ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Микрокредитлаш. Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга кредит бериш /

Марказий банк Бошқарувининг 22.08.2022 й. 19/6-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 09.09.2022 й. 3385-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.09.2022 й.

N 3385




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.08.2022 й.

N 19/6


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                     М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 8 июндаги 20/1-сон "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3022, 2018 йил 9 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3021/1333-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/10-сон "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3022-1, 2019 йил 26 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й. 10/19/3022-1/2669-сон).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/9-сон "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3022-2, 2019 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 10/19/3022-2/3383-сон).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 21 декабрдаги 31/1-сон "Ҳар бир оила - тадбиркор дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3022-3, 2019 йил 30 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 10/19/3022-3/4251-сон).


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/4-сон "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3022-4, 2020 йил 27 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2020 й., 10/20/3022-4/0218-сон).


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 31 декабрдаги 28/7-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3285, 2021 йил 26 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2021 й., 10/21/3285/0073-сон) иловасининг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 сентябрь

















































Время: 0.1439
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск