ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /Инновацион ривожланиш вазирлигининг 22.08.2022 й. 5-қ/қ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 10.08.2022 й. 20-2022Q/Q-сон, Молия вазирлигининг 22.08.2022 й. 42-сон "Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 09.09.2022 й. 2790-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.09.2022 й.
N 2790-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 22.08.2022 й. N 5-қ/қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 10.08.2022 й. N 20-2022Q/Q |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 22.08.2022 й. N 42 |
ҚАРОРИ
Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг
меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига ўзгартиришлар
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида"ги Фармони ва 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон "Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 21 апрелдаги 4, 7-ққ, 25-сон қарори (рўйхат рақами 2790, 2016 йил 24 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 244-модда) билан тасдиқланган Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Инновацион ривожланиш вазири
|
И. Абдурахмонов |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
|
Н. Хусанов |
Молия вазири |
Т. Ишметов |
ИЛОВА
Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг
меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Изоҳнинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази (ҚХООТИИЧМ)" деган сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (ҚХБИММ)" деган сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Иловада:
а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат илмий-техника дастурларини" ва "илмий-техника лойиҳаларини" деган сўзлар тегишли равишда "давлат илмий дастурларини" ва "илмий лойиҳаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари давлат илмий дастурларини амалга ошириш доирасида илмий лойиҳаларини бажаришда иштирок этадиган, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари жадвалининг 1-4 ва 11-14-бандларида кўзда тутилган раҳбар ва илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.";
в) 8-банднинг жадвалидаги "ҚХООТИИЧМ муассасалари" деган сўзлар "ҚХБИММ муассасалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 9 сентябрь