ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини /

Ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.08.2022 й. 481-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 августдаги

481-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳайвонларнинг ўта хавфли

юқумли касалликларига қарши вакцинация

тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат, идоравий ва ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматлари томонидан ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини (кейинги ўринларда - вакцинация тадбирлари) ўтказиш ва молиялаштиришни замонавий ва шаффоф механизмлар асосида амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


вакцина - организмда маълум бир антигенга қарши иммунитет ҳосил бўлишини таъминловчи биологик препарат;


вакцинация тадбирлари - эпизоотиянинг олдини олишга, уни аниқлашга ёки тугатишга доир ташкилий ва махсус ветеринария тадбирлари тизими;


ветеринария - ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиги муҳофаза қилиниши, ҳайвонлар касалликлари пайдо бўлиши тарқалишининг олдини олиш ва уларни тугатишни, аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилиш, ҳайвонларга ветеринария хизмати кўрсатилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг ветеринария осойишталигини, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария, ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлашга қаратилган илмий ва амалий фаолият соҳаси;


ветеринария осойишталиги - ҳайвонларнинг соғлиғига салбий омилларнинг зарарли таъсирлари, эпизоотия мавжуд бўлмаган, шунингдек, ҳайвонларнинг яшаши учун қулай шарт-шароитлар таъминланадиган ҳолат;


эпизоотия - тегишли ҳудудда ҳайвонларнинг ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари тарқалиши;


эпизоотияга қарпш тадбирлар - эпизоотиянинг олдини олиш, уни аниқлаш ёки тугатишга доир ташкилий ва махсус ветеринария тадбирлари тизими;


ҳайвон - юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қорамол, қўй, эчки, от, туя, эшак, ит, мушук, чўчқа, парранда, балиқ, асалари, ёввойи ҳайвонлар, ҳайвонот боғи ва цирк ҳайвонлари;


ҳайвонларнииг юқумли касалликлари - ҳайвонларга касалликларнинг қўзғатувчилари таъсири сабабли пайдо бўладиган, тарқалиш ҳамда бошқа ҳайвонлар ва одамга ўтиш эҳтимоли мавжуд бўлган касалликлар.


3. Вакцинация тадбирлари мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ҳайвонларда ўтказилади.


4. Ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирлари ушбу Низомга иловада келтирилган схемада белгиланган тартибда ўтказилади.



2-БОБ. ВАКЦИНАЦИЯ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


5. Вакцинация тадбирларини ўтказишнинг асосий мезони мониторинг маълумотлари асосида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) томонидан ҳар йили 1 октябрга қадар ишлаб чиқилган прогнозга асосланади.


6. Вакцинация тадбирларини ўтказишда жисмоний ва юридик шахслар, давлат бошқаруви органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳам ҳисобга олинади.


7. Қўмита ветеринария осойишталигини таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, уларга ташхис қўйиш ва улар тарқалишининг олдини олишга доир эпизоотияга қарши тадбирлар бўйича доимий равишда мониторинг юритади.


8. Вакцинация тадбирлари маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган, фойдаланиш бўйича қўлланмага мувофиқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ва фойдаланиш учун рухсат этилган вакциналар билан ўтказилади.


9. Қўмита эпизоотия бўйича тизимли мониторинг натижаларига асосланиб, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ҳудудларни ўрганиш ва эпизоотияга қарши курашиш чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида тезкор хабар беради.


10. Вакцинация тадбирлари Қўмита томонидан тасдиқланган ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши курашиш тадбирлари бўйича йўриқномага мувофиқ ўтказилади.


11. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) ва туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) бўлимлари) вакцинация тадбирларининг ўтказилишини назорат қилади.


12. Мониторинг олиб бориш учун юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши, тарқалиши ва уларни йўқотиш бўйича маълумотлардан (носоғлом ҳудуднинг географик жойлашуви, юқумли касалликларнинг ўчоғи ва ўлган ҳайвонларнинг сони, лаборатория-экспертиза хулосаси ва бошқалар) фойдаланилади. Ушбу маълумотлар белгиланган тартибда расмий ҳисоботлардан олинади.


13. Маълумотларнинг бир қисми ўрганилаётган ҳудудни тўғридан-тўғри кузатиш, текшириш, шунингдек, эпизоотик текширув орқали олинади.



3-БОБ. ВАКЦИНАЦИЯ ТАДБИРЛАРИНИ

ЎТКАЗИШДА МОНИТОРИНГ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


14. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари вакцинация тадбирларининг доимий равишда мониторингини юритиб боради.


15. Мониторинг эпизоотик носоғлом ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларини тўплаш, клиник, патологоанатомик ва лаборатория текширувлар ўтказиш, касалланиш динамикаси, ҳайвонларни боқиш ва озиқлантириш, чорвачиликнинг ветеринария-санитария ҳолати, ветеринария хизматининг сифат даражаси ҳамда эпизоотик ўчоқни кузатиш ҳамда бошқа усуллар ёрдамида олинган маълумотларни баҳолаш орқали ҳам юритилади.


16. Мониторинг давомида мавжуд вазият аниқланади, эпизоотик ўчоқлар мониторинг қилинади ва олинган маълумотлар баҳоланиб, зарур тавсиялар ишлаб чиқилади.


17. Мониторинг натижаларига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бўйича вакцинация тадбирлари ўтказилади ҳамда мунтазам назорат ўрнатилади.



4-БОБ. ВАКЦИНАЦИЯ ТАДБИРЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ МЕЗОНЛАРИ


18. Вакцинация тадбирлари клиник текширувлардан ўтган соғлом ҳайвонларда ўтказилади.


19. Агар ҳайвон касал бўлса ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса, вакцинация ушбу ҳайвон тўлиқ тузалгунига қадар кечиктирилиши мумкин.


20. Вакцинация тадбирлари вакциналар сақланадиган музлаткич, мутахассис иш столи, ҳайвонларни маҳкамлаш столи, асбоблар ва дори-дармонлар учун махсус шкафлар, стерилизатор билан жиҳозланган алоҳида хоналардан иборат ветеринария клиникаларида ўтказилиши ҳамда биноларнинг деворлари ҳамда поллари тозалаш ва дизенфекциялаш осон бўлган материаллар билан қопланган бўлиши керак.


21. Вакцинация тадбирлари ҳар бир туман (шаҳар)да ветеринария ходимлари томонидан ўтказилади.


22. Вакцинани фойдаланишга бериш даврида вакцинани қўллаш билан шуғулланадиган ветеринария ходимларига тегишли тушунтиришлар бериб борилади.



5-БОБ. ВАКЦИНАЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ ТАРТИБИ


23. Қўмита томонидан ўта юқумли касалликларнинг тарқалиш ҳолатидан ҳамда қўшни мамлакатлар билан чегарадош ҳудудларда ушбу мамлакатлар томонидан расмий равишда эълон қилинган касаллик турларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун харид қилинадиган вакциналар рўйхати ҳамда миқдори ҳайвонлар турлари, қўлланадиган ҳудудлар бўйича календарь йилнинг 1 июнига қадар аниқланади.


24. Харид қилинадиган вакциналарнинг турлари ва миқдоридан ҳамда уларнинг кутилаётган баҳосидан келиб чиқиб, кейинги йил Давлат бюджети параметрларида назарда тутилиши зарур бўлган маблағ ҳисоб-китоб қилинади.


25. Қўмита томонидан вакциналарни харид қилиш учун талаб этиладиган маблағ ҳисоб-китоби асосида қонунчиликда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджет сўрови киритилади.


26. Вакциналарни харид қилишда шаффофликни таъминлаш мақсадида уларни ишлаб чиқарувчининг ёки препаратнинг аниқ номи кўрсатилишига йўл қўйилмайди ва фақат препаратнинг таъсир этувчи моддаси номи кўрсатилади.


27. Вакциналар "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида харид қилинади.



6-БОБ. ВАКЦИНАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


28. Вакцина ҳар бир ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимининг махсус жиҳозланган омборларида (шкаф ва музлаткичларда) сақланади.


29. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан сарфланган ҳар бир препарат бўйича ҳисобот электрон дастурда юритилади ҳамда унда препарат қўлланилган ҳайвон эгаси, ҳайвон тури, қўлланилган препарат миқдори, санаси бўйича маълумотлар тўлиқ акс эттирилади.


30. Вакциналарни қўллаш такрорийлиги мазкур препаратларни қўллаш бўйича белгиланган меъёрдан ортишига йўл қўйилмайди.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


31. Ушбу Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига

қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари


Вакцинация тадбирларини мониторинг маълумотлари асосида ишлаб чиқилган прогнозга асосан ўтказиш.


Ҳар йили 1 октябрига қадар









2-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


Вакцинация тадбирларини ўтказишда жисмоний ва юридик шахслар, давлат бошқаруви органлари томонидан маълумотлар тақдим этилиши.



Доимий равишда









3-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари


Ветеринария осойишталикни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, уларга ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир эпизоотияга қарши тадбирлар бўйича мониторинг хулосаларини тақдим этиш.


Доимий равишда, ҳар ойнинг якунида









4-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


Эпизоотия бўйича тизимли мониторинг натижаларига асосланиб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ҳудудларни ўрганиш ва эпизоотияга қарши курашиш чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида тезкор хабар бериб бориш.


Доимий равишда









5-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари


Вакцинация тадбирлари ўтказилишини назорат қилиш.


Доимий равишда









6-босқич

Туман (шаҳар) бўлимининг ветеринар ходимлари (махсус эмлаш гуруҳлари)


Вакцинация тадбирларини ҳар бир ҳудудда ўтказиш.


Ҳар йили тасдиқланадиган касалликларга қарши курашиш тадбирлари бўйича йўриқномага мувофиқ









7-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари


Ўтказилган вакцинация тадбирлари бўйича ҳисоботни Қўмитага тақдим этиш.


Тадбирлар якуни бўйича









8-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари


Ўта юқумли касалликларнинг тарқалиш ҳолатидан келиб чиқиб келгуси йил учун харид қилинадиган вакциналар миқдори тўғрисидаги маълумотларни Қўмитага тақдим этиш.


Хар йил 1 июнга қадар



             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 август









































Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск