ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2022 й. 492-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2022 й.

N 492



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2020 ЙИЛ 30 ЯНВАРДАГИ 49-СОН ҚАРОРИ БИЛАН

ТАСДИҚЛАНГАН КОНСУЛЛИК РЎЙХАТИДА ТУРУВЧИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХОРИЖДАГИ

КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИ, ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

КОНСУЛЛИК-ҲУҚУҚИЙ ДЕПАРТАМЕНТИ, ШУНИНГДЕК,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВА ВИЛОЯТЛАРДАГИ БЎЛИНМАЛАРИ ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОСИНИНГ ХОРИЖГА

ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ,

БЕРИШ ВА АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими тубдан ислоҳ қилиниб, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб бериш жараёнида давлат хизматини кўрсатиш учун муҳим бўлмаган ҳужжатларни аҳолидан талаб қилиш ҳолатларининг мавжудлиги долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сон қарори билан тасдиқланган Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган ҳолатларда фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни рад этиш;

хорижга чиқиш биометрик паспортини бир ёшдан 25 ёшгача бўлган фуқароларга 5 йил муддатга, 25 ёшдан ошган шахсларга 10 йил муддатга амал қилиш муддати билан бериш;

ота-оналардан бири хорижий давлат фуқароси бўлган ҳолда вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун уларнинг ота-онаси биргаликда маълумотларни йиғиш пунктига бевосита мурожаат қилганда ота-онанинг бола хорижга чиқиш биометрик паспортини олишига эътирози йўқлиги ҳақида нотариал тасдиқланган аризасини талаб қилишни бекор қилиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. В.И. Норов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 сентябрдаги

492-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги

49-сон қарори билан тасдиқланган Консуллик рўйхатида

турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон

Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон

Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий

департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар

вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги

бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг

хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш

ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-банд "бош кийим" сўзларидан кейин "ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. 10-бандда:

учинчи хатбошидаги "16 ёшгача" сўзлари "25 ёшгача" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "16 ёшдан" сўзлари "25 ёшдан" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 15-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан олдин алмаштириш бўйича мурожаат этилганда".


4. 17-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси "(ота-оналарнинг ҳар иккиси маълумотларни йиғиш пунктига бевосита мурожаат қилган ҳоллар бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин.


5. 33-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан олдин алмаштириш бўйича мурожаат этилганда".


6. 44-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан олдин алмаштириш бўйича мурожаат этилганда".


7. 49-банднинг иккинчи хатбошиси "хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаган" сўзларидан кейин ", аммо ичига қўйилган хорижий давлатларга кириш визаларининг амал қилиш муддати тугамаган" сўзлари билан тўлдирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 сентябрдаги

492-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 5 январдаги 5-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 13 июлдаги 385-сон қарорига 2-илованинг 37-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 сентябрь






















































Время: 0.1904
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск