ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2022 й. ПФ-220-сон "Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.09.2022 й.

N ПФ-220



ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

ЖОРИЙ ҚИЛИШ ВА КИЧИК ҚУВВАТЛИ ҚАЙТА

ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

           

          

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, ушбу манбалар орқали электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотларда энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида:


1. Қуйидагилар қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишлари этиб белгилансин:

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари харид қилишини молиявий рағбатлантириш;

маъмурий-маиший бино ва иншоотларда, шу жумладан аҳоли массивлари ва хонадонларида муқобил энергия манбаларини қўллаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;

микро ва кичик гидроэлектр станцияларини қуришга доир бизнес лойиҳаларининг жозибадорлигини ошириш орқали соҳага хусусий инвестицияларни кенгроқ жалб қилиш;

қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда кичик гидроэлектр станциялари қурилмаларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.


2. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида белгилансинки, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:

жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - истеъмолчилар) Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини (кейинги ўринларида - қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари) 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади;

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми мазкур Фармоннинг 1- ва 2-иловаларига мувофиқ миқдорларда Жамғарма ҳисобидан компенсация қилинади;

истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғридан-тўғри маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатувчи корхоналар (кейинги ўринларда - ишлаб чиқарувчи ва сервис корхоналари), маҳаллий чакана савдо объектларидан, шу жумладан электрон тижорат воситалари орқали сотиб олинганда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади ёки якуний чакана нархдан компенсация миқдори чегириб ташланади.


3. Молия вазирлиги 2022 йил якунига қадар мазкур Фармоннинг 2-бандида назарда тутилган харажатларни молиялаштириш учун Жамғармага унинг асослантирилган талабномаларига мувофиқ Давлат бюджети ҳисобидан 100 миллиард сўм миқдоридаги маблағларнинг ажратилишини таъминласин.

Энергетика вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур Фармоннинг 2-бандида назарда тутилган компенсация бериш ва бўлиб-бўлиб тўлаш механизмларини жорий қилишга доир қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда, ишлаб чиқарувчи ва сервис корхоналари ҳамда Жамғарма ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик жараёнлари Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича электрон платформа орқали амалга оширилиши, платформада ишлаб чиқарувчи ва сервис корхоналарининг бажарилган ишлар сифати ва кафолатлаш даражаси бўйича рейтингини юритиш, истеъмолчилар томонидан уларнинг ишини баҳолаш имкониятлари назарда тутилсин.


4. Маъмурий-маиший бино ва иншоотларда энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) ўн кун муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2023 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин:

ҳудудлардаги 34 мингдан ортиқ объектларда, шу жумладан 619 та "Янги Ўзбекистон" массиви ва 28 мингдан зиёд хонадонларда муқобил энергия манбаларини жорий қилиш;

вазирлик ва идоралар кесимида 6 мингдан ортиқ объектларда энергия сарфи ҳажмида муқобил энергия манбалари улушини 30 фоизга етказиш.

Бунда, мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш мақсадида вазирлик ва идораларга:

бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш;

2023-2025 йилларда электр энергияси учун мўлжалланган харажатлардан тежалган маблағларни қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларга йўналтиришга рухсат берилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

"темир дафтар"га киритилган эҳтиёжманд оилаларга (2022 йилда уларнинг 20 фоизи ва 2023 йилда 80 фоизи) 2022 йилда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва 2023 йилда маҳаллий бюджет параметрларида ушбу тадбирлар учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари (ҳар бир хонадонга қуввати 1 кВтгача бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ва (ёки) ҳажми 100 литрдан кам бўлмаган қуёш сув иситиш қурилмаси) ўрнатилишини таъминласин;

2023 йилдаги маҳаллий бюджет параметрларини шакллантиришда мазкур кичик банддаги тадбирлар учун зарур маблағларни назарда тутсин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган томонидан (кафолатланган тарзда II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) истеъмолчи хоҳишига кўра, камида 10 йил муддат давомида харид қилиш имконияти яратилади.

Бунда, жисмоний ва юридик шахслар бўлган истеъмолчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган, қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларининг ишлаб чиқариш қуввати ушбу истеъмолчиларнинг ҳудудий электр таъминоти корхоналаридан олган техник шартларда кўрсатилган максимал қувватдан оширилишига йўл қўйилмайди;

б) асосий фаолияти қуёш ва шамол электр станциялари ҳамда кичик гидроэлектрстанциялар қурилмаларини ишлаб чиқариш бўлган юридик шахслар, шу жумладан 2025 йил 1 сентябрга қадар янги ташкил этиладиган шундай юридик шахслар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч йил муддат давомида юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳамда мол-мулк солиғини белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида тўлайди;

в) 2023 йил 1 январдан бошлаб:

янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган барча (шу жумладан, давлат ва хусусий) таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари, спорт комплекслари, локал иситиш иссиқлик тизимига уланадиган кўп хонадонли уй-жойлар, шу жумладан "Янги Ўзбекистон" массивлари, шунингдек, умумий майдони 1 минг квадрат метрдан катта бўлган барча савдо-кўнгилочар марказларининг бино-иншоотларини лойиҳалаштириш ва ишга туширишда иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қопланишини таъминлаш талаб этилади;

"Энергия самарадорлик" қисмида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш ишларини бошлаш ҳамда иссиқ сувдан фойдаланиш режалаштирилган янги бино-иншоотларда (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган тақдирда бундай бино-иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади;

ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлари фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини (KPI) баҳолаш тизимида энергия тежовчи ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ишлари алоҳида инобатга олинади ва ушбу кўрсаткичлар бажарилишига кўра уларни рағбатлантириш чоралари кўрилади.

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат инспекцияси республика бўйича қурилаётган янги объектларда қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилиши юзасидан ўз ваколатлари доирасида тизимли назорат ўрнатсин.


7. Микро ва кичик гидроэлектр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш мақсадида қуйидагилар:

Хусусий инвесторларга қуввати 500 кВтгача бўлган микро гидроэлектрстанцияларни қуриш учун таклиф этилаётган лойиҳалар (майдонлар) рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларни қуриш бўйича хусусий инвесторларни жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2022 йил 1 октябрдан бошлаб қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларда ишлаб чиқарилган электр энергияси "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади;

б) қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларни қуриш бўйича лойиҳа ташаббускорлари (кейинги ўринларда - лойиҳа ташаббускорлари) Энергетика вазирлиги буюртмаси асосида "E-AUKSION" электрон савдо майдончасида ўтказиладиган ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тарифини пасайтириб бориш юзасидан электрон аукцион натижалари асосида аниқланади. Бунда, бошланғич нарх II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:

қуввати 500 кВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларга 150 фоиз миқдорида;

қуввати 500 кВтдан 2 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларга 120 фоиз миқдорида;

қуввати 2 МВтдан 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларга 100 фоиз миқдорида белгиланади;

в) аукционни ўтказишнинг умумий муддати "E-AUKSION" электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча жараёнларни ўз ичига олган ҳолда, истисно тариқасида, 30 иш кунидан ошмайди;

г) гидроэлектрстанцияларни қуриш бўйича лойиҳа ташаббускорини аниқлаш юзасидан ўтказилган электрон аукционда бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам у ўтказилган деб ҳисобланади;

д) микро ва кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш учун талаб этиладиган ер участкалари белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади ва кейинчалик электрон аукцион ғолиби бўлган тадбиркорлик субъектига узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида тақдим этилади. Бунда:

жамоат эҳтиёжлари учун Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ва кейинчалик ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи Энергетика вазирлиги ва ижарага олувчи ўртасида тузилган ер участкасининг ижарасига оид шартнома асосида Кадастр агентлиги томонидан давлат рўйхатига олинади ҳамда ижарага олувчи ушбу ер участкаси бўйича солиқ тўловчи деб эътироф этилади;

ер участкасини олиб қўйиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда лойиҳа ташаббускори томонидан қоплаб берилади.


9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари йўналишини ривожлантириш мақсадида халқаро молия институтлари ва чет эл банкларининг имтиёзли кредит линияларини жалб этиш чораларини кўрсин.


10. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мазкур Фармондан келиб чиқиб, Ижтимоий, тижорат, маъмурий-маиший бино ва иншоотларда энергия самарадорлигини ошириш дастурини тасдиқласин.


11. Энергетика вазирлиги Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда:

аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларида, шунингдек, ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан (қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станциялари ҳамда қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанциялар) ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ягона электр тизимига улашнинг техник регламентини такомиллаштириш ҳамда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни;

қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станциялари ҳамда қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш бўйича давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган ва тадбиркорлик субъекти ўртасида имзоланадиган намунавий олди-сотди шартномасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда, ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг камида 10 йил муддатда кафолатланган тарзда сотиб олиниши, электр энергиясини сотиб олиш тарифига якуний истеъмолчилар учун белгиланган тариф қайта кўриб чиқилиши натижасида тегишли ўзгартириш киритилиши инобатга олинсин.


12. Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан биргаликда:

а) уч ой муддатда хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда:

давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотлари учун энергия истеъмоли бўйича нормативларни;

иқтисодиётнинг барча тармоқларида энергия сарфини қисқартириш бўйича Энергия тежамкорлик миллий дастури лойиҳасини;

б) икки ой муддатда мазкур Фармондан келиб чиқиб, "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Энергетика вазирлиги ва Жамғармага Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича электрон платформани қисқа муддатларда яратиш мақсадида Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда, истисно тариқасида, энг яхши таклифни танлаш асосида ижрочи билан шартнома тузишга рухсат берилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


15. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Миллий ахборот агентлиги ва Энергетика вазирлиги билан биргаликда ушбу Фармоннинг аҳамиятини ва уни амалга ошириш жараёнларини аҳоли ўртасида кенг ёритиб борсин.


16. Мазкур Фармонинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазирининг ўринбосари Ш.Х. Ходжаев белгилансин.

Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Бош вазир маслаҳатчиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев

         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 сентябрдаги

ПФ-220-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик

учун компенсациялар миқдори

            

Т/р

           

Ўрнатилган қувват

       

Компенсация миқдори

(базавий ҳисоблаш миқдори)

          

1.

0,5 кВтдан 1 кВтгача


7 баробар

2.

1 кВтдан 1,5 кВтгача


10 баробар

3.

1,5 кВтдан 2 кВтгача


15 баробар

4.

2 кВт ва ундан юқори


20 баробар

5.

5 кВт ва ундан юқори*


50 баробар

           

*) Фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда компенсация берилади.

          

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 сентябрдаги

ПФ-220-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатганлик

учун компенсациялар миқдори

              

Т/р

         

Ўрнатилган қувват

         

Компенсация миқдори

(базавий ҳисоблаш миқдори)

        

1.

Сув иситиш ҳажми 100 литр (ёки сув иситиш учун кунлик 4 кВт/соат энергия ишлаб чиқарувчи қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси)


5 баробар

2.

Сув иситиш ҳажми 200 литр (ёки сув иситиш учун кунлик 8 кВт/соат энергия ишлаб чиқарувчи қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси)


7 баробар

            

               




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 сентябрдаги

ПФ-220-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Хусусий инвесторларга қуввати 500 кВтгача

бўлган микро гидроэлектрстанцияларни қуриш учун

таклиф этилаётган лойиҳалар (майдонлар)

РЎЙХАТИ

              

Т/р

        

Майдон жойлашган худуд ва сув манбаи номи

       

Қуввати,

кВт

        

Йиллик ўртача

ишлаб чиқариш,

минг кВт.соат

        

         

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

           

1.

Андижон тумани Андижонсой каналида микро ГЭС


320

1 152,0

2.

Андижон шаҳри Андижон каналида Қўшариқ гидроузелида микро ГЭС-1


380

1 368,0

3.

Андижон шаҳри Андижон каналида Қўшариқ гидроузелида микро ГЭС-2


380

1 368,0

4.

Андижон шаҳри Андижон каналида Қўшариқ гидроузелида микро ГЭС-3


380

1 313,3

5.

Андижон шаҳри Андижон каналида Нодирабегим гидроузелида микро ГЭС-1


170

612,0

6.

Андижон шаҳри Андижон каналида Нодирабегим гидроузелида микро ГЭС-2


120

432,0

7.

Асака тумани Шаҳрихонсой каналида микро ГЭС-1


500

1 800,0

8.

Асака тумани Шаҳрихонсой каналида микро ГЭС-2


350

1 260,0

9.

Асака тумани Шаҳрихонсой каналида микро ГЭС-3


270

972,0

10.

Бўз тумани Сариқжўга коллекторида микро ГЭС-1


140

504,0

11.

Бўз тумани Сариқжўга коллекторида микро ГЭС-2


120

432,0

12.

Бўз тумани Сариқжўга коллекторида микро ГЭС-3


100

360,0

13.

Булоқбоши тумани Боққол коллекторида микро ГЭС


90

324,0

14.

Булоқбоши тумани Ширмонбулоқ каналида микро ГЭС-1


450

1 620,0

15.

Булоқбоши тумани Ширмонбулоқ каналида микро ГЭС-2


400

1 440,0

16.

Булоқбоши тумани Ширмонбулоқ каналида микро ГЭС-3


380

1 368,0

17.

Булоқбоши тумани Ширмонбулоқ каналида микро ГЭС-4


380

1 368,0

18.

Булоқбоши тумани Найман МФЙда микро ГЭС-1


500

1 800,0

19.

Булоқбоши тумани Найман МФЙда микро ГЭС-2


350

1 260,0

20.

Булоқбоши тумани Найман МФЙда микро ГЭС-3


200

720,0

21.

Булоқбоши тумани Найман МФЙда микро ГЭС-4


100

360,0

22.

Булоқбоши тумани Жанубий Фарғона каналида микро ГЭС-1


260

936,0

23.

Булоқбоши тумани Жанубий Фарғона каналида микро ГЭС-2


120

432,0

24.

Жалақудуқ тумани Ойим ҚФЙ Қора-гунон коллекторида микро ГЭС-1


320

1 152,0

25.

Жалақудуқ тумани Ойим ҚФЙ Қора-гунон коллекторида микро ГЭС-2


480

1 728,0

26.

Пахтаобод туманида микро ГЭС


150

540,0

27.

Избоскан тумани Лўғумбек ҚФЙ "С.Раҳимов" каналида микро ГЭС


160

576,0

28.

Мархамат тумани ЖФК ПК370+00 да микро ГЭС-1


500

1 800,0

29.

Мархамат тумани ЖФК ПК370+00 да микро ГЭС-2


500

1 800,0

30.

Мархамат тумани Ғарбий коллекторда микро ГЭС


190

684,0

31.

Мархамат тумани Ўқчи коллекторда микро ГЭС


140

504,0

32.

Мархамат тумани Ғарбий Қорақўрғон коллекторда микро ГЭС


120

432,0

33.

Олтинкўл тумани Улуғнор каналида микро ГЭС-1


450

1 620,0

34.

Олтинкўл тумани Улуғнор каналида микро ГЭС-2


350

1 260,0

35.

Олтинкўл тумани Улуғнор каналида микро ГЭС-3


320

1 152,0

36.

Олтинкўл тумани Мазгилсой каналида микро ГЭС


300

1 080,0

37.

Улуғнор тумани Улуғнор канали ПК30+50 да микро ГЭС-3


150

540,0

38.

Улуғнор тумани Сариқжўга коллекторида микро ГЭС-3


90

324,0

39.

Улуғнор тумани ЯВ-6 каналида микро ГЭС


140

504,0

40.

Улуғнор тумани Шерқўрғон коллекторида микро ГЭС-1


380

1 368,0

41.

Улуғнор тумани Ғарбий коллекторда микро ГЭС


120

432,0

42.

Қўрғонтепа тумани Дардоқ массив Ойбулоқ коллекторида микро ГЭС


32

115,2

43.

Шаҳрихон тумани "Қорабўйин" коллекторида микро ГЭС


145

522,0

44.

Шаҳрихон тумани Шаҳрихонсой канали Найман гидроузелида микро ГЭС


240

864,0

45.

Хонобод туманида микро ГЭС-1


500

1 800,0

46.

Хонобод туманида микро ГЭС-2


300

1 080,0

47.

Хонобод туманида микро ГЭС-3


150

540,0

48.

Хўжаобод туманида микро ГЭС-1


500

1 728,0

49.

Хўжаобод туманида микро ГЭС-2


200

720,0

Жами

        

13 387

48 066

         

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

         

50.

Учқўрғон тумани Катта Фарғона каналида микро ГЭС-1


500

1 800,0

51.

Учқўрғон тумани Катта Фарғона каналида микро ГЭС-2


450

1 620,0

52.

Учқўрғон тумани Катта Фарғона каналида микро ГЭС-3


400

1 440,0

53.

Учқўрғон тумани Катта Фарғона каналида микро ГЭС-4


400

1 440,0

54.

Учқўрғон тумани Катта Андижон каналида микро ГЭС-1


500

1 800,0

55.

Учқўрғон тумани Катта Андижон каналида микро ГЭС-2


410

1 476,0

56.

Учқўрғон тумани Ингичка каналида микро ГЭС-1


200

720,0

57.

Учқўрғон тумани Ингичка каналида микро ГЭС-2


120

432,0

58.

Учқўрғон тумани Янги тўда каналида микро ГЭС-1


160

576,0

59.

Учқўрғон тумани Янги тўда каналида микро ГЭС-2


140

504,0

60.

Учқўрғон тумани Янги тўда каналида микро ГЭС-3


140

504,0

61.

Учқўрғон тумани Янги тўда каналида микро ГЭС-4


120

432,0

62.

Учқўрғон тумани Норин каналида микро ГЭС


200

720,0

63.

Наманган шаҳри Янгиариқ каналида микро ГЭС


145

522,0

64.

Наманган шаҳри Катта Наманган магистрал каналида микро ГЭС-1


500

1 800,0

65.

Наманган шаҳри Катта Наманган магистрал каналида микро ГЭС-2


400

1 440,0

66.

Наманган шаҳри Катта Наманган магистрал каналида микро ГЭС-3


300

1 080,0

67.

Наманган шаҳри Катта Наманган магистрал каналида микро ГЭС-4


200

720,0

68.

Наманган шаҳри Катта Наманган магистрал каналида микро ГЭС-5


100

360,0

69.

Уйчи тумани Шимолий Фарғона магистрал каналида микро ГЭС


70

252,0

70.

Янгиқўрғон тумани Подшоота каналида микро ГЭС


70

252,0

71.

Янгиқўрғон тумани Каран каналида микро ГЭС


50

180,0

72.

Янгиқўрғон тумани Заркент гидроузелида микро ГЭС


50

180,0

73.

Янгиқўрғон тумани Булоқбошисой каналида микро ГЭС


40

144,0

74.

Чортоқ тумани СФМК ПК64+30 да микро ГЭС


200

720,0

75.

Чортоқ тумани Чортоқ сув омбори сув чиқарувчи иншоотида микро ГЭС


300

1 080,0

76.

Чортоқ тумани Чортоқсойда микро ГЭС


150

540,0

77.

Косонсой тумани Кукумбой каналида микро ГЭС


30

108,0

78.

Косонсой тумани Қалмақ ариғида микро ГЭС


65

234,0

79.

Косонсой тумани Сиғма нанос станцияси сув олиш каналида микро ГЭС


25

90,0

80.

Косонсой тумани Чуст каналида микро ГЭС


30

108,0

81.

Косонсой тумани Косонсой каналида микро ГЭС-1


150

486,0

82.

Косонсой тумани Косонсой каналида микро ГЭС-2


150

486,0

83.

Чуст тумани Ғова сойида микро ГЭС


35

126,0

84.

Поп тумани Қамчиқ дарёсида микро ГЭС


200

720,0

85.

Поп тумани Қамчиқ дарёсида микро ГЭС


200

720,0

86.

Поп тумани Чодак МФЙ Кенгкўлсойда микро ГЭС-1


500

1 800,0

87.

Поп тумани Чодак МФЙ Кенгкўлсойда микро ГЭС-2


500

1 800,0

88.

Поп тумани Чодак МФЙ Каиндисойда микро ГЭС


500

1 800,0

89.

Поп тумани Чодак МФЙ Қамчиқсойда микро ГЭС


500

1 800,0

Жами

        

9 200

33 012

            

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

            

90.

Ўзбекистон тумани КФК канали Наймансой ташламада микро ГЭС-1


500

1 800,0

91.

Ўзбекистон тумани КФК канали Наймансой ташламада микро ГЭС-2


300

1 080,0

92.

Бувайда тумани Шимолий Боғдод каналида микро ГЭС


500

1 800,0

93.

Риштон тумани Шимолий Боғдод каналида микро ГЭС


120

432,0

94.

Қува тумани Жанубий Фарғона каналида микро ГЭС-1


500

1 800,0

95.

Қува тумани Жанубий Фарғона каналида микро ГЭС-2


500

1 800,0

96.

Қува тумани Жанубий Фарғона каналида микро ГЭС-3


500

1 800,0

97.

Қува тумани Жанубий Фарғона каналида микро ГЭС-4


500

1 800,0

98.

Қува тумани Жанубий Фарғона каналида микро ГЭС-5


500

1 800,0

99.

Қува тумани Жанубий Фарғона каналида микро ГЭС-6


500

1 800,0

100.

Қува тумани Жанубий Фарғона каналида микро ГЭС-7


400

1 440,0

Жами

          

4 820

17 352

        

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

          

101.

Бўстонлиқ тумани Новолисой дарёсида микро ГЭС


40

144,0

102.

Бўстонлиқ тумани Угом дарёсида микро ГЭС-1


80

288,0

103.

Бўстонлиқ тумани Угом дарёсида микро ГЭС-2


50

180,0

104.

Бўстонлиқ тумани Угом дарёсида микро ГЭС-3


150

540,0

105.

Бўстонлиқ тумани Ахсарсойда микро ГЭС


150

540,0

106.

Бўстонлиқ тумани Каласангсойда микро ГЭС


40

144,0

107.

Бўстонлиқ тумани Нанай МФЙда микро ГЭС


200

720,0

108.

Бўстонлиқ тумани Испайсойда микро ГЭС


200

720,0

109.

Зангиота тумани Бўзсув каналида микро ГЭС-1


400

1 440,0

110.

Зангиота тумани Бўзсув каналида микро ГЭС-2


400

1 382,4

111.

Оққўрғон тумани Хон каналида микоро ГЭС-1


250

900,0

112.

Оққўрғон тумани Хон каналида микоро ГЭС-2


200

720,0

113.

Оққўрғон тумани Қозоқариқ каналида микро ГЭС


130

468,0

114.

Бекобод шаҳри Бекобод каналида микро ГЭС-1


280

1 000,0

115.

Бекобод шаҳри Бекобод каналида микро ГЭС-2


200

720,0

116.

Бекобод шаҳри Далварзин ГЭС-1


500

1 800,0

117.

Бекобод шаҳри Далварзин ГЭС-2


500

1 800,0

118.

Қибрай тумани Қодирия бош сув иншоотида микро ГЭС-1


500

1 800,0

119.

Қибрай тумани Қодирия бош сув иншоотида микро ГЭС-2


500

1 800,0

120.

Қибрай тумани Қодирия бош сув иншоотида микро ГЭС-3


400

1 440,0

121.

Қибрай тумани Ҳосилот МФЙда микро ГЭС


100

360,0

122.

Чиноз тумани Худайберганов МФЙда микро ГЭС-1


500

1 800,0

123.

Чиноз тумани Худайберганов МФЙда микро ГЭС-2


410

1 476,0

124.

Чиноз тумани Бўзсув трактида микро ГЭС-3


500

1 800,0

125.

Чирчиқ шаҳри Зах каналида микро ГЭС


500

1 800,0

126.

Чирчиқ шаҳри "МАХАМ СHIRCHIQ" АЖ оқова сув ташлаш иншоотида микро ГЭС


340

1 224,0

127.

Чирчиқ шаҳри Қорасув дарёсида микро ГЭС


480

1 728,0

128.

Охангарон тумани Кўксарой МФЙ Эртошсойда микро ГЭС


100

360,0

129.

Охангарон тумани Кўксарой МФЙ Қумкўлсойда микро ГЭС


240

864,0

130.

Охангарон тумани Кўксарой МФЙ Жиблансойда микро ГЭС


160

576,0

131.

Ангрен шаҳри Жигаристон МФЙда микро ГЭС


80

288,0

132.

Ангрен шаҳри Четсув МФЙда микро ГЭС


70

252,0

133.

Ангрен шаҳри Қорабоғ каналида микро ГЭС-1


500

1 800,0

134.

Ангрен шаҳри Қорабоғ каналида микро ГЭС-2


200

720,0

135.

Анрген шаҳри Оҳангарон ўнг қирғоқ каналида микро ГЭС-1


500

1 800,0

136.

Анрген шаҳри Оҳангарон ўнг қирғоқ каналида микро ГЭС-2


300

1 080,0

137.

Анрген шаҳри Оҳангарон ўнг қирғоқ каналида микро ГЭС-3


300

1 080,0

138.

Анрген шаҳри Оҳангарон ўнг қирғоқ каналида микро ГЭС-4


200

720,0

Жами

         

10 650

38 274

         

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

        

139.

Нишон тумани Айланма каналида микро ГЭС


250

900,0

140.

Қарши тумани Варганза қишлоғи Қашқадарё дарёсида микро ГЭС


300

1 080,0

141.

Косон тумани СК коллекторида микро ГЭС-1


100

360,0

142.

Шаҳрисабз тумани Оқсув каналида микро ГЭС-1


200

720,0

143.

Шаҳрисабз тумани Оқсув каналида микро ГЭС-2


200

720,0

144.

Шаҳрисабз тумани Оқсув каналида микро ГЭС-3


200

720,0

145.

Шаҳрисабз тумани Қорасув дарёси микро ГЭС-1


120

432,0

146.

Шаҳрисабз тумани Қорасув дарёси микро ГЭС-2


250

900,0

147.

Шаҳрисабз тумани Қорасув дарёси микро ГЭС-3


200

720,0

148.

Яккабоғ тумани Чап қирғоқ канали Жийда ташламасида микро ГЭС


350

1 260,0

149.

Чироқчи тумани Эскианҳор канали Умакай ташламасида микро ГЭС-1


300

1 080,0

150.

Чироқчи тумани Эскианҳор канали Умакай ташламасида микро ГЭС-2


200

720,0

151.

Чироқчи тумани Эскианҳор канали Араббанди ташламасида микро ГЭС-1


350

1 260,0

152.

Чироқчи тумани Эскианҳор канали Араббанди ташламасида микро ГЭС-2


200

720,0

153.

Чироқчи тумани Эскианҳор канали Араббанди ташламасида микро ГЭС-3


150

540,0

154.

Чироқчи тумани Эскианҳор канали Араббанди ташламасида микро ГЭС-4


100

360,0

Жами

        

3 470

12 492,0

         

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

       

155.

Қизириқ тумани туманлараро Исфара коллекторида микро ГЭС-1


310

1 116,0

156.

Қизириқ тумани туманлараро Исфара коллекторида микро ГЭС-2


280

1 008,0

157.

Қизириқ тумани туманлараро Исфара коллекторида микро ГЭС-3


370

1 332,0

158.

Қизириқ тумани туманлараро Исфара коллекторида микро ГЭС-4


500

1 800,0

159.

Қизириқ тумани юқори сув каналида микро ГЭС


250

900,0

160.

Денов тумани Хазарбоғ каналида микро ГЭС-1


370

1 332,0

161.

Денов тумани Хазарбоғ каналида микро ГЭС-2


370

1 332,0

162.

Денов тумани Хазарбоғ каналида микро ГЭС-4


360

1 296,0

163.

Сариосиё тумани Нилусойда микро ГЭС


250

900,0

164.

Сариосиё тумани Қоплонсой микро ГЭС


100

360,0

165.

Сариосиё тумани Ўнг қирғоқ каналида микро ГЭС


400

1 440,0

166.

Сариосиё тумани Дамариқда микро ГЭС


130

561,6

167.

Сариосиё тумани Тўполанг-қора тоғ каналида микро ГЭС-1


500

1 800,0

168.

Сариосиё тумани Тўполанг-қора тоғ каналида микро ГЭС-2


500

1 800,0

169.

Сариосиё тумани Сангардак дарёсида микро ГЭС-1


200

720,0

170.

Сариосиё тумани Сангардак дарёсида микро ГЭС-3


100

360,0

171.

Сариосиё тумани Обизаранг дарёсида микро ГЭС


180

648,0

172.

Сариосиё тумани Чинор дарёсида микро ГЭС


150

540,0

Жами

        

5 320

19 245,6

       

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

      

173.

Иштихон тумани Мианкал-Хатирчи каналида микро ГЭС-1


500

1 800,0

174.

Иштихон тумани Мианкал-Хатирчи каналида микро ГЭС-2


500

1 800,0

175.

Булунғур тумани Зарафшон дарёсида микро ГЭС-1


300

1 080,0

176.

Булунғур тумани Қоровултепа МФЙда микроГЭС


500

1 800,0

177..

Булунғур тумани Қоровултепа МФЙда микроГЭС


150

540,0

178

Жомбой тумани Зарафшон дарёсида микро ГЭС-1


200

720,0

179.

Жомбой тумани Зарафшон дарёсида микро ГЭС-2


200

720,0

180.

Тайлоқ тумани Дарғом каналида микро ГЭС-1


380

1 368,0

181.

Тайлоқ тумани Дарғом каналида микро ГЭС-2


300

1 080,0

182.

Тайлоқ тумани Дарғом каналида микро ГЭС-3


200

720,0

183.

Ургут тумани Айланма Дарғом каналида микро ГЭС-1


500

1 800,0

184.

Ургут тумани Айланма Дарғом каналида микро ГЭС-2


400

1 440,0

185.

Ургут тумани Айланма Дарғом каналида микро ГЭС-3


400

1 440,0

186.

Ургут тумани Айланма Дарғом каналида микро ГЭС-4


300

1 080,0

187.

Ургут тумани Айланма Дарғом каналида микро ГЭС-5


150

540,0

188.

Ургут тумани Айланма Дарғом каналида микро ГЭС-6


150

540,0

Жами

         

5 130

18 468

        

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

      

189.

Боёвут тумани Боёвут каналида микро ГЭС-1


220

792,0

190.

ЮГК канали Сардоба сув омборига киришда микро ГЭС-1


500

1 620,0

191.

Сардоба сув омборидан чиқишда микро ГЭС


500

1 620,0

192.

Сардоба тумани Марказий тармоқда микро ГЭС


400

1 440,0

Жами

           

1 620

5 472,0

        

БУХОРО ВИЛОЯТИ

       

193.

Ромитан тумани Коза гидроузелида микро ГЭС


500

1 800,0

Жами

        

500

1 800,0

         

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

         

194.

Пахтакор тумани Оқбулоқ бош коллекторида мирко ГЭС-1


145

700,0

195.

Пахтакор тумани Оқбулоқ бош коллекторида мирко ГЭС-2


240

650,0

196.

Зафаробод тумани Қили дарёсида микро ГЭС-1


500

1 620,0

197.

Бахмал тумани суғориш каналида микроГЭС


500

1 800,0

198.

Зафаробод тумани ДГК дарёсида микро ГЭС-2


500

1 800,0

199.

Зафаробод тумани Жиззах бош коллектори ПК2+20 да микро ГЭС


500

1 800,0

200.

Каттақишлоқ ҚФЙ Музбулоқ дарёсида микро ГЭС


80

200,0

Жами


2 465

8 570

Ҳаммаси


56 562

202 752

            

*) Лойиҳа кўрсаткичларига ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига асосан аниқлик киритилади.


**) Мазкур рўйхатга қўшимча ва ўзгартиришлар киртиш Энергетика вазирлиги ("Ўзбекгидроэнерго" АЖ) таклифи билан киритилади ва қайта тасдиқланиши талаб этилмайди.

           

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 сентябрдаги

ПФ-220-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Қуввати 5 МВтгача бўлган

гидроэлектростанцияларни қуриш бўйича

хусусий инвесторларни жалб қилиш ва уларнинг

бизнес лойиҳаларини молиялаштириш

СХЕМАСИ

          

        

Босқич

      


      

Чора-тадбирлар

       


      

Муддат

       


        

Масъуллар

        











1-босқич


        

Қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектростанцияларни (кейинги ўринларда - микро ва кичик ГЭС) қуриш тартиб-таомиллари ва мавжуд имтиёзлар тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида кенг тарғибот ишлари амалга оширилади.

           


Доимий

равишда


Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ,

Савдо-саноат палатаси








2-босқич


Республиканинг барча ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар, семинар-тренинглар ўтказиш орқали тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ва лойиҳани амалга ошириш учун керакли маблағларни жалб этиш имкони мавжуд жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати шакллантирилади.


Доимий

равишда


         

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ,

Савдо-саноат палатаси

       








3-босқич


Микро ва кичик ГЭС қуриш бўйича лойиҳа паспорти ва лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилади.


Доимий

равишда


       

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Энергетика вазирлиги, ҳудудлардаги "Лойиҳалар фабрикаси"

      








4-босқич


Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ва лойиҳани амалга ошириш учун керакли маблағларни жалб этиш имкони мавжуд жисмоний шахслар белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтказилади.


Реал вақт

режимида


         

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги

          








5-босқич


          

Лойиҳа паспорти ва лойиҳа таклифларига асосан микро ва кичик ГЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш бўйича белгиланган тарифни пасайтириш учун "E-auksion" электрон савдо майдончасида аукцион ўтказилади.

Электрон аукцион ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами таркибига лойиҳа ҳудуди ва дастлабки кўрсаткичлари тўғрисида маълумотлар ва бошқа маълумот ва ҳужжатлар киритилади.

          


Доимий

равишда


Энергетика вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ,

Савдо-саноат палатаси, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари








6-босқич


        

Микро ва кичик ГЭС қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа паспорти ва лойиҳа таклифларига асосан талаб этиладиган ер участкалари белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Бунда, ер участкасини олиб қўйиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар кейинчалик лойиҳа ташаббускори томонидан қоплаб бериш шарти билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

         


10 иш куни


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Кадастр агентлиги, Энергетика вазирлиги








7-босқич


       

1. Жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкалари аукцион натижалари асосида аниқланган тадбиркорлик субъектлари (лойиҳа ташаббускорлари)га Энергетика вазирлиги томонидан узоқ муддатли (камида 20 йил) ижара шартномасини имзолаш орқали берилади.

Бунда, ер участкаси учун ижара тўлови миқдори қонунчиликда ер солиғи тўловчилари учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқни тўлаш тартибини инобатга олган ҳолда аниқланади.

    


10 иш куни


Энергетика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, лойиҳа ташаббускори

2. Ер участкасини олиб қўйиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар лойиҳа ташаббускори томонидан қоплаб берилади.

Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланилганда ёки ер участкасини ижарага бериш шартномаси имзоланган кундан бошлаб 6 ой муддатда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмаган ёхуд 24 ой ичида микро ёки кичик ГЭС ўрнатилган тартибда қурилиб ишга туширилмаган тақдирда, мазкур ер участкаси Энергетика вазирлигига қайтариб берилади. Бунда, ташаббускор томонидан йўналтирилган маблағлар унга қоплаб берилмайди.

           

Энергетика вазирлиги,

лойиҳа ташаббускори








8-босқич


       

Биринчи тартиб - электр энергиясини ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда сотиш.


      



      


Ишлаб чиқилган лойиҳа паспорти ва бизнес-режага асосан ишлаб чиқиладиган электр энергиясини 15 йилдан кам бўлмаган даврда кафолатланган тарзда харид қилиш бўйича олди-сотди шартномаси имзоланади.

Реал вақт

режимида

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, тадбиркорлик субъекти, Энергетика вазирлиги

Микро ва кичик ГЭСда электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектини ягона электр энергетика тизимининг электр тармоқларига улаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги 610-сон қарори билан тасдиқланган регламентга мувофиқ амалга оширилади.

Реал вақт

режимида

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, тадбиркорлик субъекти, Энергетика вазирлиги, "Ўзэнергоинспекция"

Иккинчи тартиб - электр энергиясини ягона электр энергетика тизимига уланмаган ҳолда тўғридан-тўғри сотиш.



Ишлаб чиқилган электр энергиясини жисмоний ва юридик шахсларга ягона электр энергетика тизимига уланмаган ҳолда, локал тармоқ қуриш орқали шартнома асосида тўғридан-тўғри сотиш бўйича олди-сотди шартномаси имзоланади.

           

Келишилган

муддатда

Тадбиркорлик субъекти,

истеъмолчилар








9-босқич


Микро ёки кичик ГЭС қуриш учун лойиҳа муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилади, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.


       

Келишилган

муддатда

     


Тадбиркорлик субъекти, лойиҳа ташкилотлари








10-босқич


         

Ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари "Ўзбекгидроэнерго" АЖ билан келишилгандан сўнг ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилади.

       


20 иш куни


Қурилиш вазирлиги, тадбиркорлик субъекти, лойиҳалаштириш ташкилоти








11-босқич


         

Қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича бошланғич рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни (архитектура-режалаштириш топшириқлари расмийлаштирилиши, геодезия белгилари топширилиши ва бошқалар) расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари марказига ариза берилади.

       


Реал вақт

режимида


Тадбиркорлик субъекти, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари








12-босқич


         

Лойиҳа ишга тушгандан сўнг тадбиркорлик субъекти томонидан объект тўғрисида тўлиқ маълумотлар (қурилма кўрсаткичлари, ўртача йиллик электр энергия ишлаб чиқариш прогнозлари ва бошқалар) Энергетика вазирлиги ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖга тақдим этилади.

        


7 иш куни


Тадбиркорлик субъекти

             

Изоҳ: тадбиркорлик субъектларига барча ташкилий масалаларда Энергетика вазирлиги ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.

              

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 сентябрдаги

ПФ-220-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

              

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5044-сон Фармонида:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. "Ўзбекгидроэнерго" АЖга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарори билан тасдиқланган 2021-2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича ижро этувчи ва масъул орган вазифаси юклансин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ таркибидаги гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси фаолият турига кўра кафолатланган тарзда давлат томонидан электр энергиясини харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:

сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектростанцияларда - 70 фоиз миқдорда;

электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектростанцияларда - 100 фоиз миқдорда;

гидротўплаш электр станцияларида - 150 фоиз миқдорда сотиб олинади";


б) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекэнерго" АЖ" сўзлари "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекэнерго" АЖ" сўзлари "Ўзбекгидроэнерго" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-банд ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармонининг 17-банди қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилансинки, прокуратура органлари балансидаги бўш биноларни сотишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган қисми мазкур органларда энергия тежайдиган технологиялар ва муқобил энергия манбаларини жорий этишга йўналтириш шарти билан Бош прокуратурани ривожлантириш жамғармасига ўтказилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида"ги ПФ-101-сон Фармонида:


а) 10-банднинг "б" кичик бандидаги "1 сентябрга" сўзлари "1 ноябрга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 16-банддаги "2022 йил 1 июлдан" сўзлари "2023 йил 1 январдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-илованинг 26-позицияси "Ижро муддати" устунидаги "2022 йил 1 июнь" сўзлари "2023 йил 1 январь" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги "Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3981-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Белгилансинки, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ таркибидаги гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун тўлов фаолият турига кўра кафолатланган тарзда давлат томонидан электр энергиясини харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:

сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектростанцияларда - 70 фоиз миқдорда;

электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектростанцияларда - 100 фоиз миқдорда;

гидротўплаш электр станцияларида - 150 фоиз миқдорда шаклланадиган тариф бўйича амалга оширилади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4422-сон қарорида:


а) 11-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2022 йил 1 январдан бошлаб илгари фойдаланишда бўлган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги "D" тоифадаги энергия сарфловчи маиший электр приборларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқлансин";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланадиган энергия самарадорлиги "D" ва ундан қуйи тоифадаги энергия сарфловчи маиший электр приборлари рўйхати 4а-иловага мувофиқ тасдиқлансин";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 4а-илова билан тўлдирилсин:

         

"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 22 августдаги

ПҚ-4422-сон қарорига

4а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

кирилиши тақиқланадиган энергия самарадорлиги

"D" ва ундан қуйи тоифадаги энергия сарфловчи

маиший электр приборлари

РЎЙХАТИ

           

     

Т/р

    

        

Номланиши

    

     

ТИФ ТН кодлари

      

1.

Марказий иситиш қозонлари, 8402-товар позициясидаги қозонлардан ташқари, бошқалар


8403 10 900 0

2.

Энг катта горизонтал ўлчамлари 120 см дан ошмайдиган ҳаво тортиш колпаклари ёки шкафлари


8414 60 000 0

3.

Двигателли вентилятор ҳамда ҳаво ҳарорати ва намлигини ўзгартириш приборлари билан жиҳозланган ҳавони кондиционерлаш қурилмалари, шу жумладан намлиги алоҳида ўзгартирилиши мумкин бўлмаган кондиционерлар


8415 10 900 0

8415 20 000 9

8415 81 009 0

8415 82 000 0

8415 83 000 0

       

4.

Совиткичлар, музлаткичлар ва бошқа электр ёки бошқа турдаги совитиш ва музлатиш қурилмалари


8418 10 - 8418 50

8418 69 000 9

5.

Оқим ёки сақлаш (сиғимли) сув иситкичлари, электрлаштирилмаган, бошқалар


8419 19 000 0

6.

Маиший идиш ювиш машиналари


8422 11 000 0

7.

Маиший ёки кирхоналар учун кир ювиш машиналари, шу жумладан, сиқиб берадиган мослама билан жиҳозланган машиналар


8450 11 - 8450 20

8.

Чангютгичлар


8508 11 - 8508 60

9.

8508-товар позициясидаги чангютгичлардан ташқари ўрнатилган электр двигателли маиший электромеханик машиналар


8509 40 - 8509 80

10.

Оқим ёки сақлаш (сиғимли) электр сув иситкичлари ва сув ости электр иситкичлари


8516 10

11.

Майдонни иситиш ва ерни иситиш учун электр ускуналар


8516 21 - 8516 29

12.

Микротўлқинли печлар


8516 50 000 0

13.

Бошқа печлар, маиший стационар электр плиталар, бошқалар, электр плиталар, электр пишириш қозонлари ва пишириш панеллари, ўрнатиладиган печлар, бошқалар


8516 60 101 0

8516 60 109 0

8516 60 500 0

8516 60 800 0

8516 60 900 0


14.

Мониторлар, рангли ёки монохром тасвирли телевизион алоқа учун қабул қилиш аппаратуралари (қурилмалари)


8528 42 100 0 - 8528 59 900 0

8528 72, 8528 73 000 0

15.

Чўғланма ёки газ разрядли электр лампалар, шу жумладан ёруғлиги йўналишли, герметик лампалар, шунингдек ультрабинафша ёки инфрақизил лампалар; ёйли лампалар; ёруғлик чиқарувчи диод (LED) ёруғлик манбалари


8539 10 000

8539 21 300 9 - 8539 22 900 0

8539 29 300 9 - 8539 50 000 0

16.

Ёруғлик чиқарувчи диодлар (LED), шу жумладан лазер диодлари


8541 40 100 0

17.

Лампалар (люстралар) ва бошқа ёритиш ускуналари, бошқалар


9405 10 400 9

18.

Чўғланма лампалар билан ишлатишга мўлжалланган приборлар, бошқалар


9405 40 910 9

          

".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги "Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4779-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисми "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва келгусида давлат томонидан электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) истеъмолчи хоҳишига кўра, камида 10 йил муддат давомида харид қилинади";


б) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғарма тузилмаси ва Кузатув кенгаши таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


в) 4-банд ҳамда 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5055-сон қарорига 10-илованинг изоҳ қисмидан "Андижон сув омбори," ва "Ҳисорак сув омбори," сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги "Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-44-сон қарори 6-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисми "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва келгусида давлат томонидан электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) истеъмолчи хоҳишига кўра, камида 10 йил муддат давомида харид қилинади".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-72-сон қарорига 8-илованинг "Асос" устунида:


а) 17, 18 ва 20-позициялардаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сон қарори" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарори" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 19-позициядаги "Ўзбекгидроэнерго" АЖ таклифи" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарори" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-73-сон қарорига 8-илованинг 23-позицияси "Ижро муддатлари" устунидаги "2022" рақами "2024" рақами билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги Ф-5679-сон фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, давлат бошқаруви ва халқаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар "Йўл харитаси"нинг 8-позицияси 6-банди чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 сентябрь










































































Время: 0.2255
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск