ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 25.08.2022 й. 475-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 августдаги

475-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос

вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни

қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги

НИЗОМ

        

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигида (кейинги ўринларда - Вазирлик) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, маблағлардан кейинчалик туризм ва маданий мерос соҳаларини ривожлантиришда фойдаланиш учун уларнинг жамланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади. Жамғарма давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


3. Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари - вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар) ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимидан тушадиган тушумлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

туристик (меҳмонхона) йиғими ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундирилган пеня;

Хавфсиз туризм жамғармаси ("чиқиш туризми" йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагентлар томонидан захира қилинадиган маблағлар бундан мустасно) ҳамда Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ туризм соҳасидаги давлат активларини сотишдан тушган маблағларнинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тақсимланадиган қисмидан тушадиган тушумлар;

муассиси Вазирлик ҳисобланган корхоналар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда - тизими ташкилотлари) ихтиёрида солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;

хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларга мувофиқ давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган тегишли маблағлар;

тизим ташкилотларининг мол-мулкини (кўчмас мулк бундан мустасно) сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи;

тизим ташкилотларининг, шу жумладан, Вазирликнинг мол-мулкини ижарага беришдан тушган бюджетга йўналтирилаётган маблағларнинг 50 фоизи;

тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Вазирликнинг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда Давлат бюджети маблағларининг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;

тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Вазирликнинг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари, талон-торож, растраталар, камомадлар суммалари;

тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;

туризм ва маданий мерос соҳаларидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар;

моддий маданий мерос объектлари, музей ва бошқа намойиш объектларида замонавий ахборот технологияларини жорий этишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишдан тушадиган маблағлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари Жамғармага қонунчиликда белгиланган тартибда жалб этилади.


5. Жамғармага тушадиган маблағлар Вазирлик томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисобварақларида жамланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Вазирлик томонидан тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда фойдаланилади.


7. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

туризм ва маданий мерос соҳаларидаги мақсадли дастурларни молиялаштириш;

туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;

туризм ва маданий мерос соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан соҳавий хорижий ўқув марказларида ва таълим муассасаларида стажировкадан ўтиш;

ҳудудлардаги салоҳиятли туризм ва маданий мерос объектлари ва туризм масканларини бирламчи чораларни кўрган ҳолда туристлар ташрифи учун тайёрлаш ва уларни тарғиб қилиш, шунингдек, ички туризмни оммалаштириш ва рағбатлантириш, туризм мавсуми паст бўлган даврда жойлаштириш воситаларининг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш (қоплаш);

хорижий туризм ярмаркаларида, кўргазмаларда, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон Туристик Ташкилоти (ЮНВТО)га аъзолик бадаллари тўлаш;

Вазирлик, шу жумладан унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш, вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилиш;

Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

Вазирлик томонидан ўз тизимида ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ва муассасаларининг устав жамғармаларини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун тўловларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида туризм ва маданий мерос соҳаларини ривожлантириш учун жалб этилган кредитларни ва улар бўйича фоизларни қайтариш;

Вазирлик тизимидаги давлат унитар корхоналари ва муассасаларига авиачипталар харид қилиш, хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий адабиётлар харид қилиш ва қонунчиликда назарда тутилган хорижий валютадаги бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун хорижий валютада маблағлар ажратиш;

Вазирлик ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини молиялаштириш;

"Туризм фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, улар фаолиятини рағбатлантириш, туризм ва маданий мерос соҳаларидаги лойиҳаларга грантлар ажратиш, шунингдек, фаолияти туризм ва маданий мерос соҳалари билан бевосита боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларининг халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини Вазирнинг қарори билан тўлаб бериш;

Ҳукумат топшириқлари асосида туризм ва маданий мерос соҳаларидаги тадбирлар билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш (қоплаш);

туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, ёш тадбиркорларни рағбатлантириш. Мазкур рағбатлантириш шартлари Вазирлик томонидан белгиланади;

Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ташқи ва республика ҳудудида тарғиб қилиш учун Вазирлик ҳузуридаги "Миллий PR-марказ" ДУК, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари орқали Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ташқи бозорлар ва республика ҳудудида тарғибот харажатларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни (дипломатик ваколатхоналарнинг ҳисобига тўғридан-тўғри хорижий валютада пул ўтказиш йўли билан), шу жумладан, B2B учрашувлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурлар асосида хорижий делегация вакилларининг харажатларини қоплаш;

моддий маданий мерос объектлари, музей ва бошқа намойиш объектларида электрон тўлов, турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатиш, кириш билетларини олдиндан сотиб олишни назарда тутувчи ягона марказлашган электрон тизимни яратиш, ишга тушириш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича харажатларни қоплаш;

Жамғармага туристик (меҳмонхона) йиғимдан келиб тушадиган маблағларнинг 10 фоизини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармасига ўтказиш;

Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг иқтидорли, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, чин етим ва ногиронлиги бўлган талабалари (ўқувчилари)ни қўллаб-қувватлаш мақсадида стипендиялар тўлаш, шунингдек Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимларини "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетида магистратурада ўқиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш. Стипендиялар ва магистратурада ўқиш билан боғлиқ харажатлар миқдори вазир қарорига асосан белгиланади;

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ва унинг ҳузуридаги техникум ва коллежлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кутубхона фондини бойитиш;

туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларнинг "мастер-режа"ларини ишлаб чиқилишини молиялаштириш;

хорижий мутахассисларни жалб қилиш йўли билан шакллантирилган ижодий ва суратга олиш гуруҳларининг сценарийлар ва суратга олиш ишлари концепциясини ишлаб чиқиш, республика ҳудудларига ижодий экспедициялар ва хизмат сафарлари, шунингдек, мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича материалларни тайёрлайдиган бошқа ижодий гуруҳлар фаолиятини доимий асосда, шу жумладан аутсорсинг орқали молиялаштириш;

туризм ва маданий мерос соҳаларидаги эксперт ва ижодкорларни жалб этилиши билан боғлиқ хизмат сафарлари ҳамда уларни мукофотлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш.

Вазирлик фаолияти билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган бошқа тадбирларни амалга ошириш.


8. Вазир Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТ

ВА НАЗОРАТ


9. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


10. Вазир ва бош ҳисобчи бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.


11. Вазирлик белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.


12. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган махсус банк ҳисоб рақамлари ва ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларида қолади.


13. Вазир Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсан жавоб беради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

            

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 август




























































Время: 0.1963
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск