ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Ирригация ва мелиорация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.09.2022 й. ПҚ-381-сон "Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2022 й.

N ПҚ-381



"ОРОЛБЎЙИ ҲАВЗАСИДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ

ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА МОС ҲОЛДА БОШҚАРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ИШТИРОКИДА АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги 75-сессиясида маъқулланган "Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида"ги махсус резолюцияси доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Оролбўйи минтақасидаги суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришни таъминлаш, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 2022 йил 24 июнда 25 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан 150 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилишини назарда тутувчи Қарз музокаралари баёни имзоланганлиги;

Лойиҳанинг умумий қиймати 194,9 миллион АҚШ долларини ташкил этиши, шу жумладан Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси 40,2 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шундан 26,6 миллион АҚШ доллари республика бюджети ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона божидан озод этиш шаклида бўлиши;

Осиё тараққиёт жамғармасидан 3 миллион АҚШ доллари, Осиё тараққиёт банкининг Юқори технологиялар жамғармасидан 0,3 миллион АҚШ доллари ажратилиши;

фермер хўжаликлари улуши 1,38 миллион АҚШ долларини ташкил қилиши;

Лойиҳани амалга оширишда "вақтинча олиб кириш" божхона режимига расмийлаштирилган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқ тўловларидан шартли озод этилиши;

Лойиҳани амалга ошириш даври 7 йил (2022-2029 йиллар) этиб белгиланганлиги;

Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Сув хўжалиги вазирлиги - Лойиҳани амалга ошириш, қарз ва грант маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, шунингдек, Лойиҳанинг барча мақсадли кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш функциялари Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига (кейинги ўринларда - Марказ) юкланади;

Осиё тараққиёт банкининг қарзини сўндириш, шунингдек, фоиз, қарз бўйича комиссия ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.


3. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев):

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Ш. Кудратов) билан биргаликда Лойиҳа амалга оширилишини жадаллаштириш мақсадида Марказ таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин;

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг ҳар йиллик харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини Молия вазирлиги (О.Р. Исаков) билан келишган ҳолда тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда тегишли ҳудудлардан Марказга Лойиҳа доирасида текин фойдаланиш учун зарур бино ва иншоотлар (хоналар) ажратилишини таъминласин.


4. Лойиҳа маблағлари билан боғлиқ банк операциялари тижорат банкларида очиладиган сўраб олгунга қадар алоҳида депозит ҳисобварақлари (иккиламчи) орқали амалга оширилади.

Бунда, мазкур ҳисобварақлар орқали иш ҳақи, солиқ тўловлари, шунингдек, Лойиҳа доирасидаги бошқа харажатлар тўланади. Ушбу ҳисобварақлардан Марказнинг бошқа лойиҳалари бўйича мажбуриятларни сўндириш учун маблағларни йўналтиришга йўл қўйилмайди.


5. Молия вазирига Лойиҳа доирасида қарз ва грант битимларини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. Қуйидагилар:

"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари (жами лойиҳа бўйича) 1-иловага мувофиқ;

"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари ("Жондор" сублойиҳаси бўйича) 2-иловага мувофиқ;

"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари ("Боботоғ" сублойиҳаси бўйича) 3-иловага мувофиқ;

"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари (кичик сублойиҳалар бўйича) 4-иловага мувофиқ;

"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳаси учун Осиё тараққиёт банкидан жалб этиладиган қарз бўйича асосий қарзни қайтариш ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда Лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.


9. Сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан:

Ташқи ишлар вазирлиги - Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда расмийлаштирилишини;

Ички ишлар вазирлиги - Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар берилиши ҳамда уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги - белгиланган тартибда Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган юқори малакали хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини таъминласин.


10. Қуйидагилар:

сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев, Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов, Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов Лойиҳа бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш учун лозим бўлган шароитларни таъминлашга, шунингдек, Осиё тараққиёт банки тартиб-таомиллари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур ҳисобот ва ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим этишни ташкил этишга;

Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби раҳбари Э.Т. Юлдашев Лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатилишига;

қурилиш вазири Б.И. Закиров Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатилишига;

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Э. Бурханов Лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатилишига шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 сентябрдаги

ПҚ-381-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим

ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ


(жами лойиҳа бўйича)

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов бирлиги


Жами


Мўлжалланган молиялаштириш манбалари


бюджет


фермер

хўжалик-

лари


хорижий кредитлар, шу жумладан,

ХМИ қарз маблағлари


OТБ

имтиёзли

кредити


ОТБ

ЮТГЖ*


ОТЖ

гранти


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


мингАҚШ доллари эквивалентида


194 907,0


40 224,0


1 383,1


150 000,0


300,0


3 000,0


2

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг АҚШ доллари эквивалентида


194 907,0


40 224,0


1 383,1


150 000,0


300,0


3 000,0


шундан:









машина ва жиҳозлар


минг АҚШ доллари


2 656,4



2 356,4

300,0


қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ доллари эквивалентида


139 922,3

4 258,8

1 383,1

134 280,5



инвестиция даври учун молиявий харажатлар


минг АҚШ доллари эквивалентида


9 284,2

9 284,2





консалтинг хизматлари


минг АҚШ доллари


9 006,6



6 006,6


3 000,0

буюртмачининг бошқа харажатлари


минг АҚШ доллари


2 937,3



2 937,3



лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (бош ва ҳудудий)


минг АҚШ доллари


3 953,7



3 953,7



бошқа харажатлар**


минг АҚШ доллари

эквивалентида


480,5

15,2


465,4



солиқ ва божхона йиғимлари


минг АҚШ доллари

эквивалентида


26 665,9

26 665,9





3

Суғориладиган майдон


га

62 726

4

Лойиҳанинг тахминий қопланиш муддати


йил

7,0 (Боботоғ), 7,3 (Жондор)

5

Инвестиция даврининг давомийлиги


ой

84

6

Яратиладиган асосий ишлаб чиқариш фондининг қиймати


минг АҚШ долл. экв.

194 907,0

7

Қарз ва бошқа маблағларни қайтариш муддати


йил

25

шу жумладан, имтиёзли муддат


йил

5

           

*) Осиё тараққиёт банкининг Юқори технологиялар грант жамғармаси (ЮТГЖ).

**) тренинг ва семинарлар, ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар ўтказиш, ёпиқ суғориш тармоғини ўрнатиш вақтида етказилган зарарларни қоплаш ҳамда аудит ўтказиш билан боғлиқ харажатлар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 сентябрдаги

ПҚ-381-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим

ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ


("Жондор" сублойиҳаси бўйича)

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов бирлиги


Жами


Мўлжалланган молиялаштириш манбалари


бюджет


фермер

хўжалик-

лари


хорижий кредитлар, шу жумладан,

ХМИ қарз маблағлари


OТБ

имтиёзли

кредити


ОТБ

ЮТГЖ


ОТЖ

гранти


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ доллари

эквивалентида


29 105,3


8 424,0


791,7


19 342,5


120,0


427,1


2

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг АҚШ доллари

эквивалентида


29 105,3


8 424,0


791,7


19 342,5


120,0


427,1


шундан:









автомобиль ва жиҳозлар


минг АҚШ доллари


752,7



632,7

120,0


қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ доллари

эквивалентида


18 905,2

3 577,4

791,7

14 536,2



инвестиция даври учун молиявий харажатлар


минг АҚШ доллари

эквивалентида


1 386,4

1 386,4





консалтинг хизматлари


минг АҚШ доллари


1 893,3



1 466,2


427,1

буюртмачининг бошқа харажатлари


минг АҚШ доллари


1 632,5



1 632,5



лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (бош ва ҳудудий)


минг АҚШ доллари


988,4



988,4



бошқа харажатлар*


минг АҚШ доллари


86,5



86,5



солиқ ва божхона йиғимлари


минг АҚШ доллари эквивалентида


3 460,3

3 460,3





3

Суғориладиган майдон


га

44 100

4

Лойиҳанинг тахминий қопланиш муддати


йил

7,3

5

Инвестиция даврининг давомийлиги


ой

84

6

Яратиладиган асосий ишлаб чиқариш фондининг қиймати


минг АҚШ доллари

эквивалентида

29 105,3

7

Қарзва бошқа маблағларни қайтариш муддати


йил

25

шу жумладан, имтиёзли муддат


йил

5

         

*) тренинг ва семинарлар, ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар ўтказиш, ёпиқ суғориш тармоғини ўрнатиш вақтида етказилган зарарларни қоплаш ҳамда аудит ўтказиш билан боғлиқ харажатлар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 сентябрдаги

ПҚ-381-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим

ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ


("Боботоғ" сублойиҳаси бўйича)

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов бирлиги


Жами


Мўлжалланган молиялаштириш манбалари


бюджет


фермер

хўжалик-

лари


хорижий кредитлар, шу жумладан,

ХМИ қарз маблағлари


OТБ

имтиёзли

кредити


ОТБ

ЮТГЖ


ОТЖ

гранти


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ доллари

эквивалентида


23 110,4


4 859,9


591,4


17 150,9


180,0


328,3


2

Капитал қўйилмалар қиймати, жами

минг АҚШ доллари

эквивалентида


23 110,4


4 859,9


591,4


17 150,9


180,0


328,3


шундан:









автомобиль ва жиҳозлар


минг АҚШ доллари


1 041,8



861,8

180,0


қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ доллари


13 730,8

681,4

591,4

12 458,0



инвестиция даври учун молиявий харажатлар


минг АҚШ доллари


1 100,8

1 100,8





консалтинг хизматлари


минг АҚШ доллари


1 788,7



1 460,4


328,3

буюртмачининг бошқа харажатлари


минг АҚШ доллари


1 304,8



1 304,8



лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (бош ва ҳудудий)


минг АҚШ доллари


988,4



988,4



бошқа харажатлар*


минг АҚШ доллари

эквивалентида


81,7

4,4


77,4



солиқ ва божхона йиғимлар


минг АҚШ доллари

эквивалентида


3 073,3

3 073,3





3

Суғориладиган майдон


га

18 626

4

Лойиҳанинг тахминий қопланиш муддати


йил

7,0

5

Инвестиция даврининг давомийлиги


ой

84

6

Яратиладиган асосий ишлаб чиқариш фондининг қиймати


минг АҚШ доллари

эквивалентида


23 110,4

7

Қарз ва бошқа маблағларни қайтариш муддати


йил

25

шу жумладан, имтиёзли муддат


йил

5

        

*) тренинг ва семинарлар, ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар ўтказиш, ёпиқ суғориш тармоғини ўрнатиш вақтида етказилган зарарларни қоплаш ҳамда аудит ўтказиш билан боғлиқ харажатлар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 сентябрдаги

ПҚ-381-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим

ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ


(кичик сублойиҳалар бўйича)

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов бирлиги


Жами*


Мўлжалланган молиялаштириш

манбалари


бюджет


хорижий кредитлар,

шу жумладан, ХМИ

қарз маблағлари


OТБ

имтиёзли

кредити


ОТЖ

гранти


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ доллари

эквивалентида


142 691,4


26 940,1


113 506,6


2 244,7


2

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг АҚШ доллари эквивалентида


142 691,4


26 940,1


113 506,6


2 244,7


шундан:







автомобиль ва жиҳозлар


минг АҚШ доллари


861,9


861,9


қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ доллари


107 286,3


107 286,3


инвестиция даври учун молиявий харажатлар


минг АҚШ доллари

эквивалентида


6 796,9

6 796,9



консалтинг хизматлари


минг АҚШ доллари


5 324,7


3 080,0

2 244,7

буюртмачининг бошқа харажатлари


минг АҚШ доллари


0,0




лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (бош ва ҳудудий)


минг АҚШ доллари

1 976,9


1 976,9


бошқа харажатлар**


минг АҚШ доллари

эквивалентида


312,3

10,8

301,5


солиқ ва божхона йиғимлар


минг АҚШ доллари

эквивалентида


20 132,3

20 132,3



3

Инвестиция даврининг давомийлиги


ой

84

4

Яратиладиган асосий ишлаб чиқариш фондининг қиймати


минг АҚШ доллари

эквивалентида


142 691,4

5

Қарз ва бошқа маблағларини қайтариш муддати


йил

25

шу жумладан, имтиёзли муддат


йил

5

            

*) ушбу маблағларкичик сублойиҳалар учун техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилгандан сўнг, улар ўртасида қайта тақсимланиши мумкин.

**) тренинг ва семинарлар, ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар ўтказиш, ёпиқ суғориш тармоғини ўрнатиш вақтида етказилган зарарларни қоплаш ҳамда аудит ўтказиш билан боғлиқ харажатлар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 27 сентябрдаги

ПҚ-381-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига

мос ҳолда бошқариш" лойиҳаси учун Осиё тараққиёт

банкидан жалб этиладиган қарз бўйича асосий

қарзни қайтариш ва фоизлар тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

-

150 000,0 минг АҚШ доллари

Қарзни қайтариш муддати

-

25 йил, шундан имтиёзли муддат - 5 йил

Фоиз ставкаси

-

йиллик 2 фоиз

Йил

Давр


Кунлар

миқдори


Прогноз

бўйича тўлов


Асосий қарзни

сўндириш

бўйича прогноз


Сўндирил-

маган қолдиқ

Фоиз

Прогноз

бўйича фоиз

тўлови


санадан


санагача


0,5

2022 йил 1 март


2022 йил 1 июнь


90

-

-

-

2,00%

-

1,0

2022 йил 1 июнь

2022 йил 1 декабрь


180

6 218 859,90


-

6 218 859,90

2,00%

-

1,5

2022 йил 1 декабрь

2023 йил 1 июнь


180

6 218 859,90


-

12 437 719,80

2,00%

62 188,60


2,0

2023 йил 1 июнь


2023 йил 1 декабрь


180

10 251 873,05


-

22 689 592,85


2,00%

124 377,20


2,5

2023 йил 1 декабрь


2024 йил 1 июнь


180

10 251 873,05


-

32 941 465,90


2,00%

226 895,93


3,0

2024 йил 1 июнь


2024 йил 1 декабрь


180

7 360 398,10


-

40 301 864,00


2,00%

329 414,66


3,5

2024 йил 1 декабрь


2025 йил 1 июнь


180

7 360 398,10


-

47 662 262,10


2,00%

403 018,64


4,0

2025 йил 1 июнь


2025 йил 1 декабрь


180

16 649 051,52


-

64 311 313,62


2,00%

476 622,62


4,5

2025 йил 1 декабрь


2026 йил 1 июнь


180

16 649 051,52


-

80 960 365,14


2,00%

643 113,14


5,0

2026 йил 1 июнь


2026 йил 1 декабрь


180

16 914 719,27


-

97 875 084,41


2,00%

809 603,65


5,5

2026 йил 1 декабрь


2027 йил 1 июнь


180

16 914 719,27


-

114 789 803,68


2,00%

978 750,84


6,0

2027 йил 1 июнь


2027 йил 1 декабрь


180

17 087 491,68


-3 750 000,00


128 127 295,36


2,00%

1 147 898,04


6,5

2027 йил 1 декабрь


2028 йил 1 июнь


180

17 087 491,68


-3 750 000,00


141 464 787,04


2,00%

1 281 272,95


7,0

2028 йил 1 июнь


2028 йил 1 декабрь


180

517 606,48


-3 750 000,00


138 232 393,52


2,00%

1 414 647,87


7,5

2028 йил 1 декабрь


2029 йил 1 июнь


180

517 606,48


-3 750 000,00


135 000 000,00


2,00%

1 382 323,94


8,0

2029 йил 1 июнь


2029 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


131 250 000,00


2,00%

1 350 000,00


8,5

2029 йил 1 декабрь


2030 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


127 500 000,00


2,00%

1 312 500,00


9,0

2030 йил 1 июнь


2030 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


123 750 000,00


2,00%

1 275 000,00


9,5

2030 йил 1 декабрь


2031 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


120 000 000,00


2,00%

1 237 500,00


10,0

2031 йил 1 июнь


2031 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


116 250 000,00


2,00%

1 200 000,00


10,5

2031 йил 1 декабрь


2032 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


112 500 000,00


2,00%

1 162 500,00


11,0

2032 йил 1 июнь


2032 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


108 750 000,00


2,00%

1 125 000,00


11,5

2032 йил 1 декабрь


2033 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


105 000 000,00


2,00%

1 087 500,00


12,0

2033 йил 1 июнь


2033 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


101 250 000,00


2,00%

1 050 000,00


12,5

2033 йил 1 декабрь


2034 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


97 500 000,00


2,00%

1 012 500,00


13,0

2034 йил 1 июнь


2034 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


93 750 000,00


2,00%

975 000,00


13,5

2034 йил 1 декабрь


2035 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


90 000 000,00


2,00%

937 500,00


14,0

2035 йил 1 июнь


2035 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


86 250 000,00


2,00%

900 000,00


14,5

2035 йил 1 декабрь


2036 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


82 500 000,00


2,00%

862 500,00


15,0

2036 йил 1 июнь


2036 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


78 750 000,00


2,00%

825 000,00


15,5

2036 йил 1 декабрь


2037 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


75 000 000,00


2,00%

787 500,00


16,0

2037 йил 1 июнь


2037 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


71 250 000,00


2,00%

750 000,00


16,5

2037 йил 1 декабрь


2038 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


67 500 000,00


2,00%

712 500,00


17,0

2038 йил 1 июнь


2038 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


63 750 000,00


2,00%

675 000,00


17,5

2038 йил 1 декабрь


2039 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


60 000 000,00


2,00%

637 500,00


18,0

2039 йил 1 июнь


2039 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


56 250 000,00


2,00%

600 000,00


18,5

2039 йил 1 декабрь


2040 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


52 500 000,00


2,00%

562 500,00


19,0

2040 йил 1 июнь


2040 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


48 750 000,00


2,00%

525 000,00


19,5

2040 йил 1 декабрь


2041 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


45 000 000,00


2,00%

487 500,00


20,0

2041 йил 1 июнь


2041 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


41 250 000,00


2,00%

450 000,00


20,5

2041 йил 1 декабрь


2042 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


37 500 000,00


2,00%

412 500,00


21,0

2042 йил 1 июнь


2042 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


33 750 000,00


2,00%

375 000,00


21,5

2042 йил 1 декабрь


2043 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


30 000 000,00


2,00%

337 500,00


22,0

2043 йил 1 июнь


2043 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


26 250 000,00


2,00%

300 000,00


22,5

2043 йил 1 декабрь


2044 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


22 500 000,00


2,00%

262 500,00


23,0

2044 йил 1 июнь


2044 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


18 750 000,00


2,00%

225 000,00


23,5

2044 йил 1 декабрь


2045 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


15 000 000,00


2,00%

187 500,00


24,0

2045 йил 1 июнь


2045 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


11 250 000,00


2,00%

150 000,00


24,5

2045 йил 1 декабрь


2046 йил 1 июнь


180

-

-3 750 000,00


7 500 000,00


2,00%

112 500,00


25,0

2046 йил 1 июнь


2046 йил 1 декабрь


180

-

-3 750 000,00


3 750 000,00


2,00%

75 000,00



2046 йил 1 декабрь




-

-3 750 000,00


0,00

2,00%

37 500,00







-150 000 000,00




34 255 128,08


               


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 сентябрь














































Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск