ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Коррупцияга карши курашиш /

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш Услубиёти (АВ томонидан 31.08.2022 й. 3383-сон билан рўйхатга олинган 31.08.2022 й. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2-сон, Адлия вазирлигининг 5-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 31 августда 3383-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Коррупцияга қарши

курашиш агентлигининг

2022 йил 31 августдаги 2-сон,

Адлия вазирлигининг 2022 йил

31 августдаги 5-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари,

шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари,

давлат унитар корхоналари ва муассасалари,

давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар

фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни

аниқлаш ва баҳолаш

УСЛУБИЁТИ


Мазкур Услубиёт давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг (бундан буён матнда давлат ташкилотлари деб юритилади) фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат ташкилотларининг фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолашнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

давлат ташкилотининг коррупциявий хавф-хатарга энг кўп дуч келадиган вазифа ва функцияларини аниқлаш ҳамда коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйхатини шакллантириш;

коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш қуйидагилар ишлаб чиқилишини назарда тутади:

коррупциявий хавф-хатарлар харитаси;

коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур;

коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйхати;

коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри.


3. Ушбу Услубиётда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


коррупциявий хавф-хатар - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда мавжуд сабаб ва шароитларда коррупциявий хатти-ҳаракатларни содир этиш эҳтимоли;


коррупциявий хавф-хатарлар харитаси - давлат ташкилоти фаолиятида амалга ошириладиган вазифа ва функциялар (жараёнлар) билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарнинг тавсифи ва даражаси, функцияларни (жараёнларни) тартибга солувчи механизмлар, функцияларни (жараёнларни) амалга оширишга масъул бўлган лавозим, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш чоралари, қолдиқ коррупциявий хавф-хатар даражаси, коррупциявий хавф-хатарни бартараф этиш чораларини амалга оширишга масъул ижрочиларни ўз ичига олган ҳужжат;


коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;


коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш - давлат ташкилотининг фаолиятини (вазифа ва функцияларини) таҳлил қилиш, мавжуд коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва ушбу хавф-хатарлар даражасини баҳолаш бўйича фаолият;


қолдиқ хавф-хатар - аниқланган коррупциявий хавф-хатарни бартараф этиш юзасидан белгиланган чорадан кейин сақланиб қоладиган хавф-хатар;


махсус бўлинма - давлат ташкилотидаги коррупцияга қарши ички назорат тузилма;


ишчи гуруҳ - коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари мавжуд бўлмаган давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш учун тузиладиган ходимлар таркиби.


4. Давлат ташкилоти томонидан коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ҳар йили 1 мартга қадар амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) давлат ташкилотларининг коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш, ушбу йўналишда камчиликларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилиши мумкин.



2-БОБ. КОРРУПЦИЯВИЙ ХАВФ-ХАТАРЛАРНИ

АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш давлат ташкилоти тизимига кирувчи барча таркибий ва ҳудудий бўлинмаларни қамраб олиши лозим.

Бунда, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш махсус бўлинма ёки ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.


7. Ишчи гуруҳ аъзолари давлат ташкилотининг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилади.

Давлат ташкилотининг биринчи раҳбари томонидан ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланади ҳамда унинг фаолияти мувофиқлаштирилади.


8. Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолашда давлат ташкилоти марказий аппаратининг махсус бўлинмаси (ишчи гуруҳ) томонидан қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

давлат ташкилотининг коррупциявий хавф-хатарлар харитасини ишлаб чиқиш;

давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш;

давлат ташкилотининг тузилмасига кирувчи ташкилотлар ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар бериш;

Агентлик ва жамоатчилик томонидан берилган таклифлар асосида давлат ташкилотининг коррупциявий хавф-хатарлар харитасини ва коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур лойиҳасини такомиллаштириш.


9. Давлат ташкилотининг тузилмасига кирувчи ташкилотлар ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги махсус бўлинма (ишчи гуруҳ) қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш;

коррупциявий хавф-хатарлар харитасини ва коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур лойиҳаларини ишлаб чиқиш.



3-БОБ. КОРРУПЦИЯВИЙ ХАВФ-ХАТАРЛАРНИ

АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


10. Махсус бўлинма (ишчи гуруҳ) томонидан давлат ташкилоти фаолиятининг (вазифа ва функцияларининг) тавсифи ушбу Услубиётнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.


11. Давлат ташкилоти фаолиятидаги (вазифа ва функциялардаги) коррупциявий хавф-хатарлар ички ва ташқи ахборот манбалари асосида аниқланади.


12. Ички ахборот манбалари қуйидагилардан иборат:

давлат ташкилоти фаолиятининг (вазифа ва функцияларининг) ҳуқуқий асоси;

ички текширув материаллари, шу жумладан хизмат текшируви материаллари;

одоб-ахлоқ комиссияси мажлисларининг йиғилиш баённомалари;

коррупцияга қарши курашиш ишларининг мониторинг натижалари;

махсус бўлинма (ишчи гуруҳ) томонидан давлат ташкилоти фаолияти (вазифа ва функциялари) юзасидан ўтказилган сўровномалар, шу жумладан социологик тадқиқотлар натижалари ва бошқалар.


13. Ташқи ахборот манбалари қуйидагилардан иборат:

давлат ташкилоти фаолияти тўғрисидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатлар (хабарлар) ва статистик маълумотлар;

Агентлик ёки бошқа давлат ташкилотлари томонидан давлат ташкилоти фаолияти (вазифа ва функциялари) юзасидан ўтказилган сўровномалар, шу жумладан социологик тадқиқотлар натижалари;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тақдим этилган материаллар ва бошқалар.


14. Махсус бўлинма (ишчи гуруҳ) давлат ташкилотининг фаолиятидаги (вазифа ва функцияларидаги) коррупциявий хавф-хатарларни аниқлашда қуйидаги ҳолатлар таҳлил қилиниши лозим:

давлат ташкилотининг ходими томонидан содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик;

давлат ташкилоти томонидан фаолиятини (вазифа ва функцияларини) амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар учун сунъий тўсиқларнинг мавжудлиги;

ўз вақтида қарор қабул қилмаслик, асоссиз тезкор тартибда қарор қабул қилиш;

ҳужжатлар, электрон маълумотлар базаларига била туриб ёлғон маълумотларнинг киритилиши;

хизмат ваколатларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви;

ваколатларни амалга оширишда маҳаллийчилик, ҳомийлик, уруғ-аймоқчилик каби ҳолатларнинг мавжудлиги.


15. Давлат ташкилоти фаолиятидаги (вазифа ва функцияларидаги) коррупциявий хавф-хатарларнинг даражаси қуйидаги ўлчовларда баҳоланади:

паст

ўрта;

юқори.


16. Махсус бўлинма (ишчи гуруҳ) томонидан коррупциявий хавф-хатар даражасига баҳо бериш мазкур Услубиётнинг 2-иловасидаги мезонлар асосида амалга оширилади.



4-БОБ. КОРРУПЦИЯВИЙ ХАВФ-ХАТАРЛАРНИНГ

ДАРАЖАСИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ


17. Коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш чоралари қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички идоравий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

инсон омилини қисқартириш ва давлат ташкилоти фаолиятини (вазифа ва функцияларини) рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш;

давлат ташкилоти фаолиятини (вазифа ва функцияларини) тартибга солиш чораларини кўриш;

давлат ташкилоти ходимлари ва жисмоний шахслар ўртасида тўғридан-тўғри алоқани максимал даражада чеклаш;

расмий веб-сайт ва бошқа оммавий ахборот воситаларида давлат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва тарқатиш;

давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини соддалаштириш, асоссиз чекловларни, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бекор қилиш, бюрократик тартибга солиш механизмларини йўқ қилиш, тақдим этилган ҳужжатлар сони ва қарор қабул қилиш муддатларини қисқартириш;

давлат ташкилоти томонидан коррупцияга қарши курашишга қаратилган тушунтириш ишларини амалга ошириш, профилактик суҳбатлар ўтказиш, ишонч телефонлари ва алоқа каналларида тарғибот ишларини амалга ошириш;

ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича ички ҳужжатларга ҳар куни, ўзаро ва тўлиқ риоя қилишларини назорат қилиш.

Давлат ташкилоти коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа чора-тадбирларни ҳам амалга ошириши мумкин.


18. Коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича мазкур Услубиётнинг 16-бандида белгиланган чоралардан келиб чиқиб, қолдиқ хавф-хатар даражасини баҳолаш мазкур Услубиётнинг 2-иловасидаги мезонлар асосида амалга оширилади.


19. Давлат ташкилоти марказий аппаратининг махсус бўлинмаси (ишчи гуруҳи) томонидан мазкур Услубиётнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда марказий аппаратнинг коррупциявий хавф-хатарлар харитаси лойиҳаси ишлаб чиқилади.


20. Давлат ташкилотининг тузилмасига кирувчи ташкилотлар ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ушбу Услубиётнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда коррупциявий хавф-хатарлар харита лойиҳалари ва мазкур Услубиётнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Бунда, мазкур лойиҳалар давлат ташкилоти марказий аппаратининг махсус бўлинмасига (ишчи гуруҳига) умумлаштириш учун тақдим қилинади.


21. Давлат ташкилоти марказий аппаратининг махсус бўлинмаси (ишчи гуруҳи) томонидан давлат ташкилоти фаолиятидаги (вазифа ва функцияларидаги) коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари асосида давлат ташкилотининг умумлаштирилган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ишлаб чиқилади ва "E-anticor.uz" электрон платформасига ҳар йили 1 февралга қадар киритилади.


22. Давлат ташкилоти марказий аппаратининг махсус бўлинмаси (ишчи гуруҳи) томонидан "E-anticor.uz" электрон платформасида жойлаштирилган коррупциявий хавф-хатарлар харитасига асосан автоматик равишда қуйидаги ҳужжатлар шакллантирилади:

давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури;

давлат ташкилотининг коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлари рўйхати.



5-БОБ. КОРРУПЦИЯГА МОЙИЛ БЎЛГАН

МУНОСАБАТЛАР ЭЛЕКТРОН РЕЕСТРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ


23. Агентлик томонидан "E-anticor.uz" электрон платформасида жойлаштирилган давлат ташкилотларининг коррупциявий хавф-хатарлар харита лойиҳалари асосида автоматик равишда коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри шакллантирилади.


24. Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси Агентлик томонидан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун ўн беш кундан кам бўлмаган муддатга "Eanticor. uz" веб-сайтига жойлаштирилади.


25. Агентлик жамоатчилик муҳокамаси натижалари бўйича умумлаштирилган таклифларни муҳокама якунланган кундан бошлаб ўн кун ичида "E-anticor.uz" электрон платформаси орқали давлат ташкилотига юборади.


26. Давлат ташкилоти марказий аппаратининг махсус бўлинмаси (ишчи гуруҳи) Агентлик ва жамоатчилик томонидан берилган таклифлар асосида давлат ташкилотининг коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури лойиҳаларини такомиллаштиради.


27. Давлат ташкилотининг биринчи раҳбари ҳар йили 1 мартга қадар коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурини "E-anticor.uz" электрон платформаси орқали тасдиқлайди.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Мазкур Услубиёт талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.




Услубиётга

1-ИЛОВА



Давлат ташкилоти фаолиятининг

(вазифа ва функцияларининг)

ТАВСИФИ

Т/р

Функция номланиши

Функция доирасида бажариладиган

жараён

Жараёнларни амалга

ошириш учун жавобгар шахслар

(унинг Ф.И.О. ҳамда лавозими)

1. Давлат ташкилотининг номи

1.1. Давлат ташкилотининг таркибий бўлинмаси

1.1.1.
















Услубиётга

2-ИЛОВА



Коррупциявий хавф-хатар даражасига баҳо бериш бўйича

МЕЗОНЛАР

Коррупциявий хавф-хатар даражаси

Мезонлар

Юқори*

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) автоматлаштирилмаган

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) тартибга солинмаган

назоратсиз тартибда иш жойида жисмоний ёки юридик шахслар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имконияти мавжуд

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функция) доирасида қарорни лойиҳасини тайёрлашда, кўриб чиқишда ва қабул қилишда бир шахс иштирок этиши

давлат ташкилотининг фаолиятини (вазифа ва функцияни) бажаришда коррупциявий хатти-ҳаракат содир этилган (жиноят содир этилганлиги суд томонидан тасдиқланган)

Ўрта*

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) қисман автоматлаштирилган

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) қисман тартибга солинган

назорат тартибида иш жойида жисмоний ёки юридик шахслар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имконияти мавжуд

давлат ташкилотининг фаолиятини (вазифа ва функцияни) доирасида қарорни лойиҳасини тайёрлашда, кўриб чиқишда ва қабул қилишда иккита шахс иштирок этиши

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) бажаришда коррупциявий хатти-ҳаракат содир этилганлиги тўғрисидаги маълумот мавжуд (жиноят содир этилганлиги суд томонидан тасдиқланмаган)

Паст**

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) тўлиқ автоматлаштирилган

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) тўлиқ тартибга солинган

жисмоний ёки юридик шахслар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имконияти мавжуд эмас

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) доирасида қарорни лойиҳасини тайёрлашда, кўриб чиқишда ва қабул қилишда уч ва ундан ортиқ шахс иштирок этиши

коррупциявий хатти-ҳаракат ва коррупциявий хатти-ҳаракат содир этилганлиги тўғрисидаги маълумот мавжуд эмас

    

*) Махсус бўлинма (ишчи гуруҳ) томонидан давлат ташкилотининг фаолиятида (вазифа ва функциясида) аниқланган хавф-хатарнинг юқори ёки ўрта даражада деб баҳолаш давлат ташкилоти раҳбари билан келишган ҳолда амалга оширилади.


**) Давлат ташкилотининг фаолиятида (вазифа ва функциясида) аниқланган коррупциявий хавф-хатар даражасини баҳолашда, агарда паст даражадаги мезонларнинг бири мавжуд бўлса, ўша коррупциявий хавф-хатар даражаси паст даражада деб баҳоланади.




Услубиётга

3-ИЛОВА






"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Давлат ташкилотининг раҳбари

__________________ Ф.И.О.

"____" ______________ йил

______________________ни фаолиятидаги

коррупциявий хавф-хатарларнинг

ХАРИТАСИ

Т/р

Коррупциявий хавф-хатарнинг тавсифи

Коррупциявий хавф-хатарнинг даражаси (паст, ўрта, юқори)

Функцияларни (жараёнларни) амалга оширишга масъул бўлган лавозим

Функцияларни (жараёнларни) тартибга солувчи механизм

Коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш чоралари

Қолдиқ коррупциявий хавф-хатар даражаси (паст, ўрта, юқори)

Масъул ижрочилар


1. Таркибий бўлинманинг номи*

1.

1. Давлат ташкилоти функцияси номи


1. Функцияга оид муносабат номи



1. Жараён номи









2. Жараён номи









2. Таркибий бўлинманинг номи*

2.

1. Давлат ташкилоти функцияси номи


1. Функцияга оид муносабат номи


1. Жараён номи









2. Жараён номи




Услубиётга

4-ИЛОВА



Давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш

ДАСТУРИ

Т/р

Коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш чора-тадбирлари

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар









Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 август








































Время: 0.0228
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск