ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 17.08.2022 й. 226-mh-сон "Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.09.2022 й. 3007-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.09.2022 й.
N 3007-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ
17.08.2022 й.
N 226-mh
БУЙРУҒИ
Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари
ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
12-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 11 апрелдаги 168-сон буйруғи (рўйхат рақами 3007, 2018 йил 8 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 10/18/3007/1190-сон) билан тасдиқланган Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди учинчи хатбошисидаги "ходимнинг паспорт маълумотлари" деган сўзлар "ходимнинг паспорти ёки идентификация ID-картасига оид маълумотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш.Х. Шерматов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 9 сентябрь