ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /Ички ишлар вазирининг 05.09.2022 й. 348-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларининг 6-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.09.2022 й. 2929-3-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.09.2022 й.
N 2929-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
05.09.2022 й.
N 348
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар
органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг
ички тартиб қоидаларининг 6-бандига ўзгартириш
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунининг 23-1-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 августдаги 171-сон буйруғи (рўйхат рақами 2929, 2017 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1015-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ВСҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ВСҲ маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг хавфсизлиги таъминланади.".
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суд, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 9 сентябрь