Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Спортни ривожлантириш вазирининг 27.08.2022 й. 14-мҳ-сон "Спорт паспорти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.09.2022 й. 2949-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.09.2022 й.

N 2949-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВАЗИРИНИНГ

27.08.2022 й.

N 14-мҳ


БУЙРУҒИ



Спорт паспорти тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари ҳамда 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон "Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 24 октябрдаги 12-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2949, 2017 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2949/0286-сон) билан тасдиқланган Спорт паспорти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                А. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Спорт паспорти тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Спорт паспортини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази" давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.".


2. 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аризага спортчининг маълумотнома-анкетаси, шунингдек 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун 3 х 4 ўлчамдаги оқ фондаги 2 та рангли фотосурати илова қилинади. Бунда спортчи (унинг қонуний вакили) томонидан бериладиган аризага спортчи ҳамда унинг тренери томонидан имзоланган мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган маълумотнома-анкета, жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан бериладиган аризага эса, ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган (агар муҳр мавжуд бўлса) мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган маълумотнома-анкета илова қилинади. Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома-анкетани муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.".


4. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ҳудудий бошқармалар спорт паспортини бериш тўғрисидаги ариза келиб тушганда ўша куннинг ўзида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Марказга юборилишини таъминлайди.".


5. 17-банддаги "10 кун" деган сўзлар "1 кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Спорт паспорти мурожаат этувчига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ҳарбий гувоҳнома) асосида журналга имзо қўйдириб олиш орқали топширилади.".


7. 1-иловада:


а) Китобча шаклдаги спорт паспортининг шакли қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

б) Китобча шаклдаги спорт паспортининг тавсифида:

учинчи ва ўн олтинчи хатбошилардаги "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI JISMONIY TARBIYA VA SPORT DAVLAT QO`MITASI" деган сўзлар "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORTNI RIVOJLANTIRISН VAZIRLIGI" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иккинчи бетнинг юқори қисмида икки қаторда тўқ кўк рангда "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORTNI RIVOJLANTIRISН VAZIRLIGI" деган сўзлар, улардан пастда эса, икки қаторда "RAQAMLASНTIRISН VA SERTIFIKATLASНTIRISН MARKAZI ДУК" деган сўзлар, кейин қизил рангда "SPORT PASPORTI" деган сўзлари ёзилган.";

ўн саккизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг Сертификациялаш ва компьютерлаштириш марказининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамлаштириш ва сертификатлаш марказининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 2-иловада:


а) Пластик шаклдаги спорт паспортининг шакли қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

б) Пластик шаклдаги спорт паспортининг тавсифида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Спортчининг спорт паспорти олд томонида юқори қисмида, кўк рангда "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORTNI RIVOJLANTIRISН VAZIRLIGI" ва "RAQAMLASНTIRISН VA SERTIFIKATLASНTIRISН MARKAZI ДУК" ҳамда қизил рангда "SPORT PASPORTI" деган сўзлар ёзилади.";

ўн учинчи хатбошидаги "Qoraqalpog`iston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport davlat qo`mitasi, viloyatlar va Toshkent shahar jismoniy tarbiya va sport boshqarmalariga" деган сўзлар "Qoraqalpog`iston Respublikasi Sportni rivojlantirish vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sportni rivojlantirish bosh boshqarmalariga" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 3 ва 4-иловалардаги "Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан рухсатномаси рақами:" деган сўзлар "Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати рақами:" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 сентябрь













































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск