ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2022 й. 487-сон "Божхона соҳасидаги тартиб-таомиллар такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2022 й.

N 487



БОЖХОНА СОҲАСИДАГИ

ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАР ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда Жаҳон савдо ташкилоти ва Жаҳон божхона ташкилотининг стандартлари ҳамда тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, шунингдек, миллий божхона қонунчилигини такомиллаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ва "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилаётган ўзгартиришлардан келиб чиқиб, қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этиш талаб этилмоқда.

Божхона соҳасидаги қонуности ҳужжатларининг нормаларини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида" 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сон, "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сон ҳамда "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сон қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиботларини рақамлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини ташкил этиш;

транзит декларацияси ва товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш тартиботлари учун пасайтирилган божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини соддалаштирилган тартибда декларациялаш.


2. Давлат божхона қўмитаси ва бошқа вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 сентябрдаги

487-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 15-банддаги "нормаси ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 16-банддаги "нормаси ҳамда акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 4-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мева-сабзавот маҳсулотларининг божхона назорати ва расмийлаштируви экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими асосида амалга оширилади. Бунда ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари учун экспорт қилувчи жавобгар ҳисобланади";


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Институтнинг магистратура таълим йўналишига қабул қилинган ходимлар Институт тингловчиси ҳисобланади. Магистратурада ўқиш даврида тингловчиларнинг охирги эгаллаган лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти сақланган ҳолда божхона органларининг ихтиёрида қолдирилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарорида:


а) 2-банддаги "фақат давлат хизматлари марказлари" сўзлари "махсус электрон тизим" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


2-бандда:

бешинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"махсус электрон тизим - лицензиялашда ваколатли органларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик қилиши, шунингдек лицензия талаблари ҳамда шартлари бажарилишининг мониторингини ўтказиш жараёнларини қамраб оладиган, жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ бўлган "Лицензия" ахборот тизими;

сўровнома - лицензиялаш фаолияти юзасидан юридик шахснинг ариза кўринишидаги лицензияловчи органга мурожаати";


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "лицензия даъвогарига лицензия даъвогари" сўзлари "талабгорга талабгор" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


13-бандда:

иккинчи хатбошидаги "лицензия даъвогарининг" сўзлари "талабгорнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "лицензия даъвогарининг" сўзлари "талабгорнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "лицензия даъвогарининг" сўзлари "талабгорнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


18-банднинг биринчи хатбошисидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


30-банднинг йигирманчи хатбошисидаги "ва ушбу товарларни омбордан фақат маркалари ёпиштирилган тақдирдагина чиқариш" сўзлари чиқариб ташлансин;


32-бандда:

биринчи хатбошидаги "лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига" сўзлари "талабгор махсус электрон тизим" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


33-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Талабгор давлат хизматларидан электрон тарзда махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали фойдаланади";


36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Талабгор мазкур Регламентга 3-иловадаги 1-шаклга мувофиқ божхона омбори фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тўлдиради";


37-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


38-бандда:

биринчи хатбошидаги "ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Регламент талаблари асосида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали ҳужжатлар тўлиқ киритилмаса, сўровномани тасдиқлаш ва лицензияловчи органга юбориш автоматик тарзда рад этилади.

Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги лицензияловчи орган томонидан ўрганиб чиқилади.

Талабгорнинг ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган мурожаати лицензияловчи орган томонидан давлат хизмати кўрсатилмасдан рад этилади";


41-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан, "йигирма кундан" сўзлари "йигирма иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-бандда:

биринчи хатбошидаги "лицензия даъвогарининг" сўзлари "талабгорнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ўн беш кундан" сўзлари "ўн беш иш кунидан" сўзлари билан, "лицензия даъвогарининг" сўзлари "талабгорнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


45-бандда:

биринчи хатбошидаги "уч кун муддатда" сўзлари "уч иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қабул қилинган қарор тўғрисида бир иш кунида талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали";

учинчи хатбошидаги "ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномасини имзолаш" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Лицензия бериш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин";


47-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали хабарнома юбормаса, талабгор ушбу Регламентнинг 41-бандида кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин божхона омбори фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда лицензияловчи органни махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида электрон шаклда хабардор қилган ҳолда, эга бўлади";


49-бандда:

биринчи хатбошида:

"лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;

"давлат хизматлари маркази ёки" сўзлари "махсус электрон тизим ёки" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ўн кундан" сўзлари "беш иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи, "олти кундан" сўзлари "икки иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


50-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


51-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Лицензияловчи орган давлат божи тўлангандан сўнг уч иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон лицензияни расмийлаштиради ҳамда лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқлаб, талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали электрон равишда юборади";


54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"54. Агар талабгор томонидан унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан уч ой ичида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали лицензияни бериш учун ахборот-коммуникация тизимлари ёрдамида давлат божи тўланганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаган тақдирда, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли";


55-бандда:

"ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси имзоланмаган" сўзлари чиқариб ташлансин;

"лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


56-бандда:

биринчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин беш иш куни ичида лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни киритган ҳолда, ушбу Регламентнинг 35 - 37-бандларида кўрсатилган тартибда сўровнома орқали лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт.

Бунда талабгор мазкур Регламентга 3-иловадаги 2-шаклга мувофиқ божхона омбори фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдиради".


