ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2022 й. 527-сон "Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2022 й.

N 527




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА

ЎҚУВ-ТАЖРИБА ХЎЖАЛИКЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24 ва 49-1-моддаларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 49-1-моддасига мувофиқ:

ўқув-тажриба ҳўжаликларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш, таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ҳамда илғор тажрибани тарғиб қилиш учун берилиши;

ўқув-тажриба ҳўжаликлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтининг Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари бўлинмаларида қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш;

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари бўлинмаларидаги ёрдамчи хўжаликларни ўқув-тажриба хўжаликларига айлантириш ҳамда Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг ихтиёрий воз кечиш талабига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги тажриба хўжалиги ерларини захирага қайтариш.


3. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш учун ажратиладиган ер участкалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигининг Чимбой тумани ҳокимлиги захирасига қайтарадиган ер участкалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ўқув-тажриба хўжаликларига ўттиз йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;

ўқув-тажриба хўжаликларига ажратилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва етиштириш ишлари амалга оширилади ҳамда экинларнинг ҳолати ва ривожланишини мониторинг қилишнинг илмий асосланган усуллари синовдан ўтказилади;

спекторли камералар билан жиҳозланган дронларда олинган суратларга ишлов бериш орқали мониторинг тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

а) Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда ўн кун муддатда:

мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш учун ажратилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигининг ер участкаси Чимбой тумани ҳокимлиги захирасига қайтарилиши ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун очиқ электрон танловга қўйилишини таъминласин;

б) ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш учун ажратилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 сентябрдаги

527-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини

амалга ошириш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликларини

ташкил этиш учун ажратиладиган ер участкалари

РЎЙХАТИ

T/p

Ҳудуд номи


Ер участкаси манзили


Контур рақами


Жами ер

майдони,

га


Шундан:


Туман (шахар)лар

номи


Жой номи


суғорила-

диган

ерлар


боғзор


бошқа

ерлар


"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмалари

1

Қорақалпоғистон Республикаси


Қонликўл тумани


Жайхун


2266, 2269, 2270а, 2270,

2271, 2272, 2273, 2274,

2275, 2276, 2277, 2278,

2279, 2280, 2281, 2282,

2283, 2284, 2285, 2288,

2289, 2290, 2291, 2312,

2313, 2314


93,9

26,0


67,9

2

Андижон вилояти


Мархамат тумани


Истиқлол


1098қ

10,7

10,6


0,1

3

Бухоро вилояти


Пешкў тумани


Е.Эргашев


165

9,24

8,3


0,94

4

Жиззах вилояти


Зарбдор тумани


Ғолиб


4663қ

16,7

16,7



5

Қашқадарё вилояти


Қарши тумани


Ўзбекистон Мустақиллиги


30

10,2

9,7


0,5

6

Навоий вилояти


Хатирчи тумани


Э.Абдиев


16

10,95

10,95



7

Наманган вилояти


Норин тумани


Пахтакор


3569

15,62

14,7


0,92

8

Самарканд вилояти


Пайариқ тумани


Бахор


882қ, 882а

12,86

12,0


0,86

9

Сирдарё вилояти


Ховос тумани


Пахтакор


1265

23,57

22,52


1,05

10

Сурхондарё вилояти


Жарқўрғон тумани


Оқтепа


367қ

10,32

10,0


0,32

11

Тошкент вилояти


Бекобод тумани


М.Улуғбек


285, 286, 287, 288

38,9

37,1

0,3

1,5

12

Фарғона вилояти


Қува тумани


Бўстон


37

13,5

11,0


2,5

13

Хоразм вилояти


Урганч тумани


Гулистон


58

12,4

11,1


1,3

Жами





278,86

200,67

0,3

77,57

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 сентябрдаги

527-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот

институти тажриба хўжалигининг Чимбой тумани

ҳокимлиги захирасига қайтарадиган ер участкалари

РЎЙХАТИ

Ҳудуд номи


Ер участкаси манзили


Контур

рақами


Жами ер

майдони, га


Шундан:


Туман номи


Овул номи


суғориладиган

ерлар


бошқа ерлар


Қорақалпоғистон Республикаси

Чимбой

Сейпил


63

408,85


408,85

Андрей


106

527,83


527,83

Актогин


38

153,63

1,18

152,45

Жами





1090,31

1,18

1089,13

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 сентябрь



































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск