Нормативно-правовые акты
Нормативно-правовые акты/ Социальное обеспечение/ Социальная защита отдельных категорий граждан/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 й. 486-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.08.2022 й.
N 486
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШИ
УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ:
2022 йил 1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилиши;
ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилиши;
2022 йил 1 февралдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимларининг қарори билан белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ва иш берувчилар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиладиган бўш иш ўринлари миллий базасида акс этиб борилиши;
2022 йил 1 мартга қадар ҳар бир ҳудудда биттадан давлат хизматлари марказида ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга мос келувчи лавозимларда ишлаши учун қулай шароитларни яратган ҳолда, меҳнат фаолиятини амалга оширишини таъминлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши тавсия қилинган касблар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг самарали меҳнати фаолиятини амалга ошириши учун иш жойлари билан таъминланиши тавсия этилган қулай шарт-шароитларни назарда тутувчи:
Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати (классификатори) 1-иловага мувофиқ;
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар 2-иловага мувофиқ;
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати ҳамда меҳнат шароитлари бўйича тавсиялар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш учун йўлланмалар беришда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган касб ва лавозимларни инобатга олсин.
4. Спортни ривожлантириш вазирлиги Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда эшитиши ва гапиришида нуқсони бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт, маданий ва илмий тўгаракларга кенг жалб қилинишини тизимли равишда ташкил этиб борсин.
5. Савдо-саноат палатасига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Мадад" муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга жалб қилиш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2022 йил 31 августдаги
486-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия
этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг
намунавий рўйхати (классификатори)
Т/р
|
Меҳнат турлари
|
Касблар (мутахассислик)
|
Тавсия этилган касблар ва лавозимлар (Хизматчиларнинг асосий лавозимлари, ишчи ва ишчи касбларнинг классификатори (ХАЛИКК)даги тартиб рақамлар мисолида)
|
Юк ортиш машиналарида ҳайдовчилик хизмати
|
|||
1. |
Ҳайдовчилик меҳнати |
Электр ва автотележка ҳайдовчиси |
11827 |
Ёғочсозлик саноати (спорт анжомлари ясаш, болалар мебели, паркет), мебель ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик
|
|||
2. |
Ёғочга ишлов бериш ва мебель ясаш |
Ёғочга ишлов бериш текширувчиси |
8335 |
Дурадгор |
6202 |
||
Тўқима мебеллар тўқувчи |
7297 |
||
Тўқима мебель йиғувчи |
7316 |
||
Декорациялар тайёрлаш бўйича дурадгор |
8116 |
||
Дурадгор станокчи |
8117 |
||
Ёғочга ишлов бериш дастгоҳи оператори |
8128 |
||
Иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва туридан қатъи назар, ер ости ва баландликдаги ишлардан ташқари
|
|||
3. |
Ҳисобга олиш фаолияти (техник бажарувчилар) |
Рухсатномалар бюроси навбатчиси |
5582 |
Диспетчер |
2731 |
||
Назоратчи |
12050 |
||
Нарядчи |
5496 |
||
Иш тақсимловчи |
5697 |
||
Табелчи |
5647 |
||
Электрстанциялар ва тармоқ корхоналарини ишлатиш бўйича инспектор |
4384 |
||
Электр-алоқа инспектори |
4385 |
||
Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси инспектори |
189 |
||
Давлат кичик инспектори |
195 |
||
Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспектори ёрдамчиси |
242 |
||
Маҳсулот сифатини назорат этиш бўйича инспектор |
4355 |
||
Йўл инспектори |
4383 |
||
Бош комплаенс инспектори |
681 |
||
Бюджет инспектори |
742 |
||
Бош инспектор |
748 |
||
Бош йўриқчи |
749 |
||
Бош ўрмон инспектори |
998 |
||
Энерготехинспекция бош инспектори |
1124 |
||
Бош техник инспектор |
1158 |
||
Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш инспектори |
4353 |
||
Ўсимликлар карантини инспектори |
2639 |
||
Илмий ходим |
2514 |
||
Сув ресурслари муҳофазаси ва оқова сувларни тозалаш бўйича муҳандис - инспектор |
2693 |
||
Давлат инспектори |
2665 |
||
Муҳандис инспектор |
3104 |
||
Ёқилғидан фойдаланиш назорати бўйича муҳандис - инспектор |
3107 |
||
Электрстанциялар ва тармоқ корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда техника хавфсизлиги бўйича инспектор (муҳандис) |
3117 |
||
Фармацевт - инспектор |
3636 |
||
Профессионал таълим муассасалари инспектори |
3706 |
||
Мактабдан ташқари ишлар ва мактабгача тарбия бўйича инспектор |
3747 |
||
Инспектор |
3757 |
||
Болаликни муҳофаза қилиш бўйича инспектор |
3758 |
||
Мактаблар инспектори |
3759 |
||
Инспектор-методист (таълим тизимида) |
3804 |
||
Йўриқчи |
3805 |
||
Таҳлилчи |
3892 |
||
Ишга жойлаштириш бўйича инспектор |
3919 |
||
Кадрлар бўйича мутахассис |
3922 |
||
Логистик |
3934 |
||
Бандлик бўйича интервьюер |
3931 |
||
Касб бўйича маслаҳатчи |
3932 |
||
Маркетинг бўйича мутахассис |
3941 |
||
Туризм маркетинги бўйича мутахассис |
3943 |
||
Web - сайт излаб топиш бўйича мутахассис |
3944 |
||
Маънавий-маърифий ишлар бўйича инспектор |
3947 |
||
Комплаенс-инспектор |
4031 |
||
Архив иши бўйича инспектор |
4070 |
||
Молиявий инспектор |
4127 |
||
Давлат инспектори |
4179 |
||
Инспектор |
4180 |
||
Гидротехника инспектори |
4350 |
||
Қурилиш-монтаж ишларини қабул қилиш ва уларнинг сифати бўйича инспектор |
4351 |
||
Пўлат ва темир-бетон конструкциялар монтажчиси |
6171 |
||
Биноларнинг техник ҳолатини назорат қилиш бўйича инспектор |
4352 |
||
Ёғоч материалларидан фойдаланиш ва сифат назорати бўйича инспектор |
4354 |
||
Шаҳар хўжалиги, уй-жой, даволаш-профилактика, илмий, ўқув ташкилотлари. Хўжалик ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари
|
|||
4. |
Уй-жой-коммунал ишлар |
Ҳовли супурувчи |
12124 |
Лифтчи |
12133 |
||
Кўкаламзорлаштирувчи |
6055 |
||
Чилангар-сантехник |
6325 |
||
Тиббий хизматлар кўрсатиш соҳаси
|
|||
5. |
Соғлиқни сақлаш |
Умумий амалиёт врачи |
3393 |
Врач - мутахассис |
3398 |
||
Массажист |
4892 |
||
Лаборант |
4325 |
||
Дезинфектор |
8418 |
||
Хўжалик бекаси |
5901 |
||
Тиббий рўйхатдан ўтказувчи |
4885 |
||
Методист |
3767 |
||
Провизор |
3621 |
||
Соғлиқни сақлаш муассасаси санитари (санитаркаси) |
5993 |
||
Тиббий муассаса хўжалик мудираси |
5904 |
||
Барча номдаги тиббиёт ҳамшираси |
4852 |
||
Тиббий статистика врачи |
3466 |
||
Фельдшер |
4888 |
||
Фельдшер-лаборант |
4840 |
||
Фармацевт |
3629 |
||
Расм солувчи рассомлар, хаккоклар, ишлов берувчилар, рассом-декораторлар ва ўйинчоқ ясовчилар
|
|||
6. |
Ўйинчоқлар ясаш |
Ўйинчоқларни бўёвчи |
7224 |
Қўғирчоқ деталларини пардозловчи |
7365 |
||
Ўйинчоқларни безовчи |
7366 |
||
Ўйинчоқларга расм солувчи |
7305 |
||
Ўйинчоқларни йиғувчи |
11560 |
||
Металга ишлов берувчи дастгоҳлар дастгоҳчилари ва созловчилари
|
|||
7. |
Игна-платина маҳсулотлари ясаш |
Игна-платина буюмлар автоматчиси |
6500 |
Игна-платинали буюмларни текширувчи |
8337 |
||
Чарм-атторлик ишлаб чиқариш ва соатсозлик саноати маиший хизмат кўрсатиш корхоналари
|
|||
8. |
Чарм-атторлик маҳсулотлари ясаш |
Бичувчи |
8166 |
Енгил саноатда андозалар тайёрловчи |
8169 |
||
Чарм-галантерея буюмларига расм солувчи |
8298 |
||
Чарм-галантерея буюмларини таъмирловчи |
8198 |
||
Чарм-галантерея буюмларини йиғувчи |
8304 |
||
Чарм-галантерея буюмларни тикувчи |
8253 |
||
Қутичи |
8202 |
||
Ортопедик пойабзал тикувчи |
8292 |
||
Пойабзал юқорисини йиғувчи |
8302 |
||
Пойабзал ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари. Озиқ-овқат, консерва, қандолатчилик саноати, ихтисослашган корхоналар. Чинни, сопол, керамик идишлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш
|
|||
9. |
Пойабзал тайёрлаш ва таъмирлаш |
Қопловчи |
6492 |
Пойабзални ўрнатувчи |
10695 |
||
Буюм ва бичиладиган материалларни бутловчи |
8185 |
||
Буюмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва материалларни текширувчи |
8338 |
||
Деталларни мустаҳкамловчи |
8284 |
||
Буюм, деталь ва ярим тайёр маҳсулотларга ишлов берувчи |
8288 |
||
Пойабзал таъмирчиси |
8398 |
||
Якка тартибда пойабзал тикувчи |
8291 |
||
Ортопедик пойабзал тикувчи |
8292 |
||
Пойабзал юқорисини йиғувчи |
8302 |
||
Соатсозлик саноати, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, иқтисодиётнинг ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари
|
|||
10. |
Соат тайёрлаш ва таъмирлаш |
Соат ва тош ишлаб чиқариш назоратчиси |
8397 |
Столга ўрнатиладиган дастгоҳ ва прессларни созловчи |
6534 |
||
Циферблатларни босувчи |
6940 |
||
Ярқирайдиган бўёқлар билан ишловчи рассом |
7248 |
||
Механик соатларни таъмирловчи соатсоз |
7677 |
||
Электрон ва кварцли соатларни таъмирловчи соатсоз |
7850 |
||
Озиқ-овқат, консерва, қандалотчилик саноати, ихтисослашган ташкилотлар
|
|||
11. |
Идиш ясаш |
Картонажчи |
11014 |
Идишлар омборчиси |
11974 |
||
Тунука-банка ишлаб чиқариш қурилмаси ускуна ишчиси |
6413 |
||
Чинни, сопол, керамик идишлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари
|
|||
12. |
Чинни, сопол, керамик идишлар ва маҳсулотларни ясаш |
Кулол |
7087 |
Чинни буюмларни сирловчи |
7207 |
||
Рассом |
7211 |
||
Бутловчи |
8325 |
||
Қайирувчи |
7227 |
||
Расмларни кўчирувчи |
7231 |
||
Чинни ва фаянс буюмларни йиғувчи |
11578 |
||
Чинни ва фаянс буюмларни қолипловчи |
7143 |
||
Иқтисодиётнинг ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари
|
|||
13. |
Муҳандислик-техник ишлари |
Муҳандис |
2495 |
Конструктор |
2953 |
||
Техник ҳужжатлардан нусха кўчирувчи |
4554 |
||
Лаборант |
4325 |
||
Нусха олиш ва кўпайтириш машиналари оператори |
7457 |
||
Техник |
4329 |
||
Чизмачи |
4559 |
||
Муҳандис-оператор |
3109 |
||
Масофадан назорат қилиш тизими оператори |
3128 |
||
Учувчисиз учиш қурилмалари оператори |
3342 |
||
14. |
Синов ишлари |
Деталлар ва приборларни синовчи |
7796 |
Тижорат ташкилотлари, савдо-сотиқ ташкилотлари, молия муассасалари, реклама агентликлари, риэлторлик компаниялари (агентликлари), маданий-маърифий ташкилотлар, киностудиялар, телестудиялар, радиостудиялар ва бошқалар
|
|||
15. |
Суғурта, риэлторлик, реклама, савдо-сотиқ, тадбиркорлик фаолияти |
Суғурта агенти |
4983 |
Тижорат агенти |
4987 |
||
Маклер |
5012 |
||
Маркетолог |
3935 |
||
Сотув ишлари менежери |
878 |
||
Реклама агенти |
3940 |
||
Котиб |
5085 |
||
Молиявий маслаҳатчи |
679 |
||
Савдо дилери |
4998 |
||
Экспедитор |
5021 |
||
Компьютер алоқалари таҳлилчиси |
3968 |
||
Тизим таҳлилчиси |
3969 |
||
Тизим муҳандиси |
3970 |
||
Тизим муҳандиси (маъмур) |
3971 |
||
Муҳандис-дастурловчи |
3973 |
||
Дастурловчи |
3974 |
||
Дастурчи-тизимловчи |
3975 |
||
Дастурлар таъминотини синаш бўйича мутахассис |
3978 |
||
Мутахассис |
3986 |
||
Дастур таъминотини кузатиш бўйича мутахассис |
3987 |
||
Техник-дастурчи |
5429 |
||
Техник ёзувчи |
3988 |
||
Одоб-ахлоқ ва эстетика бўйича мутахассис |
4323 |
||
Маданий-маиший буюмлар лойиҳачи-дизайнери |
3366 |
||
Маиший машиналар ва электр жиҳозларни таъмирлаш бўйича техник-механик |
4390 |
||
Молиявий йўналиш бўйича мутахассислар ва бошқалар
|
|||
16. |
Молиявий, брокерлик, дилерлик, канцелярия -идоравий фаолиятлар |
Архивариус |
5795 |
Аудитор |
3860 |
||
Брокер |
5008 |
||
Бухгалтер |
3861 |
||
Бухгалтер-эксперт |
3865 |
||
Иш юритувчи |
5499 |
||
Дилер |
4959 |
||
Кадрлар бўйича инспектор |
5029 |
||
Солиқ инспектори |
5121 |
||
Ғазначи |
5540 |
||
Корпоратив маслаҳатчи |
727 |
||
Машинкачи |
5517 |
||
Қимматли қоғозлар оператори |
4114 |
||
Паспортчи |
5080 |
||
Таржимон |
4251 |
||
Ҳужжатларни муқоваловчи |
7587 |
||
Муҳаррир |
4225 |
||
Котиб |
5085 |
||
Котиба-машинкачи |
5523 |
||
Статистик |
5644 |
||
Стенографистка |
5524 |
||
Ишлар бошқарувчиси ўринбосари |
566 |
||
Иқтисодчи |
4129 |
||
Экспедитор |
5021 |
||
Маданий-маърифий ташкилотлар, киностудиялар, телестудиялар, радиостудиялар
|
|||
17. |
Санъат ва маданий-маърифий фаолият |
Маъмур |
5059 |
Драма артисти |
5294 |
||
Библиограф |
4092 |
||
Кутубхоначи |
4093 |
||
Чипталарни текширувчи |
5965 |
||
Гримёр - пастижер |
5879 |
||
Директор |
379 |
||
Дирижёр |
4282 |
||
Либосчи |
8154 |
||
Радиооператор |
5601 |
||
Кинооператор |
5449 |
||
Киномеханик |
5448 |
||
Музей қаровчиси |
6010 |
||
Катта маъмур |
677 |
||
Санъатшунос |
4079 |
||
Мусиқа ходими |
5363 |
||
Монтажловчи |
5454 |
||
Мусиқа асбобларини таъмирловчи-созловчи |
7019 |
||
Телевидение оператори (телеоператор) |
5469 |
||
Фолклор-этнографик ансамбли хонанда (созанда)си |
5366 |
||
Режиссёр |
4314 |
||
Тўгарак (жамоа) раҳбари |
3848 |
||
Реквизитор |
5663 |
||
Экскурсовод |
3856 |
||
Репетитор |
3796 |
||
Скульптор |
4270 |
||
Суфлёр |
5387 |
||
Униформист |
12069 |
||
Фонотекачи |
5806 |
||
Фототекачи |
5807 |
||
Фильмотекарь |
5805 |
||
Рассом |
7211 |
||
Электр ёритувчи |
7737 |
||
Оркестр артисти |
5299 |
||
Носаноат соҳа, иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари
|
|||
18. |
Моддий-техника таъминоти, омбор ишлари |
Таъминот агенти |
5005 |
Омборчи |
5653 |
||
Моддий-техника таъминот бўйича мухандис |
2742 |
||
Тарозибон |
5651 |
||
Аниқ машинасозлик, соатсозлик, радиоэлектрон асбоблар ишлаб чиқариш
|
|||
19. |
Металлар ва бошқа материалларни механик қайта ишлаш |
Чархловчи |
6513 |
Тиш кесувчи |
6515 |
||
Чилангарлик ва дастгоҳ ишлари назоратчиси |
8383 |
||
Автомат ва яримавтомат линиялар дастгоҳлари ва қурилмалари оператори |
6550 |
||
Махсус дастгоҳларда резьба очувчи |
6573 |
||
Резбани силлиқловчи |
6575 |
||
Пармаловчи |
6579 |
||
Рандаловчи |
6587 |
||
Яримавтоматчи-токарь |
6596 |
||
Фрезаловчи |
6599 |
||
Силлиқловчи |
6605 |
||
Илмий ташкилотлар
|
|||
20. |
Илм ва илмий хизмат кўрсатиш |
Лаборант |
2983 |
Илмий ходим |
3029 |
||
Муҳандис - радиолог |
2502 |
||
Радиоактивлаштириш усуллари лаборанти |
4326 |
||
Лаборант - |