ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Халқ таълими вазирлигининг 26.08.2022 й. 6-mh-сон, Молия вазирлигининг 23.08.2022 й. 43-сон, Мактабгача таълим вазирлигининг 25.08.2022 й. 7-сон "Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 21.09.2022 й. 2821-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.09.2022 й.

N 2821-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.08.2022 й.

N 6-mh


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.08.2022 й.

N 43


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.08.2022 й.

N 7

ҚАРОРИ



"Мактабгача таълим муассасалари ва

мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори ҳамда 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ, 55-сон "Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2821, 2016 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 406-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири


Б. Саидов

Мактабгача таълим вазири

А. Шин

Молия вазири

Т. Ишметов




Қарорга

ИЛОВА



"Мактабгача таълим муассасалари ва

мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига

ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


1) номи ва 1-банддаги "муассасалари" деган сўзлар "ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) муқаддимадан "ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 117-сон "Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


1) номидаги, 1, 3 ва 6-бандлардаги "муассасалари" деган сўзлар "ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) муққаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларда болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.";


3) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "муассасалари" ва "муассасанинг" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилотлари" ва "ташкилотнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "муассасанинг" деган сўз "ташкилотнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


4) 4-банддаги "муассасасига" ва "муассасасидан" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилотига" ва "ташкилотидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 5-банддаги "муассасаларида" ва "ақлий" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилотларида" ва "психик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 7-банддаги "муассасалари" ва "муассасасига" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилотлари" ва "ташкилотига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 8 ва 11-бандлардаги "муассасаси" деган сўзлар "ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "муассасасидаги" ва "муассасасига" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилотидаги" ва "ташкилотига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларида болаларни сақлаш учун тўловлар тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда (банк пластик карточкалари орқали, пул ўтказиш орқали), шунингдек ва электрон тўлов йўли билан тўланади.";


10) 3-бобнинг номидаги "муассасаларида" деган сўз "ташкилотларида" деган сўз билан алмаштирилсин;


11) 12-банддаги "муассасасида" деган сўз "ташкилотида" деган сўз билан алмаштирилсин;


12) 13-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "муассасасига" деган сўз "ташкилотига" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "муассасасига" ва "муассасаси" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилотига" ва "ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "муассасасида" деган сўз "ташкилотида" деган сўз билан алмаштирилсин;


13) 14-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "муассасасига" деган сўзлар "ташкилотига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "муассасаларида" деган сўз "ташкилотларида" деган сўз билан алмаштирилсин;


14) 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5-боб. Кам таъминланган оилаларнинг ҳамда боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандларини тўловлардан озод қилиш";


15) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Мактабгача таълим ташкилотларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда, биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган квотадан қатъи назар ота-оналар тўловидан озод қилинади.";


16) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар асосида шакллантирилади:

а) кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали берилган оила кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

б) боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари учун (қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлардан бири тақдим этилиши мумкин):

боқувчисини йўқотган аёл боқувчисининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси;

боқувчисининг бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори";

ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома;

давлат хизматлари маркази орқали берилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ўлим қайд этилганлиги ҳақида маълумотнома.

Бунда, мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган маълумотнома мактабгача таълим ташкилоти томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.".


17) 21-банддаги "Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати" ва "муассасаси" деган сўзлар тегишли равишда "Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати" ва "ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 23-банддаги "муассасасига" ва "19-бандига" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилотига" ва "19-бандининг биринчи хатбошисига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 24-банддаги "Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати" деган сўзлар "Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 25-банддаги "муассасалари" ва "муассасаларнинг" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилотлари" ва "ташкилотларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 26-банддаги "Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари" деган сўзлар "Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22) илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.




Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Мактабгача таълим ташкилотлари ва

мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига

ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти

учун ота-оналар тўлови ундирилмайдиган болаларнинг

ривожланишидаги жисмоний ёки психик нуқсонлар

РЎЙХАТИ


1. Нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқлик, болалар афазияси).

2. Эшитишдаги оғир нуқсонлар (II - IV даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик).

3. Кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлик (амовроз); туғма нуқсонлар (микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм, тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси, кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси, альбинизм, аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача); катаракта (марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), афакия (кўз гавхари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), кўз гавхари силжиши (жой ўзгариши); глаукома (туғма, иккиламчи); тўр парданинг кўчиши).

4. Таянч-ҳаракат аппарати бузилиши (III ва IV даражали сколиоз; кўкрак қафасининг III ва IV даражали гирдобсимон ёки килсимон деформацияси; артрогрипоз; болалар церебрал фалажи ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; остеомиелит асоратлари; тўғма маймоқлиқ (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолат); ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); тўғма сон суяк чиқиши (оператив даволашдан кейиги ҳолат).

5. Психик ривожланишдаги нуқсонлар (психик ривожланишда кечикиш, психик-нутқий ривожланишда кечикиш, болалар аутизми).

6. Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик).

7. Мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 сентябрь




































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск