ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /Соғлиқни сақлаш вазирининг 31.08.2022 й. 18-сон "Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.09.2022 й. 3258-3-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.09.2022 й.
N 3258-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
31.08.2022 й.
N 18
БУЙРУҒИ
Кам учрайдиган касалликларни даволаш
учун мўлжалланган орфан дори воситалари
ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис
қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий
буюмлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 8 июндаги 122-сон буйруғи (рўйхат рақами 3258, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3258/1057-сон) билан тасдиқланган Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
ИЛОВА
Кам учрайдиган касалликларни даволаш
учун мўлжалланган орфан дори воситалари
ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис
қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий
буюмлар рўйхатига киритилаётган қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 87-1-позиция билан тўлдирилсин:
"87-1 |
Блинитумомаб |
Лимфоид қон ишлаб чиқарувчи ва уларга яқин бўлган тўқималар хавфли ўсмалари |
Ўткир лейкозлар |
С 92.4 |
". |
2. Қуйидаги мазмундаги 92-1-позиция билан тўлдирилсин:
"92-1 |
Акалабрутиниб |
Сурункали лимфолейкоз касаллиги |
Сурункали лимфолейкоз касаллиги |
С 91.1 |
". |
3. Қуйидаги мазмундаги 95-1-позиция билан тўлдирилсин:
"95-1 |
Помалидомид |
Миелома касаллиги |
Миелома касаллиги |
С 90.0 |
". |
4. Қуйидаги мазмундаги 163-1-позиция билан тўлдирилсин:
"163-1 |
Антимикробли гидрогель боғлами Мирамистин билан 7,5 см х 10 см |
Буллёз эпидермолизи |
Буллёз эпидермолизи |
Q 81 |
". |
5. Қуйидаги мазмундаги 172-позиция билан тўлдирилсин:
"172 |
Экулизумаб |
Пароксизмал гемоглобинурия |
Тунги пароксизмал гемоглобинурия |
D59. 5 |
". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 12 сентябрь