ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсини муҳофазаси қилиш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш /

"Яшил боғлар" тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.09.2022 й. 529-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 сентябрдаги

529-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Яшил боғлар" тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Яшил боғлар"нинг мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, шунингдек, уларни барпо этиш ва уларнинг фаолият юритиш тартибини белгилайди.


2. "Яшил боғлар" шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида дарахтзор ва бутазорларни барпо этиш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, парвариш қилиш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг маҳсулдорлигини оширишга хизмат қилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


яшил боғлар - шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида дарахтзор ва бутазорларни барпо этиш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, парвариш қилиш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг маҳсулдорлигини оширишга мўлжалланган ҳудудлар (объектлар);


яшил ҳудудлар - шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг рекреацион мақсаддаги ҳудудлари, шунингдек, яшил экинлар билан қопланган ва табиатни муҳофаза қилиш функцияларини бажарадиган ҳамда аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган уларга туташ ҳудудлар;


кўчатхона - дарахт ва буталарнинг қаламчаларидан, ниҳолларидан кўкаламзорлаштириш мақсадларида экиш учун тайёр (яроқли) бўлган кўчатлар парвариш қилинадиган майдон.


4. "Яшил боғлар"ни ташкил этиш, сақлаш ва ривожлантириш тадбирлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида дарахтзор ва бутазорларни барпо этиш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, парвариш қилиш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг маҳсулдорлигини ошириш "Яшил боғлар"нинг асосий вазифалари ҳисобланади.


6. Аҳоли пунктларида қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш ҳамда "Яшил боғлар"ни кўкаламзорлаштириш, шу жумладан, уларнинг ҳудудида дарахтларни экиш, сақлаш ва парвариш қилиш ишларига ишсиз шахслар, биринчи навбатда, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар фаол жалб қилинади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан аҳолига бепул кўчат тарқатиш учун маҳалла фуқаролар йиғинларига кўчатлар етказиб беради ҳамда "Яшил боғлар"га дарахт экиш мақсадида келган фуқароларни кўчат экиш учун зарур жиҳозлар билан таъминлайди.


8. "Яшил боғлар" жойлашган ер участкалари уларнинг мулкдорлари тасарруфида, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари эгалигида (фойдаланишида) бўлади.



2-БОБ. "ЯШИЛ БОҒЛАР"НИ БАРПО ЭТИШ ТАРТИБИ


9. "Яшил боғлар"ни барпо этиш ишлари ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


10. Қуйидагилар "Яшил боғлар"ни барпо этиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ташаббус билан чиқиш ҳуқуқига эга:

давлат органлари ва ташкилотлари;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари.


11. Ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилмаган жисмоний ва юридик шахслар "Яшил боғлар"ни ўз маблағлари ҳисобига барпо этиш юзасидан таклиф киритишлари мумкин.


12. "Яшил боғлар"ни барпо этиш бўйича киритилган таклифлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан 15 иш куни ичида кўриб чиқилади.


13. "Яшил боғлар"ни барпо этиш бўйича киритилган таклифлар маъқулланган тақдирда, ҳар йили 10 февралга қадар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан "Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институти ўртасида "Яшил боғлар"ни барпо этиш ва лойиҳалаш ишлари бўйича шартномалар тузилади. Бунда "Яшил боғлар" ҳудудида уларнинг фаолияти учун лойиҳа асосида қуриладиган бинова иншоотлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасарруф этилади ва улар давлат мулки ҳисобланади.


14. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан "Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институтига "Яшил боғлар"ни барпо этиш бўйича техник топшириқлар ҳар йили 1 мартга қадар тақдим этилади.

Ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилмаган жисмоний ва юридик шахслар ҳисобидан "Яшил боғлар"ни барпо этишда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаш институти жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзлари томонидан белгиланиши мумкин.


15. "Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институти лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, ҳар йили 1 майга қадар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этади.


16. "Яшил боғлар"ни барпо этиш бўйича таклифлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳар йили 15 майга қадар тегишли қарор қабул қилиш учун халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари муҳокамасига киритилади.


17. Киритилган таклифлар халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, "Яшил боғлар"ни барпо этиш бўйича келгуси йилнинг манзилли дастурига киритиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этилади.


18. Манзилли дастурга киритилган "Яшил боғлар"ни барпо этиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан "Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонаси (унинг ҳудудий ташкилотлари) ўртасида шартномалар тузилади.

Бунда шартномаларни тузиш ишлари манзилли дастур тасдиқлангандан кейин келгуси йилнинг 20 январига қадар амалга оширилади.


19. "Яшил боғлар"га кўчат экиш тадбирлари ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида "Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонаси (унинг ҳудудий ташкилотлари) томонидан амалга оширилади.


20. "Яшил боғлар"нинг ҳудудида бошқа жойлардан дарахтларни кўчириб ўтқазиш мумкин, дарахтларни белгиланган тартибда ёки ноқонуний кесганлик учун компенсация сифатида унинг ўрнига дарахт экилади.


21. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан мавжуд дарахтзорлар жойлашган ҳудудларда "Яшил боғлар"ни барпо этиш юзасидан хатловдан ўтказиш бўйича комиссия тузилади.


22. Хатлов комиссияси томонидан дарахтлар хатловдан ўтказилади ва унинг якуни бўйича далолатнома тузилади. Бунда:

"Яшил боғлар" барпо қилиш учун ажратилган ернинг умумий майдони ва ундаги мавжуд дарахт-буталарнинг сони аниқланади;

дарахт-буталарнинг морфологик ва биологик кўрсаткичлари (диаметри, баландлиги, ёши ва ҳозирги ҳолати) баҳоланади.


23. Танланган объектда "Яшил боғлар"ни барпо этишдан олдин қуйидагилар:

объектнинг санитария ҳолати, жумладан, агрессив дарахтларнинг турлари, касаллик ўчоқларининг мавжуд ёки йўқлигининг аниқланиши, улар аниқланганда тегишли тартибда тозалаш-профилактика ишларининг ташкил этилиши;

суғориш манбаларига эгалиги;

йўл инфратузилмасининг мавжудлиги;

манзарали дарахт-бута турларини кўпайтириш учун тупроққлим шароитининг мослиги;

танланган "Яшил боғлар" ҳудудларини ҳимоя қилиш имкониятининг мавжудлиги аниқланиши;

ушбу ер майдонларининг ҳар хил чиқиндилардан холи бўлиши;

биологик ёшини ўтаб бўлган (қуриган) дарахт ва буталар, синган шох-шаббаларни олиб ташлаш каби тадбирлар амалга оширилиши керак.


24. Ҳудудлардаги мавжуд дарахтзорларда тегишли соҳа мутахассисларининг илмий хулосалари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тавсияси асосида халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қарорлари асосида "Яшил боғлар"ни барпо этишга рухсат берилади.



3-БОБ. "ЯШИЛ БОҒЛАР"НИ БАРПО ЭТИШ

БЎЙИЧА ТУГАЛЛАНГАН ЛОЙИҲАЛАРНИ

ФОЙДАЛАНИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


25. Барпо этилган (реконструкция қилинган) "Яшил боғлар", "Яшил боғлар"ни қабул қилиш комиссиялари (кейинги ўринларда - комиссия) томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.


26. Комиссия таркиби туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.


27. Комиссия таркибига туман (шаҳар) ҳокими, бош пудрат ташкилоти, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ва лойиҳа ташкилотлари ҳамда ердан фойдаланувчилар вакиллари киритилади.


28. "Яшил боғлар"ни барпо қилиш (реконструкция қилиш) бўйича лойиҳа тугаллангандан сўнг ("Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонаси (унинг ҳудудий ташкилотлари) томонидан табиий қуриб қолган дарахт кўчатларини қайта экиб бериш шарти билан) икки ой муддатда комиссия томонидан қабул қилиб олинади.


29. "Яшил боғлар"нинг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари белгиланмаган бўлса, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан "Яшил боғлар" улардан фойдаланувчи ёки уларга хизмат кўрсатувчи тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади.


30. Ердан фойдаланувчи "Яшил боғлар"ни келгусида парвариш қилиниши, сақланиши, ўз функцияси бажарилишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. "ЯШИЛ БОҒЛАР" ФАОЛИЯТИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ЧЕКЛОВЛАР


31. "Яшил боғлар" фаолиятига қўйиладиган чекловлар қуйидагилардан иборат:

"Яшил боғлар" ҳудудида бино ва иншоотлар (боғ фаолияти учун лойиҳа асосида қурилган бино ва иншоотлар бундан мустасно), ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари, шу жумладан, аттракционлар қуриш;

"Яшил боғлар" фаолиятига зид бўлган ва унинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолияти (чорва ва паррандаларни кўпайтириш, боқиш, балиқчилик) билан шуғулланиш;

"Яшил боғлар" ҳудудида дарахтларни ноқонуний кесиш;

"Яшил боғлар" ташкил этилган майдонларни хусусийлаштириш.



5-БОБ. "ЯШИЛ БОҒЛАР" ЭГАЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


32. "Яшил боғлар" эгалари:

"Яшил боғлар" фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиш;

"Яшил боғлар"ни парвариш ва муҳофаза қилиш учун шартнома асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш;

қонунчиликда белгиланган тартибда дарахтларни санитария жиҳатидан кесиш;

боғ ҳудудида кўкаламзорлаштириш учун кўчатчилик билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

"Яшил боғлар" эгалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


33. "Яшил боғлар" эгалари:

"Яшил боғлар" ҳудудидаги мавжуд дарахтлар ва буталарни парвариш қилиши, суғориши, қўриқлаши ва муҳофаза қилиши;

"Яшил боғлар" ҳудудидаги мавжуд дарахтлар ва буталарнинг зараркунанда ва касалликларга чалинмаслиги учунтизимли курашиш чораларини кўриши;

"Яшил боғлар" ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаши шарт.

"Яшил боғлар" эгалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. "Яшил боғлар" қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.


35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



"Яшил боғлар"ни барпо этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари


"Яшил боғлар"ни барпо этиш бўйичамаҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклиф киритади.


Заруратга кўра









2-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


1. "Яшил боғлар"ни барпо этиш бўйича киритилган таклифларни кўриб чиқади.



15 иш куни ичида


2. Маъқулланган таклифлар асосида "Яшил боғлар"ни барпо этиш ва лойиҳалаш бўйича "Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институти билан шартнома тузади.



Ҳар йили 10 февралгача


3. "Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институтига "Яшил боғлар"ни барпо этиш бўйича техник топшириқларни тақдим этади.


Ҳар йили 1 мартгача







3-босқич

"Ўрмонлойиҳа" лойиҳалаш институти


"Яшил боғлар"ни барпо этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этади.


Ҳар йили 1 майгача









4-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


"Яшил боғлар"ни барпо этиш бўйича таклифларни халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари муҳокамасига тегишли қарор қабул қилиш учун киритади.


Ҳар йили 15 майгача









5-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, "Яшил боғлар"ни барпо этиш учун "Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонаси (унинг ҳудудий ташкилотлари) билан шартнома тузади.



Манзилли дастур тасдиқлангандан кейин келгуси йил 20 январгача









6-босқич

"Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонаси (унинг ҳудудий ташкилотлари)


"Яшил боғлар"га кўчат экиш тадбирларини амалга оширади.


Ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида



                

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 сентябрь













































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск