Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Основы трудового законодательства / Документы по оплате труда / Оплата труда в отдельных отраслях / Здравоохранение /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2022 й. 510-сон "Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2022 й.

N 510




БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ

МУАССАСАЛАРИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН

ШИФОКОРЛАР ОЙЛИК ИШ ҲАҚИГА ҚЎШИМЧА

ҲАР ОЙЛИК УСТАМА ТЎЛАНАДИГАН ОЛИС

ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-215-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республиканинг олис ва чекка ҳудудларидаги аҳолига бирламчи тиббий-санитария хизмати қамровини кенгайтириш, тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини амалиётга жорий этиш, тиббиёт муассасаларининг шифокорлар билан таъминланишини яхшилаш ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-215-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ:

а) 2022 йил 1 июлдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар шифокорлари учун "Қишлоқ шифокори" дастури такомиллаштирилиши, бунда ушбу дастур доирасида:

олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланиши ҳамда уларга ўзи ишлаётган олис ва чекка ҳудуддан ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизгача қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши;

олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилиниши;

б) Вазирлар Маҳкамаси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда олис ва чекка ҳудудларнинг янгиланган рўйхатини тасдиқлаш;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ мазкур қарорда олис ва чекка ҳудуд деганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар тушунилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда доимий равишда бир ўқув йилида камида бир марта жойларда тиббий олий таълим ташкилотлари битирувчилари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни олис ва чекка ҳудудларда жойлашган, шифокорларга эҳтиёж мавжуд бўлган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга жалб этиш, ёш мутахассисларга фаолият юритиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, уй-жой билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 сентябрдаги

510-сон қарорига

ИЛОВА



Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида

фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига

қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган

олис ва чекка ҳудудлар

РЎЙХАТИ

Т

Туман (шаҳар) номи

Олис ва чекка ҳудуд номи

1. Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Бўзатов тумани

Аспантай ОФЙ

2.

Куксу ОФЙ

3.

Қўнғирот тумани

Қорақалпоғистон ОФЙ

4.

Жаслиқ ОФЙ

5.

Қирққиз

...
Время: 0.0868
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск