ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқларни тўлаш. Солиқ бўйича қарздорлик. Тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш. Ҳисобга олиш ва қайтариб бериш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2022 й. ПФ-218-сон "Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.09.2022 й.

N ПФ-218



ТАЪСИРЧАН СОЛИҚ МЕХАНИЗМИНИ

ҚЎЛЛАШ НАТИЖАСИДА ҲОСИЛ БЎЛГАН СОЛИҚ

ҚАРЗИНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА



Жорий йилнинг 22 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги "Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-162-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектларига (фойдаланилмаётган объектлар) ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби (таъсирчан солиқ механизми) бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича:

мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади;

солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.


3. Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги:

бир ой муддатда 2022 йил 1 июлдан мазкур Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ суммаларини келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли объект мулкдорларига қайтарилишини таъминласин;

икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 сентябрь














































Время: 0.0180
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск