куни мобайнида









4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси


Тегишли кўрсатилган хизматлар ҳисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 15 фоизи миқдоридаги маблағни олдиндан кейтеринг ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб беради.


Ҳар ойнинг 5-кунигача









5-босқич

Кейтеринг ташкилоти


Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактуралар (бажарилган ишлар далолатномалари) ҳамда бошқа асословчи ҳужжатларни туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этади.


Шартномада белгиланган муддатда









6-босқич

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари


Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳисоб-фактураларни "kundalik.com" платформасида шаклланган маълумотлар билан солиштириб, уларни умумлаштирган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига тақдим этади.


Ҳар ойнинг 10-кунигача









7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси


1. Асословчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари) таққосланади.


2. Тузилган шартнома шартларига мувофиқ тасдиқланган ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаларига асосан қолган 85 фоиз сумма кейтеринг ташкилотига тўланади.


Тасдиқланган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 август










































Время: 0.0259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск