ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 й. 536-сон "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2022 й.

N 536




ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ВА ЁНҒИН ЎЧИРИШ ВОСИТАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда - Техник регламент) ва уни жорий этиш схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин:

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган умумий техник талаблар;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларини идентификация қилиш ва мувофиқликни баҳолашга қўйиладиган талаблар;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларининг мувофиқлик белгиси ва тамғасига қўйиладиган талаблар.

Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгач амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб, Техник регламент амалга киритилгунга қадар ёнғин хавфсизлигини таъминловчи ва ёнғин ўчириш воситаларини стандартлаштириш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрий қўлланилишини таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

536-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш

воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги

техник регламентни жорий қилиш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

    


      

Субъектлар

    


      

Тадбирлар

     


      

Муддатлар

      








I босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


         

Сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларига тасдиқланган Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги техник регламентни (кейинги ўринларда - Техник регламент) етказиш.

         


Уч кун











II босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


          

1. Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши шарт бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш.

      


Уч ой



2. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларини стандартлаштириш бўйича амалдаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тузиш ва хатловдан ўтказиш.

       


Бир ой




3. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийликни бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш.

       


Ўн кун








III босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


          

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларини тасдиқланган Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун, сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитация қилиш кўламини кенгайтириш бўйича чораларни кўриш.

           


Олти ой











IV босқич


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,


Тасдиқланган Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, давлат ва хўжалик бошқарув органларини, тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилишни таъминлаш.


Жадвалга мувофиқ











V босқич


Тадбиркорлик субъектлари


          

1. Техник регламентни ўрганиш, ходимларни (сифат учун масъул) ўқитиш ва Техник регламентни ишлаб чиқаришга жорий қилиш.



Бир ой



2. Мувофиқликни баҳолаш тартибидан ўтказилиши учун, тегишли маҳсулот намуналарини Техник регламенти талабларига мувофиқ тайёрлаш.

        


Техник регламенти кучга кирган кундан бошлаб








VI босқич


Мувофиқликни баҳолаш органлари


           

1. Белгиланган тартибда мувофиқликни баҳолаш тартибини амалга ошириш.


2. Мувофиқлик сертификатини (ёки Санитария-эпидемиологик хулосасини) бериш ёки қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.

          


Белгиланган тартибда

(ариза олинган кундан бошлаб, 14 кундан кечиктирмай)











VII босқич


         

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

         


Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.


Белгиланган тартибда




           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь





































































Время: 0.0294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск