язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2004 й. 604-сон "Ғўза уруғчилигини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2004 й.

N 604



ҒЎЗА УРУҒЧИЛИГИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон пахта толасини сертификациялаш "Сифат" маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарияти томонидан зарур даражадаги талабчанликнинг йўқлиги натижасида ғўза уруғчилиги, янги ва истиқболли навларни яратиш, юқори репродукцияли элита ва навларни сақлаб қолиш, шунингдек ғўзанинг сифатли уруғлик чигитини тайёрлаш масалаларидаги ишларнинг вужудга келган аҳволи қониқарсиздир.

Ғўзанинг янги ва истиқболли навлари уруғчилиги ва селекцияси билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот институтлари, рўйхатдан ўтказилган навлар уруғларини етиштириш бўйича элита-уруғчилик хўжаликлари раҳбарларининг интизоми ва масъулияти пастлигича қолмоқда.

Ғўза уруғларини саноат жиҳатидан тайёрлаш, калибрлаш, дорилаш ва сортларга ажратиш, уруғлик чигитга қўйиладиган бошқа талабларни бажариш билан шуғулланувчи пахта тозалаш заводларини ихтисослаштириш ишлари тубдан яхшилашни талаб қилади.

"Уруғчилик тўғрисида" ва "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунлар талабларига риоя қилинмаяпти.

Дастлабки уруғчилик, янги ва истиқболли навларни синаб кўриш билан шуғулланувчи элита-уруғчилик хўжаликлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва уларнинг экспериментал базалари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек уларнинг фаолиятини рағбатлантириш ҳамда якуний натижа учун жавобгарлигини ошириш борасида кўплаб ҳал этилмаган масалалар мавжуд. Бунинг натижасида жойларда ғўзани районлаштириш, чигит экиш ва пахта хом ашёси етиштиришда ҳар қайси алоҳида ғўза навига қўйиладиган агротехнологиянинг зарур талаблари ва шартлари таъминланмаяпти.

Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва ғўза уруғчилигини ташкил этишни яхшилаш, пахта етиштирувчи хўжаликларни сифатли уруғликлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларнинг:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ғўза селекцияси ва уруғчилиги, истиқболли ва юқори ҳосилли, касалликлар ва зараркунандаларга бардошли, пахта толаси параметрлари халқаро талабларга жавоб берадиган юқори сифатли бўлган навларнинг сифатли уруғларини тайёрлаш масалаларида техника сиёсатини ўтказиш бўйича;

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси, пахта тозалаш заводларининг уруғларни саноат жиҳатидан тайёрлаш, калибрлаш, дорилаш ва сортларга ажратиш бўйича ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, биринчи навбатда Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, элита-уруғчилик хўжаликлари раҳбариятининг фаолияти уларнинг якуний иш натижалари бўйича, мазкур ишларнинг пахта етиштирувчи хўжаликларда қандай йўлга қўйилганлиги ва амалга оширилаётганлиги бўйича баҳоланиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот ва элита-уруғчилик хўжаликлари, пахта етиштирувчи хўжаликлар, ғўза уруғчилиги ва селекцияси масаласига алоқадор бўлган мансабдор шахсларнинг якуний натижалар учун аниқ жавобгарлигини назарда тутувчи Низомни тайёрласин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. Қуйидагилар:

ғўзанинг янги ва истиқболли навларини янада яхшилаш ва дастлабки уруғчилик билан шуғулланувчи экспериментал хўжаликлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

ғўзанинг рўйхатдан ўтказилган навлари уруғини етиштириш бўйича элита-уруғчилик хўжаликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

ғўзанинг янги ва истиқболли навларини яратиш бўйича элита-уруғчилик хўжаликлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев), "Ўзпахтасаноат" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

ўн беш кун муддатда заводларнинг фақат техника билан жиҳозланганлиги ва тайёргарлигини эмас, балки уларнинг минтақавий жойлашганлигини ва транспорт харажатларини ҳам ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича уруғлик чигит етиштиришга ихтисослашадиган пахта тозалаш заводларини белгиласинлар ва уларнинг рўйхатини тасдиқласинлар;

бир ой муддатда 2005-2006 йилларда ихтисослаштирилган заводларни замонавийлаштиришнинг истиқбол дастурини тайёрласинлар, бунда уларни уруғлик чигитни тайёрлаш, калибрлаш, дорилаш ва сортларга ажратиш учун замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни назарда тутсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Ўзстандарт" агентлиги бир ой муддатда ғўза уруғини сертификациялашнинг амалдаги тартибини қайта кўриб чиқсинлар ва уни белгиланган тартибда қайта тасдиқласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 декабрдаги

604-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ғўзанинг янги ва истиқболли навларини

яхшилаш ҳамда дастлабки уруғчилик билан

шуғулланадиган тажриба хўжаликлари

РЎЙХАТИ



I. Пахтачилик илмий-тадқиқот институти


1. Фарғона вилояти Қува туманидаги "Ўзбекистон" ширкат хўжалиги.


2. Қашқадарё вилояти Касби туманидаги А.Навоий номли ширкат хўжалиги.


3. Сурхондарё вилояти Денов туманидаги "Ҳазарбоғ" ширкат хўжалиги.


4. Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги "Дўстлик" ширкат хўжалиги.


5. Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Марказий тажриба хўжалиги.


6. Пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг республиканинг барча вилоятларидаги филиаллари (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятидан ташқари).



II. Ғўза селекцияси ва уруғчилиги

илмий-тадқиқот институти


1. Наманган вилояти Уйчи туманидаги "Қизил Равот" ширкат хўжалиги.


2. Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги "Сурхон" фермер хўжаликлари уюшмаси.


3. Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги "Оққўрғон" ширкат хўжалиги.


4. Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Марказий тажриба хўжалиги.



III. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси

илмий-тадқиқот институти


1. Фарғона вилояти Бағдод туманидаги "Конизар" ширкат хўжалиги.


2. Тошкент вилояти Пискент туманидаги Дўстбеков номли ширкат хўжалиги.


3. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Тошкент тажриба базаси.


4. Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги "Пахтаобод" ширкат хўжалиги.



IV. Қорақалпоғистон Республикаси

Деҳқончилик илмий-тадқиқот институти


1. Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги Марказий тажриба базаси.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 декабрдаги

604-сон қарорига

2-ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказилган ғўза навлари уруғларини

етиштирувчи элита-уруғчилик хўжаликлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Туманлар ва хўжаликлар


Ғўза навлари


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1.

Тўрткўл тумани, "Уллибоғ" э.х.


Оқдарё-6

2.

Элликқалъа тумани, Г.Одилов номли э.х.


Оқдарё-6

3.

Амударё тумани, “Оқ-олтин" э.х.


С-4727

4.

Хўжайли тумани, "Найман“ э.х.


С-4727

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

5.

Андижон тумани, И.Бакиров номли э.х.


Оқдарё-6

6.

Асака тумани, "Шарқ ҳақиқати“ э.х.


С-6524

7.

Балиқчи тумани, "Пахтакор“ э.х.


Оққўрғон-2

8.

Булоқбоши тумани, Улуғбек номли э.х.


Оқдарё-6

9.

Шаҳрихон тумани, "Бўстон“ э.х.


С-6524

10.

Олтинкўл тумани, С.Ашуров номли э.х.


С-6524

11.

Пахтаобод тумани, "Намуна“ э.х.


С-6524

БУХОРО ВИЛОЯТИ

12.

Бухоро тумани, "Маданият“ э.х.


Бухоро-6

13.

Бухоро тумани, "Чор бакр“ э.х.


Бухоро-6

14.

Қоракўл тумани, "Сайёд“ э.х.


Бухоро-6

15.

Ромитан тумани, "Хафизобод“ э.х.


Бухоро-6

16.

Ғиждувон тумани, "Гулистон“ э.х.


Бухоро-6

17.

Ғиждувон тумани, "Зарафшон“ э.х.


Бухоро-8

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

18.

Жиззах тумани, "Зафар Диёр“ э.х.


Ан-Боёвут-2

19.

Зарбдор тумани, "Уч булоқ“ э.х.


Оқдарё-6

20.

Пахтакор тумани, "Семурғ“ э.х.


Ан-Боёвут-2

21.

Дўстлик тумани, "Барака“ э.х.


Ан-Боёвут-2

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

22.

Қарши тумани, Я.Омонов номли э.х.


Бухоро-6

23.

Қарши тумани, "Бешкент“ э.х.


Бухоро-6

24.

Яккабоғ тумани, "Соҳибқирон“ э.х.


Бухоро-6

25.

Қамаши тумани, "Чим“ э.х.


Бухоро-6

26.

Шаҳрисабз тумани,К.Бобоёров номли э.х.


Наманган-77

27.

Касби тумани, А.Навоий номли э.х.


Бухоро-8

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

28.

Қизилтепа тумани, "Зармитон“ э.х.


Бухоро-6

29.

Кармана тумани, К.Раҳимов номли э.х.


Ан-Боёвут-2

30.

Хатирчи тумани, А.Халимов номли э.х.


Оқдарё-6

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

31.

Наманган тумани, К.Солиев номли э.х.


Оққўрғон-2

32.

Мингбулоқ тумани, "Гигант“ э.х.


С-6524

33.

Чуст тумани, "Сабзазор“ э.х.


С-6524

34.

Учқўрғон тумани, "Кайкиобод“ э.х.


Оқдарё-6

35.

Уйчи тумани, "Уйчи“ э.х.


С-6524

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

36.

Иштихон тумани, "Туркистон“ э.х.


Омад

37.

Каттақўрғон тумани, О.Маҳмудов номли э.х.


Оқдарё-6

38.

Нарпай тумани, "Иттифоқ“ э.х.


Оқдарё-6

39.

Оқдарё тумани, “Оқдарё“ э.х.


Оқдарё-6

40.

Пастдарғом тумани,Б.Кумаков номли э.х.


Оқдарё-6

41.

Пахтачи тумани, Ш.Қаҳҳоров номли э.х.


Оқдарё-6

42.

Жомбой тумани, Низоматов номли э.х.


Омад

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

43.

Ангор тумани, "Навшаҳар“ э.х.


Наманган-77

44.

Термиз тумани, "Дўстлик“ э.х.


Наманган-77

45.

Термиз тумани, "Янгиариқ“ э.х.


Термиз-31

46.

Денов тумани, “Ҳазарбоғ" э.х.


Денов

47.

Денов тумани, Ш.Қобилов номли э.х.


Оққўрғон-2

48.

Қумқўрғон тумани,С.Бойматов номли э.х.


Наманган-77

49.

Жарқўрғон тумани, Н.Боймуродов номли э.х.


Бухоро-6

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

50.

Боёвут тумани, "Эшмамат ота“ э.х.


Ан-Боёвут-2

51.

Гулистон тумани, "Уч қаҳрамон“ э.х.


Ан-Боёвут-2

52.

Сардоба тумани, А.Қодирий номли э.х.


Оқдарё-6

53.

Сирдарё тумани, А.Темур номли э.х.


Ан-Боёвут-2

54.

Сирдарё тумани, "Шодлик“ э.х.


С-6524

55.

Сайхунобод тумани, "Мирзахон“ э.х.


С-6524

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

56.

Чиноз тумани, Охунбобоев номли э.х.


С-6524

57.

Юқори Чирчиқ тумани, "Гулистон“ э.х.


С-6524

58.

Ўрта Чирчиқ тумани, “Ҳақиқат йўли" э.х.


Наманган-77

59.

Оққўрғон тумани, Охунбобоев номли э.х.


С-6524

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

60.

Бешариқ тумани, “Ўзбекистон“ э.х.


С-6524

61.

Бешариқ тумани, Мадаминов номли э.х.


Наманган-77

62.

Бағдод тумани, "Пахтакор“ э.х.


С-6524

63.

Бувайда тумани, "Дўстлик“ э.х.


С-6524

64.

Тошлоқ тумани, "Навбаҳор" э.х.


Тошкент-6

65.

Фарғона тумани, Бобур номли э.х.


С-6524

66.

Учкўприк тумани, Деҳқонов номли э.х.


С-6524

67.

Олтиариқ тумани, Охунбобоев номли э.х.


Наманган-77

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

68.

Гурлан тумани, "Намуна“ э.х.


Оқдарё-6

69.

Хонқа тумани, “Ғалаба“ э.х.


Хоразм-127

70.

Хива тумани, Беруний номли э.х.


Хоразм-127

71.

Шовот тумани, "Хоразм“ э.х.


Хоразм-127

72.

Боғот тумани, М.Қувақов номли э.х.


Меҳнат

           





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 декабрдаги

604-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ғўзанинг янги ва истиқболли навлари уруғларини

етиштирувчи элита-уруғчилик хўжаликлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Туманлар ва хўжаликлар


Ғўза навлари


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1.

Чимбой тумани, Деҳқончилик илмий-тадқиқот институти


Чимбой-4137


Чимбой-5018


Чимбой-3184


АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

2.

Избоскан тумани, "Андижан“ э.х.

Андижон-35


Андижон-36


Андижон 10-И


Андижон-40


БУХОРО ВИЛОЯТИ

3.

Когон тумани, "Бўстон“ э.х.


Бухоро-102


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

4.

Касби тумани, С.Насафий номли э.х.

Қарши-8


Қарши-10


Қашқадарё-5


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

5.

Навбаҳор тумани, "Нарпай“ э.х.

Бахт


Адолат


С-8284


С-8288


НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

6.

Уйчи тумани, “Қизил равот“ э.х.

С-9076


С-6540


С-7512


С-2610


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

7.

Қумқўрғон тумани, "Беш қаҳрамон“ э.х.

Дуругавҳар


С-9082


Ат-Термизий


Сурхон-10


8.

Жарқўрғон тумани, "Сурхон“ э.х.

Сурхон-9


Сурхон-100


Сурхон-101


Термиз-40


С-6541


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

9.

Оққўрғон тумани, “Оққўрғон“ э.х.

С-5621


С-4914


Мустақил-1


Турон


С-6541


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

10.

Учкўприк тумани, "Учкўприк“ э.х.

ЎзПИТИ-101


Кўпайсин


АН-514


Тош ДАУ-2


11.

Қува тумани, М.Раҳматов номли э.х.

Андижон-34


Ан-16


С-9080


Наврўз


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

12.

Ҳонқа тумани, Охунбобоев номли э.х.

Хоразм-150


Илғор


АН-513


           

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 52-сон, 520-модда.