59-бандда:

биринчи хатбошидаги "беш кун муддатда" сўзлари "беш иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда мазкур Регламентнинг 78-бандида кўрсатилган миқдорда йиғим ундирилади";


60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш ушбу Регламент бўйича "хавфни таҳлил қилиш" тизими натижалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади";


61-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лицензиат томонидан ушбу Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган, қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш";

олтинчи хатбошидаги "тугатиш" сўзи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Божхона омборида божхона назорати остида бўлган товарларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, божхона назорат шаклларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишишни талаб этмайди";


62-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"62. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати ушбу Регламентнинг 4-иловасида белгиланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш паспортида назарда тутилади";


65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"65. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32 - 34-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади";


66-банддаги "тўхтатиб турилиши ёки божхона омборининг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган" сўзлари "тўхтатилган ёки тугатилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


68-банддаги "лицензияловчи органнинг ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;


69-банддаги "қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул" сўзлари "қилиши тугатилган ёки лицензия бекор" сўзлари билан алмаштирилсин;


70-банднинг учинчи хатбошисидаги "тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган" сўзлари "тугатилган" сўзи билан алмаштирилсин;


72-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "тугатиш" сўзи чиқариб ташлансин;


73-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"лицензияларни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, уларни бекор қилиш асослари ҳамда саналари";


78-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"78. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади";


79-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"79. Давлат божлари ва йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган давлат божи суммаси - тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

қолган йиғимлар суммаси - тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади";


85-бандда:

иккинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "давлат хизматлари марказига шахсан бориб" сўзлари "махсус электрон тизим" сўзлари билан алмаштирилсин;


87-банддаги "Давлат хизматлари марказлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


88-банддаги "шу жумладан ЯИДХП орқали" сўзлари "шу жумладан махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;


Маъмурий регламентга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш

жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини

қўллаган ҳолда, лицензияни электрон шаклда

расмийлаштириш ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

           

       

Босқичлар

         


      

Субъектлар

       


       

Тадбирлар

       


         

Бажариш муддатлари

        








1-босқич


Талабгор


        

Лицензия олиш учун махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдиради.

           


Хоҳишига кўра








2-босқич


Махсус электрон тизим ёки

Ягона интерактив давлат

хизматлари портали


       

Сўровномани лицензияловчи органга (Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексига) юборади.

         


Автоматик тарзда








3-босқич


Лицензияловчи орган


Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритади.


        

Ҳужжатлар қабул

қилинган кунда

         








4-босқич


Эксперт комиссияси


Ҳужжатларни лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади, талабгорнинг лицензиялаш талаблари ва шартларига мослиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.


      

1. Ҳужжатлар қабул

қилинған кундан бошлаб

15 иш кунидан ортиқ

бўлмаган муддатда.


2. Ҳужжат такроран

тақдим этилганда,

2 иш куни ичида.

        








5-босқич


Лицензияловчи орган


       

1. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



1. 3 иш куни ичида



2. Қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорга махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали:

лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, давлат божини амалга ошириш тўғрисида;

лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этишнинг сабаблари ва талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган хабарномани юборади.

       


2. Қарор қабул

қилингандан сўнг

1 иш кун ичида








6-босқич


Талабгор


       

Лицензия бериш ҳақидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг лицензия учун давлат божини тўлайди.

          


3 ой мобайнида








7-босқич


Лицензияловчи орган


         

1. Давлат божи тўланмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

       


        

1. Лицензия бериш тўғрисидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан 3 ой ўтгач

2. Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия бериш учун давлат божи тўлангандан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензияни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб расмийлаштиради ва лицензияни талабгорга махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.


2. 3 иш кунида







";

               

Маъмурий регламентга 3-илованинг матнидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


Қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:


"Божхона омбори фаолиятини

лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини

кўрсатишнинг маъмурий регламентига

4-ИЛОВА



Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ*

            

1. Лицензия номи


Божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.


2. Лицензияланадиган фаолият тури


Божхона омбори фаолияти.

3. Амалга ошириш механизмини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори.


4. Ариза берувчилар тоифаси


Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти.


5. Лицензияловчи орган


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси.


6. Ҳужжатларни топшириш тартиби


"Лицензия" ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.


7. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар


Лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

талабгор эга бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларини кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ҳамда бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг сифатли чизмаси (ўлчамлари кўрсатилган божхона назорати зонаси, қўриқланадиган ҳудуд билан бирга) ва кадастр йиғма жилдидаги тарҳи;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.


8. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида.


9. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, давлат божи ундирилмайди.


10. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари


Талабгорнинг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб, 20 иш куни.


11. Лицензия талаблари ва шартлари


а) Божхона омбори ҳудуди божхона назорати зонаси ҳисобланади.

Божхона омбори ҳудудига қўриқланадиган ва мазкур Регламентнинг 20-бандида қайд этилган тартибда белгилаб олинган, товарларни божхона назорати остида етказиб беришни якунлаш учун зарур бўлган вақтда товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.

Темир йўл ва автомобиль транспорт узеллари ҳамда транспорт магистралларидан олиб борувчи, транспорт воситалари ҳаракати учун етарли кенгликка эга бўлган йўл бўйлаб божхона омборигача бўлган масофа 3 км.дан ошмаслиги керак.

б) Божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, уларнинг сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:

божхона омбори ҳудудига божхона назорати зонасига ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатга эга бўлмаган) яқинлашишини;

товарларнинг божхона назоратини четлаб олиб кирилишини ва олиб чиқилишини.

Агар бинонинг ёки иншоотнинг бир қисми божхона омбори ҳисобланса, унга бориш йўллари ва туташиб кетадиган тушириш майдончалари божхона назорати остидаги товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган қилиб жиҳозланиши керак.

в) Божхона омбори бинолари ва (ёки) очиқ майдончалари:

ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши;

қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;

ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак.

г) Божхона омборига бевосита туташиб кетган ва божхона назорати зонаси ҳисобланган ҳудуд қуйидаги талабларга мувофиқ:

божхона омборига туташиб кетган бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 мдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар (узлуксиз темир панжара ёки девор) билан айлантириб тўсилган;

ичкарисида божхона омборининг қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги;

оғир юкли транспортнинг манёвр (тўсиққа чап бериш учун ўз йўналишини ўзгартириб бажариладиган ҳаракатлари - қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, ортга ҳаракат, айланиб ўтиш) қилиш имкониятини таъминлаши;

божхона омбори иморатига эшиклари томонидан бевосита туташиб кетган бўлиши;

барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида "божхона назорати зонаси" белгиси қўйилган, олинган тасвирларни уч ой давомида кўрсатиш ҳамда божхона органларига онлайн узатиш имконига эга бўлган, кун-у-тун ишлайдиган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини ва темир йўл транспорти воситасининг рақамини аниқлаш тизими билан жиҳозланган назорат-ўтказиш пунктлари бўлиши;

товарларни божхона омборига жойлаштириш ва омбордан олиб чиқиш фақат божхона назорати зонаси орқали амалга ошириладиган тарзда жиҳозланиши лозим.

д) Божхона омбори ва божхона назорати зонаси ҳисобланган, божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд:

умумий периметр бўйича бир-биридан ажралмаган;

баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ва барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида "божхона омбори" белгиси қўйилган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларига эга бўлиши керак.

е) Божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ёхуд божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган усти ёпиқ кўрик майдончасига эга бўлиши керак:

божхона омбори эшиклари томонидан жойлашиши;

40 кв. мдан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши;

электр ёруғи билан жиҳозланиши;

содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;

товарларни тушириш-ортиш учун кўчма ва (ёки) ердаги эстакада (юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш учун ер юзасидан маълум баландликда қуриладиган ёки ўрнатиладиган тўсинсимон конструкциялардан иборат кўприксимон иншоот) бўлиши.

ё) Божхона омбори доимий равишда соз, ишчи ҳолатда ва унинг нормал фаолият кўрсатиши учун қуйидагилар етарли бўлиши керак:

ортиш-тушириш ва транспорт воситалари;

омбор асбоб-ускуналари;

ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари божхона омборида сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари;

божхона органларининг дастурий таъминотига мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;

божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган биноларни, очиқ майдончаларни, божхона омборига бевосита туташиб кетган бутун ҳудудни тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими;

кўрик ўтказиш учун стол;

аптечка (биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси);

термометр (дори воситаларини сақлашга мўлжалланган бинолар учун);

алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет);

ташкилий техника;

мебель.

ж) Божхона омборида ва божхона назорати зоналари ҳисобланган божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудудда ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланиши мумкин эмас.

з) Божхона органи ходимлари учун божхона омборида ёки божхона назорати зонасида божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак:

6 кв. мдан кам бўлмаган майдонга ва 20 кв. мдан кам бўлмаган ҳажмга эга;

мавсумий иситиш ва совитиш тизимига эга;

доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан телефон, Интернет) билан жиҳозланган;

мебель жиҳозлари билан таъминланган;

божхона омборига ўрнатилган видеокузатув тизимига уланган.

Лицензиат томонидан ушбу Регламент ва қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади.


12. Назорат тартиби

Лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш ушбу Регламент бўйича "хавфни таҳлил қилиш" тизими натижалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.

Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан ушбу Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган, қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда, далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.

Божхона омборида божхона назорати остида бўлган товарларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, божхона назорат шаклларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишишни талаб этмайди.


13. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш


Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси 1 кв. м очиқ майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринлкв. марда - БҲМ) 5 баравари миқдорида ёки 1 кв. м бино ҳажми учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида, лекин БҲМнинг 2 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади.

Лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки БҲМ ошган кундан бир ой муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.


14. Лицензия беришда келишиладиган органлар


Қуйидаги маълумотлар электрон ҳамкорлик йўли билан ёхуд электрон сўров орқали олинади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан - ижара шартномаси тўғрисида.


15. Лицензиянинг амал қилиш муддати


Чекланмаган.


Изоҳ


*) Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш паспорти мазкур фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа норма ва қоидаларнинг талабгор ва лицензиат томонидан бажарилишини истисно этмайди.

                


";

           

в) 2-иловада:


2-бандда:

учинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"махсус электрон тизим - лицензиялашда ваколатли органларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик қилиши, шунингдек лицензия талаблари ҳамда шартлари бажарилишининг мониторингини ўтказиш жараёнларини қамраб оладиган, жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ бўлган "Лицензия" ахборот тизими;

сўровнома - лицензиялаш фаолияти юзасидан юридик шахснинг ариза кўринишидаги мурожаати";


8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


11-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларидаги "лицензия даъвогарининг" сўзлари "талабгорнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


13-банднинг учинчи хатбошисидаги "божхона омборигача" сўзлари "эркин омборгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банднинг биринчи хатбошисидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


30-бандда:

биринчи хатбошидаги "лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига" сўзлари "талабгор махсус электрон тизим" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


31-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Талабгор давлат хизматларидан электрон тарзда махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали фойдаланади";


34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Талабгор мазкур Регламентга 3-иловадаги 1-шаклга мувофиқ эркин омбор фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тўлдиради";


35-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


36-бандда:

биринчи хатбошидаги "ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Регламент талаблари асосида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали ҳужжатлар тўлиқ киритилмаса, сўровномани тасдиқлаш ва лицензияловчи органга юбориш автоматик тарзда рад этилади.

Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги лицензияловчи орган томонидан ўрганиб чиқилади.

Талабгорнинг ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган мурожаати лицензияловчи орган томонидан давлат хизмати кўрсатилмасдан рад этилади";


39-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан, "йигирма кундан" сўзлари "йигирма иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


41-бандда:

биринчи хатбошидаги "лицензия даъвогарининг" сўзлари "талабгорнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ўн беш кундан" сўзлари "ўн беш иш кунидан" сўзлари билан, "лицензия даъвогарининг" сўзлари "талабгорнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


43-бандда:

биринчи хатбошидаги "уч кун муддатда" сўзлари "уч иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қабул қилинган қарор тўғрисида бир иш кунида талабгорига махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали";

учинчи хатбошидаги "ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномасини имзолаш" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Лицензия бериш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин";


45-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали хабарнома юбормаса, талабгор ушбу Регламентнинг 39-бандида кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин эркин омбор фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда лицензияловчи органни махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида электрон шаклда хабардор қилган ҳолда, эга бўлади;


47-бандда:

биринчи хатбошида:

"лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;

"давлат хизматлари маркази ёки" сўзлари "махсус электрон тизим ёки" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ўн кундан" сўзлари "беш иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи, "олти кундан" сўзлари "икки иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


48-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


49-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Лицензияловчи орган давлат божи тўлангандан сўнг уч иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон лицензияни расмийлаштиради ҳамда лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқлаб, талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали электрон равишда юборади";


52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Агар талабгор томонидан унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан уч ой ичида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали лицензияни бериш учун ахборот-коммуникация тизимлари ёрдамида давлат божи тўланганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаган тақдирда, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли";


53-бандда:

"ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси имзоланмаган" сўзлари чиқариб ташлансин;

"лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


54-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"55. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин беш иш куни ичида лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни киритган ҳолда, ушбу Регламентнинг 33 - 35-бандларида кўрсатилган тартибда сўровнома орқали лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт.

Бунда талабгор мазкур Регламентга 3-иловадаги 2-шаклга мувофиқ эркин омбор фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдиради";


57-бандда:

биринчи хатбошидаги "беш кун муддатда" сўзлари "беш иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда мазкур Регламентнинг 76-бандида кўрсатилган миқдорда йигим ундирилади";


58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"58. Лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш ушбу Регламент бўйича "хавфни таҳлил қилиш" тизими натижалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади";


59-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лицензиат томонидан ушбу Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган, қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш";

олтинчи хатбошидаги "тугатиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Эркин омборда божхона назорати остида бўлган товарларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, божхона назорат шаклларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишишни талаб этмайди";


60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати ушбу Регламентнинг 4-иловасида белгиланган Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш паспортида назарда тутилади";


62-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"62. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32 - 34-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади";


64-банддаги "муддатининг тўхтатиб турилиши ёки эркин омборнинг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган" сўзлари "муддати тўхтатилган ёки тугатилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


66-банддаги "лицензияловчи органнинг ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;


67-банддаги "қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул" сўзлари "қилиши тугатилган ёки лицензия бекор" сўзлари билан алмаштирилсин;


68-банднинг учинчи хатбошисидаги "тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган" сўзлари "тугатилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


70-банддаги "тугатиш" сўзи чиқариб ташлансин;


71-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"лицензияларни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, уларни бекор қилиш асослари ҳамда саналари";


76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"76. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади";


77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"77. Давлат божлари ва йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган давлат божи суммаси - тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

қолган йиғимлар суммаси - тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади";


83-бандда:

иккинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "давлат хизматлари марказига шахсан бориб" сўзлари "махсус электрон тизим" сўзлари билан алмаштирилсин;


85-банддаги "Давлат хизматлари марказлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


86-банддаги "ЯИДХП орқали" сўзлари "махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;


Маъмурий регламентга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш

жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини

қўллаган ҳолда, лицензияни электрон шаклда

расмийлаштириш ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

            

     

Босқичлар

      


      

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

      


         

Бажариш

муддатлари

      








1-босқич


Талабгор


Лицензия олиш учун махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдиради.

        


Хоҳишига кўра








2-босқич


Махсус электрон

тизим ёки Ягона

интерактив давлат

хизматлари портали


        

Сўровномани лицензияловчи органга (Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексига) юборади.

         


Автоматик

тарзда








3-босқич


Лицензияловчи

орган


Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритади.


       

Ҳужжатлар

қабул қилинган

кунда

       








4-босқич


Эксперт комиссияси


Ҳужжатларни лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади, талабгорнинг лицензиялаш талаблари ва шартларига мослиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.


        

1. Ҳужжатлар қабул қилинган кундан

бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган

муддатда.

      

2. Ҳужжат такроран

тақдим эгилганда,

2 иш куни ичида.









5-босқич


Лицензияловчи

орган


      

1. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

       


1. 3 иш куни

ичида.

2. Қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорга махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали: лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, давлат божини амалга ошириш тўғрисида; лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этишнинг сабаблари ва талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган хабарномани юборади.


2. Қарор қабул

қилингандан

сўнг 1 иш кун

ичида.








6-босқич


Талабгор


        

Лицензия бериш ҳақидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг лицензия учун давлат божини тўлайди.

       


3 ой мобайнида








7-босқич


Лицензияловчи

орган


      

Давлат божи тўланмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия бериш учун давлат божи тўлангандан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензияни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб расмийлаштиради ва лицензияни талабгорга махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

       


1. Лицензия бериш тўғрисидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан 3 ой ўтгач.


2. 3 иш кунида.







";

          

Маъмурий регламентга 3-илованинг матнидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:


"Эркин омбор фаолиятини

лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини

кўрсатишнинг маъмурий регламентига

4-ИЛОВА



Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ*

           

1. Лицензия номи


Эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.


2. Лицензияланадиган фаолият тури


Эркин омбор фаолияти.


3. Амалга ошириш механизмини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори.


4. Ариза берувчилар тоифаси


Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти.


5. Лицензияловчи орган


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси.


6. Ҳужжатларни топшириш тартиби


"Лицензия" ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.


7. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар


Лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

талабгор эга бўлган ва эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларини кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, эркин омбор учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ҳамда бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг сифатли чизмаси (ўлчамлари кўрсатилган божхона назорати зонаси, қўриқланадиган ҳудуд билан бирга) ва кадастр йиғмажилдидаги тарҳи;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.


8. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида.


9. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, давлат божи ундирилмайди.


10. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари


Талабгорнинг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб, 20 иш куни.

11. Лицензия талаблари ва шартлари


а) Эркин омбор ҳудуди божхона назорати зонаси ҳисобланади.

Эркин омбор ҳудудига қўриқланадиган ва ўрнатилган тартибда белгилаб олинган, товарларни божхона назорати остида етказиб беришни тугаллаш учун зарур бўлган вақтда товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.

Темир йўл ва автомобиль транспорт узеллари ва транспорт магистралларидан олиб борувчи, транспорт воситалари ҳаракати учун етарли кенгликка эга бўлган йўл бўйлаб эркин омборгача бўлган масофа 3 км.дан ошмаслиги керак.

б) Эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, уларнинг сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:

эркин омбор ҳудудига божхона назорати зонасига ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатга эга бўлмаган) яқинлашишини;

товарларнинг божхона назоратини четлаб олиб кирилишини ва олиб чиқилишини.

Агар бинонинг ёки иншоотнинг ёхуд очиқ майдоннинг бир қисми эркин омбор ҳисобланса, унга бориш йўллари ва туташиб кетадиган бутун ҳудуд божхона назорати остидаги товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган тарзда жиҳозланиши керак.

в) Эркин омбор бинолари ва (ёки) очиқ майдончалари:

ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши;

қўриқлаш ва ёнгин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;

ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак.

г) Эркин омборга бевосита туташиб кетган ва божхона назорати зонаси ҳисобланган ҳудуд қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

эркин омборга туташиб кетган бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар (узлуксиз темир панжара ёки девор) билан айлантириб тўсилган;

ичкарисида эркин омборнинг қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги;

оғир юкли транспортнинг манёвр (тўсиққа чап бериш учун ўз йўналишини ўзгартириб бажариладиган ҳаракатлари - қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, ортга ҳаракат, айланиб ўтиш) қилиш имкониятини таъминлаши;

эркин омбор иморатига эшиклари томонидан бевосита туташиб кетган бўлиши;

барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида "божхона назорати зонаси" белгиси қўйилган, олинган тасвирларни уч ой давомида кўрсатиш ҳамда божхона органларига онлайн узатиш имконига эга бўлган, куну-тун ишлайдиган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини ва темир йўл транспорти воситасининг рақамини аниқлаш тизими билан жиҳозланган назорат-ўтказиш пунктлари бўлиши;

товарларни эркин омборга жойлаштириш ва ундан олиб чиқиш фақат божхона назорати зонаси орқали амалга ошириладиган тарзда жиҳозланиши лозим.

д) Эркин омбор ва божхона назорати зонаси ҳисобланган, эркин омборга бевосита туташиб кетган ҳудуд:

умумий периметр бўйича бир-биридан ажралмаган;

баландлиги 2 м дан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ва барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида "эркин омбор" белгиси қўйилган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларига эга бўлиши керак.

е) Эркин омбор сифатида ишлатиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ёхуд эркин омборга бевосита туташиб кетган ҳудуд қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган усти ёпиқ кўрик майдончасига эга бўлиши керак:

эркин омбор эшиклари томонидан жойлашиши;

40 кв. мдан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши;

электр ёруғи билан жиҳозланиши;

содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;

товарларни тушириш-ортиш учун кўчма ва (ёки) ердаги эстакада (юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш учун ер юзасидан маълум баландликда қуриладиган ёки ўрнатиладиган тўсинсимон конструкциялардан иборат кўприксимон иншоот) бўлиши.

ё) Эркин омбор доимий равишда соз, ишчи ҳолатдаги ва унинг нормал фаолият кўрсатиш учун қуйидагилар етарли бўлиши керак:

ортиш-тушириш ва транспорт воситалари;

омбор асбоб-ускуналари;

ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари эркин омборда сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари;

божхона органларининг дастурий таъминоти билан мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;

эркин омбор сифатида ишлатиш учун мўлжалланган биноларни, очиқ майдончаларни, эркин омборга бевосита туташиб кетган бутун ҳудудни тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими;

кўрик ўтказиш учун стол;

аптечка (биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси);

алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет);

ташкилий техника;

мебель.

ж) Эркин омборда ва божхона назорати зоналари ҳисобланган эркин омборга бевосита туташиб кетган ҳудудда ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланиши мумкин эмас.

з) Божхона органи ходимлари учун эркин омборда ёки божхона назорати зонасида божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак:

6 кв. мдан кам бўлмаган майдонга ва 20 кв. мдан кам бўлмаган ҳажмга эга;

мавсумий иситиш ва совитиш тизимига эга;

доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан телефон, Интернет) билан жиҳозланган;

мебель жиҳозлари билан таъминланган;

эркин омборга ўрнатилган видеокузатув тизимига уланган.

Лицензиат томонидан ушбу Регламент ва қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади.


12. Назорат тартиби


Лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш ушбу Регламент бўйича "хавфни таҳлил қилиш" тизими натижалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.

Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан ушбу Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган, қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда, далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.

Эркин омборда божхона назорати остида бўлган товарларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, божхона назорат шаклларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишишни талаб этмайди.


13. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш


Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси 1 кв. м очиқ майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда - БҲМ) 5 баравари миқдорида ёки 1 кв. м бино ҳажми учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида, лекин БҲМнинг 2 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади.

Лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки БҲМ ошган кундан бир ой муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.


14. Лицензия беришда

келишиладиган органлар


Қуйидаги маълумотлар электрон ҳамкорлик йўли билан ёхуд электрон сўров орқали олинади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан - ижара шартномаси тўғрисида.


15. Лицензиянинг амал қилиш муддати


Чекланмаган.


Изоҳ


*) Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш паспорти мазкур фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа норма ва қоидаларнинг талабгор ва лицензиат томонидан бажарилишини истисно этмайди.



";

           

г) 3-иловада:


2-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган, божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини ёки Ўзбекистон Республикаси товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида чакана тартибда реализация қилиш учун мўлжалланган";

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"махсус электрон тизим - лицензиялашда ваколатли органларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик қилиши, шунингдек лицензия талаблари ҳамда шартлари бажарилишининг мониторингини ўтказиш жараёнларини қамраб оладиган, жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ бўлган "Лицензия" ахборот тизими;

сўровнома - лицензиялаш фаолияти юзасидан юридик шахснинг ариза кўринишидаги мурожаати";


5-бандда:

учинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "хорижий" сўзи "чет эллик" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари республиканинг тарихий шаҳарлари ва вилоятларнинг маъмурий марказларида Туризм ва маданий мерос вазирлигини ҳамда давлат божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ҳамда фаолият кўрсатиши мумкин";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши чекланган товарлар бож олинмайдиган савдо дўкони режимида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

чекнинг тартиб рақами;

онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами;

тадбиркорлик субъектининг номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил;

товар номи;

маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш коди;

маҳсулотларнинг штрих коди;

товар миқдори;

товар нархи (қиймати);

тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси;

тўловнинг жами суммаси;

тўлов санаси ва вақти;

фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами;

фискал белги;

берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код;

рейснинг рақами ва харидорнинг самолётдаги жойи рақами (ҳавода ташишда).

Касса чеки махсус оқ қоғозда ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.

Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

чекнинг тартиб рақами;

онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами;

лицензиат - тадбиркорлик субъектининг номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил;

товар номи;

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш коди;

маҳсулотларнинг штрих коди;

товар миқдори;

товар нархи (қиймати);

тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси;

тўловнинг жами суммаси;

тўлов санаси ва вақти;

фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами;

фискал белги;

берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати.

Касса чеки махсус оқ қоғозда ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат ва учиб кетиш авиачиптаси тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.

Бож олинмайдиган савдо дўконларидаги чет эл товарларининг намуналари асосида танлаб олинади. Танланган товарлар халқаро аэропортларда учиб кетиш куни бож олинмайдиган савдо дўкони орқали тақдим этилади.

Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

чекнинг тартиб рақами;

онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами;

лицензиат - тадбиркорлик субъектининг номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил;

товар номи;

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш коди;

маҳсулотларнинг штрих коди;

товар миқдори;

товар нархи (қиймати);

тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси;

тўловнинг жами суммаси;

тўлов санаси ва вақти;

фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами;

фискал белги;

берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30x30 миллиметр ўлчамдаги QR-код;

сотиб олинаётган товарнинг халқаро аэропортларда учиб кетиш куни ва бож олинмайдиган савдо дўкони орқали тақдим этиш жойи.

Касса чеки махсус оқ қоғозда ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим";


8-банддаги "хорижий" сўзи "чет эллик" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "хорижий" сўзи "чет эллик" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


13-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларидаги "лицензия даъвогарининг" сўзлари "талабгорнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


20-банднинг учинчи хатбошисидаги "хорижий" сўзи "чет эллик" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банднинг иккинчи хатбошисидаги "хорижий" сўзи "чет эллик" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-бандда:

биринчи хатбошидаги "лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига" сўзлари "талабгор махсус электрон тизим" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва олтинчи хатбошилардаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


27-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Талабгор давлат хизматларидан электрон тарзда махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали фойдаланади";


30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Талабгор мазкур Регламентга 4-иловадаги 1-шаклга мувофиқ бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тўлдиради";


31-бандидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


32-бандда:

биринчи хатбошидаги "ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


33-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"33. Регламент талаблари асосида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали ҳужжатлар тўлиқ киритилмаса, сўровномани тасдиқлаш ва лицензияловчи органга юбориш автоматик тарзда рад этилади.

Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги лицензияловчи орган томонидан ўрганиб чиқилади.

Талабгорнинг ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган мурожаати лицензияловчи орган томонидан давлат хизмати кўрсатилмасдан рад этилади";


35-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан, "йигирма кундан" сўзлари "йигирма иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-бандда:

биринчи хатбошидаги "лицензия даъвогарининг" сўзлари "талабгорнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ўн беш кундан" сўзлари "ўн беш иш кунидан" сўзлари билан, "лицензия даъвогарининг" сўзлари "талабгорнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


39-бандда:

биринчи хатбошидаги "уч кун муддатда" сўзлари "уч иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қабул қилинган қарор тўғрисида бир иш кунида талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали";

учинчи хатбошидаги "ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномасини имзолаш" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Лицензия бериш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин";


41-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали хабарнома юбормаса, талабгор ушбу Регламентнинг 35-бандида кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин бож олинмайдиган савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда лицензияловчи органни махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида электрон шаклда хабардор қилган ҳолда, эга бўлади;


43-бандда:

биринчи хатбошида:

"лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;

"давлат хизматлари маркази ёки" сўзлари "махсус электрон тизим ёки" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ўн кундан" сўзлари "беш иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи, "олти кундан" сўзлари "икки иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


44-банддаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


45-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Лицензияловчи орган давлат божи тўлангандан сўнг уч иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон лицензияни расмийлаштиради ҳамда лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқлаб, талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали электрон равишда юборади";


48-банд банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Агар талабгор томонидан унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан уч ой ичида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали лицензияни бериш учун ахборот-коммуникация тизимлари ёрдамида давлат божи тўланганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаган тақдирда, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли";


49-бандда:

"ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси имзоланмаган" сўзлари чиқариб ташлансин;

"лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


50-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"51. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин беш иш куни ичида лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни киритган ҳолда, ушбу Регламентнинг 29 - 31-бандларида кўрсатилган тартибда сўровнома орқали лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт.

Бунда талабгор мазкур Регламентга 4-иловадаги 2-шаклга мувофиқ бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдиради";


53-бандда:

биринчи хатбошидаги "беш кун муддатда" сўзлари "беш иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда мазкур Регламентнинг 72-бандида кўрсатилган миқдорда йиғим ундирилади";


54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"54. Лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш "хавфни таҳлил қилиш" тизими натижалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади";


55-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лицензиат томонидан ушбу Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган, қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш";

олтинчи хатбошидаги "тугатиш" сўзи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бож олинмайдиган савдо дўконида божхона назорати остида бўлган товарларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, божхона назорат шаклларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишишни талаб этмайди";


56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати ушбу Регламентнинг 5-иловасида белгиланган бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш паспорти назарда тутилади";


59-банд банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"59. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32 - 34-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади";


60-банддаги "муддатининг тўхтатиб турилиши ёки бож олинмайдиган савдо дўконининг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган" сўзлари "муддати тўхтатилган ёки тугатилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


62-банддаги "лицензияловчи органнинг ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;


63-бандидаги "қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул" сўзлари "қилиши тугатилган ёки лицензия бекор" сўзлари билан алмаштирилсин;


64-банднинг учинчи хатбошисидаги "тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган" сўзлари "тугатилган" сўзи билан алмаштирилсин;


66-банддаги "тугатиш" сўзи чиқариб ташлансин;


67-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"лицензияларни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, уларни бекор қилиш асослари ҳамда саналари";


72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"72. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади";


73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"73. Давлат божлари ва йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган давлат божи суммаси - тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

қолган йиғимлар суммаси - тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади";


79-банднинг иккинчи хатбошисидаги "орқали давлат хизматлари марказига шахсан бориб ёки" сўзлари "орқали махсус электрон тизим ёки" сўзлари билан алмаштирилсин;


80-банддаги "Давлат хизматлари марказлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


81-банддаги "ЯИДХП орқали" сўзлари "махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали" сўзлари билан алмаштирилсин;


Маъмурий регламентга 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини

лицензиялаш жараёнида ахборот-коммуникация

технологияларини қўллаган ҳолда, лицензияни

электрон шаклда расмийлаштириш

ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

           

     

Босқичлар

       


    

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

     


      

Бажариш

муддатлари

    








1-босқич


Талабгор


       

Лицензия олиш учун махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдиради.

     


Хоҳишига кўра








2-босқич


Махсус электрон

тизим ёки Ягона

интерактив давлат

хизматлари портали


     

Сўровномани лицензияловчи органга (Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексига) юборади.

      


Автоматик

тарзда








3-босқич


Лицензияловчи орган


Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритади.


       

Ҳужжатлар қабул

қилинган кунда

            








4-босқич


Эксперт комиссияси


Ҳужжатларни лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади, талабгорнинг лицензиялаш талаблари ва шартларига мослиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.


          

1. Ҳужжатлар қабул

қилинган кундан бошлаб

15 иш кунидан ортиқ

бўлмаган муддатда.


2. Ҳужжат такроран

тақдим этилганда,

2 иш куни ичида.

       








5-босқич


Лицензияловчи

орган


     

1. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорга махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали:

лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, давлат божини амалга ошириш тўғрисида;

лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этишнинг сабаблари ва талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган хабарномани юборади.

      


          

1. 3 иш куни ичида.



2. Қарор қабул

қилингандан сўнг

1 иш кун ичида.








6-босқич


Талабгор


    

Лицензия бериш ҳақидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг лицензия учун давлат божини тўлайди.

     


3 ой мобайнида








7-босқич


Лицензияловчи

орган


1. Давлат божи тўланмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


       

1. Лицензия бериш тўғрисидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан 3 ой ўтгач.

2. Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия бериш учун давлат божи тўлангандан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензияни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб расмийлаштиради ва лицензияни талабгорга махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

       

2. 3 иш кунида







";

          

Маъмурий регламентга 4-илованинг матнидаги "лицензия даъвогари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 5-илова билан тўлдирилсин:


"Бож олинмайдиган савдо дўкони

фаолиятини лицензиялаш юзасидан

давлат хизматларини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

5-ИЛОВА



Бож олинмайдиган савдо дўкони

фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ*

          

1. Лицензия номи


Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.


2. Лицензияланадиган фаолият турлари


Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти.


3. Амалга ошириш механизмини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори.


4. Ариза берувчилар тоифаси


Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти.


5. Лицензияловчи орган


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси.


6. Ҳужжатларни топшириш тартиби


"Лицензия" ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.


7. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар


Лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

талабгорнинг эгалигида бўлган ва бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборлари, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларини кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

божхона назорати зонаси, аниқ ўлчамлари кўрсатилган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ҳамда омборларининг (шунингдек, ёндош ҳудудларнинг) сифатли чизмаси ва кадастр йиғма жилдидаги тарҳи;

бож олинмайдиган савдо дўконида сотилиши мўлжалланаётган товарлар рўйхати;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


8. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида.


9. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, давлат божи ундирилмайди.


10. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари


Талабгорнинг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб, 20 иш куни.


11. Лицензия талаблари ва шартлари


а) Бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини ўз ичига олади ҳамда божхона назорати зонаси ҳисобланади.

б) Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омбори:

бож олинмайдиган савдо дўконининг нормал фаолият кўрсатиши учун етарли бўлган майдонга эга бўлиши;

бир-бирига бевосита яқин жойга (божхона назорати зонасида) жойлаштирилиши керак;

қуйидагилар билан:

товарлар фақат бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида сотилишини ҳамда уларга нисбатан божхона назорати ўтказиш имкониятини таъминлайдиган тарзда жиҳозланиши;

божхона органларининг дастурий таъминоти билан мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;

алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет);

савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видеомаълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими ҳамда лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланиши керак.

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқарида жойлашган бож олинмайдиган савдо дўконининг омбори қонун ҳужжатларида божхона омборлари учун назарда тутилган тартибга мувофиқ жиҳозланиши керак.

г) Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари шундай жойлашиши ва жиҳозланиши керакки, улар товарларни бут ҳолатда сақланишини таъминлаши ҳамда қуйидагиларни:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида, шу жумладан ушбу ҳудудда қолаётган жисмоний шахсларга бериш йўли билан қолдирилишини;

товарларнинг божхона назоратидан ташқари тушиши ва олиб қўйилишини;

товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган бўлиши керак.

д) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари божхона назорати зонасида жойлаштирилиши керак (паспорт назорати чизиғи ташқарисида божхона назорати чизиғигача алоҳида - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келадиган жисмоний шахслар учун, шунингдек, паспорт назорати чизиғи ташқарисида - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар учун).

Кўрсатиб ўтилган бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларнинг ушбу залларга киришини истисно этадиган тарзда жойлаштирилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган божхона органи фаолияти зонасида бўлиши керак.

е) Божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун, зарурат бўлганда, лицензиат томонидан божхона органининг мансабдор шахсларига бож олинмайдиган савдо дўкони омборида жиҳозланган бино ва алоқа воситалари берилади.

Лицензиат томонидан ушбу Регламент ва қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади.


12. Назорат тартиби


Лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш ушбу Регламент бўйича "хавфни таҳлил қилиш" тизими натижалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.

Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан ушбу Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган, қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда, далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.

Бож олинмайдиган савдо дўконида божхона назорати остида бўлган товарларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, божхона назорат шаклларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишишни талаб этмайди.


13. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш


Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 000 баравари миқдорида ҳисоблаб чиқилади.

Лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки БҲМ ошган кундан бир ой муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.


14. Лицензия беришда келишиладиган органлар


Қуйидаги маълумотлар электрон ҳамкорлик йўли билан ёхуд электрон сўров орқали олинади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан - ижара шартномаси тўғрисида.


15. Лицензиянинг амал қилиш муддати


Чекланмаган.

Изоҳ


*) Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш паспорти мазкур фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа норма ва қоидаларнинг талабгор ва лицензиат томонидан бажарилишини истисно этмайди.



";

          

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий оператор тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қўмита реестрни ҳар ойда янгилаб борилишини таъминлайди".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон қарори билан тасдиқланган Божхона йиғимлари ставкаларининг 1-бандида:

"а" кичик банддаги "экспорт" сўзидан сўнг "реэкспорт" сўзи билан тўлдирилсин;

"б" кичик банддаги "экспорт" сўзидан сўнг "ва реэкспорт" сўзлари билан тўлдирилсин;

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

            

"

     


в) БЮДни тақдим этиш орқали товарларни "божхона ҳудудида қайта ишлаш", "божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш" божхона режимларида:



БЮДнинг асосий варағи учун;


БҲМнинг

50 фоизи,


ҳар бир қўшимча варағи учун;


БҲМнинг

25 фоизи



";

қуйидаги мазмундаги "е" кичик банд билан тўлдирилсин:

              

"

         


е) Транзит декларациясини тақдим этиш орқали товарларни "транзит" божхона режимида (бир дона декларация учун);

         

БҲМнинг

25 фоизи



".

              

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остида автомобиль йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандидаги "эллик минг АҚШ доллари" сўзлари "юз минг евро" сўзлари билан алмаштирилсин;


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Юк операцияларини амалга ошириш учун қўйилган божхона идентификациялаш воситалари божхона органи мансабдор шахси томонидан ўзгартирилади, алмаштирилади, олиб ташланади ёки йўқ қилинади.

Юк операциялари божхона назорати зонасида ёки божхона омбори ҳудудида ўтказилганда, қўйилган божхона идентификациялаш воситаларини олиб ташлаш ёки йўқ қилиш божхона органининг рухсати асосида божхона назорати зонасига жавобгар шахс ёки божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан амалга оширилиши мумкин.

Божхона идентификациялаш воситалари ўзгартирилиши, алмаштирилиши, олиб ташланиши ёки йўқ қилиниши божхона органи мансабдор шахсига транспорт воситаларига юкланган товарларга нисбатан божхона кўригида назарда тутилган амалларни бажариш бўйича мажбурият юкламайди";


б) 30-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тасдиқловчи ҳужжат" сўзларидан сўнг "(қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ истисно этиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида назарда тутилган тартибда божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаш учун божхона тўловларини таъминлаш миқдори, божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда (айрим турдаги товарларга нисбатан талаб ва шартларсиз бериладиганларидан ташқари), уларни "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига расмийлаштирилгандаги ҳисобланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 11-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "ўн бараваригача" сўзлари "ўттиз бараваригача" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 26-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг марказий божхона лабораторияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги 790-сон қарорида:


а) 2-банднинг "б" кичик банди бешинчи хатбошиси "жалб қилган ҳолда," сўзларидан сўнг "шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 3-илованинг номи "жалб қилган ҳолда" сўзларидан сўнг "шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 3-илова қуйидаги мазмундаги 23 ва 24-позициялар ва изоҳ қисми билан тўлдирилсин:

          

"

           

Т/р

    

Номланиши

   

Ўлчов

билиги

             

Сони

      

ТИФ ТН

коди

      

23.

Стандартлар ва кимёвий моддалар сақлаш мўлжалланган лаборатор музлаткич

          

дона

1

8418

24.

Аналитик тарози

        

дона

1

9016

           

Изоҳ.

1. Ушбу рўйхатнинг 2, 6, 7, 23 ва 24-бандларида кўрсатилган технологик асбоб-ускуналар 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.

2. Якуний ТИФ ТН кодлари товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида кўрсатилади".

          

Изоҳ. Мазкур илованинг 6-банд олтинчи ва еттинчи хатбошилари 2023 йил 1 январдан кучга киради.


            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 сентябрь










































































Время: 0.2217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск