ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2022 й. 530-сон "Қорақалпоғистон Республикасида "Борсакелмас" давлат буюртма қўриқхонасини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2022 й.

N 530




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

"БОРСАКЕЛМАС" ДАВЛАТ БУЮРТМА

ҚЎРИҚХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар, ҳайвонларнинг ноёб турлари ҳамда ирсий фондини сақлаб қолиш, шунингдек, уларни қайта тиклаш, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирининг олдини олиш ва табиий жараёнларни ўрганиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига доимий эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Қўнғирот туманидаги 142 965 гектар ҳамда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 88 500 гектар ер майдонларини захирага қайтариш;

табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклида Қўнғирот туманида умумий майдони 280 000 гектар бўлган "Борсакелмас" давлат буюртма қўриқхонасини (кейинги ўринларда - буюртма қўриқхонаси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

"Борсакелмас" давлат буюртма қўриқхонасига ажратиладиган ер участкаларининг майдони 1-иловага мувофиқ;

"Борсакелмас" давлат буюртма қўриқхонасининг қўриқланма зоналари майдони 2-иловага мувофиқ;

"Борсакелмас" давлат буюртма қўриқхонаси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

а) буюртма қўриқхонасининг қўриқланма зонасидаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;

б) буюртма қўриқхонаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тузилмасига киради;

в) буюртма қўриқхонаси фаолиятини молиялаштириш:

2022 йилда Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;

2023 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси бюджети маблағлари, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

г) буюртма қўриқхонаси ҳудудидаги табиий мажмуалар ва ландшафтлар, шу жумладан, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик ва ҳайвонот турлари муҳофазага олинадиган асосий объектлар ҳисобланади.


4. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси икки ой муддатда:

буюртма қўриқхонаси ва унинг қўриқланма зонаси тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиши, тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

буюртма қўриқхонасининг штатлар жадвали тасдиқланишини ҳамда малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.


5. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисига буюртма қўриқхонасининг ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган умумий сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида буюртма қўриқхона штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши уч ой муддатда:

Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда буюртма қўриқхонасининг ижро этувчи аппарати учун Қўнғирот тумани ҳудудидан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бино ажратилишини;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги билан биргаликда:

ушбу қарор 1-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ ер майдонларининг белгиланган тартибда захирага қайтариб олинишини;

ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган ер участкалари буюртма қўриқхонасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилишини;

буюртма қўриқхонаси учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаси майдонлари табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилишини;

буюртма қўриқхонасининг ер участкалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасидан маблағлар ажратиш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломуродов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси К.Р. Сариев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 сентябрдаги

530-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Борсакелмас" давлат буюртма қўриқхонасига

доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида

бериладиган ер участкаларининг

МАЙДОНИ

Ҳудуд номи


Олдинги ердан

фойдаланувчилар


Ер участкалари

майдони (га)


Ер тоифалари


Қўнғирот тумани

Қўнғирот давлат ўрмон-ов хўжалиги

31 270


Ўрмонзор


28 772


Яйлов ерлари


2 800


Бутазорлар


80 123


Бошқа ерлар


Жами:


142 965


Қўнғирот тумани

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


88 500


Яйлов ерлари


Жами:


88 500


Қўнғирот тумани

Қўнғирот тумани ҳокимлиги захира ерлари


48 535


Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар


Жами:


48 535


Жами ажратилгаи ерлар:


280 000


      





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 сентябрдаги

530-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Борсакелмас" давлат буюртма

қўриқхонасининг қўриқланма зонаси

МАЙДОНИ

Ҳудуд номи


Қўриқланма зона белгиланадиган

ер майдони (га)


Қўнғирот давлат ўрмон-ов хўжалиги ерлари


24 743


Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ерлари


6 555


Қўнғирот тумани ҳокимлиги захира ерлари


12 702


Жами:


44 000


           





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 сентябрдаги

530-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Борсакелмас" давлат буюртма қўриқхонаси

ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ






















Маслаҳатлашув

комиссияси


Директор


















































































Директор ўринбосари






Бош бухгалтер - 1
































Қўриқлаш ходимлари (инспекторлар) - 16






Юрисконсульт - 1
































Атроф-табиий муҳит мониторинги ва табиий мажмуалар кадастри бўйича мутахассис - 1


































































Ходимларининг чекланган сони - 21 нафар.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 сентябрь










































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск