ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Агентликлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.09.2022 й. ПФ-216-сон "Стратегик ислоҳотларни жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.09.2022 й.

N ПФ-216



СТРАТЕГИК ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг турли соҳалари ислоҳ қилиниб, улар доирасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бизнес муҳитини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация ва модернизация қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш бўйича аниқ чоралар кўрилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда жаҳондаги тез ўзгарувчан сиёсий-иқтисодий вазият миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш, аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш ва инсон капиталини юксалтириш бўйича янги йўналишларда таъсирчан ислоҳотларни амалга оширишни тақозо этмоқда.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишни самарали ташкил этиш, ислоҳотларнинг узвийлигини таъминлаш орқали уларни амалга оширишда ягона ёндашувларни шакллантириш ва жорий этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш, расмиятчилик, сансалорлик ва коррупциявий ҳолатларга шароит яратувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш;

"Ўзбекистон - 2030" стратегияси ва давлат дастурларининг ижросини мониторинг қилиш асосида уларнинг тўлақонли ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни ҳамда беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ишларини тизимли ташкил этиш, улар бўйича ахборот ва ҳисоботларнинг маълумотлар базасини яратиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Кенгаш Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларини, самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини, унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорларни, шунингдек, Агентлик томонидан ўз олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар, "йўл харита"лари ва дастурларни тасдиқлайди;

Кенгаш мажлислари Кенгаш раиси ёки унинг топшириғига мувофиқ раис ўринбосари бошчилигида ўтказилади;

Кенгаш мажлисларида қабул қилинган қарорлар барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган баённомалар билан расмийлаштирилади.

5. Белгилансинки:

соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича "йўл харита"ларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ҳамда ушбу жараёнларни баҳолаш учун консультантлар Агентлик томонидан ёки у билан келишилган ҳолда жалб этилади;

масъул вазирлик ва идоралар лойиҳа гуруҳлари (офислари) ва консалтинг ташкилотлари фаолият кўрсатиши учун беғараз равишда етарли шароитларни (бино, хона, техника воситалари ва бошқалар) яратади;

соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича "йўл харита"ларини амалга ошириш бевосита масъул вазирлик ва идора томонидан амалга оширилади ва уларнинг биринчи раҳбарлари мазкур масалалар юзасидан жавобгар ҳисобланади;

масъул вазирлик ва идоралар соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида кейинчалик Кенгашга киритиш учун Агентликка ҳар ойда маълумот тақдим этади;

Адлия вазирлиги ҳар чоракда "Ўзбекистон - 2030" стратегияси ва давлат дастурларининг ижроси бўйича умумлаштирилган таҳлилий маълумотни Агентликка киритиб боради.

6. 2022 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин:

а) соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш жараёнларига халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни ҳамда беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

б) халқаро молия институтлари ва халқаро ташкилотлар миссиялари томонидан ислоҳотлар дастурлари, жумладан мамлакатни комплекс баҳолаш Агентлик билан ҳамкорликда ўтказилади;

в) ҳар бир вазирлик ва идора халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва экспертларнинг расмий хулоса ва ҳисоботларини улар тақдим этилган кундан кейин бир ҳафта муддатда Агентликка тақдим этади. Бунда, мазкур Фармон қабул қилингунга қадар тайёрланган ҳисобот ва хулосалар 2022 йил 1 ноябрга қадар Агентликка тақдим этилади;

г) ҳар чорак якунига кўра Кенгаш мажлиси ўтказилади ва унда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:

мамлакатни стратегик ривожлантиришнинг жорий ва истиқболдаги режалари ва уларни амалга ошириш бўйича таклифлар;

ислоҳотларни самаралари амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар;

ҳудудларда очиқ мулоқотлар доирасида аҳолининг билдирган фикр ва мулоҳазалари асосида ҳудуддаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳолат, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича чоралар.


7. Белгилансинки:

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тегишли соҳаларда комплекс ислоҳотларни чуқурлаштириш ва либераллаштириш борасидаги стратегик масалалар юзасидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги Кенгаш мажлисларида кўриб чиқилади;

Кенгаш томонидан мақсадга мувофиқ деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритилади, бунда мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини бошқа идоралар билан келишиш талаб этилмайди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) раҳбарининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда мақоми, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра унга тенглаштирилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик директорининг ўринбосарлари мақоми, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудирига тенглаштирилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик бошқарув ходимлари Департамент раҳбари билан келишилган ҳолда, Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик ходимларига Департамент ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари татбиқ этилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Агентликка ўтказилсин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) этиб қайта номлансин.

Белгилансинки:

Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда тасарруф этилади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси томонидан белгиланади.

11. Белгилаб қўйилсинки Давлат бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


12. Белгилансинки, Агентлик ўз вазифаларини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:

ислоҳотлар йўналишлари бўйича лойиҳа гуруҳларини (офисларини) ташкил этиш, консалтинг ташкилотларини жалб этиш ҳамда малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида тўлаш;

давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда мутахассисларни шартнома асосида тадқиқот ва таҳлил олиб бориш ишларига жалб қилиш;

халқаро молия институтлари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорлик бўйича ва бошқа шартномаларни тузиш;

давлат органлари ва ташкилотларидан зарур статистик, таҳлилий ҳамда бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг электрон ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш ҳамда ушбу тизимларни Агентликнинг электрон тизимларига интеграция қилиш.


13. Агентлик Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уйдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг биносида жойлаштирилсин.

14. Агентлик:

бир ой муддатда Агентлик тўғрисидаги низомни, харажатлар сметасини, Агентлик ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини, шунингдек, Агентлик ҳамда у томонидан ташкил этиладиган лойиҳа офислари фаолиятини молиялаштириш манбаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига тасдиқлаш учун киритсин;

икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбар ходимлари, мутахассислари ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3976-сон қарорига 3-иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси А.Ю. Магрупов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                     Ш. Мирзиёев


*) 3-илова берилмайди.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 8 сентябрдаги

ПФ-216-сон Фармонига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар

агентлигининг кенгаши

ТАРКИБИ

1. Ш.М. Мирзиёев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Кенгаш раиси


2. С. Чакрабарти

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожлантириш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси


3. Р.А. Гулямов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси


4. М.П. Оллоёров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори


5. Б.М. Мавлонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари


6. О.К. Абдурахманов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари


7. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири


8. Ж.А. Ходжаев

-

Бош вазир ўринбосари


9. А.Д. Тошкулов

-

адлия вазири


10. Д.Р. Ли

-

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори


11. Э.Т. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори


12. Б.М. Бекмуродов

-

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси


13. Э.М. Туляков

-

"Тараққиёт стратегияси" маркази ижрочи директори


14. Н.Х. Рахимова

-

"Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори


15. О.Б. Саттаров

-

"Ватандошлар" жамоат фонди ижрочи директори


16. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг директори, Кенгаш масъул котиби

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 8 сентябрдаги

ПФ-216-сон Фармонига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Стратегик ислоҳотлар агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ










Кенгаш


































































Директор























































































Директор ўринбосари

2



Хорижий экспертлар, консультантлар

ва маслаҳатчилар билан ҳамкорлик

қилиш гуруҳи

4























Илғор хорижий тажриба  ва рейтингларни

ўрганиш асосида муҳим ташаббусларни

ишлаб чиқиш гуруҳи

4



Амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш гуруҳи

4



















Илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик

қилиш асосида муҳим ташаббусларни

ишлаб чиқиш гуруҳи

2





























Халқаро ва хорижий ташкилот ва институтлар

билан ҳамкорлик қилиш асосида муҳим

ташаббусларни ишлаб чиқиш гуруҳи

3



































Лойиҳа бошқаруви гуруҳлари











  

Изоҳ:


1. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 20 нафар.


2. Агентлик директори Агентлик тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.


3. Ёрдамчи ходимларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси учун белгиланган тартибга асосан аниқланади.


4. Гуруҳ раҳбари ва бош инспектор тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори ва етакчи инспекторига тенглаштирилади.


5. Агентлик директори ўринбосарларининг лавозим разрядлари ва тариф коэффициентлари Агентлик директори ставкасидан 5 фоизгача кам миқдорда белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 сентябрь































Время: 0.0264
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск