ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2022 й. 477-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига пахта хом ашёсини қайта ишлайдиган ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва уларнинг манфаатдорлигини ошириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2022 й.

N 477




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ ҚАЙТА

ИШЛАЙДИГАН ВА ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН КОРХОНАЛАРНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАНФААТДОРЛИГИНИ ОШИРИШ УЧУН ҚУЛАЙ

ШАРОИТЛАР ЯРАТИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш қувватларини кўпайтириш, уларни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, ушбу жараёнга илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш орқали рентабеллигини ошириш, юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва янги иш ўринларини яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, пахта тозалаш корхоналарининг ресурс салоҳияти ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ўртасидаги номутаносибликнинг кўпайиши, шу жумладан, уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификациялаш бўйича зарур чораларнинг ўз вақтида кўрилмаганлиги сабабли ишлаб чиқариш қувватларининг бекор туришига ва иқтисодий йўқотишларга олиб келмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бозор муносабатларини жорий қилиш, пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган тармоқлар билан интеграциялашувини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

мамлакатимиз ҳудудларида янги пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳамда уларнинг пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларига бўлган заруратидан келиб чиққан ҳолда, пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини сотиб оладиган пахта-тўқимачилик кластерлари рўйхатига тузатишлар киритиш;

мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида янги ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластерларига ўз ҳудудларида жойлашган пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 августдаги

477-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорига 1-иловада:


а) 1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

1.

"Элликқалъа пахта тозалаш" АЖ

"Бостон кластер" МЧЖ

1

4

".


б) қуйидаги мазмундаги 1-1-позиция билан тўлдирилсин:


"

1-1.

"Элликқалъа пахта тозалаш" АЖ

"Ellikqala oltin tolasi klaster" МЧЖ

-

1

".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта тўқимачилик ишлаб чиқарувчиларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матнида:


а) 27-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

27.

Наманганская область, Нарынский район

СП ООО "Uztex Uchkurgan"

Заготпункты AO "Норин пахта тозалаш": "Призаводского заготпункта" и "Учтепа"*

";


б) қуйидаги мазмундаги 27-1-позиция билан тўлдирилсин:


"

27-1.

Наманганская область, Нарынский район

ООО "Ифтихор кийим саноат"

AO "Норин пахта тозалаш"

";


в) 47-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

47.

Ферганская область, Язъяванский район

СП ООО "Baxodir Log'on Tekstil"

АО "Кува пахта тозалаш"

";


г) қуйидаги мазмундаги 47-1-позиция билан тўлдирилсин:


"

47-1.

Ферганская область, Язъяванский район

ООО "POSCO International"

Заготпункты АО "Кува пахта тозалаш": "Хонабод" и "Коратепа"

";


д) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"*) В случае отсутствия возможности ООО СП "Uztex Uchkurgan" эффективного использования данных объектов и выполнения договорных обязательств, обязательства по договору переходят в ООО "Ифтихор кийим саноат" с дальнейшим погашением средств, ранее выплаченных со стороны ООО СП "Uztex Uchkurgan"".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 10 декабрдаги 747-сон қарорига 1-иловада:


а) 7-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

7.

Жиззах вилояти Арнасой тумани

"Agro Elegant klaster" МЧЖ

"Учтепа пахта тозалаш" АЖ ва "Фарғона" пахта қабул қилиш маскани

";


б) 28-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

28.

Хоразм вилояти Гурлан тумани

"Gurlan global teks" МЧЖ

"Гурлан пахта тозалаш" АЖ ва корхона қошидаги пахта қабул қилиш маскани

";


в) қуйидаги мазмундаги 28-1-позиция билан тўлдирилсин:


"

28-1.

Хоразм вилояти Гурлан тумани

"Gurlan global teks" МЧЖ

"Gurlan baraka teks" МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз улуши**

".


г) изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"**)"Gurlan baraka teks" МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз улуши "Gurlan global teks" МЧЖга ўн йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 август




































Время: 0.2000
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск