Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Спинал мушак атрофияси ташхиси кўйилган болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан таъминлаш хамда уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартиби тўгрисидаги Низом (ЎзР ВМ 19.09.2022 й. 509-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 сентябрдаги

509-сон қарорига

ИЛОВА



Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган

болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун

зарур бўлган реабилитация техник воситалари билан

таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни текин

ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш

учун бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

            

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга (кейинги ўринларда - бемор болалар) уларнинг уй шароитида реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш, шу жумладан, уларга мазкур воситаларни текин ижарага бериш тизими асосида фойдаланиш учун бериш тартибини белгилайди.


2. Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга уларнинг уй шароитида реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ таъминланади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


спинал мушак атрофияси - орқа миянинг ҳаракат нейронлари зарарланиши ҳамда ривожланиб борувчи мушаклар кучсизлиги билан кечадиган наслий асаб-мушак касаллиги;


реабилитация қилишнинг техник воситалари - ногиронлиги бўлган шахс, жумладан, ногиронлиги бўлган боланинг турғун ҳаёт фаолияти чекланганлигини компенсация қилиш ёки бартараф қилиш учун мўлжалланган махсус воситалар.


4. Бемор болалар ортопедик кресло-коляскалар, корсетлар, тутор, ортезлар билан Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарорига асосан туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан бепул таъминланади.


5. Бемор болалар ушбу Низомга 2-иловада келтирилган реабилитация қилишнинг техник воситалари билан уларнинг яшаш жойидаги Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг (кейинги ўринларда - ПТИЭК) муҳтожлик тўғрисидаги тиббий хулосаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан таъминланади, шу жумладан, уларга мазкур воситалар вақтинча текин фойдаланиш учун берилади.


6. Мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ реабилитация қилишнинг техник воситалари ушбу воситаларга муҳтож бемор болаларга реабилитация қилишнинг техник воситаларини белгиланган тартибда олишда муайян муддатларда кутиш имкони йўқлиги, даволаш, уларнинг муолажаларини кузатиб борувчи шифокорларнинг хулосаси ва ПТИЭКнинг тиббий хулосасига кўра текин ижарага бериш тизими асосида вақтинча фойдаланиш учун берилади.



2-БОБ. РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИГА МУҲТОЖ БЕМОР

БОЛАЛАР РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ҲАМДА УЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН

МАБЛАҒ АЖРАТИШ


7. Бемор болаларга реабилитация қилишнинг техник воситалари ПТИЭКнинг муҳтожлик тўғрисидаги тиббий хулосаси асосида берилади.

Бунда боланинг "ногиронлиги бўлган бола" эканлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳамда унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилининг аризаси асосида тегишли тиббий хулоса расмийлаштирилади.


8. Тиббий хулосаларнинг асосланганлиги ва тўғри расмийлаштирилиши учун уни расмийлаштирган ва имзолаган шахслар жавобгар ҳисобланади.


9. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари ПТИЭК ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантиради ва мунтазам равишда янгилаб боради.


10. Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхати туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар тегишлича ҳудудий бошқармаларга электрон шаклда тақдим этилади.


11. Ҳудудий бошқармалар томонидан реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархлари ҳар икки йилда бир марта 5 декабрга қадар кейинги йил учун шакллантирилади.

Бунда реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархи ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи ташкилотларнинг ушбу маҳсулотлар бўйича расмий эълонлари, прайс-варақларда кўрсатилган нарх тўғрисидаги маълумотлардан ва хорижий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан расман кўрсатилган нархлар тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.


12. Реабилитация қилишнинг техник воситаларининг шакллантирилган ўртача нархлари ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар икки йилда бир марта 15 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари билан келишилиб, тасдиқланади.


13. Ҳудудий бошқармалар реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини умумлаштиради ҳамда ҳар йили 30 декабрга қадар кейинги йил учун зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига буюртманома беради.


14. Реабилитация қилишнинг техник воситалари учун харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қопланади ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан ҳар йили келгуси йилнинг 1 апрелига қадар ажратилади.

Реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиниши "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бемор болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга мазкур воситаларни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш, уларни янгилаш ҳамда техник хизмат кўрсатишга зарур бўлган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий бошқармалар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳаларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг талабларига мувофиқ тақдим этилади.



3-БОБ. БЕМОР БОЛАЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ

ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН

ТЕКИН ИЖАРАГА БЕРИШ ТИЗИМИ

АСОСИДА ТАЪМИНЛАШ


15. Реабилитация қилишнинг техник воситалари "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан харид қилинади.


16. Бемор болалар тегишли реабилитация қилишнинг техник воситалари билан етказиб берувчи ташкилотдан қабул қилиб олингандан кейин ўн кун муддатда ҳудудий бошқармалар томонидан таъминланади.

Реабилитация қилишнинг техник воситалари ҳудудий бошқармалар томонидан муҳтож бемор боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилига шартнома асосида топширилади.

Бунда шартнома шакли Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан белгиланади.


17. Ҳудудий бошқармалар томонидан бемор болалар учун реабилитация қилишнинг техник воситалари уларнинг яшаш жойига етказиб берилади.


18. Реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланган бемор бола соғайиб кетганлиги ёки вафот этганлиги сабабли унга берилган реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланишга зарурат қолмаганда, уни қабул қилиб олган боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда шартнома расмийлаштирган ташкилотга қайтарилиши шарт.



4-БОБ. РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ

ЁКИ АЛМАШТИРИШ


19. Реабилитация қилишнинг техник воситалари кафолат муддатида носоз бўлиб қолганда, у шартнома шартларига мувофиқ реабилитация қилишнинг техник воситаларини етказиб берган ташкилот томонидан бепул таъмирлаб берилади ёки бошқа яроқлисига алмаштирилади. Бунда ҳудудий бошқармалар томонидан далолатнома расмийлаштирилади.

Реабилитация қилишнинг техник воситалари кафолат муддати тугагандан кейин носоз бўлиб қолганда, уларни таъмирлаш ёки алмаштириш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



5-БОБ. РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИ ТЕКИН ИЖАРАГА

БЕРИШ ТИЗИМИ АСОСИДА ВАҚТИНЧА

ФОЙДАЛАНИШ УЧУН БЕРИШ


20. Реабилитация қилишнинг техник воситалари сақланадиган хонада техник ва бошқа хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиши шарт.


21. Фуқароларга реабилитация қилишнинг техник воситаларини вақтинча текин фойдаланиш учун олиш тартиблари, муддатлари, ушбу воситалардан тўғри фойдаланиш усуллари тўғрисида ҳудудий бошқармалар томонидан батафсил тушунтириш берилади.


22. Реабилитация қилишнинг техник воситалари фуқароларга уч ойдан ошмаган муддатга текин фойдаланиш учун берилади.

Зарурат бўлган ҳолларда, фуқаронинг аризасига кўра реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланиш муддати яна икки ой муддатгача узайтирилиши мумкин.

Бунда бемор болаларни даволаш, уларнинг муолажаларини кузатиб борувчи шифокорларнинг хулосаси ва ПТИЭКнинг тиббий хулосасига асосан ушбу воситалардан вақтинча текин фойдаланиш учун бериш муддати узайтирилиб берилади.


23. Вақтинча текин фойдаланиш учун беришда, захирада бемор болаларга фавқулодда вазиятлар учун реабилитация қилишнинг техник воситаларининг ҳар биридан доимий равишда бир дона (ёки жуфт)дан сақланиб турилади.


24. Вақтинча текин фойдаланиш учун берилган реабилитация қилишнинг техник воситаларидан бемор болалар томонидан мақсадли фойдаланиш уларнинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан назорат қилиб борилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Реабилитация қилишнинг техник воситаларини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.


26. Реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.


27. Бемор болаларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ёки уларга мазкур воситаларни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш натижасидан норози бўлган тақдирда, бемор боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили юқори турувчи орган ёхуд судга мурожаат қилиши мумкин.


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

           

             




Низомга

1-ИЛОВА



Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган

болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши учун

зарур бўлган реабилитация техник воситалари

билан текин ижарага бериш тизими асосида

фойдаланиш учун таъминлаш

СХЕМАСИ

          

         


        

Босқичлар

       


      

Субъектлар

        


      

Тадбирлар

          


       

Бажариш

муддатлари

       


































           

I. РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНИК

ВОСИТАЛАРИГА МУҲТОЖ БЕМОР БОЛАЛАР

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРНШ ҲАМДА УЛАРНИ

ТАЪМИНЛАШ УЧУН МАБЛАҒ АЖРАТИШ

          































1-босқич


         

Туман (шаҳар) тиббий- ижтимоии хизматларни

ривожлантириш бўлими, Педиатрик тиббий- ижтимоий эксперт комиссияси, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

           


Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини шакллантиради ва янгилаб боради.


Мунтазам

равишда


































2-босқич


Туман (шаҳар) тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари


          

Туман (шаҳар) бўйича муҳтож бемор болалар руихатини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаларига электрон шаклда тақдим этади.

            


Ҳар йили

1 декабрга қадар


































3-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш

бошқармалари


        

1. Реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини кейинги йил учун шакллантиради.

     


Ҳар икки йилда

бир маротаба

5 декабрга қадар






2. Реабилшация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари билан келишади ҳамда тасдиқлайди.

           


Ҳар икки йилда

бир маротаба

15 декабрга қадар


































4-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш

бошқармалари


           

1. Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож бемор болалар рўйхатини умумлаштиради.


2. Зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига буюртманома беради.

         


Ҳар йили

30 декабрга қадар


































5-босқич


            

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари

         


Зарур бўладиган йиллик маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаларининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ажратади.


Ҳар йили

келгуси йилнинг

1 апрелига қадар


































         

II. БЕМОР БОЛАЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

           































6-босқич


        

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш

бошқармалари

           


Реабилитация қилишнинг техник воситаларини "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан харид қилиш чораларини кўради.


Белгиланган

муддатларда


































7-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш

бошқармалари


       

1. Бемор болаларни тегишли реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлайди.


       

1. Етказиб берувчи ташкилотдан қабул

қилиб олингандан кейин

10 кун муддатда.

      






2. Бемор болаларга тегишли реабилитация қилишнинг техник воситаларини текин ижара асосида фойдаланиш учун беради.

        


2. Заруратга кўра.


































8-босқич


Бемор боланинг

ота-онаси ёки бошқа

қонуний вакили


           

1. Реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланишга зарурат қолмаганда, уларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаларига қайтаради.



1. 10 кун

муддатда.






2. Вақтинча текин фойдаланиш учун берилган реабилитация қилишнинг техник воситалари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаларига қайтаради.



2. 3 ойдан

ошмаган

муддатда.







3. Заруратга кўра тиббий хулоса асосида вақтинча фойдаланиш муддати узайтирилади.

         


3. 2 ойгача

муддатга.




           

           



Низомга

2-ИЛОВА



Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган

болаларга уларнинг уй шароитида даволаниши

учун зарур бўлган реабилитация

техник воситалари

РЎЙХАТИ

          

Т/р

       

Реабилитация қилишнинг

техник воситасининг номи

       

Фойдаланиш муддати

      

1.

Махсус тренажёр


7 йил

2.

Вертикализатор


7 йил

3.

Пульсоксиметр


4 йил

4.

Амбу қопчаси


4 йил

5.

Тиббий аспиратор


5 йил

6.

ВiРАР аппарати


5 йил

7.

Кислород концентратори


7 йил

8.

Трахеостома


3 ой

9.

Гастростома


2 йил

10.

Электр юритмали кресло-аравача


5 йил

11.

Сунъий нафас олиш аппарати


5 йил

12.

Перкуссион уқаловчи мослама (массажёр)


5 йил

13.

Функционал каравот


7 йил

           

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 сентябрь
































































Время: 0.1510
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск