ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2022 й. 521-сон "Тошкент шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятни самарали ташкил этишда янги бошқарув тизими жорий этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 697-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2022 й.

N 521




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ САМАРАЛИ

ТАШКИЛ ЭТИШДА ЯНГИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ЖОРИЙ

ЭТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 2018 ЙИЛ 28 АВГУСТДАГИ 697-СОН

ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ

ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ ТАЪМИНЛАШ КУЧЛАРИ ТАРКИБИДА

ХИЗМАТНИ ЎТАЁТГАН ХОДИМЛАР ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР

ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ВА УЛАРГА БИР МАРТАЛИК ПУЛ

МУКОФОТИ ТЎЛАШ МЕЗОНЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланаётган янги механизмларни самарали жорий этиш, ички ишлар органларининг масъулиятини янада кучайтириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, ўз навбатида, жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган ички ишлар органлари бўйсунувидаги патруль-пост хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини ошириш билан бир қаторда хизмат жараёнида юқори кўрсаткичларга эришган ходимларни рағбатлантиришни талаб этмоқда.

Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибидаги ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари шахсий таркибининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятларни бевосита фош этишда юқори натижаларга эришган ходимларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 697-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар қаторига Тошкент шаҳрининг туман ички ишлар органлари бўйсунувидаги патруль-пост хизмати ходимларини киритишни назарда тутувчи қўшимча киритилсин ва мазкур банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ушбу Низом ички ишлар органларининг йўл-патруль хизмати, туман ички ишлар органлари бўйсунувидаги патруль-пост хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматлари ва саф бўлинмалари ходимлари ҳамда Миллий гвардиянинг шартнома асосида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларига татбиқ этилади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Респубикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 23 сентябрь










































Время: 0.1865
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск