ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2022 й. 488-сон "Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2022 й.

N 488




РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА

ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНГАНЛИК

ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

       

        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармонига асосан 2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индексини аниқлаш ишларини "BUSINESS INDICATOR" автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими доирасида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилансинки,

"BUSINESS INDICATOR" автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими "Ягона давлат назорати" ахборот тизими билан интеграция қилинади;

тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида эълон қилинади.


4. Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индексини "BUSINESS INDICATOR" автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими доирасида жорий этишни такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 сентябрдаги

488-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган

Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик

даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорга 1-илова 7-бандининг ўн тўртинчи хатбоши ҳамда 8-бандининг йигирма биринчи хатбошисидаги "тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ҳолати" сўзлари "тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Низомга 2-иловада:


а) 13-параграф номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражасини ҳисоблаш";


б) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш кўрсаткичи ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган жами қонуний текширишларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

        

И13.1 = (Тж / Тҳф) х 1000

         

бунда:

И13.1 - индикатор миқдори (сонда);

Тж - ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган жами қонуний текширишлар сони;

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони";


в) қуйидаги мазмундаги 25-1-25-4-бандлар қўшилсин:

"25-1. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларнинг қонунийлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Бизнес-омбудсман томонидан аниқланган ноқонуний текширишларнинг қонуний ўтказилган текширишларга нисбатини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

          

И13.2 = 100 - ((Тн / Тж) х 100)

         

бунда:

И13.2 - индикатор миқдори (фоизда);

Тн - ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Бизнес-омбудсман томонидан аниқланган ноқонуний текширишлар сони.

25-2. Текширишларни ўтказиш учун назорат қилувчи органлар томонидан киритилган ариза (буюртнома)ларнинг асосланганлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда назорат қилувчи органлар рад этилган ариза (буюртманома)ларининг жами берилган ариза (буюртманома)лардаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

       

И13.3 = 100 - ((Тар / Таж) х100)

      

бунда:

И13.3 - индикатор миқдори (фоизда);

Тар - ярим йил давомида тегишли ҳудудда текширишларни ўтказиш тўғрисидаги назорат қилувчи органларнинг рад этилган ариза (буюртманома)лари сони;

Таж - ярим йил давомида тегишли ҳудудда текширишларни ўтказиш учун назорат қилувчи органлар томонидан киритилган жами ариза (буюртманома)лар сони.

25-3. Текширишларни огоҳлантириш билан якунлаш даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши аниқланиб, огоҳлантириш билан якунланган текширишларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши қайд этилган жами текширишлардаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

         

И13.4 = (То / Тқж) х 100

        

бунда:

И13.4 - индикатор миқдори (фоизда);

То - ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши аниқланиб, огоҳлантириш билан якунланган текширишлар сони;

Тқж - ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан қонун бузилиши қайд этилган жами текширишлар сони.

25-4. Текширувчи мансабдор шахсларнинг профессионаллик даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддасига асосан жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномага эга бўлган жами мансабдор шахслардаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

            

И13.5 = 100 - ((Мм / Мжт) х 100)

             

бунда:

И13.5 - индикатор миқдори (фоизда);

Мм - ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412-моддасига асосан жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони;

Мжт - ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномага эга бўлган мансабдор шахслар сони";


г) 35-37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Индикатор кўрсаткичларини баҳолашда И1, И3, И7.1, И7.2, И8, И10.1, И10.2, И11.1, И11.2, И11.3, И11.4, И12, И15.1, И18, И5.2, И19, И20, И21.1, И21.2 индикаторлари туман (шаҳар) даражасида, И2.1, И2.2, И4, И5.1, И6, И9.1, И9.2, И10.3, И13.1, И13.2, И13.3, И13.4, И13.5, И14, И15.2, И16, И17 индикаторлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар даражасида ҳисобланади. Мазкур методика бўйича аниқланган индикаторлар ижобий ва салбий кўрсаткичларга эга бўлади.

36. Ижобий индикаторларга эга бўлган И1, И2.1, И2.2, И5.1, И6, И7.1, И7.2, И11.1, И11.2, И11.4, И12, И13.2, И13.3, И13.4, И13.5, И15.1, И15.2, И16, И17, И18, И5.2, И20, И21.1, ва И21.2 индикаторларига қуйидаги формула асосида балл берилади:

           

Бии = [((Иҳ - Имин) / (Имакс - Имин)) х (10 - 1)] + 1

         

бунда:

Бии - ижобий индикаторларга бериладиган балл;

Иҳ - баҳоланаётган тегишли ҳудуднинг индикатор миқдори;

Имин - баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг паст кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори;

Имакс - баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори.

37. Салбий кўрсаткичларга эга бўлган И3, И4, И8, И9.1, И9.2, И10.1, И10.2, И10.3, И11.3, И13.1, И14 ва И19 индикаторларига қуйидаги формула асосида балл берилади:

          

Бси = 10-[((Иҳ - Имин) / (Имакс - Имин)) х (10-1)]

       

бунда:

Бси - салбий индикаторларга бериладиган балл;

Иҳ - баҳоланаётган тегишли ҳудуднинг индикатор миқдори;

Имин - баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг паст кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори;

Имакс - баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори";


д) 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Тегишли ҳудуднинг ўртача балини ҳисоблаш қуйидаги кетма-кетликдаги формулалар асосида аниқланади:

            

Бииў = (Бии1 + Бии2 + ... +Бии23) / 24

Бсиў = (Бси1 + Бси2 + ... +Бси13) / 12

Буў = (Бииў + Бсиў) / 2

       

бунда:

Бииў - ижобий индикаторнинг ўртача бали;

Бии1... Бии24 - ушбу методиканинг 36-бандида назарда тутилган тартибда аниқланган ижобий индикаторларнинг бали;

Бсиў - салбий индикаторнинг ўртача бали;

Бси1 ... Бси12 - ушбу методиканинг 37-бандида назарда тутилган тартибда аниқланган салбий индикаторларнинг бали;

Буў - тегишли ҳудуднинг умумий ўртача бали";


е) методикага 1-иловада:


2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

2.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш кўрсаткичи

сон

Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар сонининг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1000 нафар тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган ўртача миқдори

           

1 баллдан

10 баллгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


сўм

Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар суммасининг ушбу ҳудуддаги фаолият юритаётган ҳар бир тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган ўртача миқдори

         

1 баллдан

10 баллгача

";

           

13-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

13.

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражаси

сон

Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1000 нафар тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган ўртача миқдори


1 баллдан

10 баллгача

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

(келишув асосида)


фоиз

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларнинг қонунийлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Бизнес-омбудсман томонидан аниқланган ноқонуний текширишларнинг қонуний ўтказилган текширишлардаги улуши


1 баллдан

10 баллгача


фоиз

Текширишларни ўтказиш учун назорат қилувчи органлар томонидан киритилган ариза (буюртнома)ларнинг асосланганлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда назорат қилувчи органлар рад этилган ариза (буюртманома)ларининг жами берилган ариза (буюртманома)лардаги улуши


1 баллдан

10 баллгача


фоиз

Текширишларни огоҳлантириш билан якунлаш даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши аниқланиб, огоҳлантириш билан якунланган текширишларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши қайд этилган жами текширишлардаги улуши


1 баллдан

10 баллгача


фоиз

Текширувчи мансабдор шахсларнинг профессионаллик даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддасига асосан жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномага эга бўлган жами мансабдор шахслардаги улуши


1 баллдан

10 баллгача

".

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 сентябрь































































Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск