ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2022 й. ПҚ-365-сон "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйлари фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2022 й.

N ПҚ-365



ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

МАРКАЗЛАРИ ВА "МУРУВВАТ" ИНТЕРНАТ

УЙЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда "Инсон қадри учун" тамойили асосида Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларида васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларида истиқомат қилаётган болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатишнинг янгиланган тизимини жорий этиш орқали уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш мақсадида:

1. Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларини (кейинги ўринларда - тиббий-ижтимоий муассасалар) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига бириктириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилансинки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси:

тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;

тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этиш;

тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник ва гигиеник воситалари билан таъминлаш;

тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш бўйича зарур шароитларни яратиш;

тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятини ривожлантириш;

тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган шахслар учун маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан, концерт дастурларини ташкил этиш орқали уларни маданий ҳаётдаги фаол иштирокини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига доимий равишда кўмаклашади.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар ҳамда юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун қўмитанинг махсус жамғармаси маблағларини йўналтириш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:

а) 2023-2024 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларининг ҳудудида видеокузатув мосламалари ўрнатилишини таъминласин;

б) 2024 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда тасдиқланган режа-график асосида Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларидаги тарбиячиларни ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитиш тартибини жорий этсин;

в) 2023 йил 1 июнга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйлари негизида зарур технологик шароитларни яратсин.

Бунда, амбулатор шароитда даволанаётганлар учун янги педагогик ва инновацион технологияларга асосланган дастурлар жорий этилади ҳамда ота-она ёки васийларга маслаҳат ёрдамлари кўрсатилади;

г) 2022 йил якунига қадар ҳамда келгусида ҳар йили камида бир маротаба Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларида васийликка олинган шахсларни навбатдан ташқари диспансеризациядан ўтказишни ташкил этсин ҳамда натижасига қараб уларга манзилли тиббий-профилактик тадбирларни белгиласин;

д) Спорт вазирлиги билан биргаликда:

тиббий-ижтимоий муассасаларни кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт турлари билан шуғулланиши учун зарур бўладиган спорт асбоб-ускуналари, жиҳозлар ва бошқа инвентарлар билан таъминласин;

ҳар йили 1 июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишлаб "Мурувват" болалар уйларининг тарбияланувчилари ўртасида республика миқёсида спорт мусобақаларини уюштирсин.

Белгилансинки, спорт асбоб-ускуналари, жиҳозлар ва бошқа инвентарлар хариди Спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

е) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ҳар чоракда тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексаларнинг театр, концерт ва музейларга ташриф буюриши ҳамда таниқли ёзувчи ва адиблар билан маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилишини ташкил этсин.

Бунда, маданий ва маърифий тадбирлар Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб борилиши тавсия этилсин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисига божхона органлари томонидан аниқланиб, давлат даромадига ўтказилган товар-моддий бойликларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асослантирилган сўровларига асосан тиббий-ижтимоий муассасаларга беғараз топшириш ҳуқуқи берилсин.

6. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Наманган вилоят ҳокимлигининг 2022 йилда Наманган вилоятининг Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ҳудудида нуронийларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш мақсадида кундузи пуллик хизмат кўрсатувчи "Кексалар боғи"ни ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, Наманган вилояти Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказининг ишчи ходимлари томонидан доимий яшовчилари бўлмаган кексаларга кундузги тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатилади.

7. Белгилансинки, тиббий-ижтимоий муассасаларда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш учун ўқув устахоналари ташкил этилади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги "Мурувват" интернат уйларида ҳар йили камида икки маротаба васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, тикувчилик ва уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бошқа мос йўналишлар бўйича қисқа муддатли бепул курсларни ташкил этсин.

8. Савдо-саноат палатасининг "Ижтимоий маҳсулот" электрон сотув платформасини ишлаб чиқиш ва 2023 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларида истиқомат қилаётган шахслар томонидан қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотларнинг кўргазма савдоларини мунтазам равишда ташкил қилиш амалиётини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

9. 2022-2025 йилларда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича "Йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.

10. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилаётган 300 ўринли "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйини ажратилган маблағ доирасида аёллар интернат уйига мослаштириш бўйича таклифига розилик берилсин.

Жиззах вилояти ҳокимлиги 2022 йил 1 октябрга қадар:

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилаётган "Мурувват" аёллар интернат уйини қуриш ишларини якунласин ва тўлиқ фойдаланишга топширилишини таъминласин;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилаётган "Мурувват" аёллар интернат уйини малакали тиббий ва ижтимоий ходимлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


11. Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда жорий қурилиш ва реконструкция ишлари ўтказиладиган "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларининг рўйхатини тасдиқласин. Бунда, фойдаланишдан чиқарилган "Меҳрибонлик" уйларининг бинолари ва иншоотларида васийликка олинган шахсларга самарали тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш таъминлансин.


12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси мазкур қарорда назарда тутилган тадбирлар ижросини мувофиқлаштириш, унинг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси марказий аппарати тузилмасида божхона органларининг умумий чекланган штат бирликлари доирасида 3 та штат бирлигидан иборат тиббий-ижтимоий муассасалар билан ишлаш бўлимини ташкил этсин.

Бунда, ходимларнинг иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли ўртасида мунтазам, тизимли ва кенг кўламда ёритиб борилишини таъминласин.

14. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов белгилансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 30 августдаги

ПҚ-365-сон қарорига

ИЛОВА


"2022-2025 йилларда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш

марказлари  ва  "Мурувват"  интернат  уйларининг

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Муассаса номи

Чора-тадбирлар номи

Амалга

ошириш

муддати

     

Молиялаштириш

манбаи*

       

Масъул ижрочилар

       

I. "МУРУВВАТ" НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН БОЛЛАР

ВА КАТТА ЁШДАГИ ШАХСЛАР УЧУН ИНТЕРНАТ УЙЛАРИ

       

1.

Тошкент 1-сон "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи.

Тошкент 1-сон "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйини реконструкция қилиш.


2022-2024

йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


2.

Тошкент 2-сон "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи.


1. Ичимлик сув қувурини таъмирлаш.


2. Муассаса деворини таъмирлаш.


3. Бино лифтини янгилаш.


4. Васийликка олинганларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари билан учрашиш хоналарини назарда тутувчи назорат ўтказиш биносини қайта қуриш.


5. Хизмат автотранспорт воситалари учун автотураргоҳ (навес) қуриш.


2022-2024

йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


3.

Сирдарё ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. 80 ўринли ётоқхонани ўз ичига олган маъмурий бино ва назорат ўтказиш биносини қуриш ҳамда жиҳозлаш.


2022-2024

йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Махмудалиев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


2. Мавжуд биноларнинг канализация тизимини, ётоқхоналардаги ҳожатхона ва ювиниш хоналарини ҳамда фасад қисмларини таъмирлаш.

3. 200 дона темир каравотлар билан таъминлаш.



Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

4. Янги электр трансформатор ва қуёш панелларини ўрнатиш.


5. Ташқи канализация тизимини қуриш.




4.

Зомин ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" интернат уйи.

1. Муассасанинг бино-иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш.


2. Иссиқлик тизимига замонавий қозонхона ўрнатиш.


3. Янги электр трансформатор ва захира линия учун дизель генератор ўрнатиш ҳамда биноларга борувчи ташқи электр кабелларини алмаштириш.


4. Канализация тизимларини таъмирлаш.


5. Ҳудудга қуёш панелларини ўрнатиш масаласини ўрганиб, натижаси асосида ишларни ташкил этиш.


6. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувурлари ва материаллар харид қилиш.


7. Ичимлик сув минорасини ўрнатиш.


8. Табиий газ қувурини 8 км масофадан тортиб келиш.

      

2022-2024

йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов)

5.

Тошкент ногиронлиги бўлган эркаклар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. 7-бўлимнинг 3-қавати "D" блокини мукаммал таъмирлаш.


2. Бино лифтини янгилаш.


3. 200 метр масофада ёритиш мосламаларини ўрнатиш.


4. 10 дона тикув машинасини харид қилиш.


5. Ички йўлакларга бетон қоплама ётқизиш ва ҳудудни ободонлаштириш.


2022-2024

йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзоқов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


6.

Фарғона ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Биноларнинг фасад қисмини таъмирлаш.


2. Ҳудуднинг олд томонидаги девор ўрнига темир панжарали тўсиқлар ўрнатиш.


3. Ҳудуднинг олд томонида автотураргоҳ ташкил қилиш.


2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Қўчқоров), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


7.

Нукус шаҳар ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Муассаса ҳудудидаги шўр ерларни доимий равишда ювиб, зах қочириш учун муассаса ҳудудида 51 та вертикал дренаж бурғилаш ишларини амалга ошириш.


2. Муассаса ҳудудини ободонлаштириш.


2024 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Эрманов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


8.

Қўрғонтепа ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Озиқ-овқат сақлаш биносини, шунингдек, 40 ўринли ошхона биносини 200 ўринга мўлжаллаб қайта қуриш ва жиҳозлаш.


2025 йил


Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахмонов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


2. Кўмир ва товар-моддий бойликларни сақлаш омборхоналари биноларини қуриш.


2025 йил

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

9.

Чуама ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" интернат уйи.


Сил касаллигига чалинган шахслар учун 30 ўринли ва ётоқ касал бўлган шахслар учун 70 ўринли бўлимлар биноларининг ички қисмини таъмирлаш.


2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахмонов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


10.

Шаҳрисабз ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" интернат уйи.


Муассасани спорт анжомлари билан таъминлаш.


2022-2024

йиллар

Спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Азимов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Спорт вазирлиги (Икрамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) Божхона қўмитаси (Мавлонов)


11.

Нурота ногиронлиги бўлган эркаклар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувурлари ва материалларини харид қилиш.


2025 йил


Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Навоий вилояти ҳокимлиги (Турсунов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Спорт вазирлиги (Икрамов) Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзтрансгаз"АЖ (Исаков), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов)


2. Табиий газ қувурини тортиб келиш.


2025 йил


ҳомийлик маблағлари


3. Спорт анжомлари билан таъминлаш.


2025 йил


Спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси


12.

Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун "Мурувват" интернат уйи.


Муассаса биносининг қозонхонасини мукаммал таъмирлаш.


2025 йил

ноябрь

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Қосимов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


13.

Оҳангарон ногиронлиги бўлган эркаклар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Мини спорт майдончасини қуриш.


2. Муассаса ҳудудидаги дренаж тизимини мукаммал таъмирлаш.


2025 йил

ноябрь

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


14.

Қудаш ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Спорт майдончаси ва озиқ-овқат омборхонаси қуриш.


2. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувурлари ва материалларини харид қилиш.


2025 йил

июль


Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзтрансгаз"АЖ (Исаков), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов)


3. Газ қувурини тортиб келиш.


2025 йил

октябрь


15.

Қўқон ногиронлиги бўлган эркаклар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Дезинфекция камераси учун хона қуриш.


2. Васийликка олинган шахсларнинг меҳнат терапияси билан шуғулланиши учун алоҳида бино қуриш.


2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


16.

Хива ногиронлиги бўлган эркаклар учун "Мурувват" интернат уйи.


1. Спорт зали, маданият ва маърифат залини қуриш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш.


2. Кир ювиш хонаси биносини таъмирлаш.


2025 йил


Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Хоразм вилояти ҳокимлиги (Рахимов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


3. Муассасанинг ташқи канализация тизимини қуриш.


2025 йил

       

II. ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАРКАЗЛАРИ

      

17.

Фарғона Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.


1. Муассасага кириш қисмидаги бино ва ташқи деворлар ҳамда мавжуд биноларнинг фасад қисмларини таъмирлаш.


2. Мавжуд икки қаватли бинонинг 3 ва 4-бўлимларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш.


3. Ётоқ бўлимларидаги 6 та ювиниш хоналарини тўлиқ таъмирлаш.


4. Ошхона биносини қайта қуриш.


5. Ҳудудни ободонлаштириш, суғориш тизими учун қудуқ қазиш.


6 Назоратдан ўтказиш, ходимлар кийим алмаштириш биноларини қайта қуриш, хизмат автотранспорт воситалари учун автотураргоҳ, кийимларни қуритиш айвонини қуриш.


2022-2024

йиллар


Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан


Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов) Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов)

7. Мавжуд қишки боғ биносини кутубхонага мослаштирган ҳолда таъмирлаб жиҳозлаш ва сув ҳавзасини, миллий айвон, ёзги кинотеатр бинолари ҳамда фонтанни таъмирлаш.


8. Мавжуд спорт майдонларини таъмирлаш.


2024-2025

йиллар


9. Қишки тадбирлар биносини зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш.


10. Муассасанинг 1-2, 5 ва 6-бўлимларини таъмирлаш.


11. Муассаса ҳудудидан ташқаридаги канализация тизимини таъмирлаш.


12. Муассасага янги электр трансформатор ўрнатиш ва трансформаторгача юқори кучланишли электр тармоғини тортиш.


2024-2025

йиллар

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда ҳомийлик маблағлари

18.

Андижон Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.


Муассасада қўшимча 20 ўринли ётоқхона биноси, спорт майдончаси ва усти ёпиқ айвон қуриш.


2025 йил

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахмонов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


19.

Яккабоғ Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.


Муассасада усти ёпиқ айвон қуриш.


2024 йил

июль

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Азимов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


20.

Самарқанд Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.


1. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувурлари ва материаллар харид қилиш.


2022-2024

йиллар


Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), "Ўзтрансгаз"АЖ (Исаков), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Эшмуратов)


2. Табиий газ қувурини тортиб келиш.


2022-2024

йиллар


21.

Оҳангарон Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.


Муассасанинг таъмирга муҳтож ётоқхона биноларини мукаммал таъмирлаш.


2025 йил

октябрь

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Божхона қўмитаси (Мавлонов)


22.

Қурилиш-таъмирлаш (реконструкция) ишлари олиб борилаётган Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" уйлари.


Муассасаларни зарур компьютер техникаси, мебель жиҳозлари, маиший техника воситалари билан таъминлаш.


2022-2025

йиллар

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) Божхона қўмитаси (Мавлонов)


23.

Республикадаги барча Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" уйлари.


1. Муассасаларни Интернет тармоғига улаш.


2. Оптик толали линиялар билан таъминланмаган муассасаларга оптик толали алоқа линияларини тортиш.


3. Ички локал тармоқ ва сервер хоналарни ташкил этиш.


2023-2024

йиллар

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров)


24.

Республикадаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйлари.


Васийликка олинган шахсларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, касб-ҳунар ўргатиш учун шарт-шароит яратиш ҳамда алоҳида истеъдодга эга бўлган шахсларнинг турли танловлар ва мусобақаларда иштирокини таъминлаш.


2023-2025

йиллар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Мусаев) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов)


Бунда:

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида устахоналар ташкил этиш, жиҳозлаш ва керакли хомашё билан таъминлаш;


"Мурувват" интернат уйларида устахоналар ташкил этиш, жиҳозлаш ва керакли хомашё билан таъминлаш.



Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

25.

Самарқанд вилояти Ургут ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар "Мурувват" интернат уйи.


Муассаса учун янги бино қуриш масаласини ўрганиб чиқиш ва васийликка олинган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклиф киритиш.


2024 йил

-

Божхона қўмитаси (Мавлонов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков)


         

*) Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳисобидан маблағлар тегишлилиги бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳомийлик ёрдами сифатида уларнинг асосланган сўровномасига мувофиқ ўтказиб берилади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари буюртмачи ҳисобланади. Ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклатилади.

Буюртмачига, истисно тариқасида, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга ҳамда қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаштириш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат берилади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйлари учун компьютер техникаси, мебель жиҳозлари, маиший техника воситалари қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш бўйича тайёрланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилади. Жиҳозлар билан таъминлаш ишларини назорат қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юкланади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйларида зарурат бўлганда вужудга келган қўшимча қурилиш ва таъмирлаш ишлари Божхона қўмитаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги келишуви асосида амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 август


"Халқ сўзи", 2022 йил 31 август


































Время: 0.2231
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск