ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Молия вазирининг 01.08.2022 й. 39-сон "Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.08.2022 й. 2000-9-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2022 й.

N 2000-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

01.08.2022 й.

N 39


БУЙРУҒИ



"Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон "Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сон "Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          Т. Ишметов




Буйруққа

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ буюраман:".


2. Қоидаларда:


а) 1-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари" деган сўзлар "Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "20 фоизидан" деган сўзлар "25 фоизидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 8-банддаги "эмитентнинг рўйхатдан ўтказилган устав капиталининг 20 фоизидан" деган сўзлар "эмитент устав капиталининг 25 фоизидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 29-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фоизли, дисконтли, ютуқли, серияли (облигациявий дастурга асосланган) ва мақсадли (фоизсиз) облигациялар чиқарилиши мумкин.";

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Серияли (облигациявий дастурга асосланган) облигациялар тўлов муддати даврий равишда тегишли эмиссия қарори (рисоласи) билан белгиланган муддатларда юзага келадиган облигациялар ҳисобланади.";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


д) 1 ва 1а-иловаларнинг 11.7-бандидаги "баҳолаш фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг рақами, берилган санаси ва лицензиянинг амал қилиш муддати, кўрсатилган лицензияни берган орган." деган сўзлар "баҳоловчи ташкилотнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзолиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва берилган санаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 2в-илованинг 7 ва 10-бандларидаги "паспорт маълумотлари" деган сўзлар "паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 август




































Время: 0.1489
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск