ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аёлларга, ёшларга ва айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар /

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар (ЎзР ВМ 31.08.2022 й. 486-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 августдаги

486-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият

юритиши учун иш ўринлари ва касбларни

мослаштириш бўйича

ТАВСИЯЛАР

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тавсиялар барча ташкилотларда фаолият юритувчи ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат муносабатларига нисбатан татбиқ этилади.


2. Мазкур Тавсиялар бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш ва таъмирлашда, технологик жараёнларда, шунингдек, ускуналарнинг эксплуатациясида инобатга олинади.


3. Ушбу тавсияларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


иш ўрни - меҳнат фаолияти жараёнида ишловчиларнинг доимий ёки вақтинча бўлиш жойи;


ишлаб чиқариш омиллари - микроиқлим параметрлари, ишлаб чиқариш жараёни омиллари ва шовқин учун белгиланган оптимал меъёрлар;


меҳнатнинг оптимал омили - аҳоли учун хавфсиз меҳнат шароитларида шартли равишда деб қабул қилинган меъёрлардан юқори бўлмаган ножўя омиллар;


меҳнат шароити - меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омиллари йиғиндиси;


ногиронлиги бўлган шахс - ижтимоий ёрдам ва ҳимояга, жамият ва давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида бошқалар билан бирга тенг ҳамда тўлиқ ва самарали иштирок этиш учун шарт-шароитлар яратилишига муҳтож барқарор жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахс;


ногиронлиги бўлган шахслар меҳнати учун мослаштирилган цех, участка - ногиронлиги бўлган шахслар ҳаракатланиши ва ишлаши учун жиҳозлар билан таъминланган, меҳнат фаолиятининг доимий (сменалар билан) ёки даврий (иш куни давомида) амалга оширилишига мўлжалланган жой;


Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури (кейинги ўринларда - РЯТД) - ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган, ногиронлиги бўлган шахс учун мақбул реабилитация чоралари мажмуи бўлиб, ушбу чоралар организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахс меҳнат фаолиятининг айрим турларини бажариш қобилиятини тиклашга, компенсация қилишга қаратилган тиббий, ижтимоий, касбий ва жисмоний реабилитация чораларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, ҳажмлари, муддатлари ҳамда тартибини ўз ичига олади;


ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус иш жойи - ногиронлиги бўлган шахсларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш жараёнини хавфсиз олиб бориш учун анжомлар билан жиҳозланган, махсус ускуналар ва асбоб-ускуналар билан таъминланган меҳнат фаолияти жараёнида ногиронлиги бўлган шахсларнинг доимий ёки вақтинча бўлиш жойи;


ногиронлиги бўлган шахслар учун меҳнат шароити - меҳнат жараёнида ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигига ва меҳнат лаёқатига таъсир қиладиган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари мажмуаси;


ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус ташкил этилган меҳнат шароитлари - ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойида чекланишни ҳис қилмаслиги ва самарали меҳнат қилишига имконият берувчи шароит;


хавфли ишлаб чиқариш омили - таъсири ҳодимнинг шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили;


зарарли ишлаб чиқариш омили - таъсири ходимнинг касб касаллигига чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили.


4. Меҳнат шароитлари қуйидаги тўртта синфга бўлинади:


I синф - меҳнатнинг оптимал шароитлари ишловчилар саломатлигини сақлаш ҳамда меҳнат лаёқатини юқори даражада қўллаб-қувватлашга қаратилган меҳнат шароитлари;


II синф - рухсат этилган меҳнат шароитлари иш жойларида белгиланган гигиеник меъёрлардан юқори бўлмаган муҳит ва иш жараёни омиллари даражаси билан тавсифланган бўлиб, ишловчилар саломатлигига яқин ва узоқ даврларда салбий таъсир этмайдиган, ходимларнинг дам олиш вақтида ёки келгуси сменанинг бошланишига қадар тикланадиган меҳнат шароитлари;


III синф - меҳнатнинг зарарли шароитлари ишловчи ва унинг авлоди организмларига ножўя таъсир қиладиган ва гигиеник меъёрлардан юқори бўлган зарарли ишлаб чиқариш омиллари мавжудлиги.

Бунда гигиеник меъёрлардан юқори бўлиш даражаси ва ишловчининг организмидаги ўзгаришларнинг ифодаланиши бўйича меҳнатнинг зарарли шароитлари қуйидаги 4 та даражага бўлинади:

1-даража (3.1) - гигиеник меъёрлардан оғадиган, шунингдек, орқага қайтадиган функционал бузилишлар пайдо бўлишига сабаб бўладиган, шартли равишда умумсоматик касалликлар ривожланиши хавфини келтириб чиқарадиган меҳнат шароитлари;

2-даража (3.2) - турғун функционал бузилишлар пайдо бўлишига, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан умумий касалланишнинг ўсишига, сонининг кўпайишига, касбий патология бошланғич белгиларининг пайдо бўлишига сабаб бўладиган ишлаб чиқариш омиллари даражасидаги меҳнат шароитлари;

3-даража (3.3) - меҳнат фаолияти даврида енгил даражада касбий патологиянинг ривожланишига, сурункали умумсоматик патологиянинг ўсишига, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан касалланишнинг кўпайишига сабаб бўладиган ишлаб чиқариш омиллари билан тавсифланадиган меҳнат шароитлари;

4-даража (3.4) - касб касалликларининг ифодаланган шакллари пайдо бўлишига сабаб бўладиган, сурункали умумсоматик патологиянинг ўсиши ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан касалланишнинг юқори даражасидаги меҳнат шароитлари;


IV синф - иш сменаси (ёки унинг қисми) давомида ҳаёт учун ҳавф туғдирадиган, ўткир касбий шикастланишнинг оғир шакллари ривожланишига юқори хавф пайдо бўлишига сабаб бўладиган ишлаб чиқариш омиллари билан тавсифланадиган хавфли (экстремал) меҳнат шароитлари.

Биринчи навбатда ногиронлиги бўлган шахслар учун мумкин бўлмаган ва мумкин бўлган иш фаолияти (касблар) белгиланган зарарли ва хавфли даражаси бўйича ёки бошқа синфлар асосида қўлланилиши тавсия этилади, ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилиш имконияти кўпроқ оптимал ва мумкин бўлган синфлар (1-2) билан чекланади. Айрим ҳолларда ногиронлиги бўлган шахс томонидан бажариладиган ишга қараб тиббий монеликлар бўлмаганда 3-синф 1.2 (3.1, 3.2) даражасидаги ишлаб чиқариш омиллари билан иш жойига рухсат берилади.


5. Ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус ташкил этилган меҳнат шароитлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

иш графигининг якка тартибда ўзгариши;

иш ҳажмининг камайиши ва/ёки ишлаб чиқариш корхонасининг якка тартибда белгиланиши;

аниқ бир шахсга мўлжалланган ҳолда меҳнат хусусиятининг ўзгариши (лавозим йўриқномасининг ўзгариши);

махсус санитария-гигиена шароитларни яратиш;

корхонада махсус иш жойини техник жиҳатдан жиҳозлаш;

корхонада тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги;

ишчини иш жойига етказишни ташкил этиш;

уй шароитида иш жойини ташкил этиш;

бошқа шахсларга доимий ёки вақти-вақти билан ёрдам кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги;

иш жойида асбоб-ускуналарни бошқариш ва хизмат кўрсатиш учун махсус мосламалардан фойдаланиш;

махсус ишлаб чиқилган қўл ускуналарини қўллаш;

бошқарув органларининг асбоб-ускуна, технологик ёки ташкилий жиҳозларга эга бўлиши;

имконият етарли бўлган масофадаги иш жойида деталларни қайта ишлаш;

иш жойида (кўрув, эшитув, тактил) кириш ва ортга бурилиш имконини таъминлайдиган қўшимча майдонлар ажратиш.

6. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функциялар бузилиши хусусияти бўйича таснифи қуйидагилардан иборат:

кресло-аравада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар;

эшитиш лаёқати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар;

кўриш лаёқати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар;

таянч-ҳаракат функцияси бузилиши билан ногиронлиги бўлган шахслар;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг бошқа гуруҳлари.



2-БОБ. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ

ИШ ЖОЙЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР


7. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун мўлжаллаган иш жойлари қонунчиликда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи ташкилот ўтказилган аттестация натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланган тартибда санитария-техник ҳолатни паспортлаштиради.


8. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан минимал сонда белгиланган иш жойлари ҳисобига ишга жойлашиш учун юборилган ногиронлиги бўлган шахслар иш берувчи томонидан ишга қабул қилинади.


9. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан тўлиқсиз иш вақти, юкланишнинг (зўриқишнинг) пасайиши ва меҳнатнинг бошқа шароитлари бўйича берилган тавсиялар иш берувчи томонидан бажарилади.



3-БОБ. ИШ ЖОЙЛАРИДА НОГИРОНЛИГИ

БЎЛГАН ШАХСЛАР УЧУН МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ

ТАЪМИНЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ


10. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг самарали меҳнат қилиши учун махсус шароитлар таъминланиши ушбу ногиронлиги бўлган шахслар мазкур махсус шароитларга муҳтож бўлганда амалга оширилади.


11. Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнати махсус яратилган шароитларга муҳтож бўлмаса, иш жойларидаги мавжуд бўлган меҳнат шароитлари тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларига кўра мослаштирилади.


12. Тавсиялар ногиронлиги бўлган шахсларнинг махсус яратилган иш жойлари жиҳозланишига нисбатан белгиланади. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат хусусиятлари ёки организм функцияларининг ва ҳаёт фаолиятининг бузилиши махсус жиҳозланган иш жойларини талаб этмаган ҳоллар бундан мустасно.


13. Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан меҳнат қилиш учун шароитларни яратишга қаратилган асосий технологик жиҳоз, асбоб-ускуналар, ёрдамчи жиҳозлар танлови, монтажи ва эксплуатацияси ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус яратилган жойларнинг жиҳозланишини таъминлайди.


14. Иш берувчига қуйидагиларни ташкил этиш тавсия этилади:

ногиронлиги бўлган ҳар бир шахсга ёки бир хилдаги организм функцияларининг бузилиши ва ҳаёт фаолиятининг чекланиши билан ногиронлиги бўлган шахсларга ишлаш учун зарур бўлган меҳнат шароитларини яратиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига биноан ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат шароитларини ва иш тартибини таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг касбий малакасини ва саломатлигининг аҳволини инобатга олиб, ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатини тадбиқ этиш мақсадида махсус ишлаб чиқариш жараёнларини ва маҳсулотни танлаш;

индивидуал тартибда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатини енгиллаштириш мақсадида кичик механизация воситаларининг турларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;

зарурият туғилганда индивидуал тартибда ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини жиҳозлаш;

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси хулосасига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаб чиқаришда тиббий кузатувда бўлишини ташкил этиш;

касалликлар ва иш кунининг давомийлиги бўйича тавсияларни инобатга олган ҳолда иш жадвалини тузиш;

меҳнат мухофазаси ва ишларни хавфсиз олиб боришни иш жараёнида назорат қилиш.


15. Махсус иш жойлари таъминланишининг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:

ногиронлиги бўлган шахслар ёки ногиронлиги бўлган шахслар гуруҳи махсус иш жойларини муҳтожлигидан келиб чиқиб жиҳозлашни амалга оширилишини таҳлил қилиш ва вазиятни баҳолаш;

ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун махсус иш жойлари жиҳозланишига қаратилган чоралар рўйхатини шакллантириш ва амалга ошириш.


16. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатини махсус шароитларда амалга оширишга муҳтожлигини таҳлил қилиш ва вазиятни баҳолаш қуйидагиларга асосан амалга оширилади:

ногиронлиги бўлган шахснинг реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида берилган тавсиялар;

ишлаб чиқаришда олинган бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги сабабли шикастланган ногиронлиги бўлган шахснинг реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастуридаги маълумотлар;

ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатининг хусусияти, меҳнат функциялари, махсус иш жойида меҳнат функцияларини бажаришдаги технологик, психологик, метеорологик фарқловчи хусусиятлар;

меҳнат шароитларини ташкил этиш бўйича берилган саволларга ногиронлиги бўлган шахслар томонидан берилган жавоблар.


17. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун махсус иш жойлари жиҳозланишига қаратилган чоралар рўйхатини шакллантиришда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан меҳнат функциялари бажарилиши, шунингдек, технологик таъминот, асбоб-ускуналар, ёрдамчи анжомни харид қилиш, монтаж қилиш ва мослаштирувини таъминлайдиган асосий ва ёрдамчи анжомлар билан таъминлаш инобатга олинади.


18. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун махсус иш жойлари жиҳозланиши бошқа ишчилар томонидан меҳнат функциялари бажарилишига халақит бермаслиги лозим.


19. Ногиронлиги бўлган шахсда бузилган функциялар хусусиятини ва ҳаёт фаолиятининг чекланишини, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахс томонидан бажарилаётган меҳнат хусусиятини, касбини (лавозимини) инобатга олиш тавсия этилади;

хавфсиз меҳнат шароити муҳофазасини, бино ва иншоатларда тўсқинликсиз муҳитни, шунингдек, санитария меъёрлари таъминланишини ўз ичига олади.


20. Кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар учун бажариладиган функциядан келиб чиққан ҳолда махсус иш жойлари жиҳозланишига қуйидагилар тавсия этилади:

биноларда, ҳар хил иншоотларда, шунингдек, кириш жойларида, коммуникация хоналарида (эвакуация йўлларида), маъмурият, маданий-маиший хизмат кўрсатиш жойларида, иш жойларида, тиббий хизмат кўрсатиш хоналарида, санитария-маиший хоналарда ҳаммабопликни, хавфсизликни, ҳаёт фаолиятига мос келадиган меъёрий шароитларини таъминлаш;

кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар тўсқинликсиз ўз иш жойини топиши ва меҳнат функциялари бажарилишини таъминлайдиган тифлотехник белгилар ва тузулмалар билан махсус иш жойини жиҳозлаш;

қўшимча периферияли жиҳозлар ва функционал мақсадли электрон тифлотехник воситалар ёрдамида визуал маълумотга овоз бериш ва кўриш назоратисиз меҳнатни бажариш имкониятини таъминлаш;

махсус иш жойини ёзув учун бўртма - нақш-нуқтали ва ясси босмали ҳарфлар, шунингдек, тошқалам, дафтарлар ва ён дафтарчалар, Брайль ёзуви учун босмали ҳарф, товушни ёзувчи ва товушни қайтадан тикловчи асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;

компьютерда ишлашга мўлжалланган иш жойини йирик бўртма - нақш кескин фарқ қиладиган (контраст) босмали ҳарф ва Брайль босмали ҳарф (Брайль дисплей ва Брайль клавиатураси) билан таъминлаш;

махсус асбоб-ускунали ва дастурли воситалар, шунингдек, мослаштирилган тактил дисплей ва аудиодисплей (нутқ синтезатори) ёрдамида монитор экранида визуал маълумотга овоз бериш имконини яратиш.


21. Эшитиш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус иш жойларини бажарилаётган меҳнат функциясини ҳисобга олган ҳолда, товуш кучайтирадиган асбоб-ускуналар ва овоз чиқарувчи телефонлар билан таъминлаш тавсия этилади.


22. Эшитиш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус иш жойларини бажарилаётган меҳнат функциясини ҳисобга олган ҳолда жиҳозланиши бўйича уларнинг тўсқинликсиз ўз иш жойини топиши ва ишни бажаришини таъминлаш учун махсус, жумладан, компьтерларда ишлаш учун мўлжалланган иш жойи товуш сигналларини ёруғликка, нутқ сигналларини ҳаракатланувчи сатрга ўзгартирувчи визуал индикаторлар билан жиҳозлаш тавсия этилади.


23. Кўрув ва эшитиш функцияси баб-баравар бузилган ногиронлиги бўлган шахслар кўр-карлар учун бажараётган меҳнат функцияларини инобатга олиб махсус иш жойларини жиҳозлаш бўйича қуйидагилар тавсия этилади:

кўрув ва эшитиш функцияси баб-баравар бузилган ногиронлиги бўлган шахслар кўр-карлар учун махсус иш жойини тўсқинликсиз топиш мақсадида тактил тифлотехник жиҳозлар, шунингдек, ишни кўриш ва эшитиш назоратисиз бажариш учун функционал мақсадли тифлотехник воситалар билан жиҳозланиши;

компьютерда ишлашга мўлжалланган махсус иш жойи тифлотехник жиҳозлар, Брайль дисплейга уланадиган телетайп алоқаси жиҳози, қўшимча периферияли жиҳозлар ва функционал мақсадли электрон тифлотехник воситалар билан ишлатиладиган тифло - органайзер билан таъминланиши;

иш жойида иш берувчи ишчи билан келишилган ҳолда тифлосурдотаржима хизматини тақдим этиш.


24. Таянч-ҳаракат функцияси бузилган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан бажарилаётган меҳнат функциялари инобатга олиниб, махсус иш жойлари жиҳозланиши бўйича қуйидагилар тавсия этилади:

ногиронлиги бўлган шахслар организм тизимларининг бузилишини, шунингдек, ҳаёт фаолияти чекланишини тўлиқ ёки қисман тиклаш мақсадида махсус иш жойи эргономик тамойилларни бажариш (максимал даражада қулай бўлган ҳолатда асбоб-ускуналарни жойлаштириш) учун жиҳозланиши;

ишчи юза баландлигини ва нишабини ўзгартириш, ишчи стул ўтирғич баландлигини ва нишабини, ишчи стул суянчиғи нишаби бурчагини ўзгартириш;

турганда зўр беришни мўътадиллаштириш учун махсус ўтирғич, эҳтиёж туғилганда ҳар хил белгиланган мақсадли махсус компьютер клавиатураси, махсус компьютер сичқони ва ушбу анжомларни бошқариш ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, буюм ва тафсилотларни қўлга олиш ва ушлаб туриш учун мўлжалланган махсус мосламалар билан жиҳозлаш;

компьютерда ишлашга мўлжалланган иш жойи ишчи юза баландлигини ва нишабини ўзгартириш, ишчи стул ўтирғич баландлигини ва нишабини, ишчи стул суянчиғи нишаби бурчагини ўзгартириш; турганда зўр беришни мўътадиллаштириш учун махсус ўтирғич, махсус иш жойини махсус механизм ва жиҳозлар билан жиҳозлаш.


25. Кресло-аравада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан бажариладиган меҳнат функциясини ҳисобга олиб махсус ишчи жойлари жиҳозланиши бўйича қуйидагилар тавсия этилади:

махсус иш жойига тўсқинликсиз кириб бориш ва бурилишни таъминловчи анжом мавжудлиги;

кресло-аравада ишлаш учун шароитлар яратилганлиги ва мослаштирилган мебель билан жиҳозланганлиги;

кресло-аравада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг бинонинг иккинчи ва ундан юқори қаватларига чиқиб - тушиши учун лифт ёки тепага кўтариш тузилмалари назарда тутилганлиги;

кресло-аравада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун ишчи кабинет майдони 12 кв. м дан кам бўлмаслиги (14-16 кв. м майдон тавсия этилади);

хоналар ва анжомлар саломатлик хавфсизлиги ва иш фаолияти рационал ташкил этилиши талабларига, фавқулодда вазиятларда эвакуациянинг талабларига жавоб бериши;

ногиронлиги бўлган шахслар иш жойлари ва ҳожатхоналар, душхоналар, ичимлик сув билан таъминлаш тизимлари, қисқа муддатли дам олиш хоналари орасидаги масофа 50 метрдан ошмаслиги тавсия этилади. Бевосита ишлаб чиқариш хоналарида қўл ювгичлар жойлаштирилиши кўзда тутилганлиги;

ишчи хоналар ва санблоклар корхона худудида алоҳида жойлаштирилганда, уларнинг узоқлиги 75-100 метр бўлиши мумкин;

кресло-аравада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахсларни дам олиш жойларига ва ошхоналарга бориши учун ноқулайлик бўлганда, иш жойлари ёнида хар бир ногиронлиги бўлган шахс учун мўлжаланган 2,5 кв. м (14 кв. м дан кам бўлмаган) ҳажмдаги дам олиш ва овқат қабул қилиш хонаси бўлиши назарда тутилиши;

ногиронлиги бўлган шахслар ишлайдиган бинода тегишли санитария-гигиеник хусусиятларга эга (узунлиги, баландлиги, нишаб бурчаги, юзаси, тутқичлар мавжудлиги ва хоказо) бўлган пандус мавжудлиги;

ногиронлиги бўлган шахслар ишлайдиган бинода тегишли санитария-гигиеник хусусиятларга эга (эшиклар кенглиги, раковина ва унитазлар баландлиги, остона йўқлиги, тутқичлар мавжудлиги) ҳожатхоналар мавжудлиги;

ногиронлиги бўлган шахслар автотранспортига муассаса ҳудудида махсус автотураргоҳ ажратилганлиги;

ногиронлиги бўлган шахслар ишлайдиган биноларга тўсиқларсиз кириб боришни таъминланганлиги (йўллар, йўлаклар, йўловчи ташиш транспорти учун бекатлар, йўллар йўналиши бўйича кўрсаткичлар, махсус йўл белгилари ва ҳоказо).



4-БОБ. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ

ИШ ЖОЙИЛАРИДАГИ ЖИҲОЗЛАР ВА МЕҲНАТ

ҚУРОЛЛАРИ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР


26. Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлатиладиган жиҳозлар ва меҳнат қуроллари соғлиқ хавфсизлиги ва меҳнат фаолиятини рационал ташкил этиш ҳамда фавқулодда вазиятларда эвакуация талабларига жавоб бериши лозим.


27. Ишлатиладиган жиҳозлар ва меҳнат қуролларида давлат санитария-эпидемиология хизматининг гигиеник сертификатлари бўлиши талаб этилади.

Кўриш, эшитиш, таянч-ҳаракат тизими касалликлари (кресло-аравада ҳаракатланадиган) бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга махсус жиҳозлаш муайян техник шартларга кўра назарда тутилади.


28. Бино ичида ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланадиган эшикларни очиш-ёпиш мосламалари, горизонтал тутқичлар, дастаклар, жумраклар, ускуналарни ишга солувчи тугмалар ва бошқа жиҳозлар баландлиги 1,1 метрдан ошмаган, пол сатҳидан 0,85 кв. м дан кам бўлмаган ва хонанинг ёнбош девори ёки бошқа вертикал текислигидан 0,4 м. кам бўлмаган масофада жойлаштирилиши тавсия этилади.


29. Жиҳозларни жойлаштираётганда кресло-араваларда ҳаракатланувчилар бориши учун қулай ўлчовларни, жумладан:

фронтал юришда - пол сатҳидан 1,2 метрдан баланд бўлмаган ва 0,4 метрдан паст бўлмаган ҳолатда;

махсус анжом ташриф буюрувчининг ёнбошидаги худудда жойлашганда, пол сатҳидан 1,4 метрдан баланд бўлмаган ва 0,3 метрдан паст бўлмаган ҳолатда бўлиши тавсия этилади.


30. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойларида анжом ва мебель жойлаштирилиши меҳнат хавфсизлигини ва маиший қулайлигини таъминлаши тавсия этилади.


31. Кресло-аравада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар меҳнати учун мўлжаланган иш жойида станоклар, анжомлар ва мебель жойлаштирилиши кресло-аравада ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар кириб бориши ва бурилиш имкониятини таъминлаши, кўр ва хира кўрувчининг иш жойида бошқа ишчилар ҳаракатига халақит қилмаган ҳолда иш бажариш имкониятини таъминлаши тавсия этилади.


32. Таянч-ҳаракат функциялари бузилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойларида анжом ва мебелнинг алоҳида қисмлари бажариладиган ишни ҳисобга олиб, бир шаклдан бошқа шаклга айлантириладиган бўлиши тавсия этилади.

Иш столида ўзгартириладиган баландлик ва ишчи юзанинг нишаби, оёқ остига қўйиладиган таглик бўлиши тавсия этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш стулида ўтиргич баландлигини ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг алоҳида гуруҳлари (кўрлар, хира кўрувчилар, карлар) имкониятлари ва чекланишларини ҳисобга олган ҳолда ўз иш жойини тўсқинликсиз топиш ва ишни бажариш бўйича маълумотни идрок қилиш учун иш жойларини анжом ва мебелни (визуал, акустик, тактил) индикаторлар билан таъминлаш тавсия этилади.


33. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг махсус иш жойларида қуйидагилар кўзда тутилиши тавсия этилади:

анжомни бошқарувчи ва хизмат кўрсатувчи, ногиронлиги бўлган шахсларда анатом - морфологик, физиологик нуқсонларни ва чекланишларни компенсация қилувчи махсус мосламаларнинг ишлатилиши;

махсус ишлаб чиқилган ишончли ушлаш ва самарали фойдаланишни таъминловчи асбоб-ускуналарнинг ишлатилиши;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг антропометрик, жисмоний ўлчамлари ва жисмоний чекланишини ҳисобга олувчи технологик ёки ташкилий жиҳозланишни бошқарув органларини мотор майдони (горизонтал ва вертикал текисликлар) етиб борадиган худуд чегараларида жойлаштириш;

стол ишчи юзаси ва иш стули унсурлари ҳолатини енгил ўзгартирадиган ва бошқарадиган мустаҳкам жойлашган механизмлар ишлатилиши;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг алоҳида гуруҳлари (кўрлар, хира кўрувчилар, карлар) имкониятлари ва чекланишлари ҳисобга олган ҳолда ўз иш жойини тўсқинликсиз топиш ва ишни бажариш бўйича маълумотни идрок қилиш учун иш жойларида анжом ва мебелни индикаторлар (кўрув, эшитув, тактил) билан таъминлаш.


34. Ишлаб чиқариш хоналарида ногиронлиги бўлган шахслар иш жойларини ёнғин хавфсизлиги тўғрисида билдириш тизимига уланган синхрон товуш ва ёруғлик сигнализация тизимлари ўрнатилиши тавсия этилади.

Ёнғин товуш сигнализациясини амалга ошириш мақсадида хонада товушнинг максимал баландлиги 5 ДБАга ошганда 30 сония давомида баландлиги 20 ДБАдан кам бўлмаган ўлчамда товушни таъминловчи асбоб - ускуналар ишлатилади.

Ахборот воситалари тизимлари ва хавфсизлик сигнализациялари визуал, товуш ва тактил ахборотни назарда тутиши тавсия этилади.

Фавқулодда вазиятларда ахборот воситалари хавф тўғрисида огоҳлантириши, хизматлардан фойдаланиш олиш, иш жойларига кириб бориш йўллари ва ассортименти тўғрисида мўлжал олишни таъминлаш тавсия этилади.


35. Визуал маълумот 1,5-1,7 метр баландликда қарама-қарши фонда жойлашиши ва интерьернинг бадиий қарори билан боғлиқ бўлиши тавсия этилади.


36. Биноларнинг ёпиқ бўшлиқларида (лифт, лифт холлари, ҳар хил хоналар, тамбурлар, ҳожатхона кабиналари ва ҳоказо) ногиронлиги бўлган шахслар ёлғиз қолиши мумкинлигини инобатга олиб навбатчига "ташвиш" қўнғироқ тугмаси ва диспетчер (навбатчи) билан гаплашиш тузилмасини ўрнатиш назарда тутилиши тавсия этилади.

Ходимларни чақириш учун сигнализация тизими барча махсуслаштирилган муассасаларда кўзда тутилиши тавсия этилади.



5-БОБ. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ

ИШ ЖОЙЛАРИДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МУҲИТИ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР


37. Ногиронлиги бўлган шахсларга зарарли ишлаб чиқариш омиллари, гигиеник меъёрлардан юқори бўлган ва шу сабабли ишловчи ва (ёки) унинг авлоди организмига нохуш таъсир кўрсатадиган, ишчи смена (ёки унинг қисми) давомида ҳаёт учун хавф туғдирадиган, ўткир касбий шикастланишларнинг оғир шакллари пайдо бўлишида юқори хавфга эга бўлган меҳнат шароитлари ногиронлиги бўлган шахслар учун қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади, айнан:

физик омиллар: (шовқин, вибрация, ҳаво ҳарорати, намлик, ҳаво ҳаракати, электромагнит нурланиш, статик электр, ёруғланиш ва хоказо);

кимёвий омиллар:

иш зонасининг чангланиши, газланиши;

биологик омиллар: (патоген микроорганизмлар ва уларнинг ҳаёт фаолияти чиқиндилари);

юқорига чиққанда ва ҳаракатланишда, оғир юкни кўтарган, ноқулай мажбурий тана ҳолатда ишни бажарганда, узоқ вақт юрганда пайдо бўладиган физик, динамик ва статик юкланишлар;

асаб - руҳий зўриқишлар (сенсор, ҳиссиёт, ақлий юкланишлар, монотонлик, тунги сменада ва узайтирилган иш вақтида ишлаш).


38. Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастуридаги ишлаб чиқилаётган меҳнат тавсиялари, иш жойларидаги меҳнат шароитларига мутаносиб бўлиши лозим.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун кўрсатилган меҳнат шароитлари:

ишлаб чиқариш муҳитидаги физик (шовқин, тебраниш, инфратовуш, электромагнит нурланиш, чанг, микроиқлим), кимёвий (зарарли моддалар, аллерген-моддалар, аэрозоллар ва ҳоказо), биологик (микроорганизмлар, шунингдек, патоген, оқсил препатлар) омиллар бўйича оптимал ва мумкин бўлган санитария-гигиеник шароитлар;

енгил ёки ўрта даражадаги жисмоний, динамик ва статик зўриқиш билан боғлиқ ишлар;

алоҳида ҳолатларда ифодаланган жисмоний зўриқиш билан;

кўпроқ гавданинг эркин ҳолатида ўтириб, гавда ҳолатини ўзгартириш имконияти билан бажариладиган ишлар, алоҳида ҳолатларда, турган ҳолатда ёки юриш имконияти бор ҳолатда;

эргономик талабларга жавоб берадиган иш жойи;

ифодаланган ҳаракатланиш билан боғлиқ бўлмаган иш.

Бунда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати - ишларни бажариш мазмуни, ҳажми, сифати ва шартларига қўйиладиган талабларга мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш лаёқати аниқланади ва улар қуйидаги 3 та даражага ажратилади:

I даража - малака, оғирлик, кескинлик пасайган ва (ёки) иш ҳажми камайганда меҳнатнинг одатдаги шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати, меҳнатнинг одатдаги шароитларида паст малакали меҳнат фаолиятини бажариш имкони сақланиб қолган ҳолда асосий касбда ишни давом эттириш;

II даража - махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида тавсия этилаётган касбларда меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати;

III даража - меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.

Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан расмийлаштириладиган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг касб ва меҳнат тавсиялари ёзиладиган қисмига "меҳнат лаёқати бузилиши даражаси" кўрсатилмасдан тавсия этилаётган касб номи ёзилади. Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати (классификатори) асосида ногиронлиги бўлган шахсларга касб бўйича тавсиялар берилади.

Бундай ҳолатларда ногиронлик гуруҳи I ёки II бўлишидан қатъи назар, уларда II даража меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида меҳнат қилиш мумкинлиги аниқланганда уларга касб турлари тавсия қилинади, III даражада эса - меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.


39. Ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойини бинода жойлаштирганда, алоҳида худудда унинг организми учун қарши кўрсатмали жараёнлар мавжуд бўлса, иш жойи ишлаб чиқариш муҳити параметрларини тартибга солиш тавсия этилади. Бунда иш жойларида ультратовуш манбалар билан ишлаганда, инфра-товуш гигиеник меъёрларни ҳамда ногиронлик тоифаларига қўйиладиган алоҳида талабларни ҳисобга олиш тавсия этилади.

Ногиронлиги бўлган шахснинг иш жойи шовқин ёки тебраниш сатҳи мумкин бўлган гигиеник меъёрлардан юқори бўлган бинода жойлаштирилганда ва ногиронлиги бўлган шахслар иш жойлари кам бўлган тақдирда ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар иш жойларини шовқин ва вибрациядан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари иқтисодий томондан мақсадга мувофиқ эмаслигида, кулис туридаги шовқин ютгичлар, шовқин ютгич экранлар ёки ҳар хил донали шовқин ютгичлар ишлатилиши тавсия этилади.

Донали шовқин ютгичлар ҳажмли конструкция шаклида (призма, шар ва ҳоказо) тайёрланади ва шовқин манбаига яқин жойга илинади. Донали шовқин ютгичлар тайёрлаш учун ички тарафидан намат ёпиштирилган каттиқ материал ишлатилади ёки конструкция шовқин ютувчи материал билан тўлдирилади.

Шовқин ютгич экранлар шовқин ютгич материал билан ўралган ва шовқин тарафга қаратилган қаттиқ материалдан тайёрланади. Экраннинг тўғри чизиқли ўлчами шовқиннинг тўғри чизиқли ўлчамидан 3 баробар катта бўлиши тавсия этилади.


40. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойлари идоралар биносида жойлашганда, ногиронлиги бўлган шахслар иш жойлари деворларни шовқин ютгич ўрамалар, акустик шип ускуналари, полни гилам билан қоплаш, китоб жавонларини ва стеллажларни жойлаштириш йўли билан ишлаб чиқаришдаги шовқинлардан муҳофаза қилинади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойлари сунъий ёритилганда меҳнат хавфсизлигини ва қулай шароитлар талабларини ҳисобга олиш тавсия этилади. Рационал ёруғлик манбалари танланганда манбанинг ёруғлик бериши, ёруғликнинг ранги ҳисобга олинади; ўрнатиш жараёнида эса ёруғлик тарқатилиши кўз билан кузатиш объектида қарама-қарши фонлар (контрастларни) ҳосил қиладиган ва ёруғлик ялтираб қайтарилишини камайтириши ҳисобга олинади.

Ёруглик манбаларининг ўрнатилиши ёруғлик рационал тарқатилишини таъминлаши лозим. Иш жойига ёруғлик ёнбош, орқадан ва қиядан тушганда, ёруғликни ўта яхши йўналтирилганлиги, контрастни кўпайтириши ва ёруғлик ялтирашини камайтиришини ҳисобга олиш тавсия этилади.


41. Кўриш лаёқатининг бузилиши билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш майдони ва иш жойлари умумий ва маҳаллий сунъий ёруғлик билан таъминланади.

Маҳаллий ёруғлик стол лампалари билан амалга оширилади. Кўриш лаёқатининг бузилиши билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойидаги жиҳозга кирадиган жавон ва стеллаж эшиклари очилганда, автоматик ёқиладиган ёруғлик манбалари ўрнатилиши тавсия этилади.

Ишчи юзадаги ёруғлик сатҳи иш тавсифи ва ногиронлик хусусиятига қараб ўрнатилади.


42. Ёз вақтида қон айланиш тизими касалликлари сабабли ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойлари деразаларга яқин масофада жойлашганда, қуёшдан муҳофаза қилиш ускуналари ўрнатилиши тавсия этилади.

Худди шундай ҳолатда кўз касалликлари сабабли ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойлари ёруғликдан кўрланишининг олдини олиш мақсадида қуёшдан муҳофаза қилиш ускуналари ёрдамида муҳофаза қилинади.


43. Ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва санитария - маиший хоналар бир ёки икки қаватли биноларда жойлаштирилиши тавсия этилади. Ишлаб чиқариш хоналари бинонинг иккинчи қаватидан юқорида жойлаштирилганда, секин юрадиган йўловчи лифти кўзда тутилиши тавсия этилади. Ёрдамчи, махсус ва санитария-маиший хоналар ишлаб чиқариш цехлари билан биргаликда битта бинода жойлаштирилиши ва иситиладиган ўтиш жойи билан уланиши тавсия этилади.


44. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг доимий иш жойлари ертўла, бино деворининг пастки қисмидаги (цокол) қаватларда, табиий ёруғлик ва ҳаво алмашиши мавжуд бўлмаган биноларда жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ эмас.


45. Битта ногиронлиги бўлган шахс учун ишлаб чиқариш хонасининг ҳажми 15 м3; майдони 4,5 кв. м; баландлиги 3,2 метрдан кам бўлмаслиги тавсия этилади. Кўрсатилган майдонга технологик ускуналар, ўтишлар, йўлаклар, материаллар ва тайёр маҳсулотни омборхонада сақлаш жойлари кирмайди.


46. Иш хоналарининг архитектура-режалаштириш тавсифномалари ўтираётган чанг эҳтимолини чиқариши ва йиғилиши механизациялашган тозалаш ўтказилишида халақит бермаслиги тавсия этилади.


47. Иш хоналарида шовқин ва тебранишга қарши курашиб, уни меъёрда рухсат берилган чегарасигача етказиш чораларини кўриш тавсия этилади.


48. Ишлаб чиқариш хоналарида илиқ ва сирпанмайдиган поллар бўлиши тавсия этилади.


49. Кресло-аравадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун фрамуга ва дарчалар етарли баландликда ўрнатилиши ёки махсус мослама билан таъминланиши тавсия этилади.


50. Мазкур тавсияга иловага мувофиқ микроиқлим, шовқин, вибрация, ёруғлик, ишлаб чиқариш муҳити омилларининг параметрлари ногиронлиги бўлган шахслар учун меҳнат жараёнининг оғирлиги ва зўриққанлиги, ишлаб чиқариш муҳитининг хавфсизлик омиллари ҳамда зарарланиш кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларини баҳолаш гигиеник мезонлар асосида белгиланади.



6-БОБ. КАСАЛЛИКЛАРНИНГ АЛОҲИДА ГУРУҲЛАРИ

ОҚИБАТИДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ

ИШ ЖОЙЛАРИДАГИ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИНИ

ЯРАТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР


51. Ўпка сили оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган корхоналарда умумий овқатланиш тизими, озиқ-овқат саноати маҳсулоти, болалар буюмлари ишлаб чиқариши тавсия этилмайди.


52. Қон айланиш тизими касалликлари оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, истисно тариқасида II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, бошқа соматик касалликлар оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига кўра ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланадиган ташкилотларга юборилади.

Иш жойларидаги меҳнат шароитлари оптимал ва мумкин бўлган микроиқлим параметрларига мутаносиб бўлиши тавсия этилади.


53. Иссиқ уриши, маҳаллий тебраниш, электромагнит нурланиш, ультрабинафша нурлар, радиация, шунингдек, заҳарли реагентлар таъсири, меҳнат жараёнида микроорганизмлар, тирик ҳужайрали ва ноқулай шароитларга тушиб қолганда ҳосил қилинган морфологик тузилмали (споралар) маҳсулот ва препаратлар билан алоқада бўлиши тавсия этилмайди.

Иш жойларида шовқин сатҳи ва ёруғлик амалдаги меъёрларга мутаносиб бўлиши тавсия этилади.

Ишлаб чиқариш хоналарининг деразалари соя томонга мўлжалланган ҳолда жойлаштирилади. Деразалар жанубга, жанубий-ғарбга қаратилган ҳолатларда тўғри қуёш нурларидан муҳофаза қилиниши кўзда тутилади. Жавонлар ўрнатилиши, стеллажлар конструкцияси гавданинг мажбурий эгилишларига йўл қўймаслиги, токчалар елка чегарасида ўрнатилиши ва одам бўйидан баланд бўлмаслиги тавсия этилади.


54. Асаб-руҳий тизими касалликлари оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланадиган ташкилотларга қуйидаги касалликлар оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар юборилади:

ўткир жараёндаги белгилар мавжуд бўлмаган ҳолатда ҳар хил турдаги кечувчи шизофрения;

шахснинг кучли даражада ўзгаришисиз ва интеллектуал-мнестик бузилишларсиз сийрак тутқаноқлар билан эпилепсия;

олигофрения дебиллик даражаси, ақлий заифлик енгил даражаси ҳулқ-атворнинг бузилиши билан;

ўрта даражадаги органик руҳий ўзгаришлар, интеллектуал пасайиши, руҳий астенизацияси билан асоратланган ҳар хил этиологияли марказий асаб тизимининг органик касалликлари.

Иш жараёнини кузатиш ва назорат қилиш, ишлаб чиқариш хоналаридаги асбоб-ускуналарни ва иш жойларини қулай жойлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш хоналарида тўсиқларнинг минимал сони бўлиши тавсия этилади.

Хавфли жойларда (зинапоялар ва бошқалар) махсус чегараловчи жиҳозлар ва деразаларга синмайдиган ойналар ўрнатиш тавсия этилади.


55. Руҳий касалликлар оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойларида меҳнатни ташкил этиш бўйича тавсиялар:

Махсус ташкилотларда, махсус участкаларда, уйда яратилган махсус шароитда, шунингдек, меҳнат шароитлари махсус яратилган шароитларга тенглаштирилган оддий ташкилот ва муассасаларда асосий руҳий патология оқибатида меҳнат фаолиятида қатнашиши мумкин;

Ишлаб чиқариш муҳитининг оптимал ва мумкин бўлган санитария-гигиеник шароитлари қуйидагилардан иборат:

йилнинг совуқ даврида ҳаво ҳарорати енгил ишда - 21-24°С, ўрта оғир ишларда - 17-20°С, йилнинг илиқ даврида енгил ишда - 22-25°С, ўрта оғир ишда - 21-23°С бўлиши;

йилнинг совуқ ва илиқ даврларида ҳаво намлиги 40-60%, ҳаво ҳаракати тезлиги (м/с) енгил ишда 0,1-0,2, ўрта оғир ишларда 0,1-0,2, йилнинг илиқ даврида 0,3 дан кўп бўлмаслиги;

зарарли моддалар йўқлиги;

аллергенлар, канцерогенлар, аэрозоллар, металлар, металл оксидлари, шовқин (81 ДБАгача) ва электромагнит нурланиш мумкин бўлган даражадан юқори бўлмаслиги;

маҳаллий ва умумий тебраниш йўқлиги;

микроорганизмлар, тирик хужайрали ва ноқулай шароитларга тушиб қолганда ҳосил қилинган морфологик тузилмали (споралар) маҳсулот ва препаратларга айланмаслиги;

ишхоналар, устахоналар ёки участкалар катта бўлмаслиги (бу атрофдагилар билан алоқада бўлиш имкониятини камайтиради, ишловчи ногиронлиги бўлган шахсларни кўз кузатуви ва назорати остида бўлиш имкониятини таъминлайди);

иш жойларини авария сигнализация мосламалари билан таъминланиши;

ҳаракатланувчи механизмлар, зинапоялар ва бошқа хавфли зоналар тўсиқлар билан тўсилиши ва деразаларга синмайдиган ойналар ўрнатилиши.

Руҳий касалларнинг иш жойларига меҳнат жараёнида ҳулқ-атворини назорат қилиш, муқобил терапияни ўтказиш, ҳулқ-атворни коррекция қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларни ва атрофдагилар муҳофазасини таъминлаш мақсадида тиббий хизмат хоналари яқин орада жойлаштирилиши тавсия этилади.

Шу сабабли ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат билан банд қилиш хоналари махсус тиббий муассасалар ёнида ёки базасида (психоневрологик диспансерлар, психиатрик касалхоналар, психоневрологик интернатлар) жойлашиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Махсус корхоналарда тиббий кабинет яратиш, штатида врач - психиатр ва ўрта тиббиёт ходими, шунингдек, асосий махсус терапевтик чораларни ўтказиш учун воситалар бўлиши тавсия этилади.


56. Асаб тизими касалликлари оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар иш жойларидаги меҳнат шароитларини яратиш бўйича тавсиялар:

ишлаб чиқариш муҳитининг оптимал ва мумкин бўлган санитария-гигиеник шароитлари қуйидагилардан иборат:

ҳарорат, намлик, ҳаво ҳаракати тезлиги, санитария меъёрларга мутаносиб бўлган иш зонасидаги иссиқликнинг нурланиши, шовқин чегараси мумкин бўлган меъёрдан юқори бўлмаслиги;

умумий ва маҳаллий тебраниш йўқлиги;

инфратовуш, ультратовуш, доимий магнит майдони, электр майдонининг ишлаб чиқариш тезлиги, радио частота диапазондаги электромагнит нурланиш, доимий лазерли нурланиш мумкин бўлган даражадан юқори бўлмаслиги;

зарарли кимёвий моддалар, шунингдек, канцерогенлар, аллергенлар, металл оксидлари, микроорганизмлар, продуцентлар, тирик хужайра ва ноқулай шароитларга тушиб қолганда ҳосил қилинган морфологик тузилмалар (споралар) йўқлиги;

ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар орқасидан кўз кузатувини ва назоратни таъминлаш мақсадида иш жойлари катта бўлмаган хоналарда, устахоналарда, участкаларда жойлаштирилиши;

ҳаракатланувчи механизмлар, зинапоялар ва бошқа хавфли зоналар тўсиқлар билан жиҳозланиши ва деразаларга синмайдиган ойналар ўрнатилиши;

иш столлари, дастгоҳлар баландлиги 630-1020 миллиметр чегарасида бўлиши;

ишчи кресло ёки стул иш жойида енгил кўчирилиб қуйиладиган бўлиши;

Ҳужжатларни сақлашни мустаҳкамловчи, ёрдамчи ва кесувчи асбоб -ускуналарни, эҳтиёт қисмларни, иш жойини тозалаш воситаларини сақлаш учун жавонлар баландлиги полдан 800-1600 миллиметрдан юқори бўлмаслиги;

асбоб-ускуналарни, мослаштирувчи мосламаларни, деталларни сақлайдиган токча-тахмонлар шундай ўлчовда бўлиши, яъни сақланаётган буюмлар токчаларнинг четларидан чиқмаслиги.


57. Кўрлик оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларни, шунингдек, хира кўрувчилар учун иш жойлари ушбу ногиронлиги бўлган шахслар иш жойида мўлжал олишни таъминлайдиган тифлотехник мўлжаллар тизими билан (сезувчанлик, эшитиш, кўриш) билан жиҳозланиши тавсия этилади.

Мазкур иш жойларининг технологик жиҳози (оддий асбоб - ускунадан мураккаб техник жиҳозларгача) ишни кўрув назоратисиз бажариш имкониятини таъминлайдиган ва ишлаб чиқаришда жароҳат олишни мустасно қиладиган тифлотехник мосламалар билан таъминланиши тавсия этилади.

Кўриш лаёқати бузилган ишчиларнинг яхшироқ мўлжал олишларини таъминлаш мақсадида йўлаклар чети, контейнерлар атрофи ва бошқалар ёрқин рангли тонлар билан бўялиши тавсия этилади.


58. Кўриш лаёқати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларни маҳаллий вибрация ва шовқин манбалари билан боғлиқ бўлган ишларга қўйиш мақсадга мувофиқ эмас.


59. Кўриш лаёқати бузилган ногиронлиги бўлган шахслар 1 ва 2-хавф синфларида ишлаши тавсия этилади.

Эшитиш лаёқати бузилганлиги оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар соғ шахслар қаторида корхоналарда ишлаши мумкин.

Эшитиш тизимининг шикастланиши, шунингдек, эшитишнинг йўқлиги, эшитишнинг ифодаланган ва кучли ифодаланган бузилиши (карлик; III, IV даражадаги қулоқ оғирлиги) оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларни ўтказилган дастлабки даврий тиббий кўрикдан сўнг ишга қўйишга рухсат берилади.



7-БОБ. НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР

УЧУН САНИТАРИЯ-МАИШИЙ ВА МАХСУС ХОНАЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР


60. Ишлаб чиқариш жараёнлар гуруҳига қараб ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун мўлжалланган корхоналарда битта ишчига камида 0,3 кв. м ҳисобидан, лекин 12 кв. м кам бўлмаган ҳолда қулай мебель, шунингдек, ётиш учун бир нечта ўрин билан дам олиш хоналарини жиҳозлаш тавсия этилади.


61. Корхоналарда ишчиларни иссиқ овқат, шунингдек, парҳез овқатланиш билан таъминлаш мақсадида ошхона, буфетлар, овқат қабул қилиш хоналарини ташкил этиш тавсия этилади.


62. Корхоналарда врач хонасидан, муолажалар хонасидан иборат ногиронлиги бўлган шахслар саломатлиги кескин ёмонлашган ҳолатларда ётадиган саломатлик пунктини ташкил этиш тавсия этилади.


63. Ҳар сменанинг якунида хоналарда нам тозалаш ўтказилиши тавсия этилади.


64. Корхоналарда умумий хоналар сонидан келиб чиқиб алоҳида ошхоналар, буфетлар, овқат қабул қилиш хоналари ташкил этиш тавсия этилади.


65. Ҳожатхоналар қулфланмайдиган бўлиши тавсия этилади.


66. Душхоналарда иссиқ ва совуқ сув учун умумий аралаштиргич бўлиши тавсия этилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


67. Ушбу тавсиялар бажарилиши бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

          

         




Тавсияларга

ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахслар учун меҳнат

қилиш жараёнининг оғирлиги ва зўриқиш даражасини,

ишлаб чиқариш муҳитининг зарарли ҳамда хавфли

омиллари кўрсаткичларини баҳолаш бўйича

гигиеник мезонлар

               

Т/р

         

Ишлаб чиқариш омили

         

Даражалари

            

Меҳнат шароитлари

синфи

        

       

I. ОМИЛЛАР

       

       

1. Кимёвий омиллар

          

1.

Ўткир таъсирга эга бўлган моддалар


Омил мавжуд эмас


1

Қўзғатувчи таъсир қилувчи моддалар


МРЭК дан юқори эмас


2


Юқори 1,1-2 баробарига МРЭК бўлганда


3.1

2.

Аллергенлар

Омил мавжуд эмас


1

МРЭК дан юқори эмас


2

Юқори, 1,1-2 баробарига МРЭК бўлганда


3.1

3.

Канцерогенлар

Омил мавжуд эмас


1

МРЭК дан юқори эмас


2

Юқори, 1,1-3 баробарига МРЭК бўлганда


3.1

4.

Аэрозоллар, асосан фиброген таъсир қилувчилар

Омил мавжуд эмас


1

МРЭК дан юқори эмас


2

Юқори, 1,1-2 баробарига МРЭК бўлганда


3.1

     

2. Биологик омиллар

         

5.

Продуцент микроорганизмлар, жонли ҳужайралар ва микроорганизмларнинг спораларини ўзида сақловчи препаратлар


Омил мавжуд эмас


1

МРЭК дан юқори эмас


2

Юқори, 1,1-3 баробарига МРЭК бўлганда


3.1

6.

Оқсил препаратлар

Омил мавжуд эмас


1

МРЭК дан юқори эмас


2

Юқори, 1,1-2 баробарига МРЭК бўлганда


3.1

    

3. Жисмоний омиллар

       

7.

Шовқин

Омил мавжуд эмас


1

МРЭД дан юқори эмас


2

МРЭД + 10 дБ гача


3.1

8.

Локал вибрация

Омил мавжуд эмас


1

МРЭД дан юқори эмас


2

МРЭД + 3 дБ гача


3.1

9.

Умумий вибрация

Омил мавжуд эмас


1

МРЭД дан юқори эмас


2

МРЭД + 3 дБ гача


3.1

10.

Инфратовуш

Омил мавжуд эмас


1


МРЭД дан юқори эмас


2


МРЭД 5 дБ гача


3.1

11.

Ҳаво ультратовуш

Омил мавжуд эмас


1

МРЭД дан юқори эмас


2

МРЭД 6 дБ гача


3.1

12.

Контактли ультратовуш

Омил мавжуд эмас


1

МРЭД дан юқори эмас


2

МРЭД 3 дБ гача


3.1

13.

Доимий магнит майдони

Омил мавжуд эмас


1

МРЭД дан юқори эмас


2

Юқори, 1,1-5 баробарига МРЭД бўлганда


3.1

14.

Электростатик майдон

Омил мавжуд эмас


1

МРЭД дан юқори эмас


2

Юқори, 1,1-3 баробарига МРЭД бўлганда


3.1

15.

Саноат частотаси электр майдонлари (50 Гц)

Омил мавжуд эмас


1

МРЭД дан юқори эмас (барча иш кунлари учун)


2

Юқори, 1,1-3 баробарига МРЭД бўлганда


3.1

16.

Радиочастотали диапазон электромагнит нурланиши

Омил мавжуд эмас


1

МРЭД дан юқори эмас


2

Юқори, 1,1-3 баробарига МРЭД бўлганда


3.1

17.

Лазер нурланиши

Омил мавжуд эмас


1

МРЭД дан юқори эмас (сурункали, доимий таъсир учун)


2

МРЭД юқори эмас ( бир маротабалик таъсир учун)


3.1

18.

Ультрафиолет радиация

Омил мавжуд эмас


1

ИНД дан юқори эмас


2

ИНД дан юқори


3.1

19.

Ҳавонинг ҳарорати

Мақбул, оптимал


1

рухсат этилган


2

Иш тоифаларини инобатга олган холда илиқ даврда WBGT (ҳавонинг радиацион ҳам конвектив иссиқлиқ алмашинувини, шунингдек, намлиги алмашинувини ҳисоблайдиган йиғинди индекси) МРЭДдан юқори ва совуқ даврда 12-18 градусдан паст


3.1

20.

Ҳаво ҳаракати тезлиги

Мақбул, оптимал


1

Рухсат этилган


2

МРЭД дан юқори*


3.1

21.

Ҳавонинг намлиги

Мақбул, оптимал


1

Рухсат этилган


2

МРЭД дан юқори*


3.1

22.

Иссиқлик, нурланиш

Омил мавжуд эмас


1

МРЭД дан юқори эмас


2

1 001-1 500 Вт / кв. м.


3.1

23.

Табиий ёруғлик

Меъёрда


2

Етарли эмас (нормал ёруғлик даражасидан паст)


3.1

24.

Иш жойининг ёритилиши

Меъёрда


2

0,6 КEОн гача (табиий);

0,8 КЕОн гача (комбинацияда);

0,5 КЕОн гача (сунъий)


3.1

25.

Ёруғлик манбаларининг кескин ёрқинлиги (кўзни қамаштирувчи)


Омил мавжуд эмас


2

Мавжуд


3.1

26.

Кескин ёрқинликнинг (кўзни қамаштирувчи) акс эттирилиши


Омил мавжуд эмас


2

Мавжуд


3.1

27.

Ёритилиш (ёруғлик) пульсацияси

Омил мавжуд эмас


1

Меъёрда


2

Меъёрдан юқори


3.1

Изоҳ. * Ҳаво ҳароратини баҳолангандек (3.1 иш шароитлари синфи учун)


        

II. МЕҲНАТ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ ОҒИРЛИГИ

ВА ЗЎРИҚИШЛАР

        

       

1. Жисмоний динамик юк, бир сменада кгм

         

28.

Юкни 1 метргача бўлган масофага ташишда асосан қўллар ва елка камарига регионал юклама тушиши

Омил мавжуд эмас


1

Эркаклар 2 500 гача Аёллар 1 500 гача


1

Эркаклар 5 000 гача Аёллар 3 000 гача


2

Эркаклар 7 000 гача Аёллар 4 000 гача


3.1

29.

Юкни 1 метрдан 5 метргача ва 5 метрдан ортиқ бўлган масофага ташишда қўллар ва гавдага юклама тушиши


Омил мавжуд эмас


1

Эркаклар 1 дан 5 м гача - 12 500 гача, аёллар 1 дан 5 м гача - 7 500 гача


1

Эркаклар 1 дан 5 м гача - 25000 гача, аёллар 1 дан 5 м гача - 15000 гача > 5 м - 43000 гача > 5 м - 25800 гача


2

Эркаклар 1 дан 5 м гача - 35000 гача, аёллар 1 дан 5 м гача - 25000 гача


2

> 5 м - 70000 гача > 5 м - 40000 гача


3.1

        

2. Қўл билан кўтариладиган ва ташиладиган

юкларнинг массаси, кг

           

30.

Бошқа турдаги меҳнат билан алмашилган ҳолда (соатига 2 маротабагача), юкни кўтариш ва ташиш (бир маротаба)

Омил мавжуд эмас


1

Эркаклар 15 тагача Аёллар 5 тагача


1

Эркаклар 30 тагача Аёллар 9 тагача


2

Эркаклар > 30 Аёллар > 9


3.1

31.

Иш сменаси давомида доимий юкни кўтариш ва ташиш (бир маротаба)


Омил мавжуд эмас


1

Эркаклар 5 гача Аёллар 3 гача


1

Эркаклар 15 гача Аёллар 6 гача


2

Эркаклар 30 гача Аёллар > 6


3.1

32.

Иш сменасининг ҳар соати давомида иш жойидан ташилган юкларнинг умумий массаси


Омил мавжуд эмас


1

Эркаклар 870 гача Аёллар 300 гача


2

Эркаклар > 870 Аёллар > 300


3.1

33.

Худди шу нарса - полдан

Эркаклар 435 гача Аёллар 150 гача


2

Эркаклар > 435 Аёллар > 150


3.1

      

3. Стереотипик меҳнат ҳаракатлари

(бир сменадаги миқдор)

        

34.

Маҳаллий юклама (қўл ва бармоқлар мушаклари иштирокида)

Омил мавжуд эмас


1

20000 гача


1

40000 гача


2

60000 гача


3.1

35.

Регионал юклама (асосан қўл ва елка камари мушаклари иштирокида

Омил мавжуд эмас


1

10000 гача


1

20000 гача


2

30000 гача

        

3.1

       

4. Юкни ушлаб туришда, куч ишлатишда

смена давомидаги статик юклама, кгс

       

36.

Бир қўл билан (кафт ва бармоқлар мушаклари иштирокида)

Омил йўқ


1


Эркаклар 18000 гача Аёллар - 10800 гача


1


Эркаклар 36000 гача Аёллар - 21600 гача


2


Эркаклар 70000 гача Аёллар - 42000 гача


3.1

37.

Икки қўл билан

Омил йўқ


1

Эркаклар 36000 гача Аёллар - 21600 гача


1

Эркаклар 70 000 гача Аёллар - 42 000 гача


2

Эркаклар 14 0000 гача Аёллар - 84000 гача


3.1

38.

Гавда ва оёқлар мушаклари иштирокида

Омил йўқ


1

Эркаклар 43 000 гача Аёллар - 25 800 гача


1

Эркаклар 10 0000 гача Аёллар - 60 000 гача


2

Эркаклар 200 000 гача Аёллар - 120 000 гача


3.1

      

5. Иш позаси

          

39.

Ишчи танасининг ҳолати

Ходимнинг хоҳишига кўра тана ҳолати мақбул, қулай, "ўтирган-турган" холда


1

вақти-вақти билан смена даврининг 25%ида ноқулай, фиксацияланган ҳолатда бўлиш;


2

Вақти-вақти билан смена даврининг 50%ида ноқулай фиксацияланган ҳолатда бўлиш; смена даврининг 60-80%и даврида тик турган ҳолда бўлиш; смена даврининг 25%ида чўккалаб, тиззада ўтирган ҳолда мажбурий ҳолатда бўлиш;


3.1

       

6. Гавда ҳаракатланиши (энгашиш)

       

40.

Гавда ҳаракатланиши (энгашиш), смена давомидаги миқдори

Омил мавжуд эмас


1

50 мартагача


1

Мажбурий энгашишлар > 30 даража. 51 - 100 марта


2

Мажбурий энгашишлар > 30 даража. 101-300 марта


3.1

       

7. Атроф муҳитда ҳаракатланиш

         

41.

Смена давомидаги технологик процесс билан боғлиқ жараён, ҳаракатланиш, км

Омил мавжуд эмас


1

4 тагача


1

8 тагача


2

12 тагача


3.1


            

8. Зўриқиш даражасига кўра меҳнат шароитлари

синфларида ақлий зўриқиш

     

42.

Иш мазмуни

Омил мавжуд эмас


1


Қарор қабул қилиш лозим эмаслиги


1


Кўрсатмаларга мувофиқ оддий бир-бирига зид вазифаларни ҳал қилиш


2


Эркин ритмда, аниқ алгоритмлар бўйича мураккаб вазифаларни ҳал қилиш


3.1

43.

Сигналларни (маълумотларни) қабул қилиш ва уларни баҳолаш

ҳаракатлар коррекциясиз; идрок этиш, қабул қилиш;


1

Ҳаракатлар ва операцияларни идрок этиш ва кейинчалик тузатиш;


2

Сигналларни идрок қилиш, параметрларнинг ҳақиқий қийматларини номинал қийматлари билан таққослаш;


3.1

Ўзаро боғлиқ параметрларни идрок этиш ва комплекс баҳолаш


3.2

44.

Берилган вазифалар муракаблиги даражаси

Вазифаларни саралаш, тахлил қилиш ва бажариш;


1


Вазифаларни саралаш, тахлил қилиш, бажариш ва текшириш;


2


Вазифаларни саралаш, тахлил қилиш, текшириш ва назорат қилиш;


3.1

Вазифаларни бошқа шахсларга тақсимлаш ва унинг бажарилишини назорат қилиш


3.2

45.

Бажариладиган ишнинг хусусияти

Индивидуал режа бўйича


1

Белгиланган жадвалга мувофиқ тузатиш имконияти билан ишлаш


2

Вақт етишмаслиги шароитида ишлаш


3.1

Вақт ва маълумот етишмаслиги шароитида якуний натижага юқори жавобгарлик билан ишлаш


3.2

       

9. Сенсор юкламалар

           

46.

Диққат билан қараш (назорат) давомийлиги

Омил мавжуд эмас


1

Смена вақтининг 25% гача


1

Смена вақтининг 26-50%


2

Смена вақтининг 51-65%


3.1

47.

Сигналлар (ёруғлик сигнали, овоз сигнали) ва хабарлар зичлиги (ўртача 1 соат иш давомида)

Омил мавжуд эмас


1


75 гача


1


75-175


2


176-300


3.1

48.

Бир вақтнинг ўзида кузатиладиган ишлаб чиқариш объектлари сони

омил мавжуд эмас


1

3 тагача


1

4-8


2

9-15


3.1


> 15


3.2

49.

Эшитиш аналазатори (ишлаб чиқариш эҳтиёжига қараб сўзларнинг аниқлиги ва сигналларни идрок этиш, %)

Омил мавжуд эмас


1

Сўзлар ва сигналлар аниқлиги 100% дан 90% гача


1

Сўзлар ва сигналлар аниқлиги 90% дан 70% гача


2

Сўзлар ва сигналлар аниқлиги 70 дан 50% гача


3.1

Сўзлар ва сигналлар аниқлиги 50% дан кам


3.2

50.

Кўрув анализатори (объектнинг ўлчами мм да,

ишчининг кўзидан объектгача 0,5 м дан кўп бўлмаган ҳолда диққат билан кузатув давомийлиги смена вақти давомида, %)

Омил мавжуд эмас


1

> 5 мм


1

5-1, 1 мм -> смена вақтининг 50%и


2

1-0,3 мм - смена вақтининг 25-50%и


2

<0.3 мм - смена вақтининг <25%и


2

1-0,3 мм -> 50% смена вақтининг


3.1

<0,3 мм ->смена вақтининг 25-50%


3.1

<0,3 мм - смена вақтининг > 50%


3.2

51.

Кўрув анализатори (оптик приборлар билан ишлаш, кузатув узоқ давом этганда, смена вақти давомида, %)

Омил мавжуд эмас


1

25%


1

26-50%


2

51-75%


3.1

> 75%


3.2

52.

Кўрув анализатори (видео терминаллар экранларини кузатиш)


Омил мавжуд эмас


1

Бир сменада <2 соат


1

Бир сменада 2-4 соат


2


Бир сменада 4,1-5 соат


3.1

       

10. Эмоционал юкламалар

          

53.

Жавобгарлик даражаси, хатонинг аҳамияти

Омил мавжуд эмас;


1

Вазифаларнинг айрим элементларини бажариш ва ўз хатоларини тузатиш;


1

Ёрдамчи ишнинг функционал сифати, хатоларни тузатиш учун раҳбар томонидан қўшимча ҳаракатларга олиб келади;


2

Асосий ишнинг функционал сифати, хатоларни тузатиш учун жамоа ходимларининг қўшимча ҳаракатларига олиб келади


3.1

54.

Ишчи ҳаёти учун хавф даражаси

Омил мавжуд эмас


1

55.

Атрофдагилар хавфсизлиги хавф даражаси

Омил мавжуд эмас


1

      

11. Юкламалар монотонлиги

         

56.

Оддий вазифадаги ёки кўп маротаба такрорланувчи операциялар ичидаги элементлар сони

Омил мавжуд эмас


1

> 10


1

9-6


2

5-3


3.1

<3


3.2

57.

Оддий вазифалар ёки такрорланувчи операциялар давомийлиги, секунд

Омил мавжуд эмас


1

> 100 секунд


1

100-25 секунд


2

24-10 секунд


3.1

<10 секунд


3.2

    

12. Иш режими

         

58.

Иш куни, соатининг хақиқий давомийлиги

5-6


1

7-8


2

59.

Иш сменасининг тури

Бир сменали, тунги сменасиз


1

Икки сменали, тунги сменасиз


2

           

Қисқартма сўзлар:

МРЭК-максимал рухсат этилган концентрация;

МРЭД-максимал рухсат этилган даража;

ИНД-ионлаштирувчи нурланиш дозаси.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 август







































































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск