Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 10.08.2022 й. 7-2022-сон "Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.09.2022 й. 3211-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.09.2022 й.

N 3211-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

10.08.2022 й.

N 7-2022


БУЙРУҒИ



Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг

малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 17 декабрдаги 11-сон қарори (рўйхат рақами 3211, 2020 йил 17 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/3211/0065-сон) билан тасдиқланган Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                        Ф.Ж. Пулатов






Буйруққа

ИЛОВА



Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг

малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан бепул берилади.".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича тайёрлаш Агентликнинг Давлат кадастрлари палатаси (бундан буён матнда Давлат кадастрлари палатаси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.".


3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Малака имтиҳонини ўтказиш учун Агентлик директорининг буйруғи билан беш кишидан кам бўлмаган таркибда Малака имтиҳони комиссияси ташкилқилинади.

Агентлик директори Малака имтиҳони комиссияси раиси ҳисобланади.

Малака имтиҳони комиссияси таркиби Агентликнинг масъул ходимлари ва Давлат кадастрлари палатасининг масъул вакиллари орасидан шакллантирилади.".


4. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун Агентликка мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани тақдим этади.".


5. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ариза талабгор томонидан Агентликка шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали топширилади.".


6. 13, 15, 40-бандлар, 41-банднинг биринчи хатбошиси, 45 ва 47-бандлардаги "Қўмита" деган сўзлар "Агентлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Агентлик қуйидаги асосларга кўра малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этади:

талабгор мазкур Низомнинг 4-банди талабларига жавоб бермаганда;

талабгор нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда.

Бошқа асосларга кўра малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.".


8. 19-банддаги "Қўмита ва Марказнинг" деган сўзлар "Агентлик ва Давлат кадастрлари палатасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 21-банд ва 65-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Қўмита раиси" деган сўзлар "Агентлик директори" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 22-банд "талабгорлар паспорт ёки" деган сўзлардан кейин "идентификацияловчи ID-карта ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


11. 23-банд "Талабгор паспорти ёки" деган сўзлардан кейин "идентификацияловчи ID-картаси ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


12. 28-банддаги "Марказ" деган сўз "Давлат кадастрлари палатаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 29-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Тест саволларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган мавзулар Агентлик ва Давлат кадастрлари палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.".


14. 33-банддаги "Марказнинг" деган сўз "Давлат кадастрлари палатасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 39-банд, 48-банднинг биринчи хатбошиси ва 62-банддаги "Қўмитага" деган сўзлар "Агентликка" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 43, 54-бандлар, 57-банднинг иккинчи хатбошиси, 60-банд ва 66-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Қўмитанинг" деган сўзлар "Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака шаҳодатномаси Агентлик томонидан Малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси олинганидан бошлаб беш кун ичида расмийлаштирилади ва Кадастр муҳандислари реестрига имзо қўйилган ҳолда талабгорга берилади.".


18. 5-бобнинг номидан "ва дубликатини бериш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


19. 50-банддаги "Қўмитада" деган сўз "Агентликда" деган сўз билан алмаштирилсин.


20. 51 - 53-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


21. 64-бандда:

биринчи хатбошидаги "Қўмита" дегансўз "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидан "ва дубликатини бериш" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


22. 1 - 2-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 - 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг

малака шаҳодатномасини бериш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига

      


да яшовчи

(яшаш манзили)



дан

(ариза берувчи Ф.И.О)


         

(алоқа телефони)

       

(электрон манзили)

АРИЗА


Менга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олиш учун малака имтиҳонини топширишга/қайта расмийлаштиришга* рухсат беришингизни сўрайман.



20 __ йил "____" _______________


Шахсий имзо __________________


*) Изоҳ: аризанинг туридан келиб чиқиб керакли сўзларнинг тагига чизинг.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг

малака шаҳодатномасини бериш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Н А М У Н А


Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ҳузуридаги Кадастр агентлиги


КАДАСТР МУҲАНДИСИНИНГ МАЛАКА

ШАҲОДАТНОМАСИ

____________-сон


Расм

учун жой

20__йил "___" ___________

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан

га

(кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олган шахснинг Ф.И.О)


(жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами)

Малака имтиҳон комиссиясининг 20__ йил "__"_______даги қарорига асосан кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси берилди.




(ваколатли шахснинг Ф.И.О.)".




QR-код


           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 сентябрь





























































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск