Экспортно-Импортные Операции
Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Регулирование и контроль перемещения товаров (работ, услуг) через таможенную границу / Ввоз и вывоз культурных ценностей /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2022 й. 501-сон "Архив иши соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.09.2022 й.
N 501
АРХИВ ИШИ СОҲАСИДАГИ РУХСАТ БЕРИШ
ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ
МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Сўнгги йилларда республикада ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, архив иши соҳасидаги рухсат бериш юзасидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларини лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш, мазкур жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш орқали коррупциявий омилларни бартараф этиш талаб этилмоқда.
Архив иши соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
жисмоний ва юридик шахсларга архив
...