ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Фуқаролик ҳолати далолатномалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 й. 540-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2022 й.

N 540



ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ЁЗИШ

ТАРТИБЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармонига мувофиқ аҳолига фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш билан боғлиқ давлат хизматларини осон ва қулай шароитларда кўрсатиш, туғилганлик ҳолатларини ўз вақтида қайд этиш, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралганлик ҳолатларини қайд этишда оворагарчиликларнинг олдини олиш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимлари ўртасида коррупциявий ҳолатларни ва ундаги навбатларни бартараф этиш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибларини янада такомиллаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилсин.


2. Белгилансинки:

туғилганлик ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади;

туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилган ҳолда расмийлаштириб берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача қадар амалга оширилади.


4. Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўтказилган ҳуқуқий эксперимент натижалари бўйича ушбу давлат хизматларини давлат хизматлари марказлари орқали жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақидаги таклифларни 2023 йил 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинсин.


7. Фуқароларнинг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда текширув ўтказиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали ички ишлар органларига сўровнома юбориш ва фикр олиш тартиби жорий этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Соғлиқни сақлаш ҳамда Ички ишлар вазирликлари ахборот тизимларини "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига интеграция қилиш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

540-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

       

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низомнинг 4-бандида:

тўртинчи хатбошидаги "Давлат хизматлари агентлиги директорига" сўзлари "Тошкент давлат юридик университети ректори" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

"3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги департаментлари бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига;";

         

олтинчи-ўнинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

"1-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директорига, Тошкент давлат юридик университети проректорларига; "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорига; Давлат хизматларини ривожлантириш маркази директорига; Интеллектуал мулк маркази директорига

2-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; юридик техникумлар директорларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига;

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори ўринбосарига; "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" директорига; "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорининг ўринбосарларига;

3-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига; туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларига; ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; юридик техникум директорининг ўринбосарига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига

1-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; юридик хизмат кўрсатиш марказлари бошлиқларига; давлат хизматлари марказлари директорларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига; идоравий нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ архивлари мудирларига

2-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бош маслаҳатчиларига, юридик хизмат кўрсатиш марказлари бош юристконсультларига, давлат хизматлари марказлари бўлим бошлиқлари ва бош маслаҳатчиларига, давлат нотариал идораларининг нотариусларига; ФҲДЁ органларининг 1-тоифали инспекторларига";


       

ўн биринчи хатбошидан "Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг катта маслаҳатчиларига" сўзлари чиқариб ташлансин.

           

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь












































































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск