Умная подшивка
2022 й. / СБХ, 34 /Божхона
Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ
Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин
ФОРМАТ-МАНТИҚИЙ ТЕКШИРУВ ҲАҚИДА
Божхона брокерлари уюшмасига Давлат божхона қўмитасидан 4.07.2022 йилдаги 8/05-22-1899-сонли хат келиб тушди, унга Доимий асосда ишлайдиган божхона қийматининг фаол формат-мантиқий текширувлар рўйхати илова қилинган.
ДБҚнинг хатига мувофиқ ББУ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга БЮДни рўйхатдан ўтказишга кетадиган вақтни тежаш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона қийматини назорат қилиш учун қўлланиладиган формат-мантиқий текширувнинг айрим турлари ўчирилишини маълум қилади.
Шу билан бирга ДБҚ хатида таъкидланишича, БҚД ёки БЮДда божхона қийматини аниқлаш усули ёки божхона қиймати тузилмаси ва миқдори нотўғрилиги билан боғлиқ хатолар мавжуд бўлганда, БЮДга тузатишлар киритилиши лозим, акс ҳолда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга нисбатан жарималар қўлланилиши мумкин.
Шунингдек хатда кўрсатилишича, ҳозирги пайтда маҳаллий божхона органлари Божхона кодексининг 319-моддасига мувофиқ қуйидаги тартибда товарларнинг божхона қиймати тўғри аниқланиши ва маълум қилиниши устидан назорат қилишни бошладилар:
q товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усулини танлаш ва қўллаш;
q товарларнинг божхона қиймати тузилмаси ва миқдори;
q товарларнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар.
ДБҚнинг 4.07.2022 йилдаги
8/05-22-1899-сон хатига
ИЛОВА
Доимий асосда ишлайдиган божхона
...