ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.08.2022 й. 484-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 августдаги

484-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга

оширилган ички саёҳатлар харажатларининг

бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан (кейинги ўринларда - турист) республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (кейинги ўринларда - саёҳат харажатларини қайтариш) тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти;


маданият ташкилотлари - моддий маданий мерос объектлари, музейлар, театрлар, кинотеатрлар, бадиий галереялар (кўргазмалар), кўргазма заллари ва цирклар;


QR-кодли чек - сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги фискал белгили чек;


Платформа - "Soliq" мобил иловасидаги саёҳат харажатларини қайтариш, шунингдек, "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида тақдим қилинадиган чегирмалар, тайёр туристик пакетларни мустақил шакллантиришни назарда тутувчи электрон тизим.


3. Туристларга саёҳат харажатларини бир қисмини қайтаришни молиялаштириш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилади.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги саёҳат харажатларини бир қисмини қайтариш учун ажратилган маблағларни Давлат солиқ қўмитасининг талабномасига асосан махсус очилган ҳисоб рақамига ўтказиб беради.


4. Давлат солиқ қўмитаси туристларга саёҳат харажатларини қайтаришни Платформа орқали ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандлари талаблари асосида амалга оширади.



2-БОБ. САЁҲАТ ХАРАЖАТЛАРИНИ

ҚАЙТАРИШ ШАРТЛАРИ ВА МИҚДОРЛАРИ


5. Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир турист томонидан Ўзбекистон Республикаси бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидаги туризм хизматларидан фойдаланган тақдирда амалга оширилади:

авиа, темир йўл ва (ёки) автобус транспортидан фойдаланиш;

жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланиш;

саёҳат давомида камида бир марта маданият ташкилотларига ташриф буюриш.


6. Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

темирйўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

маданият ташкилотларига ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.


7. Саёҳат харажатларини қайтариш маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталогида мавжуд ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатдаги хизматлар учун амалга оширилади.


8. Саёҳат харажатлари туристларга бир ой давомида бир маротаба амалга оширилган саёҳатлар учун қайтарилади.


9. Кейинги саёҳатларни рўйхатга олиш учун охирги ҳисобга олинган чекдан бир ой ўтган бўлиши керак.



3-БОБ. ПЛАТФОРМАДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА САЁҲАТ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ


10. Туристларга саёҳат харажатларини қайтариш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


11 Туристлар саёҳат харажатларини қайтариш учун Платформани "Google PlayMarket" ёки "ApStore" интернет дўконидан мобил алоқа воситасига юклаб олади.

Платформани мобил алоқа воситасига юклаб олгандан сўнг, Платформада:

"Саёҳат учун кэшбек" тугмасини босиш орқали иловага кирилади;

саёҳат йўналиши, бориш ва келиш саналарини киритиш орқали саёҳат бошланганлиги тасдиқланади.


12. Туристлар Платформада қуйидагиларни:

бориш ва (ёки) келиш учун харид қилинган авиа, темирйўл ва (ёки) шаҳарлараро автобус чипталари учун берилган QR-кодли чекларни;

маданият ташкилотларига кириш чиптаси учун берилган QR-кодли чекларни;

жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланганлиги учун тўловига берилган QR-кодли чекларни рўйхатдан ўтказади.


13. Платформада рўйхатдан ўтказилган QR-кодли чеклар бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5252-сон қарорига мувофиқ 1 фоиз миқдорида "кешбек" ҳисобланишига ҳамда мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ саёҳат харажатлари қайтарилишига асос ҳисобланади.


14. Саёҳат муддати тугаши билан Платформада рўйхатга олинган QR-кодли чеклар автоматик тарзда ҳисобланади. Шунингдек, турист махсус тугмани босиш орқали ўзи белгилаган муддатидан аввал саёҳатни тугатиш имкониятига эга.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Давлат солиқ қўмитаси саёҳат якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар рўйхатдан ўтказилган чекларни текшириб, улардаги суммалар ҳисоб-китобини амалга оширади.


16. Саёҳат харажатларини қайтариш шартлари тўғри бажарилганлиги натижаси бўйича йиғилган маблағлар Платформа орқали амалга оширилган саёҳатлар учун унинг якуни билан кейинги ойнинг 25-санасига қадар туристларнинг шахсий банк карталарига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қайтарилади.

Бунда, Давлат солиқ қўмитаси оператори ҳисобига тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, банк комиссияси харажатларини қоплаш ва доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш функцияларини бажарганлик учун ҳисобланган саёҳат харажатларини қайтариш суммасининг 1,5 фоизига тенг миқдорда комиссия ушлаб қолинади.


17. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги тегишли ахборот тизимлари орқали чегирмалар олиш ва саёҳат харажатларини қайтариб олиш талаблари бажарилишини доимий назорат ва мониторинг қилади.


19. Белгиланган тартибни бузган (бузишда гумон қилинган) туристларнинг Платформадан фойдаланишига чеклов (вақтинча чеклов) ўрнатилади.


20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилган ички

саёҳатлар харажатларининг бир қисмини қайтариш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Турист


"Soliq" платформасини "Google PlayMarket" ёки "ApStore" интернет дўконидан мобил телефонига юклаб олади.


Саёҳат бошланишидан олдин









2-босқич

Турист


"Саёҳат учун кэшбек" тугмасини босиш орқали иловага кирилади, саёҳат йўналиши, бориш ва келиш саналарини киритиш орқали - саёҳат бошланганлигини тасдиқлайди.


Саёҳат бошланганда









3-босқич

Турист


Бориш ва (ёки) келиш учун харид қилинган авиа, темирйўл ва (ёки) шаҳарлараро автобус чипталари учун, маданият ташкилотларига кириш чипталари учун ҳамда жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланганлиги учун тўловига берилган QR-кодли чекларни Платформада рўйхатдан ўтказади.


Саёҳат давомида, унинг якунига қадар









4-босқич

Турист


Саёҳат муддатини тугатиши билан Платформада рўйхатга олинган QR-кодли чеклар автоматик тарзда ҳисобланади.

Шунингдек, турист махсус тугмани босиш орқали ўзи белгилаган муддатидан аввал саёҳатни тугатиш имкониятига эга.


Саёҳатни якунлаш









5-босқич

Давлат солиқ қўмитаси


Саёҳат якуни билан рўйхатдан ўтказилган чекларни текшириб, улардаги суммалар ҳисоб-китобини амалга оширади.


Саёҳат якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар









6-босқич

Давлат солиқ қўмитаси


Саёҳат харажатларини қайтариш шартлари тўғри бажарилганлиги натижаси бўйича йиғилган маблағларни Платформа орқали амалга оширилган саёҳатлар учун унинг якуни билан ушбу Низомнинг 6-банди талаблари асосида туристларнинг шахсий банк карталарига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ўтказиб беради.


Саёҳат якуни билан кейинги ойнинг 25-санасига қадар



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 август








































Время: 0.2385
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск