ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 16.09.2022 й. 507-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 сентябрдаги

507-сон қарорига

ИЛОВА



Шаҳар йўловчилар транспортида

(йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари)

айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини

берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш

юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

          

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) (кейинги ўринларда - шаҳар йўловчилар транспорти) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

мурожаат қилувчи - имтиёзли транспорт картасини олиш учун мурожаат этган жисмоний шахс;

имтиёзли транспорт картаси - шаҳар йўловчилар транспортда (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) автоматлаштирилган тўлов тизими оператори маълумотлар базасида рўйхатга олинган йўловчига бепул юриш ҳуқуқини кафолатлайдиган, транспортдан фойдаланиш сони ва бир транспортдан бошқасига чиқиш сони чекланмайдиган шахсийлаштирилган транспорт картаси;

имтиёзли транспорт карталари реестри - имтиёзли транспорт карталарини бериш бўйича маълумотлар электрон тарзда шакллантириладиган база.


3. Имтиёзли транспорт картаси эгаси Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқига эга.


4. Қуйидаги шахсларга имтиёзли транспорт картаси тақдим этилади:

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари;

1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;

ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар;

ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс.

5. Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга имтиёзли транспорт карталари берилмайди. Улар ҳарбий гувоҳномаси ёки контракт асосида хизмат қилувчининг шахсий гувоҳномасини кўрсатган тақдирда шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади.


6. 1941-1945 йиллардаги уруш I гуруҳ ногиронларига ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсларга бериладиган имтиёзли транспорт картаси уларга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи бир шахсга ҳам шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини беради.


7. Давлат хизматлари Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.


8. Шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


9. Имтиёзли транспорт картаси чекланмаган муддатга берилади.


10. Имтиёзли транспорт картасини бошқа шахсларга бериш тақиқланади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


11. Давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


12. Мурожаат қилувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун ваколатли органга ўзи ёки у ваколат берган шахс келиб мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


13. Мурожаат қилувчи ўзи ёки у ваколат берган шахс келиб мурожаат қилган тақдирда, ваколатли орган ходими мурожаат қилувчининг номидан ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


14. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг мурожаат қилувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Мурожаат қилувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


15. Мурожаат қилувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлашнинг рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.


16. Мурожаат қилувчи давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


17. Ваколатли орган сўровнома олинганидан сўнг шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт картасини олиш учун мурожаат қилган шахс мазкур Регламентнинг 4-бандида назарда тутилган тоифага киришини Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимлари орқали ўрганади.


18. Ваколатли орган томонидан икки иш куни мобайнида мурожаат қилган шахснинг маълумотларини ўрганиш натижасига кўра имтиёзли транспорт картасини бериш ёки унинг берилишини рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақидаги маълумот мурожаат қилувчига ёки ЯИДХПга юборилади. Имтиёзли транспорт картасини бериш рад этилган тақдирда маълумотда рад этиш сабаблари кўрсатилади.


19. Ваколатли орган имтиёзли транспорт картасини бериш ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг бир иш куни ичида имтиёзли транспорт картасини расмийлаштиради ҳамда уни ваколатли шахснинг ЭРИси билан тасдиқлаб, мурожаат қилувчига топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборади.



3-БОБ. ИМТИЁЗЛИ ТРАНСПОРТ КАРТАСИНИНГ

ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ, АЛМАШТИРИШ

ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


20. Имтиёзли транспорт картаси эгаси имтиёзли транспорт картаси йўқолган тақдирда, уни автоматлаштирилган тўлов тизими оператори маълумотлар базасидан рўйхатдан чиқариш учун дарҳол имтиёзли транспорт картасини берган ваколатли органга, шу жумладан ЯИДХП орқали мурожаат қилиши лозим.


21. Имтиёзли транспорт картаси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, мурожаат қилувчига бепул асосда бошқа имтиёзли транспорт картаси берилади. Бунда, имтиёзли транспорт картаси яроқсиз ҳолга келган тақдирда, имтиёзли транспорт картаси эгаси уни ваколатли органга топшириши лозим.


22. Имтиёзли транспорт картаси сохта ҳужжатлар тақдим этган ҳолда олинганлиги аниқланганда бекор қилинади ва автоматлаштирилган тўлов тизими оператори маълумотлар базасидан рўйхатдан чиқарилади.



4-БОБ. ИМТИЁЗЛИ ТРАНСПОРТ

КАРТАЛАРИ РЕЕСТРИ


23. Транспорт вазирлиги белгиланган тартибда имтиёзли транспорт карталари реестрини юритади.

Имтиёзли транспорт карталари реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

фуқаронинг турар жой манзили;

фуқаролик паспортининг серияси (идентификацияловчи ID-картасининг серияси) ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

берилган имтиёзли транспорт картасининг серияси ва рақами;

фуқаронинг мазкур Регламентнинг 4-бандида назарда тутилган шахслар тоифасига киришини тасдиқловчи ҳужжат тури ва рақами.



5-БОБ. ШАҲАР ЙЎЛОВЧИЛАР ТРАНСПОРТИДА

(ЙЎНАЛИШЛИ ВА ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИДАН

ТАШҚАРИ) БЕПУЛ ЮРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА

БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ

ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ


24. Ваколатли орган томонидан шаҳар йўловчилар транспортида бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати ҳар чоракда бир марта хатловдан ўтказилади.


25. Ваколатли орган имтиёзли транспорт карталари реестридан чиқиб кетган шахсларни аниқлаш мақсадида ахборот тизимлари орқали Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг мазкур Регламентнинг 4-бандида назарда тутилган шахслар тўғрисидаги маълумотларини ўрганади.


26. Ўрганиш натижалари бўйича имтиёзли транспорт карталари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.


27. Имтиёзли транспорт карталари реестридан чиқиб кетган шахсларнинг имтиёзли транспорт карталари автоматлаштирилган тўлов тизими оператори маълумотлар базасидан рўйхатдан чиқарилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


29. Мурожаат қилувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


30. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.





Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Шаҳар йўловчилар транспортида

(йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари)

айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини

берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

              


      

Босқичлар

     


    

Субъектлар

      


      

Механизм

      


        

Муддатлар

     


































1-босқич


Мурожаат

қилувчи ёки у

ваколат берган

шахс


       

1. Имтиёзли транспорт картасини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларига (кейинги ўринларда - ваколатли орган) келиб мурожаат қилади.



1. Хоҳишига кўра






2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради.

       


2. Мурожаат

қилинганда

        





































2-босқич


Ваколатли орган


          

1. Имтиёзли транспорт картасини олиш учун мурожаат қилган шахс тегишли тоифага кириши тўғрисидаги маълумотларни Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимлари орқали ўрганади.


2. Ўрганиш натижасига асосан имтиёзли транспорт картасини бериш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақидаги маълумотни мурожаат қилувчига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

Имтиёзли транспорт картасини бериш рад этилган тақдирда, маълумотда рад этиш сабабларини кўрсатади.

        


Сўровнома тушганидан

сўнг 2 иш куни

мобайнида


































3-босқич


Ваколатли орган


        

Имтиёзли транспорт картасини расмийлаштиради ҳамда уни мурожаат қилувчига топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборади.

        


Қарор қабул

қилингани-

дан сўнг 1 иш

куни мобайнида




          

             



Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Шаҳар йўловчилар транспортида

(йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари)

айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш

ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт

карталарини бериш бўйича

СЎРОВНОМА

            

         

I. МУРОЖААТ ҚИЛУВЧИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

         

1. Шаҳар йўловчилар транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари


1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар



1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс



1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар



Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналмилалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар



Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар



ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи шахс



ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс


2. Фамилияси:



3. Исми:



4. Отасининг исми:

(мавжуд бўлса)



5. Туғилган санаси:



6. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами:



7. Жисмоний шахснинг идентификацион рақами (ЖШШИР)



8. Манзил:



9. Телефон рақами:



10. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



         

II. МУРОЖААТ ВАКОЛАТЛИ ШАХС ТОМОНИДАН

БЕРИЛГАНИДА ТЎЛДИРИЛАДИ

          

1. Фамилияси:



2. Исми:



3. Отасининг исми:

(мавжуд бўлса)



4. Туғилган санаси:



5. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами:



6. Телефон рақами:



7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



             

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 сентябрь































































Время: 0.0191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск