ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.09.2022 й. ПҚ-372-сон "Абу Даби тараққиёт жамғармаси иштирокида "Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.2022 й.

N ПҚ-372



АБУ ДАБИ ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ

ИШТИРОКИДА   "САМАРҚАНД   ШАҲРИДА

СУВ  ТАЪМИНОТИ  ТИЗИМЛАРИ  ВА  ЙЎЛ

ТАРМОҚЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

         

       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4256-сон қарорига мувофиқ ҳамда Самарқанд шаҳрида сув таъминоти ва йўл тармоғини модернизация қилиш, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ва Абу Даби тараққиёт жамғармаси ўртасида "Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 17 йилда қайтариш муддати билан 1 101 900 000 Бирлашган Араб Амирликлари дирҳами миқдорида қарз битими имзоланганлиги;

Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2022-2026 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Лойиҳа Абу Даби тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;


б) Самарқанд вилояти ҳокимлиги Абу Даби тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган қарз маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши ҳамда Лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

в) Лойиҳа доирасида Абу Даби тараққиёт жамғармасининг асосий қарзини қайтариш, фоизлар, қарзга хизмат кўрсатиш тўлови ва бошқа харажатлар:

сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш қисми бўйича "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ ва Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан;

йўл тармоқларини модернизация қилиш қисми бўйича Республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


3. Қуйидагилар:

Абу Даби тараққиёт жамғармаси иштирокида "Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш" лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг асосий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича жалб қилинган Абу Даби тараққиёт жамғармасининг қарз маблағларини қайтариш, фоизлар, қарзга хизмат кўрсатиш тўлови ва бошқа харажатларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

"Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида Абу Даби тараққиёт жамғармасининг қарз маблағлари ҳисобидан сув таъминоти тизимини модернизация қилиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Молия вазирига "Ўзсувтаъминот" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ билан Абу Даби тараққиёт жамғармасининг қарз маблағларини сув таъминоти тизимини модернизация қилиш қисми бўйича қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади, тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Абу Даби тараққиёт жамғармаси ўртасида қарз битими ҳамда Молия вазирлиги билан тегишинча "Ўзсувтаъминот" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ ўртасида Абу Даби тараққиёт жамғармаси қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битим, шунингдек, ушбу битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги битимларга белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда Лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.


8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилишини;

Лойиҳани амалга ошириш даврида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи фаолиятини молиялаштириш бўйича ҳар йиллик харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадвалининг Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;

Лойиҳа бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан маълумотлар мажбурий тарзда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб борилишини;

сув иншоотлари ва тармоқларини қуриш учун зарур бўлган ер майдони ўрнатилган тартибда ўз вақтида ажратилишини;

Лойиҳа доирасида объектлар қурилиши режалаштирилган ҳудудлардаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини кўчириш ва мулкдорга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни таъминлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 911-сон қарори талабларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин.


9. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (Э.Т. Юлдашев) Лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурханов) Лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


10. Қуйидагиларга:

Самарқанд вилояти ҳокимлигига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда - объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва ваколатли органлардан ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Қурилиш вазирлигига - объектларда олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига - объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини ва Лойиҳа доирасида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатилишини ҳамда дарахтлар кўчирилган ҳудудларда қўшимча экилишини таъминлаш;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига - маданий мерос объектлари билан боғлиқ Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар белгиланган тартибда келишилишини ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш вазифалари юклатилсин.


11. Самарқанд вилояти ҳокимлигининг буюртманомаларига биноан:

Ташқи ишлар вазирлиги - Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассислар учун кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини);

Ички ишлар вазирлиги - Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги - ўрнатилган тартибда хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилиши) белгиланган тартибда таъминласин.


12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 8 сентябрдаги

ПҚ-372-сон қарорига

1-ИЛОВА



Абу Даби тараққиёт жамғармаси иштирокида

"Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари

ва йўл тармоқларини модернизация қилиш"

лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

            

Т/р

        

Кўрсаткич номи

           

Ўлчов бирлиги

          

Жами қиймати

         

шу жумладан:

         

Абу Даби ривожланиш

жамғармаси қарзи

       

Ўзбекистон

Республикаси улуши

          

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг БАА дирҳами


1 316 064,9

1 101 900,0

214 164,9

минг АҚШ доллари

эквивалентида


358 307,9

300 000,0

58 307,9

сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш


минг АҚШ доллари

эквивалентида


53 075,3

53 075,3


йўл тармоқларини модернизация қилиш


минг АҚШ доллари

эквивалентида


246 924,7

246 924,7


2.

Капитал қуйилмалар, жами


минг БАА дирҳами


1 316 064,9

1 101 900,0

214 164,9

минг АҚШ доллари

эквивалентида


358 307,9

300 000,0

58 307,9

шу жумладан:






2.1.

Машина ва ускуналар


минг АҚШ доллари

эквивалентида


9 793,0

9 793,0


2.2.

Қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ доллари

эквивалентида


275 307,1

275 307,1


шундан:






сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш


минг АҚШ доллари

эквивалентида


43 272,8

43 272,8


йўл тармоқларини модернизация қилиш


минг АҚШ доллари

эквивалентида


232 034,4

232 034,4


2.3.

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар


минг АҚШ доллари

эквивалентида


15 542,8


15 542,8

2.4.

Бошқа харажатлар


минг АҚШ доллари

эквивалентида


14 899,8

14 899,8


2.5.

Қўшилган қиймат солиғини қоплаш


минг АҚШ доллари

эквивалентида


42 765,1


42 765,1

3.

Корхона қуввати, жумладан:






- Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми




Ичимлик сув, жами


минг куб. м

51 508

Оқова сув хизмати, жами


минг куб. м

25 381

Кутилаётган экспорт ҳажми


Кўзда тутилмаган



4.

Лойиҳа доирасида банд қилинадиган ишчиларнинг тахминий сони


нафар

Ўзгаришсиз


5.

Лойиҳани тахминий қопланиш муддати


йиллар

Белгиланган ҳисоб-китоб давридан ташқарида


6.

Инвестициялаш даври


ойлар

48



7.

Яратиладиган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати


минг АҚШ доллари

эквивалентида


365 043,4



8.

Кредит ва бошқа қарз маблағларни қайтариш муддати


йиллар


17


Шу жумладан валюта қарзлари бўйича


йиллар


17


             

Изоҳ: лойиҳада таркибий қисмлардан ҳадли ёндашуви қўлланилади ва уларнинг нархлари ўзгариши мумкин.

Якуний кўрсаткичлар, шу жумладан давлат бюджетидан ажратиладиган зарур маблағлар миқдори техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш натижалари бўйича аниқланади.

           

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 8 сентябрдаги

ПҚ-372-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Самарқанд шаҳрида сув таъминоти

тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация

қилиш" лойиҳаси бўйича жалб қилинган Абу Даби

тараққиёт жамғармасининг қарз маблағларини

қайтариш, фоизлар, қарзга хизмат кўрсатиш

тўлови ва бошқа харажатларни тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

           

Кредит миқдори


-


1 101 900 000,00

БАА дирҳами

1 101 900 000,00

Кредитни қайтариш муддати


-


17

йил

17,00

Имтиёзли давр


-


4

йиллик

4,00

Йиллик фоиз ставкаси


-


2,5

фоиз

2,50

Қарзга хизмат кўрсатиш тўлови

-

Йиллик

0,5

фоиз

0,50

               

БАА дирҳамида

Т/р

        

Тўлов даври

       

Қарзни

ўзлаштириш

      

Қарз қолдиғи

       

Асосий қарзни

тўлаш

    

Фоиз тўлови

      

Қарзга хизмат

кўрсатиш тўлови

       

Жами тўланадиган

сумма

     

1.

05.10.2022


78 707 142,85

78 707 142,85





2.

05.04.2023


157 414 285,71

236 121 428,56


349 809,52

69 961,90

419 771,42

3.

05.10.2023


157 414 285,71

393 535 714,27


2 951 517,86

590 303,57

3 541 821,43

4.

05.04.2024


157 414 285,71

550 949 999,98


4 919 196,43

983 839,29

5 903 035,72

5.

05.10.2024


157 414 285,71

708 364 285,69


6 886 875,00

1 377 375,00

8 264 250,00

6.

05.04.2025


157 414 285,71

865 778 571,40


8 854 553,57

1 770 910,71

10 625 464,28

7.

05.10.2025


157 414 285,71

1 023 192 857,11


10 822 232,14

2 164 446,43

12 986 678,57

8.

05 04.2026


78 707 142,89

1 101 900 000,00


12 789 910,71

2 557 982,14

15 347 892,85

9.

05.10.2026



1 059 519 230,00

42 380 770,00

13 773 750,00

2 754 750,00

58 909 270,00

10.

05.04.2027



1 017 138 460,00

42 380 770,00

13 243 990,38

2 648 798,08

58 273 558,46

11.

05.10.2027



974 757 690,00

42 380 770,00

12 714 230,75

2 542 846,15

57 637 846,90

12.

05.04.2028



932 376 920,00

42 380 770,00

12 184 471,13

2 436 894,23

57 002 135,36

13.

05.10.2028



889 996 150,00

42 380 770,00

11 654 711,50

2 330 942,30

56 366 423,80

14.

05.04.2029



847 615 380,00

42 380 770,00

11 124 951,88

2 224 990,38

55 730 712,26

15.

05.10.2029



805 234 610,00

42 380 770,00

10 595 192,25

2 119 038,45

55 095 000,70

16.

05.04.2030



762 853 840,00

42 380 770,00

10 065 432,63

2 013 086,53

54 459 289,16

17.

05.10.2030



720 473 070,00

42 380 770,00

9 535 673,00

1 907 134,60

53 823 577,60

18.

05.04.2031



678 092 300,00

42 380 770,00

9 005 913,38

1 801 182,68

53 187 866,06

19.

05.10.2031



635 711 530,00

42 380 770,00

8 476 153,75

1 695 230,75

52 552 154,50

20.

05.04.2032



593 330 760,00

42 380 770,00

7 946 394,13

1 589 278,83

51 916 442,96

21.

05.10.2032



550 949 990,00

42 380 770,00

7 416 634,50

1 483 326,90

51 280 731,40

22.

05.04.2033



508 569 220,00

42 380 770,00

6 886 874,88

1 377 374,98

50 645 019,86

23.

05.10.2033



466 188 450,00

42 380 770,00

6 357 115,25

1 271 423,05

50 009 308,30

24.

05.04.2034



423 807 680,00

42 380 770,00

5 827 355,63

1 165 471,13

49 373 596,76

25.

05.10.2034



381 426 910,00

42 380 770,00

5 297 596,00

1 059 519,20

48 737 885,20

26.

05.04.2035



339 046 140,00

42 380 770,00

4 767 836,38

953 567,28

48 102 173,66

27.

05.10.2035



296 665 370,00

42 380 770,00

4 238 076,75

847 615,35

47 466 462,10

28.

05.04.2036



254 284 600,00

42 380 770,00

3 708 317,13

741 663,43

46 830 750,56

29.

05.10.2036



211 903 830,00

42 380 770,00

3 178 557,50

635 711,50

46 195 039,00

30.

05.04.2037



169 523 060,00

42 380 770,00

2 648 797,88

529 759,58

45 559 327,46

31.

05.10.2037



127 142 290,00

42 380 770,00

2 119 038,25

423 807,65

44 923 615,90

32.

05.04.2038



84 761 520,00

42 380 770,00

1 589 278,63

317 855,73

44 287 904,36

33.

05.10.2038



42 380 750,00

42 380 770,00

1 059 519,00

211 903,80

43 652 192,80

34.

05.04.2039



0,00

42 380 750,00

529 759,38

105 951,88

43 016 461,26

Жами


1 101 900 000,00

0,00

1 101 900 000,00

233 519 717,17

46 703 943,48

1 382 123 660,65

              

Изоҳ:


*) Абу Даби тараққиёт жамғармасининг қарз битими бўйича асосий қарзни, фоизларни, бошқа тўловларни тўлаш қиймати ва қарзни қайтариш саналари қарз маблағлари ечилган кундан бошлаб аниқланади.


**) Қарз маблағларининг сув таъминоти тизимларига ажратилаётган қисмидан ташқари қисми тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети ҳисобидан қопланади.

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 8 сентябрдаги

ПҚ-372-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Самарқанд шаҳрида сув таъминоти

тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация

қилиш" лойиҳаси доирасида Абу Даби тараққиёт

жамғармасининг қарз маблағларига сув таъминоти

тизимини модернизация қилиш харажатларини

қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ*

            

Т/р

   

Йиллар

        

"Самарқанд сув таъминоти"

МЧЖнинг улуши

       

Самарқанд вилояти

маҳаллий бюджети улуши

        

1.

2022


16%

84%

2.

2023


22%

78%

3.

2024


32%

68%

4.

2025


38%

62%

5.

2026


33%

67%

6.

2027


34%

66%

7.

2028


42%

58%

8.

2029


47%

53%

9.

2030


40%

60%

10.

2031


44%

56%

11.

2032


47%

53%

12.

2033


52%

48%

13.

2034


60%

40%

14.

2035


72%

28%

15.

2036


80%

20%

16.

2037


86%

14%

17.

2038


92%

8%

18.

2039


100%

0%

Жами


52

48

            

*) Мазкур қарз маблағларини қайтариш улушлари "Самарқанд сув таъминоти" МЧЖга халқаро молия институтларидан жалб қилинган барча кредитларни инобатга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилинган.

            

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 сентябрь


































































Время: 0.2155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск