ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар / Бошқа давлат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.09.2022 й. 515-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 сентябрдаги

515-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Ижтимоий суғурта

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) мақоми, маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.


3. Жамғарма маблағлари Молия вазирлигининг (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги) республика миқёсида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджета маблағлари;

хорижий ва халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.


5. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси келгуси йилда келиб тушиши кутилаётган маблағлар прогнози ҳамда жорий йилда ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари бўйича харажатларнинг кутилаётган ижросидан келиб чиққан ҳолда тузилади.


6. Келгуси йилга манбалар ва харажат йўналишлари бўйича Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогнозлари Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.


7. Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатлар Молия вазирлигининг масъул департамента директори томонидан тасдиқланган ҳамда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Жамғармага ажратиш учун кўзда тутилган маблағлар Давлат бюджети параметрларида Молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар таркибида алоҳида сатрда режалаштирилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ


9. Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашни молиялаштириш учун фойдаланилади.


10. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА

ҲИСОБОТ ТАҚДИМ ЭТИШ


11. AT "Халқ банки" Жамғармадан молиялаштирилган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси учун ажратилган маблағларнинг ишлатилиши тўғрисида ҳар ойда тегишли ҳисоботларни белгиланган тартибда Молия вазирлигига тақдим этиб боради.


12. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Молия вазирлиги томонидан юритилади.

Молия вазирлиги томонидан кейинги йил учун харажатлар сметаларини тасдиқлашда, Жамғарма даромадлари ва харажатлари инобатга олинади.


13. Туман (шаҳар) молия бўлимлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармаларига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ўтказилган мониторинг натижалари бўйича маълумот бериб боради.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари Молия вазирлигининг масъул департаментига:

ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ҳудудлар бўйича тўланган ва тўланмаган ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўғрисидаги тезкор ахборотни;

тасдиқланган шакл бўйича белгиланган муддатларда чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақцим этади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати инсп Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорап


16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 сентябрь

































Время: 0.1096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск